санамаларнинг тарихий асослари

DOC 100,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404904077_54963.doc санамаларнинг тарихий асослари санамаларнинг тарихий илдизлари. санамалар ўзига хос мураккаб тарихий тараққиёт жараёнини босиб ўтган болалар фольклорининг фаол ва мустақил жанри ҳисобланади. жанрнинг пайдо бўлиши, табиатини ойдинлаштириш ва чегараларини белгилаш мақсадида жаҳон фольклоршунослигида айрим ишлар амалга оширилган. чунончи, рус олими г.с.виноградов жанрнинг тарихий илдизларини аниқлаш фаннинг муҳим вазифаларидан бири эканлиги хусусида гапирар экан, бу ишни амалга оширишда санама матнига урғу бериш лозимлигини таъкидлайди.у ўзигача яшаган а.кириевский, и.сахаров, в.шейн тўплаган қўшиқ ва санамалар асосида жанрнинг рус фольклорида xviii аср бошларида шаклланганлигини эътироф этади. шунингдек, жанр намуналари ўша даврдаги мактаб дарсликларидаги материаллар орасида учрашини ҳам қайд этади. санамаларнинг тарихий илдизлари жуда қадимий даврларга бориб тақалишини о.и.капица ҳам ўз қарашларида асослашга ҳаракат қилади . в.п.аникин эса санамаларнинг пайдо бўлиш тарихини узоқ ўтмишдан ахтаради. унинг фаразича, рақам асосан диний эътиқодга алоқадор бўлиб, «бахтли» ва «бахтсиз» саноқлардан иборат. «қадимда уруғ ва қабила аъзолари жуда катта жавобгарлик билан боғлиқ топпшириқларни бажаришган. ана шу пайтда «бахтли» …
2
р. масалан, ўлдирилган ҳайвонларнинг сони, уй хўжалигидаги паррандалар тўдасини бошқалардан яшириб, бир-бирларига сирли ҳолда баён этганлар. ҳозир уни катталар унутган. лекин болалар ўз санамаларида бу анъаналардан унумли, ижодий фойдаланиб келмоқдалар» . бу ҳодисани ҳозирга қадар болалар ижросидаги сўқма санамалар ижодкорлигида кузатиш мумкин. в.п.аникин ва а.н.мартинова фикрларида ўзаро кесишган бир нуқта бор. шунга қарамай, в.п.аникин санамаларнинг диний эътиқод асосида юзага келганлигини эътироф этиш билан а.н.мартиновадан фарқли қарашни илгари суради. чиндан ҳам санамаларнинг илк кўринишлари кишилик жамиятининг дастлабки диний эътиқодлари, тасаввурларига узвий боғлиқ бўлган изларни ўзида сақлаб қолган. бу ҳолни ибтидоий жамиятдаги кишилар қарашлари, илк тасаввурларида кўрина бошлаган рақамлар магиясининг ҳозиргача сақланиб қолган айрим урф-одат ва маросимларга хос анъаналарда кузатиш мумкин. одамлар бармоқ билан санаш даврига ўтгунча, янада аниқроғи, сонларнинг ҳозиргидай кетма-кет тарзини кашф этгунларига қадар рақамларга сиғинишлари кишилик тафаккури тараққиётида муҳим бир босқични ташкил этган. бу кишилик маънавиятида ўзига хос кашфиёт даражасидаги ҳодиса бўлган. айтайлик, в.п.аникин қайд этган рақамларнинг “бахтли” ва …
3
ивоят ва достонлардан келиб чиққан деган қарашни ўртага ташлайди ва бу фикрини и.п.сахаровнинг рус халқи ривоятлари ҳақидаги фикрлари асосида далилламоқчи бўлади. шу муносабат билан келтирилган ривоятларнинг бирида айтилишича, тўрт ва ундан ортиқ ёш келинлар пол устида давра қуриб, ҳар бири икки нозик бармоғини тиззасига қўйган ҳолда ўтиришиб, каттаси тез гапирганча билдирмай бошлаб: биринчи, иккинчи, учинчиси тузоқдир, - дея санай кетибди. ҳар бир сўз айтилган заҳоти у чўзилган бармоғини кўрсатаркан. шунда “выкин” (чиқсин) сўзи кимга келиб тушса, ўша бармоғини тортиши шарт эмиш. аслида бу фол очиш ўйини бўлиб, кимнинг олдин турмушга чиқиши ёки уларнинг олдида қандай тўсиқлар учрашидан башорат қилар экан. м.н.мельников бу хилдаги санама матнлари рус фольклорида xix аср охири ва xx аср бошларида кўрина бошланганлигини таъкидлайди. у санамаларнинг қўшиқ, терма, топишмоқ ва романс (мусиқага солинган кичик лирик шеър) лардан келиб чиққан деган хулосага келади. татар фольклоршуноси н.исенбат ҳам санамаларнинг қадимийлигини мифлар, уларда самовий юлдузларнинг қўлланиши билан далиллайди: алотан, болатан, …
4
кўриб қолибди. дарров отларни тутибди-да, уйига олиб кетибди: «ерда бўлса, бу отлар қочиб кетишади. кундузи қараб турганим билан кечаси кўзим илинганда арқонни узиб кетиши турган гап. яхшиси осмонга боғлаб қўя қолай, ҳарна бехавотир бўлади», - деб ўйлабди-да, катта темир қозиқни олиб, осмоннинг нақ киндигига қоқиб, отларни қантариб қўйибди. туни билан хотиржам ухлагач, хўжимадўлиқ эрталаб туриб қараса, темир қозиқ ҳам, отлар ҳам йўқ эмиш. қозиқ етмайдиган жойгача кўтарилиб, хўжимадўлиқнинг отлари билан темир қозиқни ҳам ўзи билан баландга олиб чиқиб кетган экан. шундан буён темир қозиқда боғланган отлар осмонда қолиб кетган эмиш. хўжимадўлиқнинг осмонни тешиши тўғрисидаги ўзбек афсонаси билан н.исенбат келтирган темир қозиқ, оқбўз от ва кўкбўз от асосида юзага келган санамадаги мотивдан икки халқнинг қарашларидаги яқинликни англаш мумкин. афтидан, ғ.жаҳонгиров ҳам шу матнга суянган ҳолда в.п.аникин қарашларини тўла тасдиқлаганича, санамалар, «....авлод-аждодларимизнинг турмуш ҳақидаги анимистик тасаввурларидан, тушунчалардан келиб чиққанлигини фанний хулосалар деса бўлади», - деб таъкидлайди. у ўрта осиё ҳудудида яшаган халқларнинг …
5
ов уч йўл ҳақидаги мифологик қарашлар тўғрисида фикр юритиб, шундай дейди: «уч йўл ўз навбатида эзгулик ва ёвузликнинг ажралиши, бир-биридан узоқлашиш йўли ҳамдир. бундай йўлда хамма вақт яхшилик ва ёмонлик кучлари сараланади» юқоридаги фикрларни бойитиб, м.жўраев қуйидагича ёзади: «боболаримизнинг мифологик эътиқодларига кўра, уч йўл-уч оламга олиб боради, яъни борса келар - заминга, борса хатар -кўкка, борса келмас - ер ости дунёсига борадиган йўл номидир». кузатишимизча, 3 ёшли болалар асосан: бир, икки, уч учдан қолган пуч! - каби қисқа санамаларни ижро этадилар. бу бадиҳанинг биринчи мисрасигина санаш оҳангидаги рақамларни ифодалайди. лекин «учдан қолган пуч» мисраси қандай маъно ифодалар экан?... худди шу санаманинг ўзи бу жанр тарихий илдизлари ҳақида маълум тасаввур уйғотади. санамада ўтмиш аждодларимизнинг ибтидоий давридаги илк тасаввурларига алоқадор магик қарашларни кўриш мумкин. чунки қадимги аждодларимиз даставвал уч сонигача санашни билганлар, холос. уч сони эса саноқнинг охирги рақамини англатганлигини м.жўраев қуйидагича изоҳлайди: «бир, икки, уч. учдан кейин пуч» айтими қадимги саноқнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "санамаларнинг тарихий асослари"

1404904077_54963.doc санамаларнинг тарихий асослари санамаларнинг тарихий илдизлари. санамалар ўзига хос мураккаб тарихий тараққиёт жараёнини босиб ўтган болалар фольклорининг фаол ва мустақил жанри ҳисобланади. жанрнинг пайдо бўлиши, табиатини ойдинлаштириш ва чегараларини белгилаш мақсадида жаҳон фольклоршунослигида айрим ишлар амалга оширилган. чунончи, рус олими г.с.виноградов жанрнинг тарихий илдизларини аниқлаш фаннинг муҳим вазифаларидан бири эканлиги хусусида гапирар экан, бу ишни амалга оширишда санама матнига урғу бериш лозимлигини таъкидлайди.у ўзигача яшаган а.кириевский, и.сахаров, в.шейн тўплаган қўшиқ ва санамалар асосида жанрнинг рус фольклорида xviii аср бошларида шаклланганлигини эътироф этади. шунингдек, жанр намуналари ўша даврдаги мактаб дарсликларидаги материаллар ора...

Формат DOC, 100,0 КБ. Чтобы скачать "санамаларнинг тарихий асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: санамаларнинг тарихий асослари DOC Бесплатная загрузка Telegram