жамият яхлит тизим сифатида

DOC 126.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1523714240_71073.doc жамият яхлит тизим сифатида режа: 1.жамият ва ижтимоийлик тушунчаси. 2. шарқ мутафаккирларининг жамият тўғрисидаги қарашлари. 3.ғарб социологияси асосчиларининг жамият тўғрисидаги концепциялари. 4.тоталитар, авторитар, демократик жамият. 5.замонавий жамиятнинг турлича таърифлари. жамият ва ижтимоийлик тушунчаси. жамият – кишилар ҳаѐтий фаолиятининг тарихий ривожланиш шакли бўлиб, ўз тузилиши жиҳатидан мураккаб тизимни ташкил қилади. бизнинг ҳозирда яшаб турган жамиятимизни социал тизимнинг муайян конкрет шакли сифатида, унинг функционал ва ривожланиш қонуниятини, ҳар бир бўлакчалариниг ўзига хос томонларини, ўзаро муносабатларини илмий жиҳатдан ўрганиб, тўғри бошқариш муҳим аҳамиятга эгадир. чунки, ўз вақтида кейинги оқибати олдиндан социологик асосда таҳлил қилинмаган ва олди олинмаган нуқсонлар жамият тараққиѐтининг салбий оқибатларига олиб келади. социология тарихда жамият – ўз ижтимоий эҳтиѐжларини қондирувчи кишилар бирлиги сифатида тушунилган. шу билан бирга, жамият айрим кишиларнинг бирлигига эмас, балки ижтимоий муносабатлар мажмуаси ҳамдир. социология жамият тўғрисидаги таълимот бўлиб, ижтимоий тизимлар ривожланиш ва функционал қонуниятлари, ҳаракатлантирувчи кучларини ўрганувчи фандир. у турли ижтимоий ҳодисалар, жамият ва табиат ўртасидаги …
2
нлиги, жамият ички фаолиятида кишиларнинг ўзларини қандай тутишлари ва ўзаро муносабатларнинг қай даражада эканлиги, алоҳида бир кишиларнинг ҳатти-ҳаракатларини қандай кучлар бошқариб туришлиги –кишиларнинг ўзаро муносабтларидаги характерининг ўзагини ташкил этади. жамият тараққиѐти унинг ривожланиши нуқтаи-назаридан ўрганилади. дунѐдаги барча ҳодисалар вақтлар ўтиши билан ўзгаради. тараққиѐтнинг мисли кўрилмаган суръатлар билан ривожланиб бориши жамиятдаги ўзга иккинчи ѐки учинчи бир қадриятлар билан қориштириб юбормоқда. кечаги авлоднинг яшаш тарзи бугунги авлодникига мос келмай қолмоқда, бугунги авлодники эса эртанги авлоднинг яшаш тарзига мос келмайди. шунинг учун жамиятни тўлиқ тушуниш учун нафақат унинг тузилиши ва ривожланишини, балки унинг ўтмишини, яъни тарихини ҳам синчиклаб ўрганиш, бу жамиятнинг қандай таркиб топганлигини, қандай шаклланганлигини, ривожланганлигини билиш жамиятни тўлиқ тушунишга имкон яратади. жамият ижтимоий ҳодисанинг умумий ва мураккаб системасидир. ижтимоий фаолиятнинг белгиланган социал статусига эга бўлган, ўзида ижтимоий меъѐр ва қадриятларни акс эттирган, индивидуал сифатларга /шахснинг ижтимоий белгиси, қизиқишлари, қадриятлар йўналиши, шахс мотивлари ва ҳоказо/ эга бўган шахслар жамиятнинг элементи ҳисобланади. жамият …
3
ий, сиѐсий, ижтимоий ва мафкуравий муносабатлари киради. уларнинг ҳар бири бир-бири билан алоқада бўлган аниқ бир структурага эга бўлади. жамиятнинг социеталь тизими – иерархик қарамликни ташкил этади, яъни иқтисодий муносабат бунда белгиловчи омил бўлиб, ижтимоий, сиѐсий ва мафкуравий муносабатлар унинг ишлаб чиқраилувчиси бўлади. социеталь тизимлар ўз таркибига кўра қуйидагича жойлаштирилади: 1/ иқтисодий; 2/ ижтимоий; 3/ сиѐсий; 4/ маънавий. социеталь тизимларнинг бир-бири билан ўзаро узвий алоқада бўлиши диалектик характерга эга. а.смит «дунѐдаги барча нарсалар меҳнатнинг маҳсулидир, меҳнат тақсимоти натижасида ҳар бир индивид ўзи учун ишлайди ва бошқалар учун ишлашга ҳам мажбур бўлади, у бошқалар учун ишлаганда, аксинча, ўзи учун ҳам ишлайди» дейди. шунинг учун айнан шу тизимда ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари, базис ва усткурма, ижтимоий онг каби фалсафий категориялар ишлатилади. социологик нуқтаи-назардан жамият – бу кишиларнинг, бирликда яшаш ва ўзаро бир-бири билан ижтимоий алоқада бўлиб, ўз фаолиятларида бир-бирига таъсир кўсатувчи уюшмасидир. жамият ташкил топиши учун энг камида икки …
4
демографик, ҳудудий ва сиѐсий гуруҳлардир. «ижтимоийлик» тизимининг элементини кишилар ташкил этади. бунда ҳар хил ижтимоий жамоаларга бирлашган кишилар бирбирлари билан ўзаро алоқадорликда бўладилар. ушбу алоқадорлик жараѐнида кишилар маълум бир индивидга ва маълум бир меҳнатга таъсир ўтказадилар. шарқ мутафаккирларининг жамият тўғрисидаги қарашлари. абу наср муҳаммад ибн муҳаммад ибн ўзлуғ ибн тархон форобий(873-950). шарқда ―иккинчи муаллим‖ деб тан олинган бу аллома ўзининг ―фозил одамлар шаҳри‖, ―давлат арбобининг ҳикматлари‖, ―бахт-саодатга эришув ҳақида‖ каби бир қатор асарлари билан жамият, инсон ва ахлоқ илмини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган. фаробий ҳоким ахлоқининг келиб чиқиши, ҳусусиятлари ва уни ҳаѐтга татбиқ этиш борасида қуйидаги ғояларни илгари суради: ―инсоннинг касб-ҳунар ва санъатдаги фазилатларига келсак, бу фазилат туғма эмасдир. агар касб-ҳунар фазилати туғма бўлганда, подшоҳлар ҳам ўзлари истаб ва ҳаракат қилиб эмас, балки подшоҳлик фақат табиий равишда муяссар бўлган, табиат талаб қилган тиббий мажбурият бўлиб қолар эди. назарий ва буюк фикрий фазилат, улуғ туғма фазилат ва касб-ҳунар фазилати одат-малака бўлиб …
5
ган нарсаларини хотирасида тўлатўкис сақлаб қолиши, барча тафсилотларини унутмаслиги зарур; тўртинчидан, у зеҳни ўткир, зукко бўлиб, ҳар қандай нарсанинг билинар-билинмас аломатларини ва у аломатлар нимани англатишини тез билиб, сезиб олиши зарур; бешинчидан, у фикрини равшан тушунтира олиши, чиройли сўзлар билан ифодалай олиши зарур; олтинчидан, у устозлардан таълим олиши, билим маърифатга ҳавасли бўлиши, ўқиш, ўрганиш жараѐнида сира чарчамайдиган, бунинг машаққатидан қочмайдиган бўлиши зарур; еттинчидан, таом ейишда, ичимликда, аѐлларга яқинлик қилишда очофат эмас, аксинча, ўзини тия оладиган бўлиши, қимор ва бошқа ўйинлардан завқ, ҳузур олишдан узоқ бўлиши зарур; саккизинчидан, у ҳақ ва ҳақиқатни, одил ва ҳақгўй одамларни севадиган, ѐлғонни ва ѐлғончиларни ѐмон кўрадиган бўлиши зарур; тўққизинчидан, у ўз қадрини билувчи ва номус-ориятли одам бўлиши, пасткашликлардан юқори турувчи, туғма олийҳиммат бўлиши, улуғ олий ишларга интилиши зарур; ўнинчидан, у бу дунѐ молларига, динор ва дирҳамларга қизиқмайдиган, мол-дунѐ кетидан қувмайдиган бўлиши зарур; ўн биринчидан, у табиатан адолатпарвар бўлиб, одил одамларни севадиган, истибдод ва жабр-зулмни, мустабид …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жамият яхлит тизим сифатида"

1523714240_71073.doc жамият яхлит тизим сифатида режа: 1.жамият ва ижтимоийлик тушунчаси. 2. шарқ мутафаккирларининг жамият тўғрисидаги қарашлари. 3.ғарб социологияси асосчиларининг жамият тўғрисидаги концепциялари. 4.тоталитар, авторитар, демократик жамият. 5.замонавий жамиятнинг турлича таърифлари. жамият ва ижтимоийлик тушунчаси. жамият – кишилар ҳаѐтий фаолиятининг тарихий ривожланиш шакли бўлиб, ўз тузилиши жиҳатидан мураккаб тизимни ташкил қилади. бизнинг ҳозирда яшаб турган жамиятимизни социал тизимнинг муайян конкрет шакли сифатида, унинг функционал ва ривожланиш қонуниятини, ҳар бир бўлакчалариниг ўзига хос томонларини, ўзаро муносабатларини илмий жиҳатдан ўрганиб, тўғри бошқариш муҳим аҳамиятга эгадир. чунки, ўз вақтида кейинги оқибати олдиндан социологик асосда таҳлил қилинмаган...

DOC format, 126.0 KB. To download "жамият яхлит тизим сифатида", click the Telegram button on the left.