сиёсий тизим тушунчаси

DOC 50.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404398368_53284.doc мавзу сиёсий тизим тушунчаси режа: 1. сиёсий тизим: тушунчаси ва вазифалари 2. сиёсий тизимнинг концепциялари 3. сиёсий тизимларнинг турлари 4. ўзбекистонда сиёсий тизимнинг шаклланиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари сиёсий тизим тушунчасининг пайдо булиши политология фани ривожланиши мантииқи 6илан боғлик. политология фани, хусусан ундаги бихевиористик ёндашув натижасида сиёсий фаолиятнинг алоҳида кўринишлари, алоҳида сиёсий институтлар ва ташкилотлар фаолияти тўғрисида катта ҳажмда эмпирик маълумотлар тўпланди. бу маълумотлар сиёсатнинг шакли ва мазмунига доир етарли тасаввурларни шакллантиргани ҳолда жамиятдаги сиёсий ўзгаришлар, харакатлар, жараён ҳақида кенг кўламда фикр юритишга ҳали имком бермас эди. сиёсатни, уни ташкил этган таркибий қисмлар ўзаро алоқадорлиги, жараён сифатида ўрганиш ҳам амалий, ҳам назарий долзарб масала бўлиб қолди. америкалик социолог олим т.парсонс (1902-1979) ўзи яратган ижтимоий тизим назариясида унинг қарашларига немис идеализми м. вебер орқали кучли таъсир кўрсаганини ва у яна ўзига замондош олимлар хендерсон, парето, шумпетер, эмерсонлар яратган назариялардан фойдаланганини таъкидлаб ўтади. унинг таъкидлашича, парето тизим моделини механикадан олган …
2
: қадриятлар (маданий соҳа), меъёрлар (ижтимоий соҳа), жамоалар (сиёсий соҳа) ва роллар (иқтисодий соҳа) асосида таҳлил қилиш таклиф этилади. жамият юқоридаги кўрсаткичлар амал қилувчи тўрт кичик тизимга бўлинади. улар бир кичик тизим ўзига хос функцияларни бажаради, улар айни вақтда бошқа кичик тизимлар билан доимий ва чуқур алоқадорликда, ўзаро таъсирда бўлади, ҳамма кичик тизимлар бирлиги яхлит фаолият тизимини (жамиятни) ташкил этади. натижада жамият тараққиётини ташқи муҳитга узлуксиз мослашиши ва назорат жараёни тарзида ўрганиш имконияти туғилади. жамиятни мустақил, ўзаро боғлиқ таркибий қисмлар бирлиги сифатида ўрганиш модели муайян жамиятнинг муаммолари, жараёнлари, истиқболлари ҳақида тўлиқ ва тўғри билимга эга бўлиш имконини беради. гўё яхши шифокор инсон танасининг фақат касал аъзосинигина эмас, барча аъзо ва руҳиятни даволагани сингари, жамиятшуносликда ҳам жамиятнинг ҳолатини ўрганишда барча омиллар ва муҳит таъсирини ҳисобга олиш ва хулосалар чиқариш имконини айнан тизимлар назарияси яратди. парсонс ғоясининг узвий ривожи тарзида д.истоннинг сиёсий тизим назарияси яратилди. истон ёндошуви сиёсатнинг жамиятдаги ўрнини ойдинлаштиради ва …
3
ида туғилади. сиёсий қарорлар "кириш" даги талаб, мадад вa партияга сиёсий тизим жавоби тарзида вужудга келади. у қонунлар, имкониятлар ва мақсадлар ҳақидаги баённомалар шаклида бўлади. қарорлар бажарилишига оид ҳокимиятнинг хатти- харакатлари ҳам белгилаб берилади. биз тизимли йўналиш асосчиларининг фақат иккитасигагина тегишли назарияларни жуда умумий тарзда ёритиб бердик, холос. шуни таъкидлаш лозимки, ғарб политологиясида жамият сиёсий тизимига ягона қараш мавжуд эмас. унинг бир нечта мустақил назариялари бор. юқорида санаб ўтилган д. истон тизимли таҳлили г. алмонд к. дойч сиёсий тизим назарияси билан тўлдирилади. бундан ташқари д. трумен назарияси, г. пауэлл ва м. каплан назариялари мавжуд в.х. дастлабки маърузаларимизда таъкидлаганимиздек, тизимли ёндошув хх асрнинг ўрталаридан бошлаб сиёсатни мустақил, ички бўлинган, лекин доимий алоқадорликдаги ривожланиш соҳаси сифатида ўрганувчи фан йўналишига асос солди. замонавий политология кўп даражада — тизимли политологиядир. сиёсий тизим назарияларининг кўп хиллиги улар таърифларининг ҳам хилма — хиллигини келтириб чиқаради. улар баъзан бир — бирини инкор этади. энг умумий тарзда жамият …
4
беради. ушбу назария, шунингдек, давлат, партиялар, ижро этувчи ҳокимият, суд органлари, жамоат бирлашмалари каби институтларни жамият сиёсий тизимининг таркибий қисмлари сифатида ўрганади, уларнинг моҳиятини ўзаро алоқадорликда ва ўзаро таъсири жараёнида очиб бериш имконини оширади. сиёсий тизим назариялари муаллифларидан бири габриэл алмондга кўра сиёсий тизимлар қуйидаги вазифаларни бажаради: 1. сиёсий ижтимоийлашув — жамият аъзоларини сиёсий фаолиятга жалб-.этиш; 2.манфаатлар артикуляцияси — сиёсий қарорларни қабул қилишга алоқадор қатламларга талабларни етказиш. з.манфаатларни умумлаштириш ва эътирозларни, талабларни келиштириш орқали уларни бир сиёсий платформа, сиёсий баёнот кўринишига келтириш. бу вазифа, кўпинча, партиялар томонидан амалга оширилади. 4.сиёсий мулоқот — сиёсий тизим ичида ва ташқи муҳит билан турли воситалар, шу жумладан, ахборот алмашуви орқали амалга оширилади. 5.фуқаролар ва сиёсий тизим институтлари, ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи нормаларни ишлаб чиқиш. сиёсий тизим турлари сиёсий тизим ҳакидаги назарияларда уларни турли хил мезонларга кўра туркумлашга харакат қилинади. ушбу типологияларнинг кўплиги сиёсий соҳанинг мураккаблиги ва хилма — хиллиги билан асосланади. шу нуктаи назардан, …
5
да уларга батафсил тўхтаб ўтамиз. адабиётлар: 1. ўзбекистон республикасининг конституцияси. - т.: “ўзбекистон”, 2003. 2. каримов и.а. “ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асослари шакллантиришнинг асосий йўналишлари” 9-жилд. – т.: 2002. 3. каримов и.а. бизнинг мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, модернизация ва ислоҳ этишдир. - т:. “ўзбекистон”, 2005. 4. алмонд г. и др. сравнительная политология сегодня. – м.: 2003. 5. джумаев р.з. политическая система республики узбекистан: становление и развитие. – т.: “фан”, 1996. 6. политология.ўқув қўлланма. т.а. қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. “ўажбнт” маркази. 2002. 7. юсупова г.х., жабборов х.ж., қосимова х.х. сиёсат назарияси. – т.: 2003 8. пугачев в.п., соловьев а.и. сиёсатшуносликка кириш.олий ўқув юртлари учун дарслик. – т.: “янги аср авлоди”. 2004. 9. макаренков е.в., сушков в.н. политология: альбом-схем. - м.: 1998. � +аранг

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сиёсий тизим тушунчаси"

1404398368_53284.doc мавзу сиёсий тизим тушунчаси режа: 1. сиёсий тизим: тушунчаси ва вазифалари 2. сиёсий тизимнинг концепциялари 3. сиёсий тизимларнинг турлари 4. ўзбекистонда сиёсий тизимнинг шаклланиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари сиёсий тизим тушунчасининг пайдо булиши политология фани ривожланиши мантииқи 6илан боғлик. политология фани, хусусан ундаги бихевиористик ёндашув натижасида сиёсий фаолиятнинг алоҳида кўринишлари, алоҳида сиёсий институтлар ва ташкилотлар фаолияти тўғрисида катта ҳажмда эмпирик маълумотлар тўпланди. бу маълумотлар сиёсатнинг шакли ва мазмунига доир етарли тасаввурларни шакллантиргани ҳолда жамиятдаги сиёсий ўзгаришлар, харакатлар, жараён ҳақида кенг кўламда фикр юритишга ҳали имком бермас эди. сиёсатни, уни ташкил этган таркибий қисмлар ўзаро алоқадорлиги...

DOC format, 50.5 KB. To download "сиёсий тизим тушунчаси", click the Telegram button on the left.

Tags: сиёсий тизим тушунчаси DOC Free download Telegram