тош ва суяк ўймакорлиги

DOC 107.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404907116_55040.doc тош ва суяк ўймакорлиги. режа 1. тош ўймакорлиги тарихи ва ривожланиши 2. тош ўймакорлигида ишлатиладиган асбоблар 3. тош ўймакорлигида ишлатиладиган материаллар 4. суяк ўймакорлиги . тош ўймакорлиги халқ амалий безак санъатининг ноёб турларидан бири. бу санъат кишидан истеъдод ва интилишдан ташқари меҳнатсеварлик ва ғоятда зўр сабр-тоқат талаб қилади. бу санъатни тоштарошлик ва сангтарошлик деб ҳам юритилади. тош ўймакорлиги тошни ўйиб, йўниб, тирнаб нақш ёки бирор тасвир ишлаш касбидир. тошни ўйиб ишлашнинг чизиқли ўйма, занжира ўйма, ясси ўйма, чуқур ўйма, панжарасимон ўйма ва ҳажмли ўйма турлари бор. тош ўймакорлигида ишлатиладиган материаллар ўрни, мақсади ҳамда вазифасига қараб юмшоқ, ўртача қаттиқликдаги ва қаттиқ тошлар ишлатилади. юмшоқ тошларга гипстош, талькохлорит, оҳактош ўртача қаттиқликдаги тошларга оникс, порфир, оҳакли мармар, мармар ва қаттиқ тошларга лазурит, амозон, агат, малахит, жадент, нефрит, яшма ва бошқалар киради. бу тошлардан қозон, кўза, лаган, пиёла, ҳайкалча ва ҳайкаллар тайёрланади. кўза, лаган, намоён ва бошқаларга тошни ўйиб ўсимликсимон, геометрик рамзий нақшлар …
2
лсак, у ерда ёзда сузаётган қайиқчалар ва оққушларнинг ови тасвирланган. сибирда эса оққушлар ўрнига буғулар ва чанғи учаётган овчилар тасвирланган. ўрта осиё шароитида эса ёввойи эчки, буқа ва бошқа ёввойи ҳайвонларнинг ови тасвирланган. қизилқумда кўпинча туялар тасвирини кўриш мумкин. наманган вилояти чадак посёлкасида жуда кўп қизиқарли шакллар тасвирланган қоялар бор. улардан бири олтита эчкининг шаклини мисол тариқасида олайлик. бу тасвирда битта эчкининг тасвири жуда қунт билан ишланган, қолганлари шошилиб ишланган бўлиб уларни шакли геометрик шаклларни эслатади. яна бир тошга 12 та эчкидан иборат эчкилар подасига камалакдан ўқёй отаётган овчи тасвирланган. бу композиция эчки болаларининг овчидан қочиб кетиши, овчи итининг тасвирланиши табиийдир. бу катта ва мураккаб композицияни ишлаш ўша давр ўймакор рассомининг юксак истеъдод эгаси бўлган-лигидан далолат бериб турибди. албатта, бу сурат ўрта тош асрига мансуб, ўқ ёй ўша асрда ихтиро қилинган. қадимги авлод-аждодларимизнинг қояларга ҳамда тошларга ишланган ишлари ўтмиш кишиларининг санъатини ўрганишда ноёб ҳужжат бўлиб ҳисобланади. инсон қадимдан турли тошлардан …
3
а харсангтошдан фойдаланиб келганлар. i—iii асрларда ўзбекистоннинг жанубида биноларни устунлари ҳамда пойдеворларни безашда харсангтош, мармартош ва оҳактошдан фойдаланганлар. фаёзтепа, айритом, қоратепа каби харобалардан кўриниб турибдики, мармар ва харсангтошдан безаш ишларида кенг фойдаланилган. тошни кесиш, унга бадиий ишлов бериш сирлари тўғрисида шарқ мамлакатларида рисолалар ёзиб қолдирилган, xv асрда ўрта осиёда айниқса тоштарошлик ривожланди ва такомиллашди. масалан, амир темур, аҳмад яссавий мақбараси, бибихоним мачити ва бошқалар жозибадор қилиб безатилди. xix—xx аср бошларида бухоро, самарқанд, шаҳрисабз, хива, қўқон, тошкент ва бошқа жойларда харсанг ва мармардан безак сифатида кўп фойдаланилган.ўша вақтда усталар учун оддий ҳайкал ишлаш шунчалик қийин эдики ундан кўра, мураккаб нақшлар ишлаш енгилроқ эди. амир мақбарасидаги, темир қабридаги тош ва мармар панжаралардан тош ўймакорлигининг ажойиб намуналарини кўриш мумкин. айниқса, тош ва мармар ўймакорлик намуналари хива архитектура ёдгорликларида кўп ишлатилган. чунончи бу ерда пойустунларни тошдан ва мармардан ўйиб иш'ланган ажойиб намуналари кўп. пойустун —аксарият, маҳаллий маъморчиликка хос архитектура детали бўлиб, устун ўрнатиладиган асос, …
4
аблубов ва к. рўзматовлар бор эди. самарқандлик усталардан ака-ука жалол ва болта жўраевлар театрни безашда қатнашдилар. улар икки асосий мармар зи-наларни, унинг тўсиқларини ва тагкурсиларини ажойиб ўйма ислимий ва геометрик нақшлар билан безадилар . хива зали деворининг пастки қисми, яъни изораси 12 та ўйма мармар плита билан безатилди. бу ўйма гулларни хивалик а. болтаев композициялари асосида ҳамшаҳарлари с. худойберганов, x. рахимов, а. бекжонов ва бошқалар бажардилар. театрда юцори дид билан бажарилган санъат асарлари ҳозиргача ўз қимматини йўқотмай кишиларни ҳайратга солмоқда. 1947 йили немис-фашистлари устидан қозонилган ғалабамиз шарафига тошкентнинг марказига курант қурилди. курант ганч ўймакорлигини у. ш. муродов, мармар ишларини самаркандлик ака-ука жўраевлар бажардилар. 1960 иилдан бошлаб мармар билан биноларни безашга катта аҳамият берилди. ҳамза номидаги театр, метростанциялар, музейларни ва бошқаларни ажойиб ўйма мармар билан безатилди. ҳозирда бу қадимий тош ўймакорлик анъаналари билан замонавий биноларни безашда давом эттирилмоқда. ота-боболарни ишини ҳавас ва ихлос билан давом эттираётган тош ўймакорлик санъатининг қийинчиликларига бўй …
5
да ёзиб қолдирган. мактаб устахонасида болалар ишлари кўргазмаси ташкил этилган. шу кўргазмада устанинг кўпгина ишлари: алишер навоий ҳамда ғафур ғуломнинг қора мармардан ишлаган портрети ҳам бор. бу портретларда улуғ сиймоларнинг поэтик ва руҳий олами акс эттирилган. уларнинг қиёфаларидан тафаккур қудрати ёғилиб туради. умар ҳайёмнинг фалсафий рубоийлари битилган ҳамда унинг асарлари асосида ажойиб миниатюралар лаганларда ишланган бўлиб, киши нигоҳини ўзига ром этади. унинг ажойиб ишла-ридан бири «ёшлик нафосати» деб номланган асаридир. бу асари қиз горельефи ишланган бўлиб, ёш қиз қалбининг ҳаётига ташналиги, ундаги илк муҳаббатнинг ишончи ва умиди ёниб туради. унинг ёниб турган кўзлари аллақандай беғубор, маҳзун. устанинг ижодини ўзига хос томонларидан бири шундаки, ҳар бир ишида авторнинг нусхасини ифодаловчи жиҳати бўлади. 1984 йилда халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида уста абу али ибн сино, ал хоразмий портретлари ҳамда нақшли лаганлар билан қатнашди. у бу кўргазмада бронза медали билан тақдирланди. ғозғонлик уста эркин абдуллаевнинг асарлари самарқанддаги акмал икромов номидаги музейда, тошкентдаги абулқосим мадрасасида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тош ва суяк ўймакорлиги"

1404907116_55040.doc тош ва суяк ўймакорлиги. режа 1. тош ўймакорлиги тарихи ва ривожланиши 2. тош ўймакорлигида ишлатиладиган асбоблар 3. тош ўймакорлигида ишлатиладиган материаллар 4. суяк ўймакорлиги . тош ўймакорлиги халқ амалий безак санъатининг ноёб турларидан бири. бу санъат кишидан истеъдод ва интилишдан ташқари меҳнатсеварлик ва ғоятда зўр сабр-тоқат талаб қилади. бу санъатни тоштарошлик ва сангтарошлик деб ҳам юритилади. тош ўймакорлиги тошни ўйиб, йўниб, тирнаб нақш ёки бирор тасвир ишлаш касбидир. тошни ўйиб ишлашнинг чизиқли ўйма, занжира ўйма, ясси ўйма, чуқур ўйма, панжарасимон ўйма ва ҳажмли ўйма турлари бор. тош ўймакорлигида ишлатиладиган материаллар ўрни, мақсади ҳамда вазифасига қараб юмшоқ, ўртача қаттиқликдаги ва қаттиқ тошлар ишлатилади. юмшоқ тошларга гипстош, тальк...

DOC format, 107.0 KB. To download "тош ва суяк ўймакорлиги", click the Telegram button on the left.

Tags: тош ва суяк ўймакорлиги DOC Free download Telegram