қирғиз адабиёти

DOC 61.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662839745.doc қирғиз адабиёти режа: 1. қирғиз халқи тарихи ва халқ оғзаки ижоди. 2. тўғалоқ мўлда - халқ қўшиқлари ижрочиси. 3. тўхтағул сотилғановнинг “беш қобон” ва “эшон халфа”асарларида амалдорларни кирдикорларини фош этилиши. 4. “манас”- қирғиз халқининг қаҳрамонлик эпоси 5. хх аср қирғиз адабиёти. қирғиз халқи тарихи ва халқ оғзаки ижоди. тяншань водийсида ва тоғларда жойлашган қирғиз ўлкаси-қирғизистон, бир томондан, қозоғистон, ўзбекистон ва тожикистон республикалари билан, иккинчи томондан, хитой халқ республикаси билан чегарадош. қирғизлар тўғрисидаги энг қадимги ёзма маълумотларни милоддан илгариги ii асрга оид манбалардан топамиз. ўтмишда, асосан, чорвачилик билан шуғулланган бу кўчманчи халқ узоқ асрлар давомида чет эл босқинчилари зулми остида эзилиб келди. қирғизистонда viii асрда араб босқинчилари, xii асрда кўчманчи қорахитойлар, xvi асрда мўғул истилочилари ва ниҳоят, рус босқинчилари ҳукмронлик қилган даврларда мамлакатнинг иқтисодий-сиёсий ва маданий ҳаёти инқирозга юз тутди. қирғиз халқининг ота-боболари жуда қадим замонлардаёқ ўрта осиё, тяншань ва еттисув вилоятларидаги гуннлар, шунингдек, саклар, скифлар ва бошқа қўшни қабилалар …
2
эртак ва достонларида қирғиз-халқининг узоқ асрлар давомидаги кўчманчи-чорвачилик ҳаёти, уларнинг ўз хўжайинларига қарши олиб борган курашлари ҳаққоний акс эттирилган. фольклор асарларида қирғиз халқининг меҳнатсеварлик, ватанпарварлик ва адолатпарварлик ғояларини ифодаловчи жуда кўп қўшиқлар, эртаклар, достонлар мавжуд. бу асарларнинг яратувчилари ва ижро этувчилари меҳнаткаш халқдир. шунинг учун уларда, кўпинча, халқ ҳаётига оид турли-туман маросимлар, чорвачилик ва деҳқончилик ҳаёти билан боғлиқ воқеалар, ниҳоят, камбағаллар билан бойлар ўртасидаги кескин синфий тўқнашувлар ўз аксини топган. қирғиз фольклорида муҳаббат қўшиқларидан ташқари, ҳажвий қўшиқлар ҳам учрайди. уларда ҳукмрон доираларнинг меҳнаткаш халққа ўтказган зулми, хасислиги, ҳийла-найранглари танқид қилинган. қирғиз халқ эртакларининг кўпчилигида, худди халқ қахрамонлик достонларида бўлгани каби, қизиқарли сюжет ва реалистик воқеалар билан афсонавий воқеалар аралаш ҳолда ҳикоя қилинади. кўпгина қирғиз ҳажвий эртакларида бош қаҳрамон ролида халқ орасидан чиққан доно, тадбиркор, оддий кишилар кўса ва кал образида гавдаланади. бундай ҳажвий эртаклар орасида алдаркўса номи билан боғлиқ бўлган эртаклар ўзларининг ғоявий ўткирлиги ва бадиийлиги билан ажралиб туради. қирғиз …
3
ан. қирғиз фольклорида «манас» эросини куйловчи профессионал манасчи шоирлар етишиб чиқди. улар эпосни ижро этиш вақтида унга ижодий тарзда айрим ўзгариш ва қўшимчалар киритганлар. шунинг учун бизга етиб келган «манас» достони вариантларининг ҳаммаси ҳам ғоявий мазмуни ва бадиийлиги жиҳатдан бир хил эмас. масалан, машхур манасчи саёқбой ўразбеков ижросидаги вариантида манасни кўпроқ хон, қўшни элларни босиб олувчи саркарда образида кўрамиз. бу ҳол турли тарихий даврларда ҳукмрон доирларнинг «манас» эпосидан ўз манфаатлари учун фойдаланишга уринишларининг натижасидир. шунинг учун «манас» эпосини ўрганишда ундаги икки бир-бирига зид тенденцияни ҳисобга олиш зарур. тўғалоқ мўлда - халқ қўшиқлари ижрочиси. тўғалоқ мўлда халқ оқинларидан бири бўлиб, у xix аср қирғиз адабиётида катта мавқега эга эди. оқинликни ўз бобосидан мерос қилиб олган тўгалоқ мўлданинг (асли номи байимбет андираҳмонов) ёшлиги азоб-уқубат билан ўтди. у аввал қирғиз манапи (феодфли) қўлида, сўнг рус кулаги эшигида батраклик қилди. унинг оқинлик-шоирлик фаолияти, бир томондан, машҳур қирғиз оқинларидан ўрганиш натижасида, иккинчи томондан, қозоқ мумтоз …
4
рганди. у яшашнинг маъносини ўзича талқин қилади. чунончи, шоирнинг фикрича, меҳнат инсонга қувонч бағишлайди; дўстлик кишига об-ҳаводай зарур нарса; севишда ошиқ ва маъшуқанинг садоқати ва ишончи катта роль ўйнайди; севги ҳаёт булоғи демакдир. тўхтағул ижодидаги инсонпарварлик айрим оқинлар асарларидаги умидсизлик кайфиятига тамоман зид эди. тўхтағул ўз ижодини меҳнаткаш халқ билан маҳкам боғлаган халқпарвар оқин эди. у ўзининг айрим шеърларида («эшон халфа») эшон-муллалар устидан заҳарханда билан кулса, бошқаларида («беш қобон») феодалларни ёввойи тўнғизга ўхшатиб, уларни шарманда-ю шармисор қилди, ҳақиқат учун астойдил кураш олиб борди. халқ оқинининг бундай оташин чиқишларидан амалдорлар ташвишга тушиб, ундан ўч олишга уринадилар. ниҳоят, 1898 йилда тўхтағул андижон қўзғолонида қатнашган деган туҳмат билан сибирга сургун қилинди. етти йиллик сургун азоби халқ шоирининг иродасини букаолмади, аксинча, унинг ҳаёт тажрибасини бойитди. сургунда ўтказилган қувғунлик даври шоир ижодидаги норозилик мотивларининг чуқур ижтимоий мазмун касб этишига сабаб бўлди. энди тўхтағул сотилғанов қирғиз халқининг ашаддий душмани бир ҳовуч чор амалдорлари ва улар билан …
5
уйқусидан уйғотар эди. шоирнинг сургунда юрган даврида ва сургундан қайтгач яратган энг яхши қўшиқлари («алвидо, халқим», «хайр, она», «сургунда», «тоғ бургути», «салом, меҳрибон халқим», «соғиниш», «уч хўжа», «мунгли қушча» ва бошқалар) ўзининг сиёсий ўткир ғоявийлиги ва фош қилувчанлиги билан ажралиб туради. манас» - қирғиз халқинингқаҳрамонлик эпоси. манаснинг номи ҳамиша қирғизлар учун табаррук. қадимдан урхун, олтой, энасой, олатоғун макон тутган, жуда кўп қирғинбаротларни бошидан кечирган ота-боболаримиз улкан иморатлар, кўркам шаҳарлар, мустаҳкам қалъалар қуришга имкон тополмадилар. улар она юртни ёвдан ҳимоя қилиб, от ёлида гурунг қилиб ажойиб сўзлар воситасида буюк ёдгорлик бунёд этдилар. улуғ шоирлар, ажойиб достончилар авлоддан-авлодга маънавий мерос қилиб бу ёдгорликларни xxi асргача олиб келдилар. манас- табаррук сўзлар гавҳаридан иборат буюк достон. унда элнинг тарихи, қувонч ва қайғуси, омонлик ва ёмонлик, ғаройиб тақдирлар ўз ифодасини топган. «ҳаётимнинг кўпчилик қисмини «манас» ни ўқишга сарфладим. бунинг учун ҳамиша шукрона қиламан. кетган вақтим учун асло қайғурмайман»,-деб ёзади қирғиз ёзувчиси, академик туғалбой сиддиқбеков. бир …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қирғиз адабиёти"

1662839745.doc қирғиз адабиёти режа: 1. қирғиз халқи тарихи ва халқ оғзаки ижоди. 2. тўғалоқ мўлда - халқ қўшиқлари ижрочиси. 3. тўхтағул сотилғановнинг “беш қобон” ва “эшон халфа”асарларида амалдорларни кирдикорларини фош этилиши. 4. “манас”- қирғиз халқининг қаҳрамонлик эпоси 5. хх аср қирғиз адабиёти. қирғиз халқи тарихи ва халқ оғзаки ижоди. тяншань водийсида ва тоғларда жойлашган қирғиз ўлкаси-қирғизистон, бир томондан, қозоғистон, ўзбекистон ва тожикистон республикалари билан, иккинчи томондан, хитой халқ республикаси билан чегарадош. қирғизлар тўғрисидаги энг қадимги ёзма маълумотларни милоддан илгариги ii асрга оид манбалардан топамиз. ўтмишда, асосан, чорвачилик билан шуғулланган бу кўчманчи халқ узоқ асрлар давомида чет эл босқинчилари зулми остида эзилиб келди. қирғизистонда vii...

DOC format, 61.0 KB. To download "қирғиз адабиёти", click the Telegram button on the left.

Tags: қирғиз адабиёти DOC Free download Telegram