саноат биноларини лойиҳалаш асослари

DOCX 59.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1544336694_73266.docx саноат биноларини лойиҳалаш асослари режа: 1. саноат биноларига куйиладиган талаблар. 2. саноат бинолари турлари. 3. цех ичидаги кутариш – ташиш жиҳозлари. саноат биноларини лойиҳалаш асослари саноат иншоотлари қурилишида ишлаб чиқариш бинолари бир қаватли кўп оралиқли бўлиб, асосан тўғри бурчак шаклда, устунлар орасидаги масофа ва баландлиги бир хил ўлчамда ва оддий шаклга эга бўлган. ишлатилган материаллар: юк кўтарувчи қисмида ёғоч, темирбетон, тузилмаларнинг ўра турувчи қисмида қуйма ва кичик ўлчамли йиғма плиталар, ёғоч ва асбестцементли ёпмалар, деворлари эса ғишт ва кичик шлакоблоклардан ташкил топган. шу ўтган йиллар ичида республикамизда йирик саноат корхоналари ва муҳандислик иншоотлари қурилди ва фойдаланишга топширилди. меъморчилигимиз олдида турган вазифалардан бири, даврнинг улуғворлигини ва гўзаллигини меъморчилик воситалари билан акс эттиришдир, чунки бизнинг шароитимизда ҳар қандай иншоот махсус талабларнигина эмас, балки, ғоявий, миллий, эстетик талабларни ҳам қондирадиган бўлиши лозим. кўпроқ катта ўлчамдаги биноларни бирлаштириш (сблокирование), йиғмалигини (сборност) ошириш ҳисобига саноат узеллари инженерлик иншоотлари ва ёрдамчи бинолар билан биргаликда қурилмоқда, …
2
га олиш. саноат биноларини техник мавқени ошириш ва таннархини камайтириш учун қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб бориш керак: -асосий ёрдамчи биноларни бирлаштириш йўли билан бир том (бино) шаклига келтириш; -универсал (ҳар томонлама) ва бошқа прогрессив бино турларини қўллаш (павилионли, текис томли ва ҳ.к.); -икки ва кўп каватли бинони кўпайтириш; -катта ҳажмдаги кранларни (мостовой) осма ва полда юрадиган кранларга алмаштириш; -қурилиш тузилмалари ва деталларини тўлалигича заводларда тайёрлаб келтириш; -саноат корхонасига керак бўлган асбоб - ускуналарни ишчиларга ҳалақит бермайдиган жойларга жойлаштириш; -цехларда ишлаётганлар учун яхши санитар – гигиеник ва эстетик шароитлар яратиш ва ҳоказо. саноат биноларига куйиладиган талаблар. саноат корхоналарига қўйиладиган талаблар асосан 4 та улар қуйидагиларга бўлинади: 1. функционал, 2. техник, 3. бадиий меъморчилик 4. иқтисодий. 1) функционал талаб, яъни саноат биноларига ўрнатилган (технология учун хизмат қиладиган) асбоб - ускуналар ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сифатли ва тўла йиғишини қаноатлантирсин. бу талаб бинонинг ҳажмий- режасига ва тузилмасига, цех ичидаги кўтариш ва ташиш механизмларига, …
3
иморатлар ва ташқи муҳит билан гармоник боғланган бўлиши талаб этилади саноат бинолари чиройи, унинг элементларини пропорционал ва ритмик жойлашишига, ҳамда юқори сифатли монтаж ва пардоз ишларига боғлиқдир. бинога маъмурий кўриниш бериш учун ёпма, ўрама материалларга мос ранглар танланади. бино интерери хонанинг функционал ҳолатига тўғри келиши, ишчиларни эстетик талабларига жавоб бериши керак. 4) иқтисодий талаб, бинони қуриш ва ундан фойдаланиш вақтида кам харж қилишни ўрганади. бу талаб асосида ҳажмий – режавий, тузилмавий ва бадиий- меъморчилик каби ҳусусиятлари яхши бўлган лойиҳаларни танлаб олинади. курилиш нархини камайтириш учун маҳаллий қурилиш материалларини ишлатиш керак. меъёрдан ортиқ ўта чидамли тузилмаларни ишлатиш ҳам бино таннархини оширади юқоридаги талаблардан ташқари, лойиҳаларда ишлаётганлар учун қулай маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш, малака ошириш ва маданий дам олиш хоналари бўлиши керак. цехларда меҳнат қилаётган ишчиларга қулай санитар – гигиеник шароит яратиш учун қуйидагилар кўрилади: · нормал ҳарорат - намлик режими бўлиши; · ишлаш жойларини меъёрдагидан кам бўлмаган ёруғлик билан таъминлаш; …
4
ктр энергияси, газ, қисилган ҳаво, пар билан таъминлаб туради (тэц, компрессорлар, газогенераторлар ва ҳ.к.) 4) транспорт, корхона ихтиёрида бўлган транспортларни ишлатиш ва жойлаштириш бинолари (гаражлар, электровоз деполари); 5) омборлар, ишлаб чиқаришга керак бўлган хом ашёни сақлаш ва чиқарилган маҳсулотларни жойлашга хизмат қилади; 6) санитар - техник, корхонани сув, чиқинди, ҳамда атроф муҳитни тозалаш бинолари (тозаловчи насос станциялари, сув тўплаш миноралари, сув ҳовузлари) киради; 7) умум корхона ва ёрдамчи бинолар (ммк, кхк ёнғин депоси) бундан ташқари саноат корхоналарини махсус иншоотларига қуйидагилар киради, (резервуар, трубалар, опоралар, мачталар, градирнилар). юқорида санаб ўтилган бино ва иншоотлар гуруҳи ҳар бир саноат корхонасида бўлиши шарт эмас, корхонани қуввати ва қўлланишига қараб таркиби аниқланилади. саноат бинолари чидамлилигига қараб тўртта синфга бўлинади. биринчи синфга юқори талаблар қўйилган бинолар кирса, 4 синфдаги бинолардан минимал мустаҳкамлик ва чидамлилик талаб этилади. ҳар бир синфлар учун сифатли фойдаланиш, ҳамда бинонинг асосий тузилмаларини чидамлилиги ва ёнғинга чидамлилиги талаблари қўйилади. сифатли фойдаланиш бу бутун …
5
аноат бинолари мустаҳкамлик ва чидамлигига қараб 4 синфга бўлинади. бино синфига боғлиқ ҳолда ёпма тузилмалар чидамлиги қуйидагича қабул қилинади. i. синф - камида i. даража (степенғ), ii. синф - камида ii. даража, iii. синф - камида iii даража, iv синф - чидамлилик меҳёрланмайди. лойиҳаланаётган биноларни чидамлилик синфи қуйидаги факторларга боғлиқ бўлади: халқ хўжалигидаги аҳамияти, корхона ўлчами ва қуввати, бинога ўрнатилган технологик жиҳозни қулайлилиги, бинодан фойдаланиш фактори, лойиҳаланаётган объектни шаҳарсозликдаги аҳамияти. саноат бинолари меъморчилик тузилмавий хусусиятларига қараб бир қаватли, кўп қаватли ва аралаш қаватлиларга бўлинади: - бир қаватли биноларга технологик жиҳатдан асбоб ускуналари катта ҳажмли, оғир ва чиқарадиган маҳсулоти катта габаритли бўлган (прокат, йиғиш цехлари), ишлаб чиқариш жойлашади. бир қаватли бинолар саноатни 75% ташкил этади. оралиғига қараб бир ва кўп оралиқли бўлади. оралиқ ишлаб чиқариш ҳажми бўлиб, бир оралиқли схема периметри бўйича устунлар қатори ва ораёпма билан чегараланган бўлади. устунлар кўндаланг қатори орасидаги масофа оралиқ эни ҳисобланади. (расм 1.) расм 1. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "саноат биноларини лойиҳалаш асослари"

1544336694_73266.docx саноат биноларини лойиҳалаш асослари режа: 1. саноат биноларига куйиладиган талаблар. 2. саноат бинолари турлари. 3. цех ичидаги кутариш – ташиш жиҳозлари. саноат биноларини лойиҳалаш асослари саноат иншоотлари қурилишида ишлаб чиқариш бинолари бир қаватли кўп оралиқли бўлиб, асосан тўғри бурчак шаклда, устунлар орасидаги масофа ва баландлиги бир хил ўлчамда ва оддий шаклга эга бўлган. ишлатилган материаллар: юк кўтарувчи қисмида ёғоч, темирбетон, тузилмаларнинг ўра турувчи қисмида қуйма ва кичик ўлчамли йиғма плиталар, ёғоч ва асбестцементли ёпмалар, деворлари эса ғишт ва кичик шлакоблоклардан ташкил топган. шу ўтган йиллар ичида республикамизда йирик саноат корхоналари ва муҳандислик иншоотлари қурилди ва фойдаланишга топширилди. меъморчилигимиз олдида турган вазифа...

DOCX format, 59.3 KB. To download "саноат биноларини лойиҳалаш асослари", click the Telegram button on the left.