темир-бетон конструкциялар

DOC 99.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1483381998_66945.doc темир-бетон конструкциялар режа: 1. темир-бетон конструкцияларнинг ишлаш схемаси. 2. темир-бетон конструкцияларни ишлаб чиқариш 3. олдиндан зўриқтирилган конструкциялар. 4. темир-бетон конструкцияларни ишлаб чиқариш усуллари бино ва иншоотларни монтаж қилишда комплекс қисмлардан ташкил топган йиғма темир-бетон буюмлар ишлатилади. масалан, пойдевор блоклари, девор ва қаватлараро панеллар, ёпма плиталар, йиғма зиналар, устун ва тўсинлар, иншоот ва темир-бетон қозиқлар, равоқ ва ҳ.к. темир-бетон конструкциялар францияда ихтиро этилди ва илк бор оддий шаклдаги буюмлар ишлаб чиқарилди. жумладан, дераза ва эшикларнинг устки тўсинлари, ёпма плиткалар, пойдевор блоклар қурилишда кенг тарқалди. кейинчалик иншоотларнинг айрим қисмлари қуйма бетондан ишланадиган бўлди. ўзбекистонда йиғма темир-бетон ва қуйма бетонлар ўтган асрнинг 40-йилларида гидротехник иншоотлар қурилишида ишлатила бошланди. ҳозирги вақтда қурилишларда қуйма бетон конструкцияларни қўллаш ва уларнинг хилларини янада такомиллаштириш устида амалий ишлар олиб борилмокда. темир-бетон конструкцияларни ишлаб чиқариш қурилишда ишлатиладиган барча темир-бетон конструкциялар икки усулда тайёрланади: қурилиш объектининг ўзида ишланадиган яхлит (монолит) бетон конструкциялар; завод ёки тажриба майдонларида тайёрлаб қурилишга келтириладиган …
2
дларда ёки ишлаб чиқариш ишлари яхши механизациялашган тажриба майдонларида ишланади. йиғма темир-бетон элементлардан қурилган бинонинг таннархи яхлит бетон конструкциялардан қурилганига нисбатан бирмунча қимматроқ бўлади. бетон табиий тошлар сингари сиқилишга мустаҳкамлиги юқори. аммо, унинг эгилишга ва чўзилишга бўлган мустаҳкамлиги бирмунча кичик. бетоннинг бу хусусиятини яхшилаш мақсадида унга пўлат арматуралар қўйилади (1-расм). бетон пўлат стержен билан арматураланган бўлса, у темир-бетон деб аталади. аслида арматура темирдан эмас, пўлатдан тайёрланганлиги сабабли, темир-бетон ўрнига пўлат-бетон дейиш тўғрироқ бўларди. 1- расм. бетон ва темир-бетон тўсиннинг эгилиш схемаси: а- эгилиш кучи юқори, б- эгилиш кучи меъёрида бетон қоришмаси очиқ ҳавода қотганда ҳажми бироз кичрая-ди, яъни киришади. буни қуйидагича тушунтириш мумкин. цемент хамири тошга айланиш жараёнида ортиқча кимёвий бирикмаган сувнинг бир қисми буғланиб кетади ва натижада цемент тошида киришиш рўй беради. бу эса бетон қоришмасининг қотишида цемент хамирининг арматура билан маҳкам ёпишишига имкон беради. арматура сирти қанча катта бўлса, ёпишиш мустаҳкамлиги билан конструкциянинг умумий пишикдиги ортади. қулай шароитда …
3
ллардан кейин жуда кичик дарзлар (дарзнинг эни 0,2 мм. дан кичик) пайдо бўлади. бундай дарзлар одатда конструкция учун зарарсиз деб топилган. агар дарзларнинг эни юқоридаги кўрсаткичдан ортиб кетса, арматура занглайди, унинг ўтга чидамлилиги ва бетон билан ёпишқокушги камайиб, муқофазаловчи қатлам бузилади. бу қатлам 10-35 мм. дан ортса, конструкциянинг умумий мустаҳкамлиги камаяди. арматуралар конструкцияда жойланишига ва кўтарадиган юкнинг миқдорига қараб бир неча турга бўлинади: буюмнинг чўзилувчан қисмига жойлашган, чўзувчи кучларни қабул қиладиган ишчи арматуралар (2-расм, 1, 2); арматура қовурғасининг бетон конструкцияси билан биргаликда ишлашини таъминлайдиган монтаж арматуралари (плиталарда тақсимлаш арматуралари деб аталади, 2-расм, 3); ишчи ва монтаж арматураларини ўзаро бирлаштирадиган, конструкцияда дарзларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган кўндаланг жойлашган арматуралар хомутлар деб аталади (2-расм, 4, 5). буюмга мослаб тайёрланган арматура қовурға қолипга қўзғалмайдиган қилиб ўрнатилади. арматура билан қолип деворлари ўртасида сакловчи қатлам қолдирилади. темир-бетон йиғма конструкцияларни тайёрлашнинг янги усулларидан бири, улардаги ишчи арматурани қоришмани солишдан олдин таранглашдир. бу усул бетон конструкцияларнинг эгишдаги …
4
: а-куч қўйилишдан олдин; б-куч қуйилгандан кейин. натижада, бетонга юк қўйилганда ундаги арматурада хавфли чўзилувчанлик зўриқиши пайдо бўлмайди. ҳозирги вақтда арматурани таранглашнинг бир неча усуллари мавжуд: а) арматура дастаси гидравлик домкратлар воситасида тарангланади. бунда арматуранинг бир учи қолипга маҳкамланади, иккинчи учи эса домкратлар билан тортиб тарангланади, кейин қолипга бетон қуйилади. бетон қотгандан сўнг, арматура бўшатилади (4-расм, д-ж). б) пўлат арматура электротермик усулда таранглашда электр токи билан керакли узунликкача қиздирилади ва тезда қолипга ўрнатилиб, унинг икки учи маҳкамланади. арматуранинг совишида чўзувчи кучланиш ҳосил бўлади ва қолипга бетои қоришмаси қуйилади (4-расм, а-г). в) саноат қурилишида кўп ишлатиладиган темир-бетон тўсин ва фермалар тайёрланаётганда уларнинг чўзилиш қисмида найсимон тешик қолдирилади. арматура дастаси шу тешикдан ўтказилади ва домкратлар ёрдамида керакли кучланишгача тарангланади. кейин тешик цементли қоришма билан насос воситасида тўлдирилади, бу эса арматуранинг тўсин билан бирикишини таъминлайди. қоришма қотгандан кейин арматура бўшатилади (4-расм, з-й). 4-расм. арматурани олдиндан таранглаш усуллари: а-г - электротермик усулда чўзиш; д-ж …
5
арни ишлаб чиқаришда қўлланилади. конвейер усулининг технологик схемаси доира ва тўғри чизиқли (масалан, буюмларни прокат қилишда) бўлиши мумкин. доира схемаси бўйича буюмларни тайёрлаш жараёни кетма-кет жойлашган бир неча ишчи ўринларидан иборат бўлиб, ишлаб чиқариш эса механизациялашган ва қисман автоматлашган. бунда буюм қолипи конвейер усулида тайёрланиб ишчи ўринларининг ҳар бирида турли муддатда ушлаб турилади. конвейер усулининг технологик схемаси 5-расмда кўрсатилган. темир-бетон буюмларни ишлаб чиқаришда оқим-агрегат усулининг бошқа усуллардан фарқи шундаки, бунда буюмни тайёрлашдаги айрим ишлар (қолипни мойлаш, арматурани ўрнатиш, бетон қоришмасини жойлаш ва уни зичлаш каби ишлар) турли жойда жойлашган ишчи ўринларида бажарилади. оқим-агрегат усулини ҳар хил ўлчамдаги темир-бетон буюмларини тайёрлашда қўлланиши мақсадга мувофиқ. прокат ва кассета усулларида панеллар тайёрлаш. катта ўлчамли темир-бетон буюмларини тебратма-прокат стани ва кассета-қолипларда тайёрлаш технологиясини биринчи бўлиб инженер н.я.козлов ихтиро этди. бу технология йиғма темир-бетон конструкцияларнинг кўплаб қўлланишига, биноларни панеллардан қуришнинг ривожланишига сабаб бўлди. тебратма-прокат усулида йирик ўлчамли девор ва пардевор панеллар, ёпма ва қаватлараро плиталар, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "темир-бетон конструкциялар"

1483381998_66945.doc темир-бетон конструкциялар режа: 1. темир-бетон конструкцияларнинг ишлаш схемаси. 2. темир-бетон конструкцияларни ишлаб чиқариш 3. олдиндан зўриқтирилган конструкциялар. 4. темир-бетон конструкцияларни ишлаб чиқариш усуллари бино ва иншоотларни монтаж қилишда комплекс қисмлардан ташкил топган йиғма темир-бетон буюмлар ишлатилади. масалан, пойдевор блоклари, девор ва қаватлараро панеллар, ёпма плиталар, йиғма зиналар, устун ва тўсинлар, иншоот ва темир-бетон қозиқлар, равоқ ва ҳ.к. темир-бетон конструкциялар францияда ихтиро этилди ва илк бор оддий шаклдаги буюмлар ишлаб чиқарилди. жумладан, дераза ва эшикларнинг устки тўсинлари, ёпма плиткалар, пойдевор блоклар қурилишда кенг тарқалди. кейинчалик иншоотларнинг айрим қисмлари қуйма бетондан ишланадиган бўлди. ўзбекистон...

DOC format, 99.0 KB. To download "темир-бетон конструкциялар", click the Telegram button on the left.