саноат қурилмалари, дастгоҳ ва машиналарининг электр жиҳозларини лойиҳалаш

DOC 5 sahifa 503,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
1 ─ маъруза 16-маъруза саноат қурилмалари, дастгоҳ ва машиналарининг электр жиҳозларини лойиҳалаш режа: 1. электр жиҳозлар лойиҳаси 2. принципиал электрик схемани ишлаб чиқиш 3. лойиҳаларда ҳимоя, блокировка воситалари ва индексланиши 4. 16к20 моделдаги токарлик станогининг принципиал электр схемаси 1. электр жиҳозлар лойиҳаси конструкцияси ва мўлжалланиши бўйича ишлаб чиқариш механизмлари (металл кесувчи станоклар, темирчилик-пресслаш машиналари, кўприк кранлари ва бошқалар)нинг электр жиҳозлари электрик уланишлар принципиал схемаси, электр машиналар ва аппаратларнинг жойлашуви, уларнинг монтажи ва шу кабилар бўйича кўп умумийликка эга. бу умумийлик кўплаб станоклар ва машиналар электр жиҳозларини лойиҳалашни ягона услубда лойиҳалаш имконини беради. ишлаб чиқариш механизмининг электрик қисмини лойиҳалашда конструкциясининг барча қисмини ишлаб чиқишни бир вақтнинг ўзида амалга ошириш зарур, чунки ишлаб чиқариш имкониятлари кўпинча электрлаштирилиш даражаси ва шакли билан аниқланади. ишлаб чиқариш механизмларининг электр жиҳозлари қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади: 1) электр жиҳозларни лойиҳалашга техникавий топшириқ; 2) бошқаришнинг принципиал схемаси ва тавсифи; 3) ишлаб чиқариш механизмида ва ундан ташқарида …
2 / 5
нинг мавжудлиги ва тормозлаш, диапазон ва тезликни ростлашнинг равонлиги (агарда у электрик усул билан амалга оширилса), юкланиш графиклари ва шу кабилар. кейин электродвигателларни бошқариш схемасига қўйилаётган талаблар келтирилади, механизм ишлашининг барча режимлари рўйхати берилади, бошқарув шакллари (қўлда, автоматик, дастурий ва шу кабилар) ва барча зарурий блокировкалар кўрсатилади. хулосада маҳаллий ёритиш, ерлаш, бошқарув пультларининг жойлашуви ва бошқалар келтирилади. 2. принципиал электрик схемани ишлаб чиқиш принципиал схема ─ бу кенгайтирилган кўринишда бажарилган электрик уланишлар схемаси. у ишлаб чиқариш механизми электр жиҳози лойиҳасининг асосий схемасидир ва ушбу механизмнинг электр жиҳозлари тўғрисида умумий тасаввур беради, механизмни автоматик бошқариш системаси ишини акс эттиради, улаш ва уланишлар схемасини, элементлар рўйхатини тахт қилиш ва конструктив узелларни ишлаб чиқиш тузиш учун манба бўлиб хизмат қилади. принципиал схема бўйича электр жиҳознинг монтаждаги ва созлашдаги электрик уланишларнинг тўғрилигини текшириш амалга оширилади. принципиал схемани ишлаб чиқиш сифатидан ишлаб чиқариш механизми ишлашининг аниқ-равшанлиги, унинг унумли ишлаши ва эксплуатациядаги ишончлилиги боғлиқ бўлади. ишлаб …
3 / 5
─ вақт релеси ва шу кабилар. ишлаб чиқариш механизми электр жиҳозлари кирувчи элементларининг ўзаро электрик боғланишлари схемада кўрсатилади. принципиал схемаларда куч занжирлари одатда чап томонда жойлаштирилади ва улар қалин (энли) чизиқлар билан ифодаланади, бошқарув занжирлари эса ўнг тарафда жойлаштирилади ва ингичка чизиқлар чизилади. принципиал схема мавжуд намунали (бир типдаги) узеллар ва электр юритмани автоматик бошқариш схемалари (масалан магнит контроллерлар ва ҳимоя панеллари ─ кранлар учун, ўтиш узеллари схемаси учун созлаш режимидан автоматик режимга ўтиш алоҳида бошқарув ёки режимларни алмашлаб улаш кнопкалари ёрдамида ─ металл кесувчи станоклар ва шу кабилар)дан фойдаланган ҳолда лойиҳаланади. реле контактлари, контакторлар, йўл ўчиргичлари контактлари ва шу кабиларнинг минимал юкланишини эътиборга олган ҳолда уларда коммутацияланаётган қувватни пасайтириш учун электромагнит, ярим ўтказгичли кучайтиргичлар ва бошқаларни қўллаган ҳолда релели-контактли схемаларни тузиш лозим зарур бўлади. схема ишининг ишончлилигини ошириш учун бошқарув органлари, аппаратлар ва контактлар энг минимал миқдорга эга бўлган энг содда вариантни танлаш зарур. бу мақсадлар учун қуйидаги, масалан …
4 / 5
ўчиргичи ёки автоматик ўчиргич орқали амалга оширилиши шарт. металл кесувчи ёки бошқа машиналарда фақат ўзгармас ток двигателлари қўлланилганида бошқарув схемасида ҳам ўзгармас ток аппаратлари фойдаланилиши лозим. электромагнит аппарат (контактор, реле, командоконтроллер, йўл ўчиргичи ва бошқалар)нинг турлича контактларини имкони борича тармоқнинг битта қутбига ёки фазасига улаш керак. бу аппаратларнинг янада ишончлироқ ишлашини амалга оширишга имкон беради (контактлар ўртасидаги изоляциянинг сиртида туташув ва тешилиш эҳтимолини бартараф қилади). мазкур қоидадан келиб чиқадики, барча электроаппаратларнинг ғалтаклари чиқиш симларини имкони борича бошқарув занжирининг битта қутбига улаш зарур. 3. лойиҳаларда ҳимоя, блокировка воситалари ва индексланиши электр жиҳозларнинг ишлаши ишончлилигини таъминлаш учун электрик ҳимоя ва блокировка воситалари кўзда тутилиши шарт. электр машиналар ва ҳимоя аппаратлари қисқа туташув ва йўл қўйиб бўлмайдиган ўта юкланишлардан ҳимояланади. станоклар, болғалар, пресслар, кўприкли кранларнинг электр юритма бошқарув схемаларида озиқлантириш кучланиши ўчирилганида ва кейинги сафар уланишида ўз-ўзидан ишга туширилишини бартараф этиш учун нуль ҳимоя мажбурийдир. электр схема шундай қурилиши керакки, сақлагичлар куйганида, ғалтаклар …
5 / 5
ёрдамчи контактлар, ғалтаклар, чулғамлар ва бошқалар)нинг барча элементлари зажимлари (контактлари) ва схемадаги симлар маркалаштирилади. гост 2.709-72 бўйича ўзгарувчан ток куч занжирлари фазаларни белгиловчи ҳарфлар билан ва кетма-кет рақамлар билан маркалаштирилади (белгиланади). шундай қилиб, уч фазали тармоқнинг линия симлари a, b, c ҳарфлари билан ва нуль симини ─ n ҳарфи билан белгилаш қабул қилинган. биринчи аппарат (масалан кириш включатели)дан кейин бу симлар рақамли ҳарфлар (a1, b1, c1) билан, иккинчи аппаратдан кейин рақамли ҳарфлар (a2, b2, c2) билан ва шу кабилар. уч фазали асинхрон двигателнинг статори чулғамлари чиқиш симлари ва уларга уланувчи симлар рақамли индекслар билан белгиланади ва улар ўзлари уланадиган симларга мос келиши керак. ўзгармас ток машинаси зажимларини шартли белгилашда қуйидагича белгилар қўлланилади: я1, я2 ─ якорь учун, ш1, ш2 ─ параллел қўзғатиш чулғами учун ва шу кабилар. ўзгармас ток занжирларининг участкалари (схема элементларининг зажимлари ва уларни бирлаштириб уловчи симлар) мусбат ишоралиги ─ тоқ сонлар билан, манфий ишоралиги эса ─ жуфт …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"саноат қурилмалари, дастгоҳ ва машиналарининг электр жиҳозларини лойиҳалаш" haqida

1 ─ маъруза 16-маъруза саноат қурилмалари, дастгоҳ ва машиналарининг электр жиҳозларини лойиҳалаш режа: 1. электр жиҳозлар лойиҳаси 2. принципиал электрик схемани ишлаб чиқиш 3. лойиҳаларда ҳимоя, блокировка воситалари ва индексланиши 4. 16к20 моделдаги токарлик станогининг принципиал электр схемаси 1. электр жиҳозлар лойиҳаси конструкцияси ва мўлжалланиши бўйича ишлаб чиқариш механизмлари (металл кесувчи станоклар, темирчилик-пресслаш машиналари, кўприк кранлари ва бошқалар)нинг электр жиҳозлари электрик уланишлар принципиал схемаси, электр машиналар ва аппаратларнинг жойлашуви, уларнинг монтажи ва шу кабилар бўйича кўп умумийликка эга. бу умумийлик кўплаб станоклар ва машиналар электр жиҳозларини лойиҳалашни ягона услубда лойиҳалаш имконини беради. ишлаб чиқариш механизмининг электрик қи...

Bu fayl DOC formatida 5 sahifadan iborat (503,0 KB). "саноат қурилмалари, дастгоҳ ва машиналарининг электр жиҳозларини лойиҳалаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: саноат қурилмалари, дастгоҳ ва … DOC 5 sahifa Bepul yuklash Telegram