sanoat binolari

DOCX 82 стр. 5,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 82
№1-2 амалий машғулот. мавзу: sanoat binolari. bir va ko'p qavatli binolar va kran uskunalarining asosiy parametrlarini aniqlash. дарс режаси 1. бир қаватли саноат бинолари (оралиқли, катакли, зал туридаги бинолар). 2. кўп қаватли саноат бинолари. 3. bir va ko'p qavatli binolar va kran uskunalarining asosiy parametrlarini aniqlash. 1. бир қаватли саноат бинолари (оралиқли, катакли, зал туридаги бинолар). бир қаватли саноат бинолари режада содда ёки мураккаб шаклда бўлиши мумкин. ҳозирги вақтда, кўп ҳолларда режада катта ўлчамларни ташкил этган тўғритўртбурчак шаклидаги (яхлит қурилиш) бинолар қурилмоқда. ишлаб чиқариш корхоналарида кўп иссиқлик ва газ аралашмаси чиққан ҳолларда бинолар лойиҳаси режада “п” ёки “ш” мураккаб шаклларда ишланади. бундай шакллар биноларда аэрацияни таъминлашда қулай ҳисобланади, чунки чунки ривожланган периметрлар ҳавони алмаштиришга ва тозалашга яхши имконият яратади. технологик жараённинг тавсифига кўра бир қаватли саноат бинолари пролётли, зал кўринишида, катакли (хоначали) вариантда ва бирлаштирилган турларда лойиҳаланади. технологик жараён пролёт буйлаб йўналган ва юк кўтаргичларни ишлатиш талаб қилинган ҳолларда оралиқ …
2 / 82
олар ҳажмидан самарали фойдаланиш имкониятини беради. индивидуал лойиҳалашда бир қаватли крансиз ёки юк кўтариш қобилияти 5 т гача бўлган осма кранли бир қаватли саноат биноларида устунлар тўри 12х6, 18х6, 24х6, 18х12, 24х12 м қабул қилинади. агар бинода кўприк кран лойиҳаланиб, унинг юк кўтариш қобилияти 50 т гача бўлса, устунлар тўри 18х12, 24х12, 30х12 м қабул қилинади. технологик жараён йирик ўлчамли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки йирик жиҳозлар ўрнатилиш мўлжалланганда зал туридаги бинолар лойиҳаланади. заллар бинода бўйлама ёки кўндаланг йўналишда жойлаштирилади. залли биноларнинг пролётлари 100 м ва ундан зиёд бўлиши мумкин. бундай бинолар одатда фазовий конструкциялар билан ёпилади. залли бинолар бошқа турдаги бинолар билан битта том остида бирлаштирилиши ҳам мумкин. яхлит, бир қаватли квадрат устун турли саноат биноларида технологик жараённи замонавийлаштириш масаласи осонликча амалга оширилади. ҳажм-режавий ечимнинг бундай структураси катакли структура деб, иморатлар эса эгилувчан ёки универсал бинолар деб аталади. бундай биноларда устунлар тўри 12х12, 18х18, 24х24,30х30 ва 36х36 м қабул қилинади. …
3 / 82
и лойиҳалашда. г. кимёвий моддалар ишлаб чиқарадиган биноларни лойҳалашда. 4.бинода қуввати 50 т гача бўлган кўприкли кран қўлланилганда, устунлар тўри қандай ўлчамларда қабул қилинади? а. 18х12, 24х12, 30х12 м. б. 18х6, 18х9, 24х6, 30х18 м. в. 18х18, 24х18, 30х6 м. г. 18х9, 24х6, 30х24 м. 5. катакли шаклдаги саноат биноларида устунлар тўри қандай ўлчамларда қабул қилинади? а. 18х6, 18х9, 24х6, 30х18 м. б. 12х12, 18х18, 24х24,30х30 ва 36х36 м. в. 18х12, 12х12, 24х18, 30х18 ва 36х30 м. г. 12х9, 18х12, 24х24, 30х24 ва 36х 24 м. 2. кўп қаватли саноат бинолари. кўп қаватли саноат биноларининг уч хилдаги асосий ҳажм-режавий структураси мавжуд: -маромли; -бир қаватли бинолар билан бирлаштирилган ёки охирги қаватда жойлашган катта оралиқли хоналари маромли; -маромсиз. 12х12, 18х18, 24х24,30х30 ва 36х36 м ҳажмий-режавий ечим ҳажмий-режавий элементларни бирлаштириш йўли билан ишлаб чиқилади. амалиётда кўп қавали бинолар одатда 2-5 қаватдан ташкил топади. биноларнинг режаси тўғри тўртбурчак, бурчак, ш ва п-га ўхшаш ёки …
4 / 82
лардан кўпроқ фойдаланилади.кўп қаватли биноларни лойиҳалаш жараёнида қаватларни, баландликларни ўзаро боғлаш мақсадида зиналардан, одамлар ва юкларни ташувчи лифтлар ёки элеваторга ўхшаш махсус транспорт қурилмаларидан фойдаланилади. маромли кўп қаватли саноат биноларининг устунлар тўри 6х6 ёки 9х6м ни ташкил этган катакли ёки пролётли тузилишда бўлади. битта бинодаги қаватлар баландлиги бир хил қабул қилинади. бу қоидадан фақат биринчи қават баландлиги мустасно бўлиши мумкин. маъмурий ва маиший хоналар ишлаб чиқариш қаватида, болохонада, ертўла чегарасида ёки бирлашган алоҳида бино кўринишида лойиҳаланади. маромли ҳажм-режавий тузилишдаги саноат бинолари ёки уларнинг ҳарорат бўлимларини фазовий ўлчамлари қуйидагича қабул қилинади: эни 6 м га каррали бўлган ҳолда 12-60 м, бўйи 6 м га каррали каррали бўлган ҳолда 60 м ёки ундан кичик ва баландлиги 1,2 м га каррали каррали бўлган ҳолда 3,6; 4,8; 6; 7,2 м. ҳарорат бўлимларини бирлаштириш натижасида, кўп қаватли саноат биноларнинг хилма-хил ўлчам ва шакллардаги лойиҳавий ечимларини ишлаб чиқиш мумкин. биноларнинг энини ошириш уларнинг нархини пасайтиради. масалан, …
5 / 82
саноат корхоналарининг ҳудудларини қисқартириш, йўллар ҳамда тармоқлар узунликларини камайтириш ҳамда қурилиш нархини камайтириш мақсадида кўп ва бир қаватли бинолар бирлаштирилиб, яхлит тизимда лойиҳаланади.тепа қаватдаги пролёт биринчисидан кўра каттароқ бўлган икки қаватли бинолар барпо этиш саноат қурилишидан кенг ўрин эгаллаган ечимлардандир. биринчи қаватда оғир технологик жиҳозлар жойлаштирилса, иккинчи қаватда енгил жиҳозлар ўрнатилади. бундай биноларда технологик ва муҳандислик тармоқлари кўлами камаяди. иккинчи қаватда катта пролётларни қўллаш йирик ўлчамли буюмлар чиқариш имкониятини яратади. масалан, автомобиллар ишлаб чиқаришда бундай ечимни қўллаш мақсадга мувофиқ келиши мумкин. маромсиз ҳажм-режавий тузилишдаги кўп қаватли саноат бинолари, одатда кўмир, тоғ рудалари, целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш ва шунга ўхшаш корхоналар учун мақсадга мувофиқ келади.бундай тармоқларда технологик жараён алоҳида турувчи жиҳозлар ёки бино ва иншоотлар билан боғлиқ бўлади. маромсиз ҳажм-режавий тузимидаги кўп қаватли саноат бинолари кўпчилик ҳолларда бир қаватли бинолар билан бирлаштирилади. ушбу ечимдаги биноларнинг ён томондан кўриниши баландликларнинг кескин фарқ қилишлиги билан тавсифланади. бундай биноларда пролёт ўлчамлари 6, 9 ва 18 …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 82 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "sanoat binolari"

№1-2 амалий машғулот. мавзу: sanoat binolari. bir va ko'p qavatli binolar va kran uskunalarining asosiy parametrlarini aniqlash. дарс режаси 1. бир қаватли саноат бинолари (оралиқли, катакли, зал туридаги бинолар). 2. кўп қаватли саноат бинолари. 3. bir va ko'p qavatli binolar va kran uskunalarining asosiy parametrlarini aniqlash. 1. бир қаватли саноат бинолари (оралиқли, катакли, зал туридаги бинолар). бир қаватли саноат бинолари режада содда ёки мураккаб шаклда бўлиши мумкин. ҳозирги вақтда, кўп ҳолларда режада катта ўлчамларни ташкил этган тўғритўртбурчак шаклидаги (яхлит қурилиш) бинолар қурилмоқда. ишлаб чиқариш корхоналарида кўп иссиқлик ва газ аралашмаси чиққан ҳолларда бинолар лойиҳаси режада “п” ёки “ш” мураккаб шаклларда ишланади. бундай шакллар биноларда аэрацияни таъминлашда қу...

Этот файл содержит 82 стр. в формате DOCX (5,2 МБ). Чтобы скачать "sanoat binolari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: sanoat binolari DOCX 82 стр. Бесплатная загрузка Telegram