биологик тадқиқотларда радиоиммунологик усулининг қўлланилиши

DOCX 363,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1701239269.docx i 131 53 - sh aloe arborescens emblicaofficinalis menthaarvensis gingobiloba ki i 131 53 ki биологик тадқиқотларда радиоиммунологик усулининг қўлланилиши режа: 1. радиоактивлик холат даражасини аниқлаш. 2. радиоиммунологик усуллар. радиоактивлик холат даражасини аниқлаш. ҳозирги вақтда дунёнинг кўпгина ҳудудларида ядро объектларида юз берган техноген ҳалокатлар оқибатида радиоэкологик вазият кескин издан чиқиши қайд қилинади. бу ҳолат самарали таъсирга эга радиопротектор препаратларни яратиш масаласининг долзарблигини белгилаб беради. радиацион нурланишнинг салбий таъсиридан ҳимояланиш ва нурланиш касаллигига қарши ишлатилувчи моддалар умумий ном билан радиопротекторлар деб номланади. радиопротекторлар сифатида амалиётда таркибида олтингугурт атоми мавжуд бўлган препаратлар (цистамин), серотонин хосилалари (мексамин), глицерат эфири (батилол), калий йодид, энтерал сорбентлар, комплексонлар (пентацин, ферроцин), фармакологик препаратлар (лейкоген, зимозан суспензияси, актовегин), турли хил суртма малҳамлардан (тезан, пармидин суртмаси, диэтон суртмаси) фойдаланилади. радиопротектор (лотин тилида radius – нур ва protector – ҳимоя қилмоқ деган маънони англатади) – биологик организмнинг ионлаштирувчи нурланиш таъсирига чидамлилигини оширувчи кимёвий модда ҳисобланади. бу йўналишдаги дастлабки мувафаққиятли …
2
ирини ўрганиш бўйича қўмита ташкил қилинган. ионлаштирувчи нурланиш таъсири давомида ёки ушбу таъсирдан кейин, одам организмида радиацион зарарланишга қарши таъсир кўрсатувчи ҳар қандай модда – радиопротектор (radioprotective agent) сифатида қайд қилиниши мумкин. умумий ҳолатда, радиопротекторлар 3 та гуруҳга таснифланади: 1. профилактик моддалар (prophylactic agents); 2. митигаторлар (mitigators); 3. терапевтик (даволовчи) моддалар. профилактик радиопротекторлар – радиацион нурланиш таъсир қилиши олдидан қўлланилганда, ионлаштирувчи нурланишнинг организмга салбий таъсирини сусайтирувчи моддалар ҳисобланади. митигаторлар – радиацион нурланиш таъсири давомида ёки ундан кейин, нурланишнинг салбий таъсирини сусайтириш мақсадида қўлланилувчи радиопротекцион моддалар ҳисобланади. митигатор моддалар радионуклидларнинг биологик тўқима ҳужайраларига сўрилишини, йиғилишини сусайтиради. масалан, калий йодид () қўлланилганда қалқонсимон без ҳужайраларида радиоактив изотопи йиғилиши сусайиши қайд қилинади. калий йодид () тузи қалқонсимон безнинг йодга бўлган талабини қондиради ва ўз навбатида, радиацион нурланиш фонида радионуклидларнинг (жумладан, ) салбий таъсирини сусайтиради. терапевтик (даволовчи) моддалар – радиацион нурланиш таъсирида юзага келувчи патологик ҳолатларни (нурланиш синдромлари) бартараф қилиш, биологик тўқималар ҳужайралари функциясини …
3
табиий радиопротекторлар ҳисобланади. таъсир механизмига кўра, радиопротекторлар қуйидаги турларга таснифланади: · гипоксик таъсир кўрсатувчи радиопротекторлар (серотонин, мексамин, фенилтиазол, бензотиазол, дитиазин, имидазолин); · гипоксик тавсифга эга бўлмаган таъсир кўрсатувчи радиопротекторлар (цистамин, цистеин, цистафос, гаммафос). фойдаланилувчи доза қийматига боғлиқ ҳолатда, радиацион нурланишдан ҳимоялаш самарадорлигига кўра радиопротекторлар қуйидаги гуруҳларга танифланади: · миелопротекторлар – одатда, бир марталик радиацион нурланишда (1–10 гр) самарали қўлланилади; · энтеропротекторлар – (тиазол, триазол, тиадиазин, гетерилалкан, простагландин) 10–20 гр диапазонда радиацион нурланишга қарши қўлланилиб, организм тўқима ҳужайраларида кислород истеъмоли қийматини сусайтирувчи таъсир кўрсатади. · церебропротекторлар – (глутаматэргик синапс блокаторлари) 80 гр радиация нурланиши таъсирига қарши фойдаланилади. шунингдек, радиопротекторлар ҳимоявий таъсир вақти давомийлигига кўра қуйидаги турларга таснифланади: · қисқа вақт давомида таъсир кўрсатувчи радиопротекторлар (адреналин, норадреналин); · узоқ вақт давомийлигида таъсир кўрсатувчи радиопротекторлар. 1942–йилда в.дейл томонидан айрим кимёвий моддалар (радиопротектор) хосил бўлувчи эркин радикалларни боғлаб олиши ҳисобига, радиацион нурланишнинг фермент тизимлари функциясига бузувчи таъсири даражасини сусайтириши аниқланган. 1960–йилларда з.бак ва п.александер …
4
сил бўлишини камайтириши, шунингдек бунда радиацион нурланишнинг салбий таъсирига қаршилик кўрсатувчи, антиоксидант моддалар, тиол гуруҳига эга моддалар, биоген аминлар концентрацияси ортиши қайд қилинади. радиоиммунологик усуллар. радиопротекторларнинг таъсир механизми радиацион нурлариш давомида биологик тўқима ҳужайраларида нурланиш таъсирига сезгир биокимёвий жараёнларга таъсир кўрсатиш орқали ифодаланади. натрий нитрат (nano3) тузи ҳужайраларнинг бўлиниш жараёнини сусайтирувчи таъсир кўрсатиши орқали, шунингдек метгемоглобин хосил қилиши асосида радиопротекцион таъсир кўрсатади. умумий ҳолатда радиопротекторларнинг таъсир механизми қуйидаги ҳолатлар асосида тушинтирилади: · эркин радикалларни ўзига боғлаб олади; · митохондрияда оксидланиш–қайтарилиш потенциали қийматини ўзгартиради; · эндоген гуруҳлар концентрациясини оширади; · радиацион нурланиш таъсирига чидамлилик даражасини оширади. масалан, серотонин, дофамин, гистамин каби эндоген аминлар концентрацияси ортиши радиацион нурланиш таъсирига чидамлилик даражасини оширади; · кислород «эффекти» механизми фаоллигини сусайтиради; · айрим радиопротекторлар днк реперацияси жараёнини кучайтиради; · ҳужайрада моддалар алмашинуви жараёни фаоллиги сусайиши ҳисобига радиацион нурланиш таъсири сусаяди. ҳозирги вақтда амалиётда – «цистамин гидрохлорид», «индралин б190», «с–нафтизин» радиопротектор препаратларидан фойдаланилади. тадқиқотларда статинлар (statins) …
5
лиги қайд қилинган. тиббиёт амалиётида радиопротектор препаратлардан ўсма касалликларини радиацион нурланиш ёрдамида даволаш (онкотерапия) жараёнида фойдаланилади. маълумки, одам организми тўқима ҳужайраларининг табиий функционал фаоллиги издан чиқиши ва организм учун ҳавф туғдирувчи ҳужайраларга айланиши кузатилган ҳолатда, организм геномида бу ҳужайраларнинг «ўз–ўзини нобуд қилиш дастури» ишга туширилиши асосида йўқ қилиниши амалга ошади. бироқ, иммун тизим функцияси сусайиши натижасида функцияси ишдан чиққан ҳужайраларни «таниб олиш» жараёнининг фаоллиги сусаяди ва ўз навбатида, назоратсиз равишда, чексиз кўпайиш хоссасига эга бўлган – ўсма ҳужайралари келиб чиқади ва организм ҳаёт фаолияти учун ҳавф юзага келади. радиацион терапия одам организмида ўсма ҳужайраларининг кўпайишини чеклаш ва йўқотишга қаратилади. бироқ, радиацион нурланиш ишдан чиққан ҳужайраларга танлаб таъсир кўрсатмайди ва бунда соғлом тўқималарнинг ҳам радиацион зарарланиши кузатилади. шу сабабли, бундай вазиятда организмнинг умумий ҳолатини яхшиловчи радиопротектор препаратлардан фойдаланиш зарурияти туғилади. масалан, радиотерапия амалиётида фойдаланилувчи, таркиби лимон сиропи, лейцин, валин, изолейцин, тауриндан ташкил топган – «сартар» (россия) радиопротектор препарати одам организмида заҳарли …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "биологик тадқиқотларда радиоиммунологик усулининг қўлланилиши"

1701239269.docx i 131 53 - sh aloe arborescens emblicaofficinalis menthaarvensis gingobiloba ki i 131 53 ki биологик тадқиқотларда радиоиммунологик усулининг қўлланилиши режа: 1. радиоактивлик холат даражасини аниқлаш. 2. радиоиммунологик усуллар. радиоактивлик холат даражасини аниқлаш. ҳозирги вақтда дунёнинг кўпгина ҳудудларида ядро объектларида юз берган техноген ҳалокатлар оқибатида радиоэкологик вазият кескин издан чиқиши қайд қилинади. бу ҳолат самарали таъсирга эга радиопротектор препаратларни яратиш масаласининг долзарблигини белгилаб беради. радиацион нурланишнинг салбий таъсиридан ҳимояланиш ва нурланиш касаллигига қарши ишлатилувчи моддалар умумий ном билан радиопротекторлар деб номланади. радиопротекторлар сифатида амалиётда таркибида олтингугурт атоми мавжуд бўлган препаратлар...

Формат DOCX, 363,0 КБ. Чтобы скачать "биологик тадқиқотларда радиоиммунологик усулининг қўлланилиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: биологик тадқиқотларда радиоимм… DOCX Бесплатная загрузка Telegram