мустақил ўзбекистон давлатининг барпо этилиши

DOC 77,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664130296.doc мустақил ўзбекистон давлатининг барпо этилиши режа: 1. ўзбекистон – буюк ўтмиш ва узоқ тарихга эга бўлган давлат. ўзбекистон халқининг миллий истиқлол учун кураш тарихидан. 2. ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини қўлга киритиш томон йўл тутиши. 3. ўзбекистон – мустақил давлат. 4. оғир синов йиллари. 5. огоҳлик – мустақилликни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлашнинг муҳим омили. ўзбек халқи ўз тарихий тараққиёти давомида оғир ва мураккаб синовларни бошдан кечирган. марказий осиё давлатлари жойлашган географик кенглик, айниқса, ўзбекистон республикаси ҳудуди доимо турли ташқи босқинчи кучлар диққатини ўзига тортиб келган. чунки бу ҳудуд шарқ билан ғарбни, шимол билан жанубнинг боғланишида энг қулай чорраҳада жойлашган бўлиб, гўзал ва бетакрор табиатга, серҳосил тупроғи ва ерости бойликларига эга. бунинг натижасида юртимиз ҳудуди, шаҳар ва қишлоқлари жуда кўп марта вайрон этилган, халқимизнинг фидойи фарзандлари ватан ҳимояси йўлида қурбон бўлган. бойликларимиз таланган, аждодларимиз тазйиқ ва таъқиб остида яшаган. халқимизнинг ватан мустақиллиги учун олиб борган кураши тарихига назар ташлар эканмиз, унинг …
2
эл босқинчиларига қарши қаҳрамонона курашини акс эттиради. ватанпарварлик ва жасорат, ватани ва халқининг бахт-саодати йўлида фидойилик қилишга шай, тайёр туриш каби юксак маънавиятлилик сак қабиласининг ўғлони чўпон широқ тимсолида гавдаланган. юқорида келтирилган ҳар иккала халқ оғзаки ижоди намуналари замирида ҳақиқий тарихий далиллар ётади. тўмарис ва широқ халқ қаҳрамонлари аҳмонийлар тажовузига қарши курашган, ўз халқи, ватани учун жонини ҳам аямайдиган буюк ва мислсиз мардлик ҳамда жасорат тимсоли ҳисобланади. милоддан аввалги 329 йилда македониялик искандар ўрта осиё ҳудудига босқинчилик юришларини уюштирди. унга қарши спитамен бошчилигидаги сўғдийлар кураш олиб боради. ёзма манбаларда келтирилган маълумотларга кўра, искандар учун спитамен катта хавф туғдирганлиги сабабли, унга қарши жиддий тайёргарлик кўради. милоддан аввалги 328 йилда спитамен бақтрияда ва қуйи зарафшонда юнон-македонларга қарши ҳужум бошлайди, аммо бу жанглар спитамен қўшини учун муваффақиятсиз якунланиб, спитамен саклар билан чўл ҳудудларга чекинишга мажбур бўлади ва у ердаги жангларда ўлдирилади. спитамен бошчилигидаги кураш мағлубиятга учраганига қарамасдан, ватан мудофааси ҳамда озодлиги учун олиб …
3
курашишни давом эттиради. ниҳоят, махсус кемалар ясаб, дарё оқими бўйлаб хоразм томон сузиб кетадилар. халқ қаҳрамони темур маликнинг бундан кейинги қаҳрамонликлари хоразм ва она юртнинг бошқа ҳудудларини босқинчилардан ҳимоя қилувчилар сафида кечди. 1221 йилнинг ёзида мўғуллар хоразмшоҳлар пойтахти гурганчга ҳужум қилганда жалолиддин мангуберди, темур малик сингари саркардалар халқ қасоскорлари билан бир сафда жанг қилдилар. бу жангда оташнафас шоир, ҳақиқат ва маърифат илми пешвоси шайх нажмиддин кубро беназир ибратдир. мамлакат бошига мусибат тушганда 76 ёшли шайх ўз муридларини ёвга қарши курашга илҳомлантириб турди. чингизхон довруғи дунёга кетган шайх ҳузурига элчи жўнатиб, унга ўз яқинлари билан шаҳарни тарк этишни таклиф этади. шайх эса, табиийки, чингизхон “марҳамат”ини рад этиб, унинг элчисига “шу тупроқда туғилибмиз, шу тупроқда ўламиз!”, – деб жавоб беради. эртаси куни шайх нажмиддин кубро ўз шогирдларини қуроллантириб, мўғулларга қарши жангга бошлайди. ўзи ҳам қўлида қурол билан душманга қарши жанг қилади. жароҳатлангач, йиқилаётиб душман байроғига чанг солади. жангчи мўғуллар жонсиз шайх қўлидан …
4
ғолон бошқа шаҳарларга тарқалмади. жанглардан бирида маҳмуд торобий яраланиб, ҳалок бўлади. мўғулларга қарши курашларнинг мағлубиятга учрашига қарамай, бу курашлар уларнинг зулмини кучсизлантиришга хизмат қилган. мовароуннаҳрни мўғул истилочиларидан озод этиш, тобора парчаланиб бораётган мамлакатни бирлаштириш, унинг мустақиллигини таъминлаш, босқинчилар зулми остида йилдан–йилга ночорлашиб, қашшоқлашиб бораётган халқ турмушини яхшилаш йўлида олиб борилган курашларга буюк соҳибқирон амир темур бошчилик қилди. 1370 йилда амир темур ҳокимият тепасига келгач, мамлакатда қайта тиклаш ишлари, ободончилик, суғориш тармоқларини барпо этиш ва таъмирлаш ишларига катта эътибор қаратди. турли тоифаларга мансуб мулк эгаларини бир қўл остида бирлаштирди. давлат сарҳадларини душманлардан ҳимоя этиш мақсадида мўғулистонга етти марта ҳарбий юришларни амалга оширди ва ғалабаларга эришди. мовароуннаҳрнинг шарқий ва шимолий ҳудудлари дахлсизлигини таъминлади. бунинг натижасида мовароуннаҳр марказлашган, қудратли давлатга айланди. умуман олганда, амир темур давлатида: · шаърий ва инсоний қонунлар устуворлиги; · қудратли ҳарбий қўшинга эгалиги; · инсон, жамият манфаатлари улуғворлиги; · мамлакатда тинчлик ва барқарорлик таъминланганлиги; · давлатлараро ижтимоий-иқтисодий, маданий алоқаларнинг …
5
ейинчалик, шайбонийларнинг мовароуннаҳрда ташкил этган давлати бухоро хонлиги деб атала бошланди. xviii асрга келиб эса ўрта осиё ҳудуди учта (бухоро, хива, қўқон) хонликка бўлиниб кетди. бироқ ўрта осиё хонликлари ўртасидаги сиёсий ҳукмронлик учун низо ва урушлар пировардида мамлакатни инқирозга туширди. бундай сиёсий вазиятдан фойдаланган россия империяси хiх асрнинг иккинчи ярмида ўрта осиё давлатларини босиб олди. бухоро амирлиги ва хива хонлиги сиёсий мустақиллигини сақлаб қолган бўлсада, иқтисодий нуқтаи назардан россия империясининг протекторати остида қолган эди. қўқон хонлиги бутунлай тугатилиб, унинг ўрнида туркистон ўлкаси ташкил этилди. россия империяси истибдодига қарши маҳаллий аҳолини тинимсиз норозиликлари халқ қўзғолонлари ва ҳаракатлари шаклида намоён бўлиб турди. хусусан, 1892 йилги тошкент қўзғолони, 1898 йилги андижондаги мадали эшон қўзғолони, хх аср бошларидаги номоз ботир бошчилигидаги самарқанд вилоятидаги қўзғолонлар бунинг ёрқин мисолидир. 1916 йилда туркистонда мустамлакачилик зулмининг янада кучайиши, оғир иқтисодий танглик, очарчилик ва қашшоқликнинг авж олиши сабабли истибдодга қарши халқ қўзғолонининг янги тўлқини бўлиб ўтди. бироқ, кўтарилган озодлик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мустақил ўзбекистон давлатининг барпо этилиши" haqida

1664130296.doc мустақил ўзбекистон давлатининг барпо этилиши режа: 1. ўзбекистон – буюк ўтмиш ва узоқ тарихга эга бўлган давлат. ўзбекистон халқининг миллий истиқлол учун кураш тарихидан. 2. ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини қўлга киритиш томон йўл тутиши. 3. ўзбекистон – мустақил давлат. 4. оғир синов йиллари. 5. огоҳлик – мустақилликни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлашнинг муҳим омили. ўзбек халқи ўз тарихий тараққиёти давомида оғир ва мураккаб синовларни бошдан кечирган. марказий осиё давлатлари жойлашган географик кенглик, айниқса, ўзбекистон республикаси ҳудуди доимо турли ташқи босқинчи кучлар диққатини ўзига тортиб келган. чунки бу ҳудуд шарқ билан ғарбни, шимол билан жанубнинг боғланишида энг қулай чорраҳада жойлашган бўлиб, гўзал ва бетакрор табиатга, серҳосил тупроғи ...

DOC format, 77,0 KB. "мустақил ўзбекистон давлатининг барпо этилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.