сиёсий психологиянинг предмети

DOC 53.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404459969_53471.doc сиёсий психологиянинг предмети режа: 1. сиёсий психологиянинг фан сифатида вужудга келиши. 2. сиёсий психологиянинг ҳозирги аҳволи. 3. сиёсий психологиядаги илмий назариялар 4. психологик-сиёсий таҳлилнинг асосий тушунчалари. 1. сиёсий психологиянинг фан сифатида вужудга келиши маълумки, республикамиз президентининг олий мажлис 2-чақириқ 1-сессиясида қилган “озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз” номли маърузасида мамлакатимиз ҳаёти, келажаги учун улкан тарихий аҳамиятга эга бўлган стратегик режалар белгилаб берилган. жумладан, мазкур маърузада сиёсий маданият ва уни юксалтириш билан боғлиқ бўлган асосий бош вазифалар ҳам белгилаб берилди ва сиёсий маданият омилини ҳар томонлама ривожлантиришдан кўзланган янги стратегик мақсадлар илмий жиҳатдан янада аниқроқ асосланди. президентимиз и.а.каримов ўз нутқида “одамларнинг сиёсий онги, сиёсий маданияти, сиёсий фаоллиги юксалиб боргани сари, давлат вазифаларини нодавлат тузилмалар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказиб бориш зарурлигини ” ҳақида фикр билдирган. шунингдек, президентимиз “жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни миллат қилишга хизмат этсин” номли асарида “миллий сиёсий маданият, ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни …
2
назарий қарашларга, яъни психологияга алоқаси бўлмаган ёндашувга асосланишган. ҳатто гоббс ва руссо даврида ҳам психология фани ҳозирги ҳолатда талқин этилмаган эди. xix асрнинг иккинчи ярмидагина пайдо бўлган назарияларни ҳозирги замон сиёсий психологиясининг бевосита ўтмишдошлари деб аташ мумкин. тарихчи ва файласуфлар, социолог ва сиёсатшунослар сиёсатдаги янги ҳодисага эътибор бера бошладилар. унда раҳнамолар, қироллар, президентлар ва сиёсат оламининг вакиллари билан бир қаторда ҳалқ оммасининг ҳам ўрни борлиги маълум бўлди. бу мавзуга биринчилардан бўлиб француз г.лебон ўзининг “халқлар ва омма психологияси”, “оломон психологияси”, “социализм психологияси” асарлари орқали эътиборни қаратган бўлса, кейинчалик итальян с.сигелнинг “жиноятчи оломон” асари пайдо бўлди. г.лебон оммада шахснинг индивидуаллиги, кучи ва барқарорлигини йўқотувчи хавф мавжуд деб баҳолайди. омманинг турлари ичида айниқса оломонга алоҳида таъриф бериб унга хос тажовузкорлик, жазава, масъулиятсизлик каби хусусиятларни таъкидлаб ўтган. замонавий тадқиқотчилар эса оммавий хулқ-атвор нафақат салбий ҳарактерга, балки ижобий жиҳатларга ҳам эгалигини уқтирмоқдалар. сиёсий психология тараққиётига психоанализ ғояси тарафдори г.лассуэлнинг “психопатология ва сиёсат”, асари ҳам …
3
хиатрия ва ташқи сиёсат институти ташкил топди. 1979 йилда эса сиёсий психологлар жамияти тузилди. ҳозирда унинг 1000 дан ортиқ аъзолари мавжуд. мустақил фан сифатида сиёсат психологияси ақш ва канаданинг кўплаб университетларда ўқитила бошланди. 90-йилларда 78 университетда 100 дан ортиқ сиёсий психология курслари ўқитилиб, маъруза ва семинар машғулотларини 2300 дан ортиқ талабалар тинглашди. бу курс нафақат сиёсатшунос-талабалар учун, балки психологлар учун ҳам олиб борилди. россияда сиёсий психология тараққиёти 60-йилларда ўзининг биринчи босқичини бошлади. бу даврда б.ф.поршнев, ю.н.давидов, в.д.паригин, ю.ф.замошкин каби социологлар, тарихчилар, психологларнинг илмий тадқиқот ишлари эълон қилинди. иккинчи босқич 70-80 йилларга тўғри келиб, унда б.ерасов, б.старостин, м.пишков, б.мирский каби олимлар томонидан кўплаб изланишлар олиб борилди. учинчи босқичда яъни 90-йилларда сиёсатнинг ўзи сиёсий психологиянинг ривожланиши учун жуда катта туртки берди. сиёсий психологларга сиёсий хулқ-атвор, ҳокимият образларини идрок қилиш, етакчилик (йўлбошчилик), кўппартиявийлик, сиёсий ижтимоийлашув каби муаммоларни тадқиқ этиш учун буюртмалар берила бошланди. айниқса сайловлар даврида улар амалий, таҳлилий ва маслаҳат ишларини кенг …
4
ёсий тафаккур, сиёсий маданиятни ўрганадиган мутахассислар тадқиқот воситаси сифатида сиёсий ва психологик статистика ва социологик методологиядан фойдаланишган, сиёсий психологик махсус методологик асосга эга бўлмаган. учинчидан, сиёсий – психологик муаммо нафақат бу фаннинг ичида, балки этнография, ўлкашунослик, иқтисод, тарих, социология ва бошқа фанларга алоқадор ишларда ҳам ривожлана бошлади. сўнгги йилларда фанлараро оралиқдаги муаммоларга бағишланган кўплаб нашрлар пайдо бўлади. уларда шахснинг сиёсатда ривожланиш қонуниятлари, сиёсий маданиятнинг мамлакат тақдирига таъсири, шаклланган тарихий менталитет (ақл-идрок)нинг миллат тараққиётига таъсири муаммолари акс эттирилган. 3. сиёсий психологиядаги илмий назариялар сиёсий психологиянинг предмети таркибига кирган феноменларини аниқлаш масаласи ҳам мунозаралидир. масалан, г.г.дели генскийнинг фикрича сиёсий психология макросиёсий жараёнларни эмас, балки сиёсатчилар психологиясини ўрганиши керак. м. херманн, ж.кнутсон, х.юлау каби сиёсий психологлар фикрича, сиёсий психологиянинг вазифаси сиёсат субъектлари шахсининг хулқ-атвор ва когнитив (билиш) соҳа билан боғлиқ жиҳатларини ўрганиш, унинг қонуниятлари, механизмлари, шарт-шароитлари, омилларини тадқиқ этишдан иборат. 4. психологик-сиёсий таҳлилнинг асосий тушунчалари. ҳар қандай фан каби сиёсий психологиянинг ҳам илмий …
5
ижтимоийлашув, сиёсий ижтимоийлашув, каби тушунчалар сиёсий психологияда ҳам муҳим аҳамиятга эга. ? ижтимоийлашув нима? ижтимоийлашув - (социализация) индивиднинг аждодлар тажрибасини ўзлаштириш орқали жамиятга қўшилиш жараёни. ресоциализация – шахснинг болаликда, ўсмирликда ўрганган хусусиятларини қайта ўзлаштириши. сиёсий ижтимоийлашув қонунларни ўзлаштириш, ижтимоий кўникмаларни аста-секин ўзлаштириб бориш, ўз ҳуқуқларини англаш, инсонлар ва турли ижтимоий институтлар ўртасидаги муносабатларни тушунтиришдан иборат жараёндир. ижтимоийлашувнинг сиёсий омиллари-давлат тизими типи ва табиатини ифодаловчи сабаблар, сиёсий тартиб, институтлар, партиялар ва тузилмалар тизими. сиёсий психология учун бевосита психология фани томонидан олинган тадқиқот натижалари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир: жумладан шахс психологияси – хулқ-атвор мотивацияси, фикрлаш услуби, қарор қабул қилиш услуби, шахслараро муносабатлар услуби каби тушунчалар билан сиёсий психологияни бойитди. ўз навбатида сиёсий психология социология билан узвий боғлиқ. сиёсий социология сиёсатнинг ижтимоий асослари, оммавий онг хусусияти, жамиятдаги қадрятлари, ахолининг сиёсий ахамиятга эга объектларга муносабатига таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий, демографик, ижтимоий-касбий омилларни ўрганади. юқоридаги фикр мулоҳазаларга асосланиб сиёсий психологияни илмий-амалий интегратив тармоқ деб аташ мумкин. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сиёсий психологиянинг предмети"

1404459969_53471.doc сиёсий психологиянинг предмети режа: 1. сиёсий психологиянинг фан сифатида вужудга келиши. 2. сиёсий психологиянинг ҳозирги аҳволи. 3. сиёсий психологиядаги илмий назариялар 4. психологик-сиёсий таҳлилнинг асосий тушунчалари. 1. сиёсий психологиянинг фан сифатида вужудга келиши маълумки, республикамиз президентининг олий мажлис 2-чақириқ 1-сессиясида қилган “озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз” номли маърузасида мамлакатимиз ҳаёти, келажаги учун улкан тарихий аҳамиятга эга бўлган стратегик режалар белгилаб берилган. жумладан, мазкур маърузада сиёсий маданият ва уни юксалтириш билан боғлиқ бўлган асосий бош вазифалар ҳам белгилаб берилди ва сиёсий маданият омилини ҳар томонлама ривожлантиришдан кўзланган янги стратегик мақсадлар илмий жиҳатда...

DOC format, 53.0 KB. To download "сиёсий психологиянинг предмети", click the Telegram button on the left.