қорақалпоқ адабиёти (2)

DOC 42.5 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1
1662839762.doc қорақалпоқ адабиёти режа: 1. қорақалпоқ халқи тарихи ва фольклор асарлари. 2. жиян жировнинг “дарбадар эл” достони. 3. бердақ ижоди.”аҳмоқ пошшо”, ва ”шажара “достонлари. 4. қорақалпоқ адабиётида драматургиянинг шаклланиши. 5. қайипberгеневнинг хaёtи ва ижодий фаолияти. 6. қайипberгенев прозаси: а) “сўнги хужум” романи; б) “қорақалпоқ қизи” романи; в) “қорақалпоқ трилогияси”. 7. хулоса. қорақалпоқ халқи тарихи ва фольклор асарлари. қорақалпоғистон автоном республикасида яшовчи қорақалпоқ халқи жуда мураккаб тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтди. узоқ асрлар давомида бухоро амирлари ва хива хонлари зулми остида эзилиб келган, ярим кўчманчилик ҳаётини бошдан кечирган қорақалпоқлар бир неча марта россия империясидан паноҳ топишга уриниб кўрдилар. лекин бу уриниш-лардан натижа чиқмади. қорақалпоқ халқининг ўзига хос жуда бой оғзаки ижоди ва адабиёти бор. халқ оғзаки ижоди кенг ривожланиб, ёзма адабиёт деярли ривожланмади. бунинг сабаби шуки, қорақалпоқлар узоқ асрлар давомида ярим кўчманчилик ҳаётини бошдан кечирдилар. меҳнаткаш халқнинг орзу-истаклари фольклор асарларида ўз ифодасини топар эди. халқ оғзаки ижодининг бизгача етиб келган намуналари …
2
диган кўпгина халқ жирав-шоирлари етишиб чиқди. улар орасида чимбой туманида яшовчи машҳур жирав тангриберганни кўрсатиш мумкин. қорақалпоқ халқ достонлари орасида «қирқ қиз» достони ўзининг ғоявий мазмуни ва бадиий пишиқлиги билан ажралиб туради. бу достонда тасвирланишича, саркарда гулойим қирқ қиз ва халқ билан биргаликда эрон шоҳи нодиршоҳга ҳамда қалмоқ хони суртойга қарши жанг қилиб. мардлик ва қаҳрамонлик намунасини кўрсатдилар. «қирқ қиз» достони ўзбек тилига ҳам таржима қилиниб нашр эттирилган. қорақалпоқ фольклорида эртак, лапар, жумбоқ, қўшиқ ва термалар ҳам жуда кўп яратилган. бу лирик асарларда хон ва бойлар, мулла ва эшонларнинг адолатсизлини, меҳнаткаш халқнинг азоб-уқубат чекиши ва ўша замондаги урф-одатлар тасвирланган. xx асрнинг 20 йилларигача қорақалпоқлар араб ёзуви билан иш кўрганлар. ёзма адабиёт вакиллари ҳам шу ёзувда ижод қилганлар. бироқ xviii асрдан бошлаб шаклланган қорақалпоқ ёзма адабиёти ҳақида бизгача жуда оз маълумот етиб келган. бу маълумотлар асосида xviii-xix асрларда яшаб ижод этган жиян жиров сингари бир қанча шоирларнинг ижоди ҳақида фикр юритиш …
3
қининг қашшоқликда дарбадар бўлиб яшаганлигини тасвирлайди; кунхўжа хива хонини ҳажв қамчиси билан савалайди. унинг шундай шеърларига мисол қилиб «ўроқчилар» ва «туя экансан» асарларини кўрсатиш мумкин. қорақалпоқ ёзма адабиётининг йирик вакилларидан яна бири ажиниёз шоирдир. у фирдавсий, низомий, навоий, махтумқули каби атокди шарқ шоирларининг ижоди билан яхши таниш бўлган. ажиниёз шоирнинг «бўз ўтов» достонида қорақалпоқ халқининг бошқа юртларга кўчиб кетишга мажбур этилганлиги, туғилиб ўсган ватани билан хайрлашиш жуда оғир бўлганлиги усталик билан тасвирланган. қорақалпоқ мумтоз адабиёти тараққиётида улкан демократ-гуманист шоир бердимурод бердақнинг мавқеи катта. бердақ «шажара», «эрназар бий», «ойдўст бий» ва «аҳмоқ подшо» достонлари билан қорақалпоқ мумтоз поэзиясида достончиликнинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшди. бердақ ижоди.”аҳмоқ пошшо”, ва ”шажара “достонлари.«аҳмоқ подшо» достонида тасвирланишича, аҳмоқ подшо фарзанд кўрмайди, меросхўри бўлмаганидан қайғуради. унинг гулим исмли хотини қиз кўради. буни хабар қилиш учун шоҳ саройига зара номли чўри хотинни юборадилар. подшо бундай «ёмон» хабарни, келтирган чўри хотинни калтаклашни, қизини эса ўлдириб, хотинини ўз қошига келтиришни …
4
а-қаршиликларни зўр маҳорат билан очиб берган. у аҳмоқ подшо сингари золим шоҳларнинг зулми ва фаросатсизлигини қаттиқ танқид қилган. 1957 йилдан бери тошкентда бир неча бор ўтказилган қорақалпоқ адабиёти ва санъати декадалари қорақалпоқ адабиёти ва санъатининг шаклан миллий, мазмунан адабиёт бўлиб равнақ топаётганлигини исбот қилиб берди. қорақалпоқ ёзувчиларининг 20-30 йилларда эндигина пайдо бўлиб мустаҳкамланаётган қорақалпоқ матбуоти органлари атрофига, жумладан, «эркин қорақалпоқ» рўзномаси атрофига уюшишлари уларнинг ижодий камолотга эришишларида катта аҳамиятга эга бўлди. чунончи, бу йилларда адабиёт майдонига кириб келган х.ахметов, а.матёқубов, а.утепов, ж.оймирзаев ва а.бегимов сингари ёшлар, шунингдек, а.мусаев, а.дабилов, с.нурумбетов сингари тажрибали ёзувчиларнинг деярли ҳаммаси ўз ижодини аввал мухбир-журналистликдан бошлаган. қорақалпоқ адабиётида драматургиянинг шаклланиши.драматургияга асос солган қорақалпоқ драматурги а.утепов дастлаб «ўз тенгини топган қиз» пьесасини эълон қилди. ундан сўнг а.бегимов ўзининг «хотира» номли асарини ёзиб, унда қорақалпоқ халқининг азоб-уқубатли ўтмишига ҳозирги бахтиёр кунини қарама-қарши қуйиб тасвирлайди. драматургия соҳасида баракали ижод эттан а.утеповнинг саҳна асарлари кўпроқ ҳажвий характерда эди. у ўзининг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қорақалпоқ адабиёти (2)"

1662839762.doc қорақалпоқ адабиёти режа: 1. қорақалпоқ халқи тарихи ва фольклор асарлари. 2. жиян жировнинг “дарбадар эл” достони. 3. бердақ ижоди.”аҳмоқ пошшо”, ва ”шажара “достонлари. 4. қорақалпоқ адабиётида драматургиянинг шаклланиши. 5. қайипberгеневнинг хaёtи ва ижодий фаолияти. 6. қайипberгенев прозаси: а) “сўнги хужум” романи; б) “қорақалпоқ қизи” романи; в) “қорақалпоқ трилогияси”. 7. хулоса. қорақалпоқ халқи тарихи ва фольклор асарлари. қорақалпоғистон автоном республикасида яшовчи қорақалпоқ халқи жуда мураккаб тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтди. узоқ асрлар давомида бухоро амирлари ва хива хонлари зулми остида эзилиб келган, ярим кўчманчилик ҳаётини бошдан кечирган қорақалпоқлар бир неча марта россия империясидан паноҳ топишга уриниб кўрдилар. лекин бу уриниш-лардан натижа чиқ...

DOC format, 42.5 KB. To download "қорақалпоқ адабиёти (2)", click the Telegram button on the left.

Tags: қорақалпоқ адабиёти (2) DOC Free download Telegram