мухаммад рахимхон ii феруз

DOC 81,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402833533_43111.doc www.arxiv.uz муҳаммад раҳимхон ii феруз муҳаммад раҳимхон ii (1863-1910) сайид муҳаммадхоннинг тўнғич ўғли бўлиб, 1844 йилнинг баҳорида хива шаҳрининг кўҳна арк саройида туғилган. отаси унга бобосидек буюк инсон бўлсин деб бобожон тўра деб исм қўйган. шаҳзода ёшлигида саройдаги муаллимлардан сабоқ олиб, мадраса ёшига етганда мадрасада ўқиган, отасини ўлими туфайли мадрасани тугата олмаган, шундай бўлса ҳам туркий, форсийда ўқиб, ёзиб, гапириб билган, арабчани оз билган. ўсмирлик пайтларида мироб, шоир ва сарой тарихчиси муҳаммад ризо эрниёзбек ўғли огаҳийдан сабоқ олиб комил инсон бўлиб етишган. огаҳий шаҳзодага шеърият, тарих, таржима илмидан сабоқ бериб, унга кўҳна хоразм тарихи, дунёни пайдо бўлиши, ислом динининг пайдо бўлиш тарихи ва унинг қонун-қоидалари, шу давргача хоразмда подшоҳлик қилган зотлар ва хоразмга кўз тиккан босқинчилар тўғрисида гапириб бериб шаҳзодани эл юртини тинчлигини, осайишталигини ўйлайдиган шахс сифатида камолат топишида ёрдам берган. шаҳзода мусиқага ҳам ошно бўлиб, ёшлигидан лочин билан ов овлашга қизиққан. огаҳий ўзининг “таъвиз ул-ошиқин” девонида бобожон тўрани …
2
б сайланиши учун қаттиқ турдилар. хонликнинг қадимдан келаётган удуми бўйича ҳам марҳум хоннинг катта ўғли ота ўрнига тахтга чиқиши керак эди. бу куни жарчилар “давру-даврон муҳаммад раҳим баходирхон” деб жар солдилар. эртасига барча аркони давлат йиғилишиб, сайид муҳаммадхон марҳумининг жанозаларини ўқиб, ўзи бино қилдирган қуббаи олиясига тупроққа қўйдилар. сайид муҳаммад раҳим баходирхони соний (хивача мадрим) салтанат тахтида ўтириб олганидан кейин, унинг шарафига барча шоиру, олимлар қасидалар ва маснавийлар айтиб, шоҳона инъомлар олдилар. устози огаҳий ўзининг 200 мисрадан иборат қасидасини ёзди. бу қасида халқ орасида машҳур бўлиб, “қасидан насиҳат” номини олди. мадримхон хоразмнинг машҳур ўймакори худайберган муҳрканга бу қасидани мармар тошга битишни буюрди. уста бу ишни ниҳоятда моҳирона бажариб, хонга тақдим этди ва хондан инъомлар олди. огаҳий бу қасидада ёш хонга насихат қилиб, йўл-йўриқ кўрсатади ва адолатли бўлишга чақиради. муҳаммад раҳимхон ii мустақил 9 йил (1864 – 1873) хонлик қилди. бу даврда хон ўзидан аввал ўтган хонлар каби туркман ёвмутларнинг ҳужумларидан …
3
дўзчи, қуржи ота, девонбобо, мадраҳим шерозий, бола бахши, мутриб, сафо муғанний каби истеъдодли санъаткорлар шулар жумласидандир. ферузнинг адабиёт ва санъат аҳлига ғамхўр фидойилигига яна бир мисол: 1882 йилда муҳаммад раҳимхон соний “хоразм мақомлари халқнинг дахлсиз мулки деб эълон қилинсин” дея махсус фармон чиқарган. “ушбу фармони олийга шак келтирган ва мақомларни камситган ёйинки уни бузиб ижро эткан кимсалар қаттиқ жазолансин!” деб алоҳида таъкидлаган. ферузнинг ўзи ушбу фармоннинг бажарилишини ўта талабчанлик ва қаттиққўллик билан назорат қилиб боргани тарихда маълум. бир базмда олти ярим мақомнинг муҳим бир шўъбасини ташлаб кетгани учун муҳаммад ёқуб позачига 50 қамчи урдиргани ёки бухорои шарифдан келган меҳмонлар олдида “рост” мақоми ижро қилинаётганида бобожон буломончи оҳангни бузгани учун унинг уйи томини очтиргани, хатосини англаганидан кейин қайта ёптириб бергани ферузнинг санъат дахлсизлигини сақлаб қолиш учун нақадар куюнчак, жонкуяр, фидойи бўлганлигидан далолат беради. муҳаммад раҳимхон ii томонидан саройга йиғилган шоирлар, хонанда ва гўяндалар тўғрисида ходим, яъни бобожон тарроҳ азизов ўзининг “хоразм …
4
эди. ҳатто у давраларда шоирлар форс тилидан оқсаб бошласалар уларга кўмаклашиб юборар, шоирлар бўлса лутф қилдингиз деб хушомадлар қилган. лекин шу даврни шоири даврони устози огаҳий муҳаммад раҳимхон форсийдан жуда билимдон эди деган. унинг даврида хоразмдаги барча шоиру созандалар, мусиқа билимдонлари саройга йиғилиб, ўз ижодларини давом қилдириб келгуси авлодларга етказганлар. адабиёт аҳли янги хоннинг ўзига бўлган эътиборига жавобан уни “қорун”, “шоҳи жаҳон”, “марҳаматлиғ шоҳ” деб улуғлаган. қўқон хонлиги ва бухора амирлигини босиб олган россия империяси 1873 йилда хива хонлигини ҳам босиб олди. 1873 йил 12 августда россия ва хива ўртасида сулҳ шарномаси имзоланди. “гандимён шартномаси” номи билан тарихда из қолдирган ва 18 моддадан иборат мазкур ҳужжат хива хонлигини ярим мустамлака ва қарам (вассал) давлатга айлантирди. шартноманинг 1 моддасида хон мустақил ташқи сиёсат ва савдо-сотиқ амалга ошириш, ҳарбий юришлар қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. шартномага биноан амударёнинг ўнг соҳилларидаги ерлар россия тасарруфига ўтказилди. рус қўшинларини жойлаштириш мақсадида петро-александровск шаҳри бунёд этилиб, у …
5
ва божсиз савдо қилишига шароитлар яратилиши кўрсатилганди. рус ишбилармонларига хонлик ҳудудида ер сотиб олиш, саноат корхоналари, уй-жой қуриш, кўчмас мулкка эга бўлиш ҳуқуқи ҳам берилди. русларни маҳаллий қозилар томонидан суд қилинишига рухсат берилмасди. шартноманинг 17-моддасига биноан хонликда қул савдоси тугатилди. хива хони урушга сарфланган 2 млн 200 минг сўм товон (контрибуция)ни 20 йил муддатда тўлаш мажбуриятини олди. гандимён шартномаси хоразмнинг табиий ва нотабиий бойликлари (пахта, пилла, жун, балиқ, олтин заҳиралари, нозик санъат асарлари) таланишига, меҳнаткаш оммани маҳаллий бойлар қатори рус амалдорлари томонидан экспулатация қилинишга, завод ва фабрикаларнинг қурилиши натижасида воҳадаги айрим ҳунармандчилик (мискарлик, кўнчилик, кулолчилик) соҳаларининг инқирозга юз тутишига кенг йўл очиб берди. судхўрлар чангалига тушган ҳунармандлар ва деҳқонлар ўз меҳнати эвазига етиштирадиган моддий бойликлардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлдилар. хиванинг истило қилиниши вақтида ҳарбийлар билан бир қаторда рус подшосининг қариндош-уруғлари, олимлар, ҳарбий тарихчилар, топограф, гидрологлар савдо-саноат корхоналари агентлари, айрим ҳолларда чет эл журналистлари (уларга рухсат берилмасада) ҳам қатнашишга интилганлар. улар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мухаммад рахимхон ii феруз" haqida

1402833533_43111.doc www.arxiv.uz муҳаммад раҳимхон ii феруз муҳаммад раҳимхон ii (1863-1910) сайид муҳаммадхоннинг тўнғич ўғли бўлиб, 1844 йилнинг баҳорида хива шаҳрининг кўҳна арк саройида туғилган. отаси унга бобосидек буюк инсон бўлсин деб бобожон тўра деб исм қўйган. шаҳзода ёшлигида саройдаги муаллимлардан сабоқ олиб, мадраса ёшига етганда мадрасада ўқиган, отасини ўлими туфайли мадрасани тугата олмаган, шундай бўлса ҳам туркий, форсийда ўқиб, ёзиб, гапириб билган, арабчани оз билган. ўсмирлик пайтларида мироб, шоир ва сарой тарихчиси муҳаммад ризо эрниёзбек ўғли огаҳийдан сабоқ олиб комил инсон бўлиб етишган. огаҳий шаҳзодага шеърият, тарих, таржима илмидан сабоқ бериб, унга кўҳна хоразм тарихи, дунёни пайдо бўлиши, ислом динининг пайдо бўлиш тарихи ва унинг қонун-қоидалари, шу давр...

DOC format, 81,5 KB. "мухаммад рахимхон ii феруз"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мухаммад рахимхон ii феруз DOC Bepul yuklash Telegram