глобаллашув ва локаллашув

DOC 100.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1556543327_74192.doc глобаллашув ва локаллашув режа: 1. глобаллашувнинг ишлаб чиқаришдаги туб ислоҳотларга таъсири. 2. глобал меҳнат бозори. 3. глобаллашувнинг локал маданиятнинг шаклланишига глобал таъсири. 4. глокализациянинг икки ёқлама характери. глобаллашув ва локаллашув геосиёсий ўзгаришлар жаҳон сиёсатчилари ва давлат арбобларини собиқ иттифоқ ҳудудида, айниқса, марказий осиёда кечаётган жараёнларга янгича нигоҳ билан қарашга ундамоқда. масалан, америкалик таниқли олим ва давлат арбоби з.бзежинский ушбу минтақада кечаётган воқеа-ҳодисаларга ва уларнинг ақш манфаатлари учун аҳамиятига эътибор қаратиб келмоқда. унинг назарида, евроосиё жаҳоннинг энг йирик ва геосиёсий жиҳатдан ғоят муҳим минтақаси бўлгани боис бу ҳудудни назорат остига олган давлат дунёнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган учдан икки қисмида ҳукмронлик қилиши мумкин. зеро сайёрамиз аҳолисининг тахминан 75 фоизи шу ҳудудда истиқомат қилади, жаҳон ялпи ички маҳсулотининг тахминан 60 фоизи ва аниқланган энергетика захираларининг тахминан тўртдан уч қисми ҳам шу қитъа улушига тўғри келади. ақшдан кейин иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан энг қудратли давлатлар ҳам евроосиёда жойлашган. минтақада етакчилик қилишга ва глобал …
2
осиё ҳудудида содир бўлаётган воқеалар суръатининг жадаллашаётганини таъкидламоқда. дарҳақиқат, бугунги сиёсий воқе-ликни собиқ иттифоқ парчаланган 90-йиллардаги вазият билан қиёслаб бўл-майди. гап шундаки, мазкур минтақа кўпгина йирик қудратли давлатлар ман -фаатлари тўқнашаётган ҳудудга айланиб бораётгани бундаги геосиёсий вазиятни чигаллаштиришни, унинг fарб ва шарқ ўртасидаги нотинч “буфер зона”га айланиб қолиш хавфини келтириб чиқариши мумкин. айниқса, форс кўрфазидаги ёқилғи захирасининг камайиб, минтақадаги вазият кескинлашиб бораётгани беқиёс табиий бойлик, иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган марказий осиё давлатлари геостратегик ўрни ва аҳамияти ортиб бормоқда. кейинги йилларда вашингтон маъмуриятининг миллий хавфсизлик стратегияси кавказ ва марказий осиёга устувор аҳамият қаратилиши, биринчи навбатда, иқтисодий манфаатлар, хусусан, энергоресурсларга эгалик қилиш ва fарбга ташиб кетишни назарда тутади. масаланинг янги бир жиҳати шундан иборатки, айрим йирик давлатлар-нинг халқаро муносабатларни бошқариш ва тартибга солиш борасида ҳеч ким билан ҳисоблашмасдан, ҳеч кимнинг манфаатини ҳисобга олмасдан ўзбошимча сиёсат юритиши яққол намоён бўлмоқда. бу сиёсат гўё бутун дунёда ягона, фақат битта куч маркази бўлиши …
3
мақола эълон қилганди. агрессив, қуюшқонга сиғмайдиган фикирларга тўла бу мақолада муаллиф рақиб мамлакатни руҳий босим ва хуружлар орқали енгиш мумкинлиги ва зарурлигини таъкидлайди. “стратегик жиҳатдан – деб ёзганди вэллели, - мазкур қурол дўстлар, душман -лар ва бетарафлардан қатъий назар, дунёдаги барчага қаратилмоғи ҳамда ҳар жойга ташлаб кетиладиган оддий варақалар, махсус ташвиқот отрядларининг карнайлари, психотроника-нинг заиф, ноаниқ ва тор йўналишлари орқали эмас, балки ақш эга бўлган ва ер сайёрасидаги исталган одамга етиб бора оладиган воситалар ёрдамида қўлланилиши керак. албатта, бу восита – электрон оав, матбуот, телевидение ва радиодир. спутник орқали алоқа, видео-ёзувлар ва бошқа технологияларнинг бугунги ривожи инсонлар онгига биз илгари тасаввур ҳам қила олмайдиган даражада кириб бориш имконини берди. биз мўъжизавий экскалибур (қирол артурнинг қиличи) – ни қўлга олсак кифоя ва у бизга бутун дунёни бўйсун-дириб беради. фақат бизда ҳамма мамлакатларни шундай воситаларга кўмиб ташлаш учун етарлича журъат ва қатъият бўлса бас. ушбу қиличсиз бизнинг аҳлоқий нормаларимизни бошқа маданиятларга сингдириш …
4
танқид қилишади. қайд этиш лозимки, бугунги кунга келиб бутун дунёда “антиамериканизм” деб аталувчи ҳаракат юзага келган. хх асрнинг 60-йилларидан бошлаб 30 йил давомида ақш иқтисодиёти катта суръатлар билан муттасил ўсиб борди ва бу давлат шубҳасиз дунёнинг энг қудратли мамлакатларидан бирига айланди. дунё аҳолисининг 4,5 фоизи истиқомат қиладиган давлатга жаҳон бўйича бир йилда ялпи ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 21 фоизи ва бутун халқаро бозор айланмасининг деярли ярми тўғри келади. америка илм-фан, айниқса, юқори ахборот технологиялари соҳа -сида бошқа давлатлардан анча ўзиб кетди. жаҳон ахборот технологиялари ва хизматлари бозорининг 40 фоизини қўшма штатлар таъминлайди. ҳарбий соҳада, хусусан, қуролланиш борасида ҳам у дунёда энг олдинги ўринга чиқиб олган. 2000 йилгача американинг ҳарбий бюджети йилига 300 млрд. долларни ташкил этди. шуни унутмаслик лозимки, ақш бу даражадаги тараққиётга, масалан, япония сингари соф илмий-техникавий салоҳият орқалиги на эришмаган. гарчи расмий доираларда очиқ тилга олинмаса-да, кўплаб сиёсатшунослар, дипломатлар, таҳлилчиларнинг тадқиқотла рида, китоблари ва мақолаларида бот-бот таъкидланганидек, бундай ривожланиш …
5
лан яшайди. бунга жуда кўп мисол келтириш мумкин. оддий америка-ликлар, сиёсатшунослар, олимлар, бизнесменлар ёки америкалик журналист-ларни қўйиб турайлик-да, замонавий ташқи сиёсатда чуқкр из қолдирган дип-ломатлардан бири, ақшнинг собиқ давлат котиби генри киссенжернинг “аме -рикага ташқи сиёсат керакми?” деб номланган китобидан бир парча келтира -миз: “янги минг йиллик бўсағасида америка ўтмишдаги барча империяларни ҳам ортда қолдириб, ўз куч-қудратининг самарасини кўрмоқда. ҳарбий соҳадан то бизнесгача, илм-фандан, то технологияларгача, олий таълимдан оммавий маданиятгача америка бутун дунёда чексиз миқёсларда устун келмоқда. хх асрнинг сўнги 10 йиллигида ҳар жиҳатдан устун позицияга кўтарилиш натижасида америка халқаро барқарорликни асрашнинг ягона кафолатига айланди”. муаллифнинг фикрича, жаҳоннинг исталган нуқтасидаги ҳар қандай зиддиятни ҳал этишда ақшга тенг келадигани йўқ. мамлакатнинг бундай гегемонлик сиёсатига қарши бўлган ҳар қандай ҳаракат киссинжернинг таъкидлашича, “миллий манфаатларга таҳдид”дир. хўш, президент г.трумен давридаёқ мукаммал тарзда йўлга қўйилган, бугун эса янада шиддатли ва андишасиз кўриниш касб этаётган бу гегемонизм нималарда намоён бўлади? бу борада америкалик сиёсатдонлар амалга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "глобаллашув ва локаллашув"

1556543327_74192.doc глобаллашув ва локаллашув режа: 1. глобаллашувнинг ишлаб чиқаришдаги туб ислоҳотларга таъсири. 2. глобал меҳнат бозори. 3. глобаллашувнинг локал маданиятнинг шаклланишига глобал таъсири. 4. глокализациянинг икки ёқлама характери. глобаллашув ва локаллашув геосиёсий ўзгаришлар жаҳон сиёсатчилари ва давлат арбобларини собиқ иттифоқ ҳудудида, айниқса, марказий осиёда кечаётган жараёнларга янгича нигоҳ билан қарашга ундамоқда. масалан, америкалик таниқли олим ва давлат арбоби з.бзежинский ушбу минтақада кечаётган воқеа-ҳодисаларга ва уларнинг ақш манфаатлари учун аҳамиятига эътибор қаратиб келмоқда. унинг назарида, евроосиё жаҳоннинг энг йирик ва геосиёсий жиҳатдан ғоят муҳим минтақаси бўлгани боис бу ҳудудни назорат остига олган давлат дунёнинг иқтисодий жиҳатдан ривожлан...

DOC format, 100.0 KB. To download "глобаллашув ва локаллашув", click the Telegram button on the left.