салавкийлар давлатида ички сиёсий бошқарув

DOC 98,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1555325385_74095.doc салавкийлар давлатида ички сиёсий бошқарув режа: 1. салавкийлар давлатида ички сиёсий бошқарув 2. юнон-бақтрия подшолиги давлат тузилиши 3. катта хан сулоласи тарихида салавкийлар давлатида ички сиёсий бошқарув салавкийлар давлатида ички сиёсий бошқарув масалалари ҳам анча мураккаб эди. катта ҳудудларни қамраб олган бу давлатда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва жамият сиёсий ташкилоти турлича бўлган кўплаб вилоятлар мавжуд бўлиб, бу ҳолат ушбу кучларни ягона давлатга бирлаштириб туришни анча қийинлаштирар эди. бу давлатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири у фақат ҳарбий юришлар натижасида, куч ишлатиш йўли билан пайдо бўлган эди. шунинг учун ҳам давлатнинг асосий вазифаларидан бири қарам этилган халқларни зўравонлик билан ушлаб туриш ёки бирлаштириб туриш эди. шарқ халқлари маҳаллий зодагонларидан бир қисми ёки айримлари бошқарув тизимига жалб этилган бўлса-да, асосий бошқарувчилар македонлар ва юнонлардан иборат бўлган. салавкийлар сулоласида давлат бошлиғи подшо бўлиб, унинг ҳокимияти мутлақ эди. подшо бир вақтнинг ўзида фуқаролар маъмурияти олий бошлиғи, қўшинларнинг бош қўмондони, олий судья ва ҳатто, бош …
2
илганлар. манбаларнинг маълумот беришича, салавка i птоломейлар билан ҳокимият талашиб шарқий ҳудудлар ва кичик осиё учун кураш олиб бориш жараёнидаёқ ўз ҳокимиятида бошқарув тартибини жорий эта бошлаган эди. у александр анъаналарига содиқ қолганлигини кўрсатиш мақсадида сатрапияларни йирик вилоят уюшмалари сифатида сақлаб қолди. тангашунослик маълумотларига қараганда, салавка i давлати аҳамонийлар ва александр давлатига нисбатан анча кичик бўлиб, ҳокимият 27-28 та сатрапияга бўлинган. ҳар қайси сатрапияни подшо томонидан тайинланиб қўйилган сатрап ёки стратег мансабидаги шахс бошқарган. форс сатрапларидан фарқ қилган ҳолда улар ҳам маъмурий, ҳам ҳарбий бошқарувни қўлга олганлар. сатрап-стратег маъмурий бошқарувда энг яқин одамларидан ўзига ёрдамчи танлаган. бу ёрдамчи солиқ йиғувчилар фаолияти, ички ва ташқи савдо, хўжалик ҳаётини назорат қилиб борган. мил.авв. iii асрнинг 60-50-йилларига келиб кичик осиё ва болқон ярим оролида салавкий ҳукмдорлари ўртасида ҳокимият учун курашлар авж олди. натижада салавкийлар давлатининг шарқий вилоятларида сиёсий вазият ўзгариб марказдан қочувчи кучларнинг ҳаракатлари фаоллашади. мил.авв. 250 йилда келиб дастлаб парфия, кейин эса …
3
нга қарамасдан мавжуд тангашунослик, айрим хўжалик ҳужжатлари, санъат ёдгорликлари, суғориш иншоотлари ва иморатлар қолдиқлари берган маълумотлар асосида бу давлатдаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт ҳақида маълум тасаввурларга эга бўлиш мумкин. аммо, юнон-бақтрия давлатининг сиёсий тарихи кўп ҳолларда қиёсий солиштириш ва тахминларга асосланади. юнон-бақтрияда давлат подшо томонидан бошқарилган бўлиб, тангашунослик маълумотлари диодот i,ii,iii, евтидем i,ii, деметрий, гелиокл, платон каби подшолари ҳақида хабар беради. салавкийлар каби юнон-бақтрия подшолари ҳам давлатни сатрапликларга бўлиб идора этганлар. кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича, юнон-бақтрия мулкларининг чегаралар доимий мустаҳкам бўлмасдан, ҳарбий-сиёсий вазиятдан келиб чиқиб ўзгариб турган. мил.авв. iii асрнинг охирлари ўрта осиё жанубидаги ҳарбий-сиёсий вазият ҳақида полибий маълумотлар беради. унинг ёзишича, салавкийлар томонидан бақтрада қамал қилинган евтидем уларнинг ҳукмдори антиох iii га «чегарада кўчманчи қабилалар турганлиги ва улар чегарадан ўтадиган бўлса ҳар иккала томоннинг ҳам аҳволи оғир бўлиши мумкинлигини» билдиради. полибий маълумот берган ушбу кўчманчилар мил.авв. iii асрнинг охирларида зарафшон дарёсига қадар деярли бутун суғдни эгаллаган бўлиб, бу ҳудудлар юнон-бақтрия …
4
я) ларга бўлинган бўлиб, бу вилоятлар бошқарувчилари ёки ҳокимлари подшога бўйсунар эдилар. аммо, бу даврда давлат нечта сатрапиялар бўлганлиги ва улар қандай номланганлиги маълум эмас. страбон маълумотларига кўра, сатрапияларга ноиб сатрапларни тайинлашда қариндошчилик анъаналарига амал қилинган бўлиши мумкин. юнон-бақтрия подшолиги давлат тузилишининг муҳим томони – қўшин ва уни ташкил этиш эди. аввало, таъкидлаш лозимки, юнон-бақтрия қўшинларининг катта қисмини бақтрияликлар ва бошқа маҳаллий аҳоли ташкил этган. қўшиннинг асосий ҳаракатлантирувчи кучлари отлиқ-суворийлардан иборат бўлган. қўшинлар таркибида ҳарбий филлар ҳам бўлган. ўз вақтида в. в. григорьев бақтриядаги юнон ҳокимияти ягона монархия томонидан амалга оширилмай давлатлар уюшмаси (иттифоқи) томонидан амалга оширилгани даставвал, нисбатан кучлилар, улар орасидан «бақтрияликлар», кейин эса «уларга тобе бўлганлар» ҳақидаги концепцияни илгари сурган эди. ҳозирги вақтда кўпчилик тадқиқотчилар юнон-бақтрия подшоларининг бошқарган ҳудудлари шимолий афғонистон, жанубий ўзбекистон ва ҳиндиқушдан жанубдаги айрим вилоятлар бўлганлигини эътироф этадилар. бу ҳудудлардаги марказлашагн давлатда диодот i, кейин эса евтидем i (яъни, мил.авв. iii асрнинг иккинчи ярми) даврларида …
5
курашлар натижасида юнон-бақтрия давлати инқирозга учради. антик давр ўзбекистон ҳудудларида тарққий этган давлатлардан бири – қанғ давлатидир. қадимги хитой манбаларида қанғ давлати мавжуд бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар мил.авв. iii аср охири – ii аср бошларига тўғри келади. аммо, қанғ давлати ва қанғарлар тарихининг машҳур билимдони к. ш. шониёзовнинг фикрича, бу давлат мил. авв iii асрнинг бошларида пайдо бўлади. кейинроқ эса, юнон-бақтрия давлати ва қўшни кўчманчи қабилалар билан бўлган курашлар натижасида қанғ давлати янада мустаҳкамланади ҳамда манбаларда ўрта осиёдаги йирик давлатлардан бири сифатида тилга олинади. қанғ давлати асосини ташкил этган қабилалар сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимларида истиқомат қилганлар. давлат ташкил топган дастлабки даврда унинг ҳудудий асосини тошкент воҳаси ташкил этган. ташқи ҳарбий ҳужумлар туфайли қанғ давлати нафақат мустаҳкамланиб олади, балки ўз чегараларини ҳам кенгайтириб боради. яъни, мил.авв. ii ва милодий i асрда қанғ давлатининг ҳудуди анча кенгайиб тошкент воҳаси, ўрта сирдарё ерлари, талас водийси ва чу дарёсининг қуйи оқимидаги ерларни ўз ичига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"салавкийлар давлатида ички сиёсий бошқарув" haqida

1555325385_74095.doc салавкийлар давлатида ички сиёсий бошқарув режа: 1. салавкийлар давлатида ички сиёсий бошқарув 2. юнон-бақтрия подшолиги давлат тузилиши 3. катта хан сулоласи тарихида салавкийлар давлатида ички сиёсий бошқарув салавкийлар давлатида ички сиёсий бошқарув масалалари ҳам анча мураккаб эди. катта ҳудудларни қамраб олган бу давлатда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва жамият сиёсий ташкилоти турлича бўлган кўплаб вилоятлар мавжуд бўлиб, бу ҳолат ушбу кучларни ягона давлатга бирлаштириб туришни анча қийинлаштирар эди. бу давлатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири у фақат ҳарбий юришлар натижасида, куч ишлатиш йўли билан пайдо бўлган эди. шунинг учун ҳам давлатнинг асосий вазифаларидан бири қарам этилган халқларни зўравонлик билан ушлаб туриш ёки бирлаштириб туриш эди. ш...

DOC format, 98,0 KB. "салавкийлар давлатида ички сиёсий бошқарув"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.