қадимги хоразм санъати маданияти ва меъморчилиги

DOC 82,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405493517_55704.doc қадимги хоразм санъати маданияти ва меъморчилиги режа: 1. хх асрда ўзбекистон меъморчилиги 2. қадимги хоразм санъати ва меъморчилиги 1. хх асрда ўзбекистон меъморчилиги хх аср бошларида бухоро, хева, қўқон, тошкент, самарқанд, андижон, фарғона, наманган шаҳарларида қурилган бир қатор масжид, мадраса, мақбаралар классик меъморчилик услубида қурилди. бир қатор шаҳарларда руслар томонидан қурилаётган «янги шаҳар» қисми европача услубдаги бинолар билан қад кўтара бошлайди. шаҳарларни «янги шаҳар» қисмида ҳарбий гарнизонлар, давлатнинг маъмурий бинолари, ибодатхоналар қурилди. октябр тўнтаришидан кейин ҳам бу анъана давом этди. 1920 йили туркистон меъморчилик обидаларини ўрганиб, уларни айримларини қайта тиклана бошланди. (реставрация қилинди). бухоро, самарқанд, қўқон, ва наманган шаҳарларидаги қатор меъморий ансамбллар таъмирланди. янги қурилаётган маъмурий биноларни ўрта осиёнинг миллий услубларига мослаштиришга ҳаракат қилинди. ўзбекистон фанлар академиясини ҳозирги биноси (1928 й) қурилди. 1935 йили самарқанднинг қайта қуриш бош режаси тузилди. шунингдек, тошкент, бухоро, фарғона, андижон шаҳарларини ҳам бош режаси тузилди. лекин булар амалга ошмади. 1934 йили ўрта осиё индустриал …
2
ир қатор завод-фабрикаларни ўзбекистонга кўчирилиши туфайли ўзбекистонда бекобод металлургия заводи, ангрен, охангарон, олмалиқ каби шаҳарлар бунёд этилди. урушдан кейинги йилларда шаҳарларда кўчалар, хиёбонлар, майдонлар қурилишига эътибор кучайди. 1947 йили тошкентда а.навоий номли опера ва балет театри биноси қурилди. 50 йиллардан республиканинг кўплаб вилоятларида шаҳар, район марказлари ободончилигига эътибор берилди. ҳукумат уйлари, санъат, маданият саройлари кино-театр бинолари, мактаб бинолари қурилди. тошкент аэровокзали, чилонзор массиви, юнусобод, қорақамиш массивлари қурилиши бошланди. 80-90 йилларда ўзбекистон рассомчилик санъати камолот чўққисига кўтарилди. бу даврда ижод қилиб келаётган б.жалолов, ж.умарбеков, м.тўхтаев, й.турсунназаров, в.жданов, а.мирзаев, ш.абдурашидов, м.ишанов, а.бакиров, х.санаев каби ғоят юксак истеъдодли рассомлар ўзбекистон тасвирий санъатида ўзига хос хх аср ижод мактабини яратдилар. ўзбекистон тасвирий санъатида ҳайкалтарошлик асосан 60-70 йиллардан ижод йўлига кириб келди. ана шу даврлардан бошлаб, м.мусабоев, д.рўзибоев, ж.қуттимуратов, ф.гришченко, а.тохиров, х.хусниддинходжаев, а.ахмедов, а.бойматов, к.салохидинов каби иқтидорли ҳайкалтарошлар ижод қилиб келдилар. улар кўплаб шаҳар ва қишлоқларга замонамизнинг меҳнат қаҳрамонларини ва тарихий шахсларни ҳайкалларини яратиб бердилар. …
3
лларни безатишда наққошлик, ганч, ёғоч ўймакорлиги санъатидан юксак маҳрат билан фойдаландилар. тошкентда янги қурилган бинолар, самарқанд, бухоро, хева, қўқон, фарғона, қарши, наманган каби шаҳарлардаги қадимий меъморий ансамбалларни қайта тиклашда самарали ижод қилдилар. амалий санъатни наққошлик, ўймакорлик турларидан ташқари заргарлик. зардўзлик, кулолчилик, дўппидўзлик, чеканка-мисгарлик, каштачилик, дурадгорлик, гиламсозлик, метариалларга гул босиш каби турлари ҳам ривожланди. ўзбек халқ амалий санъати бўйича кекса устозлар қатори сўнгги йилларда етишиб чиққан: м.усмонов, с.боғбеков, у.журақулов, а. қаюмов, м.рахимов, с.рокова, к.жалилов, ж.хакимов, д.мамарасулов, м.норқўзиев, б.рахимов, б.давлатов, б.жўраев, ж.жўраев, м. аҳмедова, р.мирзаев, м.кенжаев, р.хакимова, е.қорабоев, а. нуъмонов, у.юсупов, н.нарзуллаев каби юзлаб халқ амалий санъати усталари хх аср ўзбек миллий халқ амалий санъати анъаналарини давом эттирдилар ва уларни янгидан-янги турлари билан бойитиб келдилар. хуллас, хх асрда ўзбекистон тасвирий санъати ўзига хос характер ва мазмунда ривожланиб келди. ўзбек санъати ўз анъаналарига кўра ўзининг устоз санъаткорларини яратиб, жаҳон санъати ва маданиятига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келди. сўнгги йиллардаги илмий изланишлар ва археологик …
4
экспедицияси хоразмда археологик тадқиқотларини бошлайдилар ва дастлабки илмий материалларни эълон қиладилар. қадимги хоразм маданияти бўйича 1929 йилдан с.тольтов иш бошлайди. у узоқ йиллик археологик тадқиқотлари натижаларини 1948 йили ўзининг «қадимги хоразм», «қадимги хоразм цивилизацияси изидан» номли илмий асарларида эълон қилади. с.тольтов хоразм маданияти бўйича олиб борган илмий тадқиқотларининг натижаларига асосан ғарб олимларининг «шарқ билан ғарбни ажратиб турувчи ёки шарқ бошқа-ю, ғарб бошқа» деган хулосаларини бекор эканлигини исбот қилди. с.тольтов энг аввал хоразм этнографиясини ўрганди. сўнгра, у хоразм санъати, маданияти, меъморчилиги билан шуғулланди. шу боисдан у хоразм археологиясини тўла қўлга олади. с.тольтов барча манбаларни сарҳисоб қилди, археология материалларини тўплади ва ниҳоят ўзини «қадимги хоразм маданиятини излаб» асарини 50-йилларда ёзиб якунлади. бу асар чех, поляк, румин, венгер, немис тилларига ҳам таржима қилинди. асар 1964 йили ўзбек тилига таржима қилинди. бу асарда «авесто» асаридан бошлаб, юнон тарихчилари арриан, курций, плутарихлар, ўзбек алломаси абу райхон беруний, инглиз тадқиқотчиси в.тарн, арабшунос олимлар белазурий ва табарийлар, …
5
ти йўлини кўрсатиб берган пайғамбарни тарбия этган ва динни ифода этолган хоразм жаҳон тарихида, жаҳон санъати ва маданияти тарихида ўзига алоҳида эътибор қаратиши ва алоҳида ўрин эгаллаши муқаррар ва илм қонунига мувофиқ келадиган хулосадир. 2. қадимги хоразм санъати ва меъморчилиги маълумки, ўрта осиёнинг дастлабки давлати, «катта хоразм» бўлиб, у эр.авв. 1-минг йилликлардаёқ шаклланиб, ҳукмронлик қилган. қадимги хоразм ана шу давргача ўзининг санъати, маданияти бўйича анча ривожланган бўлиб, бу ривожланиш бу ўлка халқига мукаммал дин, дунёвий илм, ёзув, даврга хос жамият беради. бу ўлка бундан қарийб 5 минг йилларча аввалданоқ суви мўл, ери сахий, одамлари юксак фазилатлар эгаси бўлган ҳолда, ғоят бой, гўзал, чиройли ўлка ҳисобланган. шунга кўра бу ўлка «қуёш юрти», «гўшт ва ўтинлар ўлкаси», «қуёш ўлкаси», «хуритлар юрти» - деган сўз ва иборалар билан аталган. тарих шоҳидким, қадимги хоразмда жуда кўп аҳоли яшаган. бунга далил сифатида малох худоси динига қарши кўтарилган қўзғолончилардан 55 мингги қатл қилинади. шунча қўзғолончиси бўлган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қадимги хоразм санъати маданияти ва меъморчилиги" haqida

1405493517_55704.doc қадимги хоразм санъати маданияти ва меъморчилиги режа: 1. хх асрда ўзбекистон меъморчилиги 2. қадимги хоразм санъати ва меъморчилиги 1. хх асрда ўзбекистон меъморчилиги хх аср бошларида бухоро, хева, қўқон, тошкент, самарқанд, андижон, фарғона, наманган шаҳарларида қурилган бир қатор масжид, мадраса, мақбаралар классик меъморчилик услубида қурилди. бир қатор шаҳарларда руслар томонидан қурилаётган «янги шаҳар» қисми европача услубдаги бинолар билан қад кўтара бошлайди. шаҳарларни «янги шаҳар» қисмида ҳарбий гарнизонлар, давлатнинг маъмурий бинолари, ибодатхоналар қурилди. октябр тўнтаришидан кейин ҳам бу анъана давом этди. 1920 йили туркистон меъморчилик обидаларини ўрганиб, уларни айримларини қайта тиклана бошланди. (реставрация қилинди). бухоро, самарқанд, қўқон, ва ...

DOC format, 82,5 KB. "қадимги хоразм санъати маданияти ва меъморчилиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.