mustaқil ўзбекистон республиkaсининг ташkiл топиши ва унинг тарихий аҳамияти

PPT 91 sahifa 7,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 91
ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши. ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият асосларининг барпо этилиши. 3-мавзу. мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти. режа: мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол. ўзликни англашга интилишнинг кучайиши. сиёсий тизимдаги ўзгаришлар. мустақилликнинг илк даврида давлат суверенитетини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар. адабиётлар рўйхати каримов и.а. ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.–т.:ўзбекистон, 2011. жўраев н., файзуллаев т., усмонов қ. ўзбекистон тарихи. миллий истиқлол даври. т.: «шарқ», 1998 й. мустақиллик изоҳли илмий-оммабоп луғат. т.: «шарқ», 1998й. муртазаева р.х. ва бошқалар. ўзбекистон тарихи. ўқув қўлланма. –т.: академия, 2010. ўзбекистон миллий энциклопедияси. т.1-7. т.: ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2001-2004 й. ўзбекистоннинг янги тарихи. биринчи китоб. туркистон чор россияси мустамлакачилиги даврида. т.: «шарқ», 2000 й. ўзбекистоннинг янги тарихи. иккинчи китоб, ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. т.: «шарқ», 2000 й. ўзбекистоннинг янги тарихи. учиничи китоб, мустақил ўзбекистон тарихи. т.: «шарқ», 2000 й. левитин л.ўзбекистон тарихий бурилиш палласида.т.:«ўзбекистон»,2001 й. интернет сайтлари: www. lex.uz www. prezident.uz …
2 / 91
қ совет давлатида ижтимоий- иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан яққол туназзул ҳолати юзага келиб қолган давр эди. "қайта қуриш" сиёсати барбод бўлиши, маъмурий-буйруқбозликка асосланган, мулкчиликнинг турли шакллари рақобат асосида сақланишни инкор этган мавҳум сиёсий, синфий, умумий манфаатларни миллий манфаатлардан устун қўйган, ягона партия иш ҳукмронлигига таянган мустабид тузум бутунлай истиқболсиз эканини амалда яна бир бор кўрсатган эди. юзага келган турли ижтимоий ва иқтисодий характердаги муаммолар мавжуд салбий вазиятни кескинлаштириб юборган, бироқ 1989 йилнинг иккинчи ярмидан республикадаги ўзгаришлар “пахта иши” қатағонлари билан боғлиқ бўлган т.гдлян гуруҳига нисбатан муносабатли ҳам ўзгартириб юборди. 1989 йилга қадар республика аҳолиси орасида қўрқув ҳиссини уйғотиб келган "пахта иши" ёки "ўзбеклар иши" уйдирмаларига ҳам 1989 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб барҳам берила бошланди. халқнинг прокуратура органларига ишончини уйғотиш, биринчи навбатда халқ ва юрт манфаатларидан келиб чиқиб иш ташкил этиш, гдлян-ивановлар томонидан содир этилган қонунбузарликларга барҳам бериш, уларга нисбатан жиноий иш кўзғаш, ноқонуний жазога тортилганларни озод қилиш, марказдан келган …
3 / 91
қайта терговга юборилганлар 63 кишини, асоссиз судланганлар 1016 кишини ташкил этди. 1989 йил сентябрда кпсс мқнинг навбатдаги пленумида ҳам и.а.каримов ўзбекистонинг янги раҳбари сифатида республикадаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол танг вазиятга тушиб қолганлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. бироқ, марказ республикалар миллий манфаатларини ўйлашдан йироқ эди. республикада содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар авваллари марказни қанчалик эътиборидан четда қолган бўлса эндиликда ҳам уни мамлакатда иқтисодий инқирозлар кучайиб турган вақтда бу ҳол умуман қизиқтирмас эди. мана шу вақтда республика раҳбарининг ҳақиқий миллий раҳбар сифатидаги ўрни яққол намоён бўлган эди. ўзбек халқи қарийиб 3000 йиллик тарихимизда қисқа вақтгина мустақил яшаган холос. айниқса, кейинги оқ ва қизил салтанатнинг 130 йил давом этган ҳукмронлиги ўз тарихий давлатчилигига эга бўлган туркистонни мустамлака ва қарамга айлантирганди. бу зулматга қарши кураш гоҳ пинҳона, гоҳ ошкора бўлсин халқимиз азал-азалдан ўз фикри-зикри билан мустақил, озод, эркин яшаш учун тинимсиз интилди ўзкп марказий комитетининг 1989-йил 25-ноябрдаги xviii пленумида ўзбекистон ҳукумати аввало республика ва ўзбеклар бошига ёғилаётган …
4 / 91
арда мустақилликка эришиш тобора кучайиб бораётганининг олдини ололмай қолди. 1990-1991-йилларда иқтисодиёт орқага қараб кета бошлади ва халқнинг турмуш тарзи, шароити ёмонлаша борди. мамлакат ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан таназзулга юз тута бошлади. мутахассислар ана шундай тисарилиш ҳодисасини мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига учта йўналишдаги кучлар манфаатлари тўқнашгани билан изоҳлайдилар. жумладан: биринчи кучлар - н.рижков ва в.павлов дастури тарафдорлари. улар собиқ сссрни сақлаб қолиш, халқ хўжалигини марказдан бошқариш, ҳуқуқни кўпроқ марказда тўплаш ниятида эдилар. улар иқти­содиётни ривожлантиришда социалистик йўлдан воз кечмасликни талаб қилар эдилар. иккинчи кучлар - с.шаталин гуруҳи аъзолари тарафдорлари. улар сссрни тарқатиб юбориш, иттифоқдош республикалар ўрнида суверен, мустақил давлатлар тузиш, чексиз хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, колхоз ва совхозларни тугатиб, фермер хўжаликлари тузишни кўзда тутдилар. бу моҳиятан иқтисодий ривожланишнинг сотсиалистик йўлидан воз кечишни билдирар эди. учинчи кучлар - бу м.горбачёв дастурини қувватловчилар. улар муроса йўлини қидириб, юқорида тилга олинган ҳар икки дастур йўналишларини уйғунлаштириш ва сссрни сақлаб қолиш, марказлашган маъмурий буйрақбозлик …
5 / 91
мақсадида болтиқбўйига борди. ўзбек тилига давлат тили макомини бериш ҳаракатлари 1988 йилдан бошланган бўлсада, ҳали-ҳануз бир қарорга келишнинг имкони йўқ, матбуотда эса бу ҳақида турли қарашлар ва фикрлар билдирилар, аниқ бир натижа белгилашнинг имкони бўлмас, марказнинг таъсири ҳам кучли эди. республикада раҳбарликни бошлаган и.а.каримов алоҳида комиссия тузиш ҳақида кўрсатма беради. ушбу комиссия халқ фикрини ўрганиб, ўзбек тилига давлат тили макомини берувчи қонун лойиҳасини тайёрлаши керак эди. янги тузилган комиссия таркибига норасмий ташкилотларнинг вакиллари ҳам киритилган эди. лойиҳа муҳокама қилинаётган тўрт ой давомида комиссияга жами тўрт мингга яқин мактуб келиб тушди, бу хатларга жами 150 мингдан ортиқ киши имзо чеккан эди. миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бу таклифлар ўрганиб чиқилди ва тезда қонун лойиҳасининг янги уч варианта юзага келди. булар комиссия лойиҳаси, ёзувчилар уюшмаси тузган лойиҳа, норасмий ташкилотлар вакиллари тузган лойиҳалардан иборат эди. барча лойиҳалар очиқ, холис муҳокама этилди ва уларни ўрганиш, умумлаштириш асосида янги лойиҳа тайёрланиб, у 1989 йил 11 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 91 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mustaқil ўзбекистон республиkaсининг ташkiл топиши ва унинг тарихий аҳамияти" haqida

ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши. ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият асосларининг барпо этилиши. 3-мавзу. мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти. режа: мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол. ўзликни англашга интилишнинг кучайиши. сиёсий тизимдаги ўзгаришлар. мустақилликнинг илк даврида давлат суверенитетини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар. адабиётлар рўйхати каримов и.а. ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.–т.:ўзбекистон, 2011. жўраев н., файзуллаев т., усмонов қ. ўзбекистон тарихи. миллий истиқлол даври. т.: «шарқ», 1998 й. мустақиллик изоҳли илмий-оммабоп луғат. т.: «шарқ», 1998й. муртазаева р.х. ва бошқалар. ўзбекистон тарихи. ўқув қўлланма. –т.: академия, 2010. ўзбекисто...

Bu fayl PPT formatida 91 sahifadan iborat (7,4 MB). "mustaқil ўзбекистон республиkaсининг ташkiл топиши ва унинг тарихий аҳамияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mustaқil ўзбекистон республиkaс… PPT 91 sahifa Bepul yuklash Telegram