ўлкада махфий сиёсий полициянинг ташкил қилиниши

DOCX 33,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1509449429_69552.docx ўлкада махфий сиёсий полициянинг ташкил қилиниши 1905—1907 йиллардаги катта-кичик воқеалар туркистон халкларини рус мустамлакачилари лагерида бирлик йўқолгани ва ўртада ўзаро кураш бошланганидан дарак берди. бу ҳақца маҳаллий матбуот шундай ёзган: «туркистон ўлкасининг ерли аҳолиси россиядаги инқилобий ҳаракат ва бу ҳаракат ўз олдига қўйган мақсадларга мутлақ лоқайддир, деб фикрловчилар қат-тиқ янглишадилар. россиядаги инқилобий ҳаракатга қизиқиш кундан-кунга ортиб бораётганига ишонч ҳосил қилмоқдамиз. маҳаллий аҳоли ўртасидаги айрим нуфузли гуруҳлар уларга бу ҳаракатни атайлаб қанчалик бўяб кўрсатишларидан қатъи на-зар, сўнгги вақтлардаги воқеаларга дойр ўзларининг холис қарашларини аллақачон шакллантирганлар»1. рус мустамлакачилари туркистон халқлари вакиллари озодлик кураши гирдобига тортилгундай бўлса, уларнинг орасида миллий онг уйғониб, истиқлол кураши бошланишидан ғоят хавфсирашган. шунинг учун ҳам биринчи рус инқилоби бош ланган ойда — 1905 йилнинг январидаёқ генерал-губернатор маҳкамасининг босмахонасида ўзбек тилида «давлатпаноҳ император»га бағишланган дуо матни чоп этилиб, жойларга юборилди. хусусан, самарқанд вилоятидаги масжид ва мадрасалардаги имомлар учун мўлжалланган 190 дуо матни ҳарбий губернаторга жўнатилиб, маҳаллий аҳоли ўртасида …
2
анифест ҳақида рсдрп тошкент гуруҳи. вакиллари танқидий фикр билдиришди ва уни «қоғоздаги қонун» деб атаб одамларни ҳукуматга қарши куч ишлатишга чақирдилар ва биринчи галдаги вазифа қамоқдаги сиёсий маҳбусларни озод қилиш эканлигини уқтирдилар. шундан сўнг улкан оломон қўлида «йўқолсин чоризм!», «йўқолсин капитализм!» деган шиорларни кўтариб, турма томон йўл олдилар, 10 минг киши-лик оломон сафида ишчилар, талабалар, ҳунармандлар, деҳ-қонлар ва майда савдогарлар, шу жумладан, маҳаллий миллат вакиллари ҳам бўлган. тошкент шаҳар думаси ноиблари 1905 йил 28 июлда под-шога ёзган петицияларида ҳам руслар ўртасидаги ихтилоф ва тўқнашувлар ўлка туб аҳолиси ўртасида «рус таъсирини бў-шаштириб, рус давлати куч-қудрати ҳақида нохуш тасаввур уй-ғотиши мумкин»1 деб ёзишган эдп$ иш шу даражага бориб етдйки/ самарқандда шаҳар истиро-ҳат боғида митинг уюштирилганда вилоят ҳарбий губернатори бу митингга расман рухсат берибгина қолмай, митинг раиси большевик м. в. морозовнинг шаҳардаги ҳарбий муҳофазани олиш ва барча жамоат, ҳукумат идораларини шу куни ёпиш ҳақидаги талабини ҳам қондирди. рус жамоатчилигининг ҳуку-матга қарши кайфияти кучини …
3
а 1905 йил ноябрида 1-тур-кистон захира батальони (тошкент қўрғони), тошкент тўп ом-бори ва устахоналарида қуролли қўзғолон кўтарилди. бу қўзғо-лонни қўллаб рсдрп тошкент гуруҳи икки хитобнома чиқар-ди4. аскарлар қўзғолони бостирилгандан кейин ҳам эсерлар ва большевикларнинг ташвиқоти давом этди. ўлкада иш ташлаш-лар бир-бирига уланиб кетди. ноябрь ва декабрь ойларида тур-кистондаги амалий ҳокимият ўзига хос ишчи ва аскар ноиблари шўроси вазифасини ўтовчи темир йўл стачка қўмиталари қўлига ўтди. бу қўмиталар темир -йўлда поездлар қатнови, озиқ-овқат таъминоти, жамоат хавфсизлиги каби масалаларни ҳал қилишган. телефаф алоқаси ҳам стачка қўмиталари ихтиё-рида бўлган. шундай воқеа бўлганки, туркистон генерал-губернатори вазифасини бажарувчи сахаров телеграмма юбориш учун қўмитадан рухсат сўрашга мажбур бўлган. стачка давомида большевик м. в. морозов раҳбарлик қилган тошкент инкило-бий қўмитасининг таъсири шундай катта бўлганки, уни одам-лар «вақтли ҳукумат» деб аташган. ўрта осиё темир йўлидаги иш ташлаш 18 к^н давом этиб 3 декабрда, оренбург — тошкент йўлида эса 9 декабрда якунланди. 1905 йил октябрида пайдо бўлган стачка кўмиталари …
4
ташлашимизга хайрихоҳлик билан қарашмоқда»3 дейилган. русларнинг иш ташлаш ҳаракати туб миллатларга мансуб аҳолини ҳам «йўлдан ургани» ҳақида расмий газеталар ҳам хабар беришган. «умумий иш ташлаш, — деб ёзган эди «туркестанские ведомости» 1905 йил 12 ноябрь сонида, — андижонга ҳам ёйилиб ишчилари нуқул сартлардан ташкил топган пахта тозалаш заводларини ҳам тўхтатиб қўйди»4. махфий сиёсий полиция бошлиғи васильевни самарқанддаги 1905 йил 19 октябрь куни. бўлган митинг қабул килгарезолюциядаги бир банд ўзига жалб қилди. унда ўзбекларни «шафқатсиз эксплуатация қилувчи фирмаларга дашном бериш зарур», —деб ёзилган эди. уша митингда ўзбеклар ҳам қатна-шиб, ўз талабларини қўйган эди. бундай русларга қўшилган ўзбек ишчи, зиёли ва ҳунармандларидан дўстмуҳаммад устабо-ев, барот икромов, отамурод шермуҳамедов, мулла малик абдукарим ашуров номлари маъмурларга маълум эди. рус мустамлакачилари ўлканинг маҳаллий туб аҳолиси 1905—1907 йиллардаги воқеалардан ўзига хос усулда фойдала-ниб, мустамлака тузумига қарши кайфиятда бўлганликларини пайқадилар. самарканд вилояти ҳарбий губернаторининг 1907 йил февраль ойида ўлкада жандарм назоратини ўрнатиш ҳақида қилган ахборотномасида шу фикр …
5
а хизмат қилувчи рус махфий сиёсий полицияси — туркистон район муҳофаза бўлими ташкил қилинди. у петербургнинг «кўз-қулоғи» бўлиб хизмат қилди. рус сиёсий разведкаси ва контрразведкаси вазифа-сини ҳам адо этувчи махфий полиция туркистондаги барча тараққийпарвар кучларни аниқлаш, уларнинг сафига иғвогарлар юбориш, халқлар, миллат-элатлар ўртасида нифоқни кучайти-риш ва миллий-озодлик ҳаракатининг барча кўринишларини тезлик билан аниклаб унинг ривожланишига йўл қўймаслик, энг муҳими, ўлкани руслаштиришга монеълик қилувчи барча кучларни зимдан, пинҳона, ё ошкора йўқ қилиш учун хизмат қили-ши лозим эди. ана шундай идорага раҳбарлик қилиш моҳир изқувар, тажрибали полиция амалдори леонид квицинскийга топширилди. подполковник васильев эса генерал-губернатор маҳкамасидаги барча сиёсий ёзишмаларнинг мутасаддиси — махсус бўлим бошлиғи вазифасини бажара бошлади. алоҳида жандармлар корпуси подполковниги н.а.васильев ва полиция маслаҳатчиси а.квицинский ўз фаолиятларини кенг қулоч ёйдирдилар. трмб агентураси ўлкадаги социал-демократик. ташкилотларни тор-мор қилиб, кўплаб одамларни қамоққа олди. 1908 йилда тошкент турмасининг бир ўзида 500 скобелевда 300 сиёсий маҳбус сакланган. самарқанд турмасида эса маҳбуслар кўплиги, шароит ёмонлигидан тиф …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўлкада махфий сиёсий полициянинг ташкил қилиниши" haqida

1509449429_69552.docx ўлкада махфий сиёсий полициянинг ташкил қилиниши 1905—1907 йиллардаги катта-кичик воқеалар туркистон халкларини рус мустамлакачилари лагерида бирлик йўқолгани ва ўртада ўзаро кураш бошланганидан дарак берди. бу ҳақца маҳаллий матбуот шундай ёзган: «туркистон ўлкасининг ерли аҳолиси россиядаги инқилобий ҳаракат ва бу ҳаракат ўз олдига қўйган мақсадларга мутлақ лоқайддир, деб фикрловчилар қат-тиқ янглишадилар. россиядаги инқилобий ҳаракатга қизиқиш кундан-кунга ортиб бораётганига ишонч ҳосил қилмоқдамиз. маҳаллий аҳоли ўртасидаги айрим нуфузли гуруҳлар уларга бу ҳаракатни атайлаб қанчалик бўяб кўрсатишларидан қатъи на-зар, сўнгги вақтлардаги воқеаларга дойр ўзларининг холис қарашларини аллақачон шакллантирганлар»1. рус мустамлакачилари туркистон халқлари вакиллари озодл...

DOCX format, 33,3 KB. "ўлкада махфий сиёсий полициянинг ташкил қилиниши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.