археология асослари фанига кириш

DOC 56,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403171214_43674.doc www.arxiv.uz археология асослари фанига кириш режа: 1. археология фани тушунчаси. археология фанида даврлаштириш ва ёдгорликларнинг даврий санасини аниқлаш. 2. манбалар, ёдгорликлар, археологик маданият. археологик даврлаштириш ва хронология. 3. археология фанининг ривожланиш тарихи. тадқиқот кўламининг ўсиши, унинг босқичлари. 4. ўрта осиё археологияси ва тарих. ўрта осиё археологиясининг замонавий босқичлари. марказий осиё ҳудуди (ҳозирги ўзбекистон, туркманистон, тожикистон, қирғизистон мустақил давлатлари ва қозоғистон давлатининг жанубий қисми ҳудудлари) қадимдан бошлаб инсониятнинг илк маданий марказларидан бири бўлган. рим тарихчиси помпей “ўрта осиёликлар қадимийликда мисрликлар билан баҳслаша оладилар” деб қайд этган эди. марказий осиё ҳудудида қадимги тош, бронза даврларига оид кўплаб ибтидоий манзиллар, қабрлар, қадимги даврга оид шаҳарлар қолдиқлари ўрганилиб, унинг натижалари илмий жамоатчиликка эълон қилинган эди. марказий осиё ҳудудида шўролар хокимияти даврида археологик тадқиқотлар олиб борилиб, унинг натижалари м.ж.жўрақулов “ўрта осиёнинг ибтидоий археологияси (1984) ж.кабиров, а.с.сагдуллаевларнинг “ўрта осиё археологияси (1990) ўқув қўлланмаларида акс эттирилган. ўзбекистон республикаси мустақилликка эришгандан кейинги йиллар даврида тарихий обидаларда археологик …
2
ллик йилларида археологик ёргорликларда олиб борилган қазиш ишлари натижасида олинган ашёларнинг илмий муомалага келиб қазиш асосида янги ўқув қўлланманинг яратиш заруриятини ҳаётнинг ўзи келтириб чиқарди. шу жиҳатдан, мазкур қўлланмада марказий осиёда археология фани тараққиётини мавжуд бўлган ва мустақилликдан кейинги йилларда олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида олинган янги ашёларни кенг жалб қилишга эътибор берилди. қўлланмада марказий осиёнинг қадимги тош давридан милодий антик давргача бўлган археологияси ҳақида маълумот берилади. қўлланманинг асосий мазмунини бойитишда ўзбекистон ҳудудидаги тарихий обидаларда олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида олинган ашёлар кўпроқ жалб қилинади. археология фани предмети ва вазифалари археология – тарих фанининг таркибий қисми бўлиб, ижтимоий фанлар сохасида муҳим ўрин эгаллайди. «археология» атамаси «архайос – қадимги, «логос» – фан маъносида келиб, юнон тилидан олинган. инсоният жамият тарихи саҳнасига чиқиши билан турли тарихий давр мазмунига хос меҳнат қуролларини тайёрлаб, уни ўз фаолиятида кенг қўллаб, турли хўжалик соҳаларини олиб борганлар. кишилик жамиятининг ёзув пайдо бўлишига қадар бўлган тарихини ўрганишда археология …
3
еологик қазиш ишларини олиб боришдан иборатдир. шўролар ҳокимияти йилларида ўрта осиё археологияси тараққиётига с.п.толстов, м.е.массон, м.м.дяконов, а.п.окладников, а.в.виноградов, в.г.григорев, а.ю.якубовский, м.п.грязнов, а.н.бернштам, а.и.теренож-кин. б.а.латинин, в.м.массон, б.а.литвинский, м.а.итина, в.и.сариани-ди, а.я.шетенко, и.н.хлопин, а.ю.заднепровский ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар. бу борада ўрта осиёлик маҳаллий археолог олимлардан я.ғуломов, а.асқаров, а.муҳаммаджонов, у.исломов, а.и.албаум, ю.ф.буряков, м.қосимов, р.сулайманов, н.неъматов, в.а.ранов, и.ахроров, а.сагдуллаев, к.акишев, э.ртвеладзе, в.н.ягодин, о.бердиев, т.мирсоатов, м.жўрақулов, е.бижанов, н.тошкенбаев, м.мамбетуллаев, м.исомиддинов, ш.пидаев, а.анорбоев, в.матбобаев, к.собиров, к.абдуллаев, а.бердимурадов, ш.рахманов, м.и.филановичларнинг илмий изланишлари диққатга сазовор. ўзбекистон республикаси ҳудудида ҳозирги вақтда бир неча хорижий давлатлар (япония, франция, германия, ақш, россия, польша, австралия, италия) билан ҳамкорликдаги археологик экспедициялар фаолият олиб бормоқда. ўзбекистон ҳудудлари энг қадимги даврлардан бошлаб жаҳон цивилизациясининг ўчоқларидан бири эканлигига илмий жиҳатдан ҳеч қандай шубҳа йўқ. ўзбекистон ва ўрта осиё ҳудудларида олиб борилаётган кенг миқёсдаги тадқиқот ишларининг натижалари ҳам ватанимизнинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрнини тасдиқлайди. дунёнинг турли бурчакларида яшайдиган халқларнинг турли даврларда, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларда эришган ютуқлари …
4
мдор хўжаликни ривожлантирган бўлсалар, бу даврда шимолий ҳудудлардаги қабилалар асосан овчилик, балиқчилик ва чорвачиликнинг илк шакллари билан шуғулланганлар. бу нотекислик жараёнини табиий географик шароитлар ва ўзаро муносабатлар билан изоҳлаш мумкин. бу ўринда ўрта осиёнинг чўл ва дашт ҳудудлари ҳамда тоғолди ва дарё воҳалари ҳудудларининг ривожланиш даражасига маданий нотекисликни таққослаб кўриш (копеттоғ, қашқадарё ва зарафшон тоғолди ҳудудлари ҳамда қизилқум, қорақум, қашқадарё ва зарафшон воҳасининг дашт ҳудудлари) муҳимдир. ундан ташқари, ўрта осиёда турли-туман маданият яратган қадимги аҳолининг неолит давридаёқ, яъни милоддан аввалги vi–iv минг йилликлардаги ўзаро муносабатлари ва бу аҳолининг шарқдаги, даставвал олд осиёдаги бошқа қадимги цивилизация ўчоқлари билан узвий алоқада бўлиши ҳам маҳаллий цивилизациянинг ривожланишига катта таъсир кўрсатган. ҳозирги пайтда ўрта осиё ҳудудида ибтидоий жамият ривожланишининг алоҳида босқичлари қуйидаги даврларга бўлинади; 1. палеолит ("палейос" – қадимги, "литос" – тош) даври, бундан тахминан 800 минг йил илгари бошланиб, 15–12 минг йил илгари тугайди; ўз навбатида бу давр учга бўлинади: а) илк палеолит …
5
йвонот оламида ажралиб чиққан деган фикрни билдирадилар. инсоннинг пайдо бўлиши миллионлаб йиллар давом этган ривожланиш жараёнининг натижасидир. энг қадимги қазилма одам қолдиқлари шарқий африкадан (олдувай, зинжантроп), индонезиядан (ява, питекантроп), хитойдан (синантроп), германиядан (гейдельберг) топиб текширилган. кейинги топилмалар, яъни замонавий одамга анча яқин бўлган қолдиқлари дастлаб неандерталь (германия) водийсидан топилган (ўзбекистондаги тешиктош). дунё тарихида ибтидоий тасвирий санъат, хусусан, ғорларнинг деворларига турли тасвирлар чизиш сўнгги палеолит даврига оиддир (испания, алтамир ғори). ўрта осиёда унгурлар ва қоятошларга ишланган расмлар мезолит даврида пайдо бўлади. неолит даврига келиб эса ривожланган босқичга кўтарилади. калтаминор, хисор, айниқса жойтун маданиятига мансуб ёдгорликлардан ибтидоий санъатнинг турли намуналари топилган. ўрта осиёнинг тоғли ҳудудларида кенг тарқалган қоятош расмлари ишланиш усулига кўра икки хил. бир хиллари бўёқ (охра) билан, иккинчи хиллари эса уриб-уриб ишқалаш, чизиш усули билан ишланган (петроглифлар) расмлардир. ўзбекистондаги қоятош расмларининг энг нодир намуналари зараутсой, сармишсой, биронсой, кўксарой, тақатош, тераклисой кабилар бўлиб, улар юздан зиёддир. бу ердаги қоятошларда ўзбекистоннинг қадимги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"археология асослари фанига кириш" haqida

1403171214_43674.doc www.arxiv.uz археология асослари фанига кириш режа: 1. археология фани тушунчаси. археология фанида даврлаштириш ва ёдгорликларнинг даврий санасини аниқлаш. 2. манбалар, ёдгорликлар, археологик маданият. археологик даврлаштириш ва хронология. 3. археология фанининг ривожланиш тарихи. тадқиқот кўламининг ўсиши, унинг босқичлари. 4. ўрта осиё археологияси ва тарих. ўрта осиё археологиясининг замонавий босқичлари. марказий осиё ҳудуди (ҳозирги ўзбекистон, туркманистон, тожикистон, қирғизистон мустақил давлатлари ва қозоғистон давлатининг жанубий қисми ҳудудлари) қадимдан бошлаб инсониятнинг илк маданий марказларидан бири бўлган. рим тарихчиси помпей “ўрта осиёликлар қадимийликда мисрликлар билан баҳслаша оладилар” деб қайд этган эди. марказий осиё ҳудудида қадимги тош, бр...

DOC format, 56,5 KB. "археология асослари фанига кириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.