саноат бинолари ва тузилмаларини унификация килиш

DOCX 87.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1544336389_73263.docx саноат бинолари ва тузилмаларини унификация килиш режа: 1. модул системаси ва бино параметрлари. 2. бинонинг тузилмавий элементларини режалаш укларига боглаш. саноат бинолари ва тузилмаларини унификация килиш унификация деганда, бино ва тузилмаларнинг ҳажмий режали параметрларини ва элементлар сонини шакли ва тузилмасига қараб бир хил ўлчамга келтириб олишга айтилади. курилиш тузилмалари ва деталларининг ўлчамлар тури сонини қисқартириш мақсадида тармоқлараро ҳажмий - режавий ва тузилмавий саноат бинолари унификацияси ва универсал қўлланиладиган бинолар барпо қилинмокда. 1962 йилда унификацияланган типовой оралиқ (утп) ва секция (утс) лардан иборат бўлган қулай ва ҳархил шаклга эга бўлган типовой лойиҳалашга ўтилди. утп - бу бинолар оралиғи бўлиб, бир хил узунликда, эни, баландлиги ва тузилмавий ҳолатига қараб чиқараётган маҳсулоти технологик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлади. утс – бу бинонинг алоҳида бир қисми (ҳарорат блоки) бўлиб, унда тузилмавий ҳолати бир хил бўлган бир неча хил маҳсулот чиқарадиган корхона жойлашиши мумкин. утс параметрлари (режа ўлчами, устунлар сеткаси, баландлиги ва цех ичидаги транспорт …
2
бино параметрлари. биноларнинг ҳажмий - режали ва тузилмавий ҳолатини унификация қилишда модул системасидан фойдаланамиз. бинолар ўлчами ва уларнинг элементлари, қурилиш тузилмалари санитар - техник жиҳозлари билан бирга маълум қонуният асосида асосий модулга (м - 100 мм) бўйсунади. лекин саноат қурилишида асосий модулга асосланган ҳолда катта (укрупненний) модуллар ҳам қўлланилади (мисол учун 6м – 600 мм, 12м – 1200 мм.). ҳажмий - режали ўлчамларни қўллашда қуйидаги катталаштирган модуллардан фойдаланилади: - бир қаватли биноларда оралиқ эни ва устун қадами 60м, полдан ёпма юк кўтарувчи тузилманинг пастки қисмигача 6м (6м гача бўлса), 6м дан юқориси 12м олинади. - кўп қаватли биноларда оралиқ эни - 30м (оралиқ 6 ва 12 м бўлганда) ва 60м (оралиқ 12 м дан юқори бўлганда), устун қадами 60м қаватлар баландлиги 6м ва 12м олинади (баландлиги 4,8 м ва ортиқ бўлса.) унификация қоидаларига ва бинони параметрларига қараб: бир қаватли саноат биноларининг: -оралиқ эни 12 , 18 , 24 , 30 …
3
мдан чокларни қалинлиги, қўшимча қўйиладиган элементларнинг узунлиги билан фарқ қилади. масалан қадами 6 м бўлган жойга 5980 мм девор панели қўйилаяпти, лекин уни узунлигини 6000 мм деб қабул қиламиз. заводдан чиқарилган тузилманинг ҳақиқий ўлчами натурал ўлчам дейилади. саноат қурилишида йирик модулларни қўллаш тузилма ва деталларни йириклаштиришга ва монтаж элементларнинг сонини камайтиришга олиб келади. йиғма тузилмалар қулай (оптимал) габарити ва оғирлигини танлаш қурилиш механизмлари ва уларни юк кўтариш қобилияти, транспорт тури ва габарити, ҳамда технологик жараёнга боғлиқ бўлади. бинонинг тузилмавий элементларини режалаш укларига боглаш. унификацияланган ҳажмий – режали ва тузилмавий ечимли саноат биноларидан фойдаланиш тузилмавий элементларни режалаш ўқларига боғлаш қоидалари асосида амалга оширилади. боғлаш ўлчами деб режалаш ўқидан четигача, ёки тузилмавий элемент қисми геометрик ўқигача бўлган масофа тушунилади. каркас биноларда четки ва деворлар бўйлама режалаш ўқларига нисбатан «нулевой», 250 мм ва 500 мм га боғланади. расм 4. бир қаватли бинолар устун ва деворларини кўндаланг ва бўйлама режалаш ўқларига боғлаш а – …
4
м ва 12 м. б) бино крансиз, темирбетон ва аралаш каркасли, деворлари панелли четки қатор устунлар қадами 6 м ва 12м в) бино темирбетон ва аралаш каркасли, кўприк кранли (20 т гача), четки устун қадами 6 м ва баландлиги 14,4 м гача. 250 мм га боғланиш, устун ташқи қисми ўқ чизиғига нисбатан ташқи томонга 250 мм га силжийди, деворларнинг ички қисми ва устун орасидаги 30 мм бўшлиқ бўлади, бу қўйидаги ҳолларда қўлланилади: а) бино темир ва аралаш каркасли, крансиз, четки устунлар қадами 12 м. б) бино йиғма темирбетон ва аралаш каркасли, кранни юк кўтариши 20 тоннагача, четки устун қадами 12 м, ҳамда кран юк кўтариши 30 ва 50 тонна, бино баландлиги 12 м ва юқори, четки қатор устунлар қадами 6 м. в) (б) пунктидагидай фақат темир – каркасли ва четки устун қадами 6 м. 500 мм га боғланиш: а) асосий юк кўтарувчи устун, ёрдамчи устунни ўрнатиш учун ён девордан 500 …
5
й бўшлиқ девор билан режалаш ўқи орасида ўлчами 1000 мм бўлган қўшимча икки қаторли устунларда қўйилади, ёки геометрик ўқлар режалаш ўқлари билан қўшилади, иккинчи ҳолда ҳарорат чоки битталик режалаш ўқига қўшилиб, ҳар бир устун режалаш ўқига нисбатан 500 мм силжийди. (расм 5) расм 5.кўп қаватли бинолар устун ва деворларини режалаш ўқларига боғлаша – устунларни ўрта қаторларга боғлаш, б-в – устун ва деворларни четки бўйлама кетган ўқ чизиқларига боғлаш, г, д – шуни ўзи, бино ён томонида, е, ж – устунларни кўндаланг ҳарорат чоклари чизиқлари бўйича боғлаш адабиётлар: 1. сербинович п. п. архитектура промшленних зданий. м. 1982. 2. орловский б. я. архитектура гражданских и промшленних зданий. м. 1991. 3. кутухин е. г., коробков л. г. конструкци промшленних и селскохозяйственних зданий. м. 1995. 4. шубин л.ф. архитектура промшленних зданий. м. 1986. image1.png image2.png

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "саноат бинолари ва тузилмаларини унификация килиш"

1544336389_73263.docx саноат бинолари ва тузилмаларини унификация килиш режа: 1. модул системаси ва бино параметрлари. 2. бинонинг тузилмавий элементларини режалаш укларига боглаш. саноат бинолари ва тузилмаларини унификация килиш унификация деганда, бино ва тузилмаларнинг ҳажмий режали параметрларини ва элементлар сонини шакли ва тузилмасига қараб бир хил ўлчамга келтириб олишга айтилади. курилиш тузилмалари ва деталларининг ўлчамлар тури сонини қисқартириш мақсадида тармоқлараро ҳажмий - режавий ва тузилмавий саноат бинолари унификацияси ва универсал қўлланиладиган бинолар барпо қилинмокда. 1962 йилда унификацияланган типовой оралиқ (утп) ва секция (утс) лардан иборат бўлган қулай ва ҳархил шаклга эга бўлган типовой лойиҳалашга ўтилди. утп - бу бинолар оралиғи бўлиб, бир хил узунликда, э...

DOCX format, 87.8 KB. To download "саноат бинолари ва тузилмаларини унификация килиш", click the Telegram button on the left.