гўри амир мақбарасидаги тошлар таърифи

DOC 54.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1549528439_73993.doc гўри амир мақбарасидаги тошлар таърифи режа: 1. гўри амир мақбарасидаги тошлар таърифи 2. қадимги мутафаккирлар самарқанд табиати тўғрисида гўри амир мақбарасидаги тошлар таърифи ҳар сафар меъморчиликнинг нодир асари, темурийлар авлоди даҳмаси гўри амир мақбарасининг улуғвор ва нодир гумбазига, унинг гўзал ва нозик нақшларига қараб мафтун бўласан, киши. агар биз мақбарада қатор бўлиб ётган жаҳонгир амир темур, унинг ўғиллари ва неваралари қабрини зиёрат қилсак бобо ва набира - жаҳонгир амир темур ва унинг невараси муҳаммад султон қабри устидаги икки ниҳоятда чиройли ва бетакрор табиий тошларга нигоҳимиз тушади. буюк жаҳонгир амир темурнинг қабри устига нодир, тўқ яшил рангли нефритдан тайёрланган қабр тоши ўрнатилган. бу қимматбаҳо тош самарқандга улуғбек томонидан мўғулистонга сафар қилган вақтида или водийсидан олиб келинган ва қайта ишланиб бобоси амир темур қабри устига қўйилган. тошга темур ва чингизхон шажараси бирлигини тасдиқловчи ёзувлар ўйилган. гўри амир мақбарасидаги иккинчи тош ёдгорлик эса соҳибқироннинг ёш нобуд бўлган набираси муҳаммад султон қабри устига …
2
вақтда шарқ халқларида қимматбаҳо тошлардан хусусиятларига қараб фойдаланиш ва уларни илоҳийлаштириш ҳоллари ҳам учраган. бундай ҳолларда тошларнинг сеҳрли кучига ишонишган ва уларни омад ҳамда бахтсизлик келтирувчи турларга бўлишган. шу сабабларга кўра, ҳар бир қимматбаҳо тошни ишлатишдан олдин унинг маълум белгиларига амал қилишган. эҳтимол, мана шу белгиларга қараб муҳаммад султон қабри устига ҳақиқ, амир темур қабри устига эса нефрит тоши қўйилгандир. энди бунинг сабабларини излаб кўрамиз. ҳақиқ тош инсоният томонидан энг қадимий даврлардан бери қимматбаҳо тош сифатида ишлатиб келинган. ҳақиқ тоши инсоният цивилизациясида биринчи марта муқаддас тош сифатида ҳам ишлатилган. тарихий маълумотларга кўра қадимий мисрда ҳақиқдан руҳонийларнинг муқаддас идишлари ва безаклари ясалган. кўпчилик давлатларда ҳашаматли бинолар ҳақиқ тошлари билан безатилган. джон роскин венгриядаги авлиё мария бутхонасининг ҳақиқ безакларини таърифлар экан, «ҳақиқ дунёдаги мўъжизалардан биридир», деган эди. ҳақиқ тошидан қилинган нодир безаклар дунёнинг барча музейларида эҳтиёт қилиб сақланмоқда. қадимги дунё қўлёзмаларида ёзилишича, ҳақиқнинг бой конлари миср, мексика, аргентина, шимолий америка (калифорния штати), …
3
билдирган). нефрит тоши қимматбаҳо безак сифатида ўрта осиё ва унинг атрофидаги давлатларда қадим даврлардан бери бойлик ёки сиғиниш белгиси сифатида ишлатилган. л.н.гумилевнинг «хунну» китобида ёзилишича, (9.132) эрамизга қадар iii асрданоқ ҳозирги туркий халқларнинг узоқ авлодлари бўлмиш хуннлар нефрит тошидан бойлик сифатида фойдаланганлар. лекин бойлик деганда бутунлай бошқа маъно тушунилган. бу «бойлик» мазмунига кўра қайта ишланган нефрит бўлаклари бўлган. яна л.н.гумилев маълумотига кўра бу минерал сиғиниш белгиси ҳам бўлган, шу туфайли унга боғлиқ дуалистик дунёқараш пайдо бўлган. беруний ҳам ўз вақтида нефритнинг белгиси ҳақида таърифлаб, қуйидагиларни ёзган. «маълумот беришларича, нефрит ёки унинг бир тури ғалаба тоши деб аталган ва шу сабабли турклар яккама-якка курашда ва урушда ғолиб келиш мақсадида у билан қилич, эгар ва камарларини безатишган. кейин уларга бошқа халқлар ҳам тақлид қила бошлаганлар ва шу мақсадда ундан узук ва пичоқ дасталари ясай бошлаганлар». «танланган китобда» ёзилишича, нефрит ғалаба тоши ва турклар ундан рақиблари устидан ғалаба қозониш мақсадида фойдаланганлар. юқоридаги маълумотларга …
4
иккинчи энг яхши жойни яратдим, бу жойда сўғдлар яшайди, одамлар ва ҳайвонларга бой».(1.26) самарқанд шаҳрининг қурилишига ҳам унинг бой табиати сабаб бўлган, деган афсона мавжуд. бу афсонага кўра, шаҳарнинг асосчисига самарқанднинг «суви ва ҳавоси ёқиб қолибди ва у жойда қудуқ қазиб, тупроғини чиқаришни буюрибди, бу сочилган тупроқ ҳосилдор бўлгани учун бу жойга кўп одамлар йиғилиб, шаҳар ташкил топибди». мутафаккир абу али ибн сино ҳам шаҳар қурилишига унинг табиати сабаб бўлишини айтади: «кимда-ким ўзига яшаш учун жой қидирадиган бўлса, - деб ёзган эди у, - ўша жойда тупроқ қандай эканлигини, жойнинг баланд ва пастини, сувнинг тиниқлиги, оқиб чиқа олишини, паст ёки баландда жойлашганини билиши керак. бунинг устига у яна танланган жойи шамол тегишини ёки унинг чуқурликда жойлашганини ва бу шамол соғлиққа фойдали ёки аксинча эканлигини билиши керак».(10.36) самарқанд шаҳри табиати тўғрисидаги биринчи ёзма маълумотлар қадимги юнон тарихчиларининг хотираларида учрайди. бу тарихчилардан бири ёзганди: «ёз қуёшининг ҳарорати саҳрони ёндиради ва унинг оташи …
5
да тоғ эчкилари ҳам бўлган. ҳозир бу ерда тоғёнбағирлари ўрмонсиз, яланғоч бўлиб, тоғ эчкилари ҳам учрамайди. бу маълумотлар ўша замонларда самарқанд иқлими нам, ўрмонлари ва ҳайвонот дунёси ҳозиргидан бойроқ эканидан далолат беради. демак, орада иқлим ўзгариб, қуруқроқ бўлган, натижада ҳайвонлар ва ўсимликлар сифати ўзгаргандир? географ л.с.берг «иқлимнинг тарихий даврий ўзгариши» асарида таърифлашича, сўғдиённинг искандар зулқарнайн вақтидаги иқлим билан ҳозирги иқлим ўртасида фарқ бўлмаган. (11.52) в.в.бартольд ҳам эроннинг тарихий-географик ўрнига бағишланган асарида ўрта осиё иқлими кейинги 200 йил ичида ўзгармаганлигини ёзади.(12.29) самарқанд табиати тўғрисидаги маълумотлар милоддан кейинги vii асрнинг 30-йилларида шаҳарда бўлган сайёҳ сюань-цзянь хотираларида ҳам учрайди: «самарқанднинг тупроғи ҳосилдор, - деб ёзган эди у. – гул ва мевалар мўл-кўлдир. ўлка ажойиб отларни кўплаб етиштиради. унинг аҳолиси қўшни ўлкалар аҳолисидан чаққонлиги ва ҳунармандлиги билан фарқ қилади. иқлим ёқимли ва мўътадилдир». (2.48) ўрта осиё араб лашкарлари томонидан босиб олиниши арафасида араб сайёҳлари ва олимларининг бу ўлкага эътибори кучайди. чунончи, араб табиатшуноси истаҳрий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "гўри амир мақбарасидаги тошлар таърифи"

1549528439_73993.doc гўри амир мақбарасидаги тошлар таърифи режа: 1. гўри амир мақбарасидаги тошлар таърифи 2. қадимги мутафаккирлар самарқанд табиати тўғрисида гўри амир мақбарасидаги тошлар таърифи ҳар сафар меъморчиликнинг нодир асари, темурийлар авлоди даҳмаси гўри амир мақбарасининг улуғвор ва нодир гумбазига, унинг гўзал ва нозик нақшларига қараб мафтун бўласан, киши. агар биз мақбарада қатор бўлиб ётган жаҳонгир амир темур, унинг ўғиллари ва неваралари қабрини зиёрат қилсак бобо ва набира - жаҳонгир амир темур ва унинг невараси муҳаммад султон қабри устидаги икки ниҳоятда чиройли ва бетакрор табиий тошларга нигоҳимиз тушади. буюк жаҳонгир амир темурнинг қабри устига нодир, тўқ яшил рангли нефритдан тайёрланган қабр тоши ўрнатилган. бу қимматбаҳо тош самарқандга улуғбек томонидан мўғ...

DOC format, 54.0 KB. To download "гўри амир мақбарасидаги тошлар таърифи", click the Telegram button on the left.