донали ашёлардан том ёпмасини хосил қилиш

DOCX 150.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1538380985_72382.docx донали ашёлардан том ёпмасини хосил қилиш режа: 1. пўлат тахталардан том ёпмасини хосил қилиш 2. асбест-цемент тўлқинли тахталардан томни ёпиш 3. черепицали томлар 4. қиш пайтида том ишларини бажариш 5. том ишларини сифатини назорат қилиш ва ишни қабул қилиш пўлат тахталардан том ёпмасини хосил қилиш бошқа том ашёларидан қоплаш қийин бўлган жойларда рухланган том пўлати тахталаридан том қисмларини бажарилади (масалан сув айиргич). ендов, сувни ташқарига тушириш қисмлари в.х.к. пўлат тахталардан том ёпишда асос бўлиб ўлчами 50х50 ммли чорқирра ғўла ва ўлчами 50х120х140 мм тахта хизмат қилади. бунда томнинг сув айиргич қисми хар икки томонига бўйламасига тахта ётқизилади. бинонинг пештоқ, ёндов ва тарнов қисмларида эса ёпма тахта тўшама ётқизиш мақсадга мувофиқдир. тарнов қисми тахта тўшамаси устидан бир қават ўрам ашё ёпиштириб олинади, у ўз навбатида буғдан химоялаб, пўлат тахталар остига намлик ўтишдан сақлайди. бундай ўрам қопламалар яна пўлат тахталар цемент ёки асфалт қоплама устидан хам қопланганда хам амалга оширилади. ёғоч …
2
у оралиқ темир сурики билан суртиб чиқилади. том қисмларини «картина» лар панжара тахталарга клямерлар ёрдамида қотирилади. клямер, бир чети билан чорқирра ғўлага мих ёрдамида, иккинчи чети пўлат тахталарни ўзаро бирлаштириб турувчи тирноққа қўшиб букиб юборилади (расм 7.2 б ). расм 7.2. томни пўлат тахталар ёрдамида қоплаш а- (фалpц) тирноқ ва картиналар; б- клямер; в- девор усти тарнови; 1,2 - бир ёки икки тик турган (фалец) тирноқ; 3,4 – бир ёки икки қаватли ётқизилган (фалец) тирноқ; 5- ўзаро бирлаштирилган картина; 6- клямер; 7- панжара тахта тўрт қиррали ғўласи; 8 – бирлашаётган тахталар четлари; 9 – сув тўплагич қисм тахта тўшамаси; 10- тарнов ости тахта тўшамаси; 11- қозиқ; 12- девор усти тарнови; 13- девор усти тарновини тутгич илгаги; 14- воронка; 15- сув оқизиш ариқчаси; 16- ёқанинг остки ярми; 17 – икки ёқани бириктирувчи чизиқ; 18- устки ярим ёқа. бино тарнов қисми тахта тўшамасига т кўринишли пўлат қозиқ-мих (костқлp) ўрнатилиб, у тарновдан бироз …
3
т, қишлоқ хўжалик ва турар-жой биноларида кенг қўлланилиб келмоқда. бундай том қопламалари қачонки том қиялиги 40-60 % ни ташкил қилганда қўл келади. асбест-цемент тўлқинсимон тахталарнинг қуйидаги турлари қурилишда кенг қўлланилади: оддий кесим юзали, зўриқтирилган кесим юзали ва бирхилаштирилган кесим юзали. юқорида номланган ъар уч турли асбест-цемент тахталар учун махсус шаклли: сув айиргич, ариқча, бурчак учун ва ўтиш қисмлари ишлаб чиқилган. оддий кесим юзали асбест-цемент тахталар учун асос бўлиб 60х60 мм кесим юзали чор қирра ғўладан тайёрланган панжара тахта хизмат қилади. уларни шундай жойлаштириш керакки, ъар бир асбест-цемент тахта учта чор қиррали ғўла устига (ғўла оралиғи 530-540 мм ни ташкил қилади) ўрнасин. бунда устма-уст тушишдаги чок босишни хисоби олинган бўлиши керак. сув тўплагич, девор усти тарнов қисми, ва тарнов остида эса ёппа тахта тўшама ётқизилади. зўриқтирилган ва бир хиллаштирилган кесим юзали асбест-цемент тахталарни ётқизиш учун шунингдек швеллер, пўлат бурчак, арматура стержени, тавр кесимли темирбетон тўсинлоар хам хизмат қилади (расм 7.3). темирбетон …
4
ом пўлат билан қопланади. расм 7.3. асбест-цемент тўлқинли тахталар ёрдамида том ёпмасини ёпиш схемаси. а-асбест-цемент тўлқинли тахта ёрдамида том ёпмасини ёпиш (i – бурчакни кесиш, ii – тўлқинни силжитиб ўрнатиш); б- асбест-цемент тўлқинли тахталарни тарнов қисмида қотирилиши (i) сув айиргич қисмида (ii), деворга туташ қисмида (iii), в – тўрт делянкадан ташкил топган захваткада асбест-цемент тўлқинли тахталардан томни қоплашда ишни ташкил қилиш4 1-4 – тахталарни ётқизиш кетма-кетлиги; 5- темирбетон тўсин; 6- ўтиш қисми; 7- асбест-цемент тўлқинли тахта; 8- гайка ва шайбали илгак; 9 – металл тўсгич 10- мих ёки бурама мих; 11- ёғоч тўртқирра ғўла; 12- сув айиргич қисми детали; 13- цемент қоришма; 14- девор; 15- тахланган тахтачалар (8-10 дона); 16- асбоб ва қотиргичлар солинган қути; 17 – ёрдамчи ўрни; 18- звено бошлиғи ўрни. тўлқинли асбест-цемент тахталар билан қопланганда жуда кўплаб эгри чизиқли туташмалардан таркиб топган бўлганлиги сабабли уларни туташиш жойларида тирқиш бўлиб, ундан совуқ ва сув ўтиши мумкин, уни олдини …
5
а олиш керакки, у тутун мўриларидан камида 130 мм узоқда бўлиши зарур (агар махсус мухофаза кўзда тутилмаган бўлса). бундай асбест-цемент тахтачалар асоси текис, 1 метрли режачўп билан текширилгандаги тирқиш 5 ммдан ортиб кетмаслиги зарур. юқоридагидек асбест-цемент тахтачаларни юзага ёпиштиришдан олдин тарнов, сув тўплагич ва сув айиргич қисмларига рухланган пўлатдан махсус қоплама қопланиб, устидан тахтачалар ўрнатилади (расм 7.4.г). расм 7.4. ясси астбест-цемент тахтачалари қоплаш схемаси черепицали томлар черепицали томлар қачонки том қиялиги 50 % дан кам бўлмаганда қўлланилади. улар узоқ чидамли, ўтга чидамли иқтисодий самарали ва фойдаланишга қулай, аммо анча массаси катта бўлади. қурилишда уч турли черепица ишлатилади: ясси тасмасимон, тасмасимон ариқчали, ариқчали қолипланган. ариқчали тасмасимон черепицалар сополдан ва цемент қумли қоришмалардан ишлаб чиқилади. черепицали қопламаларга асос бўлиб чорқирра ғўлали панжара хизмат қилиб, агар черепица бир қават бўлса чорқирра ғўла кесим юзаси 50 х 50 мм, агар черепица икки қаватли, ёки ариқчали қолипланган бўлса чорқирра ғўла кесим юзаси 60 х 60 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "донали ашёлардан том ёпмасини хосил қилиш"

1538380985_72382.docx донали ашёлардан том ёпмасини хосил қилиш режа: 1. пўлат тахталардан том ёпмасини хосил қилиш 2. асбест-цемент тўлқинли тахталардан томни ёпиш 3. черепицали томлар 4. қиш пайтида том ишларини бажариш 5. том ишларини сифатини назорат қилиш ва ишни қабул қилиш пўлат тахталардан том ёпмасини хосил қилиш бошқа том ашёларидан қоплаш қийин бўлган жойларда рухланган том пўлати тахталаридан том қисмларини бажарилади (масалан сув айиргич). ендов, сувни ташқарига тушириш қисмлари в.х.к. пўлат тахталардан том ёпишда асос бўлиб ўлчами 50х50 ммли чорқирра ғўла ва ўлчами 50х120х140 мм тахта хизмат қилади. бунда томнинг сув айиргич қисми хар икки томонига бўйламасига тахта ётқизилади. бинонинг пештоқ, ёндов ва тарнов қисмларида эса ёпма тахта тўшама ётқизиш мақсадга мувофиқдир. тарн...

DOCX format, 150.5 KB. To download "донали ашёлардан том ёпмасини хосил қилиш", click the Telegram button on the left.