композициянинг ривожланиш тарихи

DOC 75,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404727799_54496.doc композициянинг ривожланиш тарихи. композициянинг тарихий ривожланиши ва унинг ўқитиш методларини ўрганиш композицияни маълум бир социал даврлардаги ўрни, ҳолати, конкрет объектив қонуниятларини очилиши ва техник услублар, қадимий усталар эгаллаган маҳоратлари хусусидаги маълумотларни аниқлаб олиш имконини беради. тасвирий санъатда композициянинг қонун-қоидалардан фойдаланиш ибтидоий жамоа тузуми давридан шаклланган. ибтидоий одам ўзининг тушунча ва тасаввурларини илк қадимий тасвирларида ифода этган. ибтидоий давр одамлари ҳаётни анча зийраклик билан билан кузатсаларда, уларда композицион хис қилиш анчайин бўш ривожланганини кўрамиз. бу нарса улар томонидан тош қоя ва ғорлар ичига ишланган қадимий тасвирларда кўринади. турли ҳайвонлар, ов манзаралари, подалар тасвирлари қадимий аждодларимизнинг ижодлари намуналаридир. қадимги давр рассомлари табиатга сергаклик билан эътибор бериб, барглар, шоҳлар, гулларни тузилишини кузатганлар, йил фаслларини такрорланиб келиши, тун ва кунни фарқларини англаб етиб, улардан ўз ижодий композицияларида фойдаланганлар. табиатдаги ритм ва симметрияни тушуниб етганлар, масалан, қадимги грекларни рельефларида ритм аниқ сезилиб туради. бу эса айнан қадимий грек санъатига ҳаётийлик олиб кирган. одамларнинг фигуралари …
2
келади. чизиқли тасвир анчайин ифодавий, яъни тасвирланувчининг қисмлари пропорцияси анча аниқлаб олинган холда тасвирланади. ранг ва тус муносабатлари ҳам катта аҳамият касб этиб борди. қадимги греция рангтасвирида мазмунли-композицион марказ аниқ ва ёрқин ифодаланганлигини кузатиш мумкин. масалан, бунга «ахилл ликомед қизлари орасида» номли помпей фрескаси мисол бўла олади. ахилл билан одиссейнинг бошлари худди ба-ландда пирамида тепасида жойлашган, бунда яхлит ҳолда композициянинг пирамидавий қурилишини гувоҳи бўламиз. бундан ташқари мазмунли-композицион марказ бир қадар ёрқин доғлар билан (қизил қалқон, ахилл ва одиссейнинг боши) эътибор билан ишланган. биз ўша давр рассомларининг трактат, хат, ёзишма, хотира, кундаликларида композиция ҳақидаги қимматли фикрларни учратамиз. гарчи эрта уйғониш даврини йирик усталари джотто, ака-укалар губерт, ян ван эйк, ганс мемлинг, лука дела роббиа, гирландайо, мазаччо кабиларнинг фикр-мулоҳазалари бизга маълум бўлса-да, бироқ уларнинг ижоди тасвирий санъат қонунлари ҳақида чуқур билимга эга эканликларини намоён этади. ва албатта, уларнинг баённомалари - «холст ва тахтадаги рангларида» композицион қонун-қоидаларига амал қилганликлари ҳақида гувохлик беради. м.в.алпатовнинг …
3
б хизмат қилади. леонардо да винчининг «сирли оқшом»и эса, янги композицион формулани ўз ичига олувчи, борлиқ харакатни кўриш идроки қонунига жавоб берувчи кенг қамровли идеал асар ҳисобланади. перспектив чизиқларни чиқиш нуқтасига бош персонаж жойлаштирилган, худди альберти трактатларида асослангандек композиция маркази кўриш пирамидасини энг уч қисмида жойлашган. кўриш пирамидаси назарияси, горизонт чизиғи таъсири билан боғланган ва картинани чуқур фазовий кўппланлилига айлантирган. перспектива ёрдами билан уйғониш даври рассомлари текисликда чуқурликни кўриш иллюзиясига эришдилар. айнан перспектива қонунлари композициянинг асослари қаторига киритилди. шу давр рангтасвири гўё театр сахнаси принциплари асосида ва унинг зан-жири билан композицияларда бир неча фазовий планлар ҳосил қилдилар. леонардо да винчи ўз мақолаларида худди альберти сингари бадиий асардаги статика ва динимикани ифодалашга катта эътибор қаратди. кўп йиллаб кузатиш ва ўз мушоҳада тахлиллари асосида, йирик рассомларнинг асарларини ғоявий тизимлари, рангли ечим, амалий қоидаларини умумлаштириб альберти «рангтасвир ҳақида уч китоб» номли илмий асар яратиб қолдиради. xviii-xix аср рассомлари, санъат тарихчи ва назариётчилари ўзларининг …
4
ва ижоди ҳақида ёзар экан, э.делакруа уларнинг асарларини қурилиши ва улар қўллаган баъзи бир композиция қонун-қоидаларини таъкидлаб ўтади. масалан, унинг ёзишича рубенс воқеани моҳирона жойлаштира оларди, айнан шу билан унинг ижодини кучи ёрқинроқ намоён бўларди. э.делакруанинг фикрича улуғ усталарининг улкан картиналарининг вазифаси ва қимматини баҳолаш қийин. лекин, композицион кўринишида уларасарларида ҳам етишмовчиликлар бор. бу етишмовчиликлар шу билан хулосаланадики, рассомнинг фикри кўриниши керак бўлган жойда у билан ҳеч қандай алоқаси йўқ деталлар айнан ҳолда эксессуар қисмларга бўлиниб кетади. биз тез-тез фигуралар мавҳум, ҳар қандай ифодавийликдан бегона, биринчи пландаёқ гуруҳларга ажраган ёки бир-бирига қарама-қарши қўйилган ёки чуқурликда ва гўё асосий қисмни бўлакларга ажратиш учун белгилангандек холатларни учратиб турамиз. биз уларда мевасиз боғ, қуруқ ер, ҳеч нарсани гапирмайдиган белгиларни кўрамиз, қайсики рейнольдс ҳазил-мутойиба билан бундай фигураларни «ижарага олинган» деб атаган эди. шунинг учунки, улар бир ҳилда ҳар қандай мазмунга мос тушаверадилар( (а.т.). xviii асрга келиб композиция расм ўқув предметининг бир бўлими сифатида ҳаракатда …
5
а ўхшаб қолди. xx аср бошларида ғарбий европа мамлакатлари ва россияда турли-туман янги оқимлар келиб чиқди: футуризм, кубизм, экспрессионизм, дадаизм, сюрреализм ва бошқ. ғоявий тартибсиз курашлар шу даврларда яна кенг авж олиб, бадиий ўқув фанларининг ўқитиш методикасида янада катта, тарқоқ ва адашувчанликлар ҳам келтириб чиқарди, шу жумладан композицияда ҳам. антиреалистик эстетика вакиллари бадиий мактабларда, хатто рангтасвир, чизматасвир, композиция асосларини ўқитишга қарши чиқдилар. натижада, шундай қарашларни хукмронлиги остида мактаблар ўзгара бошлади. бундай оқим тарғиботчилари ижод эркинлигига овоз бердилар, қайсики, гўёки рассомларга профессионал малакалар берилса ўзларининг бетакрор белгиларини йўқотиб қўяди. санъатнинг янги оқим тарафдорлари кўргазмаларда хатто элементар тасвирий саводҳонлик ҳам етишмайдиган композицияларни намойиш этдилар. xx асрнинг биринчи чорагида ғарбий европа ва америка бадиий мактаблари боши берк кўчага кириб қолдилар. композициянинг таълимий мақсади ва вазифаларида аниқ услубий тўхтам қолмади. педагоглар ўқувчиларни предметларнинг нисбатларини тўғри тасвирлашдан четга чиқишга рухсат бердилар, гарчи бу билан ёш рассомларнинг композицион қобилиятларини ривожланишида актив методни кўрсаларда, шаклларни чалкаштириш ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"композициянинг ривожланиш тарихи" haqida

1404727799_54496.doc композициянинг ривожланиш тарихи. композициянинг тарихий ривожланиши ва унинг ўқитиш методларини ўрганиш композицияни маълум бир социал даврлардаги ўрни, ҳолати, конкрет объектив қонуниятларини очилиши ва техник услублар, қадимий усталар эгаллаган маҳоратлари хусусидаги маълумотларни аниқлаб олиш имконини беради. тасвирий санъатда композициянинг қонун-қоидалардан фойдаланиш ибтидоий жамоа тузуми давридан шаклланган. ибтидоий одам ўзининг тушунча ва тасаввурларини илк қадимий тасвирларида ифода этган. ибтидоий давр одамлари ҳаётни анча зийраклик билан билан кузатсаларда, уларда композицион хис қилиш анчайин бўш ривожланганини кўрамиз. бу нарса улар томонидан тош қоя ва ғорлар ичига ишланган қадимий тасвирларда кўринади. турли ҳайвонлар, ов манзаралари, подалар тасвирлар...

DOC format, 75,0 KB. "композициянинг ривожланиш тарихи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.