хронология фани предмети, мақсад ва вазифалари

DOC 69.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1353494767_40029.doc www.arxiv.uz режа: 1. кириш. хронология фани предмети, мақсад ва вазифалари. 2. европада хронология фанининг вужудга келиши ва тарақкиёти. 3. ўрта осиё олимларининг хронология ривожланишига қўшган хиссаси. кириш. хронология фани предмети, максад ва вазифалари. хронология тарихий фанларнинг ривожланиши натижасида вақгни ўрганадиган фан сифатида xvi асрда вужудга келди. хронология илм сифатида бобил, миср, юнонистон ва римда шаклланди. ўрта асрларда хронологиянинг ривожланишига ўрта осиёлик олимлар ҳам ўз ҳиссаларини кўшдилар. абу райҳон берунийнинг «ал-осор ал-боқия ани-л-ҳолия» (ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар), «қонуни масъудий" асарларида хронология фанига оид кўгшаб маълумотлар берилган. умар ҳайём календари эса мукамаллик жиҳатидан григорий календаридан ҳам устун туради. 1935 йилда олий ўқув юртларида тарих факультетлари очилгандан кейин бошқа тарихнинг ёрдамчи фанлари қаторида талабаларга хронология фани ҳам ўкитила бошланди. хронология - ёрдамчи тарих фанларидан бири бўлиб, у вақт тўғрисидаги фандир. хронология сўзи юнонча сўз бўлиб, «хронрс» - вақт, «логос» - фан, яъни вақгни ўрганиш ҳақидаги фан деганидир. хронология вақгларни ўрганиш, ҳисоблаш ҳақидаги …
2
, ернинг йиллик айланма ҳаракатидан фойдаланилган. аста-секин вактни аниқ ҳисоблашга бўлган эҳтиёж юзага келди. бунинг учун осмон жисмлар ҳаракатини, умуман астрономияни билиш зарур эди. бундан ташқари яна бир вазифани, кун, ой, йиллар ўртасидаги фарқларни аниқлаш зарурати ҳам туғилди. бунинг учун эса математик ҳисоб-китобни пухта билиш лозим эди. хронология билим соҳаси ривожланишига қадимги юнонистон ва рим олимлари эрот калипп, гиппарх, варрон, птоломейлар катга ҳисса қўшганлар. гиппарх - (милодгача 190-125 йиллар) биринчи бўлиб ойнинг ўлчамини ва ундан ергача бўлган масофани аниқлаган. у шахсий кузатувлари натижасида қуёш йилининг узунлигини деярли аниқ ҳисоблаб чиққан (хато 6 дақиқа). олим ўша давр учун улкан ҳисобланган 850 та юлдузларнинг ҳолати каталогини тузган эди. клавдий птолемей - машҳур «альмагест» асари муаллифи. асар ўрта асрларгача астрономияга оид асарларнинг сараси ҳисобланган. шунингдек, птолемей саккиз китобдан иборат «география» асарининг муаллифи ҳамдир. у картографик проекциялар назариясини ҳам яратган.унинг «подшоҳларнинг хронологик жадвали» асари хронологияга оид муҳим манба ҳисобланади. марк теренций варрон (милодгача 116-27 …
3
қозонади. xvii асрда француз монахи д.петави ҳам вақтни ҳисоблаш юзасидан тадқиқотлар олиб боради. xviiiасрда россия олимлари ҳам хронология фанига оид тадқиқотлар олиб борган. «россия тарихи» китобининг биринчи жилдида в.н.татишев ёзган махсус бир боб «йилнинг бошида вақтни ҳисоблаш» деб номланади. бу даврда м.в.ломоносов, м.м.шербатов, и.н.болтин ва а.л.шлецер хронология билан жиддий шуғулландилар. хvш асрга келиб, европада хронология мустақил тарихий фанга айланди. бунга катор англиялик математик ва астрономлар ўз ҳиссасини кўшдилар. xviii аср ўрталарида лорд честерфильднинг ташаббуси билан мамлакатда григорий календари қабул қилинди. 1825-1826 йилларда немис астрономи х.л.иделер томонидан ёзилган икки жилдлик «математик ва техник хронология», л.броссенинг «хронология техникасига доир» (спб., 1868), ф.кальтенбруннернинг «григорий календари ислоҳоти тарихидан» (вена., 1876), о.е.гартманнинг «рим календари» лейпциг., 1882), я.и.макдональднинг «хронология ва календарь» лондон., 1897) асарлари хронология фанининг тараққётида асосий ўринни эгаллади. xix аср бошларида россияда тарихнинг ёрдамчи фани сифатида хронологиянинг аҳамияти янада юксалди. «россия давлати тарихи» китобининг биринчи жилдида н.м.карамзин қадимги русда йил ҳисоби тўғрисида маълумот беради. …
4
ик ва техник хронология» номли китобини ёзади. замонавий хронологиянинг ривожланишида э.мейер (1904), р.паркер (1950) (миср календарлари), м.м.ундерхил (1921) ҳиндларда хронология фани, м.малер яхудий календарлари, с.г.морлей (1954) майя халкларида вакт ҳисоби, х.митцман «рим хронологияси» (1957), э.бикерман «қадимги дунё хронологияси» (1966), р.нойгебауэр, а.е.штамп, в-грумел каби тадқиқотчиларнинг хронология услублари ва назариясига оид тадкиқотлари катга ахамият касб этди. xix аср охирларида россияда юлиан' календарини ислоҳ қшшш бўйича махсус комиссия тузилади. унга машхур олим д.и.менделеев бошчилик килади. xx аср бошларида хронология фанига оид кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилди. н.в.степанов «янги услуб ва провослав пасхаси» (1907) китобида янги календарга ўтиш заруратини таькидлайди. олим томонидан 1909-1915 йилларда рус солномалари календари, қадимги рус йил ҳисоби, март ва сентябр ультрамарт услублари ўрганилади ва тадқиқотлар жамланиб, 1917 йилда «календарь-хронология маьлумотномаси» нашр қилинади. 1918 йилда россияда григорий календари қабул қилинади. натижада янги календарь системасига оид кўплаб илмий тадқикотлар олиб борилади. и.ф.полак «календарнинг ўзгариши» (1918) ва «вакт ва календарь» (1928), о.а.доблаш -рождественский …
5
1956 йилларда бмтда янада мукаммал ва барча халқлар учун ягона бўлган янги календарни ўрганиш масаласи муҳокама қилинади. натижада бир қатор мамлакатларда календарларнинг астрономик асоси ва йилни ҳисоблашнинг янги услубларига оид илмий тадқиқотлар юзага келади. жумладан, г.д.мамедбейли (1961), и.а.орбели (1961) мусулмон йил ҳисоби, м.р.рахимов тожикларда йил ҳисоби (1957) ва г.мчерлидзелар қадимги грузин йил ҳисоби бўйича тадқиқотлар олиб борадилар. ўрта осиё олимларнинг хронология ривожланишига кўшган хиссаси. урта асрларда хронология янада ривожланиб борди. хронология ривожига ўрта осиёлик олимлар, аҳмад ал-фарғоний (797-865), абу райҳон беруний (973-1048), умар ҳайём (1048-1131) ва мирзо улуғбек (1394-1449) катта ҳисса қўшди. аҳмад ал-фарғоний. аҳмад ал-фарғоний илми-хайъат (фалакиётшунослик-астрономия, риёзиёт-математика) ва жўғрофия (география) фанлари билан шуғулланди ҳамда қатор илмий асарлар ёзиб қолдирди. ахмад ал-фарғоний ал-маъмун топшириғига биноан дамашқдаги расадхонада осмон жисмлари ҳаракати ва уларни аниқлаш, янгича «зиж» яратиш ишларига раҳбарлик қилди. аҳмад ал-фарғонийнинг «китоб ал-ҳаракат ас-самовийа ва жавомиъ илм ан-нужум» (самовий ҳаракатлар ва умумий илми китоби) асари астрономик асар ҳисобланади. бу …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хронология фани предмети, мақсад ва вазифалари"

1353494767_40029.doc www.arxiv.uz режа: 1. кириш. хронология фани предмети, мақсад ва вазифалари. 2. европада хронология фанининг вужудга келиши ва тарақкиёти. 3. ўрта осиё олимларининг хронология ривожланишига қўшган хиссаси. кириш. хронология фани предмети, максад ва вазифалари. хронология тарихий фанларнинг ривожланиши натижасида вақгни ўрганадиган фан сифатида xvi асрда вужудга келди. хронология илм сифатида бобил, миср, юнонистон ва римда шаклланди. ўрта асрларда хронологиянинг ривожланишига ўрта осиёлик олимлар ҳам ўз ҳиссаларини кўшдилар. абу райҳон берунийнинг «ал-осор ал-боқия ани-л-ҳолия» (ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар), «қонуни масъудий" асарларида хронология фанига оид кўгшаб маълумотлар берилган. умар ҳайём календари эса мукамаллик жиҳатидан григорий календаридан ҳам уст...

DOC format, 69.0 KB. To download "хронология фани предмети, мақсад ва вазифалари", click the Telegram button on the left.