туркистонда ўзбек тилида чиққан хусусий жадид газеталари

DOC 113,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1453046637_63599.doc туркистонда ўзбек тилида чиққан хусусий жадид газеталари режа: 1. туркистонда жадидлик ҳаракати моҳияти ва унинг миллий журналистиканинг тараққий топишидаги ўрни ва аҳамияти. 2. исмоил обидий, маҳмудхўжа беҳбудий, мунаввар қори, убайдулла асадуллахўжаев, абдулла авлоний ва бошқалар томонидан туркистонда ташкил қилинган “тараққий” (1906), “хуршид” (1906), “тужжор” (1907), “шуҳрат” (1908), “осиё” (1908), “самарқанд” (1913), “садои туркистон” (1914), “садои фаргона” (1914) каби хусусий миллий газеталар. жадид газеталарининг йўналиши, мавзулари. туркистон чор россияси томонидан забт этилганидан сўнг унинг колонияга айлантирилиши, бухоро амирлиги ва хива хонлигининг вассал даражасига тушиши маҳаллий халқнинг моддий ва маънавий ҳаётига салбий таъсир кўрсатди. туркистон ўлкасининг ерли аҳолиси россиянинг катта шаҳарлари ва вилоятларига хом ашё: пахта, пилла, қорақўл, мева ва сабзавот, полиз маҳсулотлари етказиб бериши учун қулларча меҳнат қилишга мажбур эди. миллий-озодлик ҳаракатининг етакчилари бўлишни истаган маҳаллий зиёлилар англаб етдиларки, россиядек кучли ва маккор салтанатга ибтидоий қуроллар билан қарши чиқиш беҳуда. шу боис, энг аввало, маҳаллий аҳолини маърифатли қилиш, жаҳолат “ботқоғи”дан …
2
одир бўлган инқилобий ҳаракатлар мамлакатда ҳукм сураётган монархия тузумини ларзага келтирди. инқилобий ҳаракатлардан қўрқувга тушган император николай ii 1905 йили 17 октябр манифести деб аталган ҳужжатга имзо чекишга мажбур бўлди. манифестга кўра, россия фуқароларига сўз ва матбуот эркинлиги, жамиятлар (фирқалар) тузиш эхтиёри ваъда қилингандир. мана шу вазият туркистонда миллий матбуот юзага келишининг сиёсий-ҳуқуқий омилини ташкил қилгандир. туркистондаги дастлабки миллий нашрлар «тараққий» «хуршид» «тужжор» «шуҳрат» “осиё” 1905-1907 йиллардаги россияда содир бўлган инқилобий ҳаракатлар мамлакатда ҳукм сураётган монархия тузумини ларзага келтирди. инқилобий ҳаракатлардан қўрқувга тушган император николай ii 1905 йили 17 октябр манифести деб аталган ҳужжатга имзо чекишга мажбур бўлди. манифестга кўра, россия фуқароларига сўз ва матбуот эркинлиги, жамиятлар (фирқалар) тузиш эхтиёри ваъда қилингандир. мана шу вазият туркистонда миллий матбуот юзага келишининг сиёсий-ҳуқуқий омилини ташкил қилгандир. юзага келган қулай сиёсий вазиятдан фойдаланиш учун туркистон жадидлари ҳам ҳаракатга тушдилар ва натижада, 1906 йилнинг 27 (14) июнида “тараққий” номли ўзбекча миллий газетани чиқаришга муваффақ …
3
алайҳа, газетамизнинг нажотимизга, дунё ва охиратда масъуд ўлмоқимизга ёлғуз илм бобидур демак биринчи вазифасидур”. (1-сон). газета “замонамиз фойда ва истифода замондир”, “миллат манфаатига хизмат этмак замон, торткан меҳнат, кўрган заҳматларидан қутуладурғон замон бу замон. дин ва дунёмиз учун ҳайрат қилуб ибрат оладурғон замон – бу замон. ҳар ким ўз ҳиссасин олиб турғон муддатда оғиз очуб қоладурғон замон эмас”лигини ҳам усталик билан ишора қилиб ўтади. “хуршид” ҳам мақсад ва маслакда “тараққий” йўлидан борди. ҳайратланарлик жойи шундаки, исмоил обидийдаги кескинлик, инқилобий руҳ туркистонлик зиёлиларнинг айримларига ўз таъсирини кўрсатганди. шу боис “хуршид”да маҳаллий аҳолининг кўзини очишга мўлжалланган фикрлар ошкора ва кескин тарзда айтилади. жумладан, газетанинг 21 сентябрда чиққан3-сонида маърифатли ва маърифатсиз халқ оасидаги фарқ тушунтириларкан, шундай аччиқ, аммо ҳақиқат гапларга дуч келамиз: “билганлар ила билмаганлар баробар бўлмаслар” деган ояти карима мазмунини назари мулоҳазаға олиб туриб, ўз ғолимиз ила кўз олдимизда тургон рус ҳамсояларимизни ҳолини муқобила қилсак, ҳар бобда улардан камлиғимиз ва булар бизларға …
4
аҳмаджон бектемиров муҳаррирлигида “осиё” газетаси чиқа бошлаган ва беш сондан сўнг мустабид ҳукумат томонидан тўхтатилган. фақат 1907 йили тошкентда машҳур бой саидкарим саидазимбой ўғли томонидан чиқарилган “тужжор” газетаси сиёсий воқеалардан йироқ тургани учун муштарий тополмай, ўз-ўзидан 36-сондан кейин чиқмай қўяди. xix асрнинг иккинчи ярмида бухоро амирлигининг бир қисми россия томонидан босиб олинган бўлса-да, амирлик расман сақланиб қолган ва у ярим колония (вассаллик) мақомига эга эди бухорода газета ташкил қилиш ғояси исмоил гаспринскийда туғилган. 1893 йили туркистонга саёҳат қилган исмоил ҳазратлари бухорода бўлиб, у ерда миллий уйғониш содир бўлиши учун амир абдулаҳадни газета чиқариш учун рухсат беришга рози қилмоқчи бўлади. мутаассиб амир бунга рози бўлмайди, 1905-1907 йилиги россия ва эрондаги инқилобий ҳаракатлар бухорода бир оз бўлса-да, фикрий уйғонишга туртки берди. бу ерда ҳам тараққийпарварлар юзага келиб, ижтимоий ҳаётда ўзгариш ясашга урина бошладилар. 1905-1906 йилларда россия мусулмонлари орасида юзага келган турли-туман газеталар бухорогача етиб келмоқда эди. рус- япон уруши даврида бухорода тарқалган …
5
нчи қалам эгаларидан бўлиб, бунинг устига, улуми исломиянинг усул ва фуруъидан яхшиғини хабардор бир зот эди. шунинг учун унинг мақоллари умумга таъсир қилар, зотан мустаъид бўлғон бухоро аҳолиси ўз тилида ёзулғон бу адабий ва содда бандаларини сева-сева ўқур эди. “турон”нинг асосий мавзулари: 1) бидъат ва мутаассибликни қоралаш 2) жаҳолат, қолоқликни кўрсатиш 3) маърифатпарварлик 4) иқтисодий тараққиётга даъват 5) аҳолини халқаро аҳвол билан содда тарзда таништириш 6) фан ва техника ютуқларидан бухорода ҳам баҳраманд бўлишга ундаш дарҳақиқат, муҳаррирлар ҳар иккала газетанинг мазмун ва мундарижасини аста-секинлик билан бухорода долзарб бўлган ижтимоий масалаларга томон буришди. “турон”нинг асосий мавзулари қуйидагилар бўлган: 1) бидъат ва мутаассибликни қоралаш: 2) жаҳолат, қолоқликни кўрсатиш: 3) маърифатпарварлик : 4) иқтисодий тараққиётга даъват: 5) аҳолини халқаро аҳвол билан содда тарзда таништириш: 6) фан ва техника ютуқларидан бухорода ҳам баҳраманд бўлишга ундаш: 7) умуммаданиятга эришиш учун ҳаракатга чорлаш ва шу кабилар. “бухорои шариф” ҳам, “турон” ҳам муштарийларига сиёсий масалалардан бахс юритишни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"туркистонда ўзбек тилида чиққан хусусий жадид газеталари" haqida

1453046637_63599.doc туркистонда ўзбек тилида чиққан хусусий жадид газеталари режа: 1. туркистонда жадидлик ҳаракати моҳияти ва унинг миллий журналистиканинг тараққий топишидаги ўрни ва аҳамияти. 2. исмоил обидий, маҳмудхўжа беҳбудий, мунаввар қори, убайдулла асадуллахўжаев, абдулла авлоний ва бошқалар томонидан туркистонда ташкил қилинган “тараққий” (1906), “хуршид” (1906), “тужжор” (1907), “шуҳрат” (1908), “осиё” (1908), “самарқанд” (1913), “садои туркистон” (1914), “садои фаргона” (1914) каби хусусий миллий газеталар. жадид газеталарининг йўналиши, мавзулари. туркистон чор россияси томонидан забт этилганидан сўнг унинг колонияга айлантирилиши, бухоро амирлиги ва хива хонлигининг вассал даражасига тушиши маҳаллий халқнинг моддий ва маънавий ҳаётига салбий таъсир кўрсатди. туркистон ўлкас...

DOC format, 113,0 KB. "туркистонда ўзбек тилида чиққан хусусий жадид газеталари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.