ўқитувчи нутқи маданияти фанинг умумий характеристикаси. курснинг предмети, мақсад ва вазифалари

DOC 59,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663863589.doc ўқитувчи нутқи маданияти фанинг умумий характеристикаси. курснинг предмети, мақсад ва вазифалари режа: 1. педагогика ва психология фанларининг ўзаро алоқадорлиги. 2. психологиянинг предмети. 3. психологиянинг тармоқлари. педагогика ва психология фанларининг ўзаро алоқадорлиги. педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаси анъанавий ва азалий бўлиб, уларнинг ёш авлод тарбиясини замон талаблари руҳида амалга оширишдаги роли ва нуфузи ўзига хосдир. республикамизда амалга оширилаётган янги “таълим тўғрисидаги” қонун ҳамда “кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури”ни амалга ошириш ҳам икки фан ҳамкорлиги ва ўзаро алоқасини ҳар қачонгидан ҳам долзарб қилиб қўйди. миллий дастурда эътироф этилган янгича моделдаги шахсни камол топтириш, унинг чуқур билимлар соҳиби бўлиб етишиши, баркамоллигини кафолатловчи шарт - шароитлар орасида янги педагогик технологияларини таълим ва тарбия жараёнларига тадбиқ этишда педагогиканинг ўз услуб ва қоидалари етарли бўлмайди. шунинг учун ҳам психология у билан ҳамкорликда ёш авлод онгининг таълим олиш даврларидаги ривожланиш тенденцияларидан тортиб, токи янгича ўқитиш технологияларини бола томонидан ўзлаштирилиши ва ундаги ақлий ҳамда интеллектуал қобилиятларга …
2
сихологияга қаратдилар. ваҳоланки, инсон, унинг баркамоллиги, жамият тараққиётига бевосита таъсири масаласи ўтиб бораётган асримизнинг охирига келиб, ўта долзарб ва муҳим муаммолар қаторидан жой олди. хх аср ва унинг эришилган ютуқларидан энг муҳими шу бўлдики, техника, электроника ва бошқа шунга ўхшаш мураккаб технологияларни яратган инсон ва унинг бевосита кундалик хаёти билан боғлиқ муаммолар кўпайиб бориши билан характерланади. вақти келганда, шундай фактга тўғри келамизки, мураккаб электрон техникани яратган ўта ақлли инсон ўзи ва ўз атрофидагиларнинг руҳий кечинмаларини тўғри баҳолай олмаслиги сабабли, ўзини ночор ва кучсиз сезиши мумкинлигини ҳаёт исботлади. ххi аср бўсағасида жуда кўплаб давлатларда бўлгани каби дунё харитасида муносиб ўрин олган мустақил ўзбекистонда ҳам барча соҳаларда туб ислоҳотлар бошланди. бу ислоҳотларнинг барчаси инсон омилини ҳар қачонгидан ҳам юқори савияга кўтариб, унинг кучи, идроки, салоҳияти, руҳий ҳамда маънавий баркамоллигини бевосита тараққиёт, ривожланиш ва цивилизация билан узвий боғлади. бундан инсон ва унинг мукаммаллиги, ўз устида ишлаши, ўз мукаммаллиги хусусида қайғуриши муаммоси ҳар қачонгидан …
3
я каттадир. анаънага айланиб қолган ходисалардан бири шуки, психология ва у ўрганадиган ходисаларни фақатгина ушбу фан билан бевосита шуғулланадиган кимсалар ўрганиб келишган, зеро, психологик ходисалар билан ҳар қандай инсон ҳам таниш бўлиши ва у инсон ҳаётининг асосини ташкил этиши керак. янги давр ва унинг ўзгаришларга бой ҳаёти энди ҳар бир кишининг психик ходисалар қонуниятларини билиш ва шунга мос тарзда оқилона ва омилкорона иш юритиш заруратини талаб қилмоқда. психологиянинг предмети. “психология” сўзи иккита грек сўзларидан - “psyche” - жон, руҳ ва “logos”- таълимот, илм сўзларидан иборат бўлиб, анъанавий маънода инсон руҳий дунёсига алоқадор барча ходисалар ва жараёнлар унинг предметини ташкил этади. бошқача қилиб айтганда, психологиянинг предмети ҳар биримизнинг ташқи оламни ва ўз - ўзимизни билишимизнинг асосида ётган жараёнлар, ходисалар, холатлар ва шаклланган хислатлар ташкил этади. психология бўйича адабиётларда унинг предметини қисқача қилиб, психикадир, деб таъриф беришади. психика - бу инсон руҳиятининг шундай холатики, у ташқи оламни (ички руҳий оламни ҳам) онгли …
4
осита ҳис қилиб билишимиз мумкин, лекин психик ҳаётга алоқадор бўлган жараёнларни, ўзимизда, миямиз , онгимизда рўй бераётган нарсаларнинг моҳиятини билвосита биламиз. масалан, ўртоқларимиздан бири бизга ёқади, доимо бизда яхши, ижобий таассурот қолдира олади, лекин унинг у ёки бу хатти - харакатларини бевосита кўриб, баҳолаб, таҳлил қилолсак-да, унга нисбатан ҳис қилаётган меҳримизни, узоқ кўришмай қолганимизда уни соғинаётганлигимиз билан боғлиқ ҳисни бевосита кўриб, идрок қилиш имкониятига эга эмасмиз. айнан шунга ўҳшаш холатлар психология ўрганадиган ходисалар ва холатларнинг ўзига хос табиати ва мураккаблигидан дарак беради ва уларни бошқа турли ходисалардан фарқ қилади. шундай қилиб, психология фани ўрганадиган жараёнлар ва ходисалар мураккаб ва хилма-хил. уларни ўрганишнинг икки жиҳати бор : бир томондан, уларни ўрганиш қийин, иккинчи томондан осон ҳам. охирги жиҳати хусусида шуни айтиш мумкинки, бу ходисалар бевосита бизнинг ўзимизда берилган, уларни узоқдан қидириш, мавҳум аналогиялар қилиш шарт эмас, бошқа томондан, улар ўзаро бир - бирлари билан боғлиқ ва умумий қонуниятлар ва принципларга бўйсунади. …
5
учун кишилар психологиясини, шахслараро муносабатлар психологиясини, одамларнинг турли вазиятлардаги хулқ-атвор нормаларини билиш ва шунга кўра иш олиб бориш муҳимдир. шунинг учун хозирги давр мутахассислари психологик билимлардан бохабар бўлишлари лозимдир. психологиянинг 300дан ортиқ тармоқлари фан сифатида ривожланаётганлиги ҳозирги кунда психологиянинг фанлар тизимида янада мустаҳкамланаётганлигидан далолат беради: - умумий психология - психологиянинг барча масалаларининг ўзига хос жиҳатларини ўрганадиган махсус соҳаси; - педагогик психология - кишига таълим ва тарбия беришни психологик қонуниятларини ўрганишни ўз предмети деб билади; - ёш давр психологияси - турли ёшдаги одамларнинг туғилгандан то умрининг охиригача психик ривожланиш жараёнини, шахснинг шаклланиши ва ўзаро муносабатлари қонуниятларини ўрганади; - ижтимоий психология - одамларнинг жамиятдаги биргаликдаги иш фаолиятлари натижасида уларда ҳосил бўладиган тасаввурлар, фикрлар, эътиқодлар, ҳиссий кечинмалар ва хулқ-атворларини ўрганади; - меҳнат психологияси - киши меҳнат фаолияти психологик хусусиятларини, меҳнатни илмий асосда ташкил этишнинг психологик жиҳатларини ўрганади; - инженерлик психологияси - автоматлаштирилган бошқарув системалари операторнинг фаолиятини, одам-техника ўртасида функцияларни тақсимлаш ва мувофиқлаштиришнинг хусусиятларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўқитувчи нутқи маданияти фанинг умумий характеристикаси. курснинг предмети, мақсад ва вазифалари" haqida

1663863589.doc ўқитувчи нутқи маданияти фанинг умумий характеристикаси. курснинг предмети, мақсад ва вазифалари режа: 1. педагогика ва психология фанларининг ўзаро алоқадорлиги. 2. психологиянинг предмети. 3. психологиянинг тармоқлари. педагогика ва психология фанларининг ўзаро алоқадорлиги. педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаси анъанавий ва азалий бўлиб, уларнинг ёш авлод тарбиясини замон талаблари руҳида амалга оширишдаги роли ва нуфузи ўзига хосдир. республикамизда амалга оширилаётган янги “таълим тўғрисидаги” қонун ҳамда “кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури”ни амалга ошириш ҳам икки фан ҳамкорлиги ва ўзаро алоқасини ҳар қачонгидан ҳам долзарб қилиб қўйди. миллий дастурда эътироф этилган янгича моделдаги шахсни камол топтириш, унинг чуқур билимлар соҳиби бўлиб етиш...

DOC format, 59,5 KB. "ўқитувчи нутқи маданияти фанинг умумий характеристикаси. курснинг предмети, мақсад ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.