социал психологияга кириш

DOC 8 sahifa 67,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
1-мавзу. социал психологияга кириш. режа: 1. социал психологиянинг предмети. 2. социал психология ва социология. 3. социал псиологиянинг вазифалари ва принциплари. машғулот мақсади: талабаларда социал психология фанининг предмети тўғрисидаги билимларни шакллантириш. кутилаётган натижа: 1. социал психология фани тушунчасини изоҳлай олади. 2. социал психология фанининг предметини таҳлил қила олади. 3. социал психология ва унинг вазифаларини ажрата олади. 4. социал психология методларилардан фойдаланиш хусусиятларини тушунтира олади. машғулотда фойдаланиладиган асосий калит тушунчалар: психодиагностика, психологик тестлаштириш, тестлаштириш соҳалари, тестларни қўллаш, тамойиллар. социал психология фани предмети - социал психологияда принципларни амалий жиҳатдан қўллаш.социал психология психологиянинг бошқа тармоқлари ва социалогоиядан тубдан фарқ қилади. социал психология инсонларнинг бир-бирига бўлган муносабати, бир- бири ҳақида нималарни айтиши,бир- бирига таъсир кўрсатишини ўрганади. ҳозирги кунда социал психологиянинг предметини қуйидагича таърифлаш мумкин: социал психология - одамларнинг жамиятда ҳамкорликдаги иш фаолиятлари жараёни давомида уларда ҳосил бўладиган тасаввурлар, фикрлар, эътиқодлар, ғоялар, ҳис-туйғулар, кечинмалар, турли хулқ-атвор шаклларини тушунтириб берувчи фандир. чунки кўп вақт давомида ижтимоий психология …
2 / 8
и ташкил этишини ўрганганлар. социал психологлар эса гуруҳда исонларнинг индивидум сифатида ўртача меъёрини ва уларни гуруҳ аъзоларининг бир-бирига таъсирини ва уларни ўзаро муносабатларини нимани ҳис қилишларини ўрганади.бундай тадқиқотларни ўтказиш асосида гуруҳнинг индивидумга таъсири,шунингдек индивидумнинг гуруҳга таъсири ўрганилади. қуйидаги мисолларни келтириш мумкин социолог гражданлик никоҳларини ва ажрим сабабларини ўрганса социал психологлар эса инсонларнинг бир- бирига бўлган муносабатларини (ёқимлилик) ўрганади. социал психолог ва социологлар баъзида бир хил тадқиқот методини қўлласаларда психологлар эксперимент ўтказишда олинган факторларга асосланади. социал психология ва шахс психологияси социал психология шахсга турли хил вазиятларнинг таъсирини ўрганиб, кишилар бир-бирларига қандай таъсир кўрсатишини ва улар бири-бирларини қандай идрок этишларини ўрганадиган фан сифатида қизиқарлидир. шунингдек, унинг тадқиқот доирасига барчани бирдек қизиқтирадиган қуйидаги саволлар ҳам киради: – кишилар бир-бирлари ҳақида нималарни ўйлайдилар? бизнинг ўзимиз ҳақимиздаги тасаввурларимиз қанчалик тўғри? дўстларимиз ҳақидагисичи? нотанишлар ҳақидаги фикрларимизчи? бизнинг фикрларимиз ва ҳаракатларимиз орасидаги алоқа қанчалик аҳамиятга эга? – одамлар бир-бирларига қандай ва қай даражада таъсир ўтказадилар? ижтимоимй муҳит …
3 / 8
авзу бахси биринчиси, социологик ёндашиш бўлиб, унинг тарафдорларининг фикрича, ижтимоий психология асосан оммавий психологик жараёнларни—халқлар психологияси, оммавий маросимлар, удумлар, расм-русмларнинг инсон онгига сингиши, ижтимоий хулқ-атворда намоён бўлишини ўрганиши керак. иккинчи—психологик ёндашув тарафдорлари асосан психологлар бўлиб, улар асосий диққатни шахснинг ижтимоий психологик хислатларига, унинг турли гуруҳларда тутган ўрни, мавқеи, ижтимоий установкалар ва ҳоказоларга қаратмоқ лозим, деб ҳисоблайдилар. шу билан биргаликда, ҳозирда ҳам социологик ҳам психологик қарашларни биргаликда мужассамлаштираётган олимлар ҳам борки, улар ҳам оммавий жараёнларни, ҳам шахсниниг хулқ-атворлари мотивларини ўрганишни ёқлаб тадқиқотлар ўтказмоқдалар америка ижтимоий психологиясида ҳам ижтимоий психологиянинг мавзу баҳси борасида узоқ тортишувлар мавжуд бўлган. чунки, шу пайтгача шахс ва жамият муаммолари соҳасида икки хил ёндашув бўлиб келган эди: психология инсон табиатини, унинг психикасини, социология эса, жамият табиати, психикасини ўрганиб келди. социал психология пайдо бўлдики, у инсоннинг жамиятга муносабатининг психологик томонини ўрганмоқда. демак, ҳар бир шахснинг жамиятда яшаши, унинг ижтимоий нормаларга риоя қилган ҳолда ўзига ўхшаш шахслар билан ўрнатадиган мураккаб …
4 / 8
рнинг шаклланишини, инсоннинг ўзига ва ўзгаларга таъсир этишининг механизмларини ўрганиш энг долзарб масалалардандир. таниқли француз олими с.московиси: “ижтимоий психологиянинг вазифаларини бевосита жамият белгилайди”, деб ёзган эди. демак, фан сифатида ижтимоий психологиянинг олдида турган вазифалари, муаммолари бевосита жамиятдан келиб чиқади. бугунги кунда ижгимоий психология фан сифатида ўз баҳс мавзусини ўз предметини қайси объектларга қаратмоқда ва бундан келиб чиқиб бу фан олдида қуйидаги вазифалар мавжуд. кичик гуруҳлар ва жамоалар психологияси биринчидан, унинг асосий йўналиши кичик гуруҳлар ва жамоалар психологиясини ўрганишдан иборатдир. ҳар бир шахс ҳамиша маьлум ижтимоий гурухлap доирасида фаолият кўрсатади. бу унинг оиласи, меҳнат жамоаси, кўча-куйдаги норасмий гуруҳдаги дўстлари давраси, ўқув жамоаси ва ҳоказолардир. шахснинг якка ва турли гуруҳлар доирасида ўзини тутиши, хулқ-aтвори, мавқеи, унга ўзига хос гуруҳий таъсирлар, гуруҳдаги шахслараро мослик, лидерлик, гуруҳий тазъйиққа берилувчанлик каби қатор ҳодисалар аслида ўша гуруҳларни бошқариш, ўзаро муносабатлар шароитини яратиш - бу одамларни самарали ўзаро мулоқотга ўргатишнинг заруриятидир.гуруҳлардаги кишилар ўртасида ўзаро мулоқот, ўзаро бир-бирига …
5 / 8
жамият миқёсида рўй берадиган оммавий ҳодисалар ижтимоий психология учун тадбиқий аҳамиятга эга. социал психологияда оммавий ҳодисалар деганда турли кишилар гуруҳида шахслараро муносабатлар ва ўзаро таъсир жараёнлари; миллий этнопсихология ҳамда синфлар психологияси муаммолари; миллий маданият, урф-одатлар, анъаналар, удумлар, ақидаларнинг шахс шаклланишидаги роли; оломон психологиясига оид психологик қонуниятлар; турли гуруҳларда одамларнинг бир-бирини идрок қилишлари ва тушунишлари, ўзаро таъсир масалалари тушунилади. чунки алоҳида шахс тарбиясида оммавий ҳодисаларнинг, катта гуруҳларнинг таьсирини инкор этиш - масалага бир ёқлама ёндашиш билан баробардир. масалан, шахс учун у мансуб бўлган миллат, элат ёки халқнинг руҳияти, унинг онгидаги асрлар давомида сақланиб келаётган аньаналар, расм-русумлар, ақидалар, удумлар, фаолият стереотиплари кабилар ўз муайян таьсир кучига эга. оила—ижтимоий психологиянинг ўрганиш объекти сифатида тўртинчидан, оила—ижтимоий психологиянинг ўрганиш объекти сифатида. бу ерда оилага хос психологик жараёнлар, оила аъзоларининг бир-бирларига муносабатлари, никоҳдаги ўзаро мослик масалалари, оилавий можароларнинг психологик омиллари, оилада бола тарбиясининг ижтимоий психологик методлари ўрганилади. ажратилган вазифалардан яна бири шуки, ҳозирги даврда ижтимоий психология …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"социал психологияга кириш" haqida

1-мавзу. социал психологияга кириш. режа: 1. социал психологиянинг предмети. 2. социал психология ва социология. 3. социал псиологиянинг вазифалари ва принциплари. машғулот мақсади: талабаларда социал психология фанининг предмети тўғрисидаги билимларни шакллантириш. кутилаётган натижа: 1. социал психология фани тушунчасини изоҳлай олади. 2. социал психология фанининг предметини таҳлил қила олади. 3. социал психология ва унинг вазифаларини ажрата олади. 4. социал психология методларилардан фойдаланиш хусусиятларини тушунтира олади. машғулотда фойдаланиладиган асосий калит тушунчалар: психодиагностика, психологик тестлаштириш, тестлаштириш соҳалари, тестларни қўллаш, тамойиллар. социал психология фани предмети - социал психологияда принципларни амалий жиҳатдан қўллаш.социал психология психол...

Bu fayl DOC formatida 8 sahifadan iborat (67,0 KB). "социал психологияга кириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: социал психологияга кириш DOC 8 sahifa Bepul yuklash Telegram