левкас усулида қадимги миср, хитой, япон рассомлари томонидан бажарилган деворий расмлардан нусха кўчириш.

DOC 889.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1712993840.doc левкас усулида қадимги миср, хитой, япон рассомлари томонидан бажарилган деворий расмлардан нусха кўчириш. режа: 1. қаламда картон ишлаш. 2. рангли картон ишлаш. 3. левкас сувоғи катламларини тайёрлаш. 4. калькага кўчириш. 5. чизматасвирни асосга кўчириш. 6. керакли рангларни тайёрлаш. 7. рангда якуний тозалама нусха кўчириш. левкас усулида қадимги миср, хитой, япон рассомлари томонидан бажарилган деворий расмлардан нусха кўчириш ўқитувчи томонидан берилган мавзуга асосан миср, хитой, япон қадимги гравюраларнинг эскизи мойбўёк, темпера ёки акрил буёкларида бажарилади. ўлчами катта томонига 35 см. дан ошмаслиги керак. · рангтасвирда турли техникаларда яратилган композициялар ва уларнинг ўзига хослиги (чизматасвир, рангтасвир, композиция, картон ва б.); · маҳобатли рангтасвир техника ва технологиялар; · деворни тайёрлаш технологияси ва босқичлар; · турли бўёқда асарларни яратишда қўлланиладиган ашёлар; · ёғоч-елим аралашмалари, казеин елими, желатин елимлар; - маҳобатли рангтасвир ашёлари: смалта, цемент, оҳак, қум, пигмент, темпера, цинквейс, гипс, бўр, эмулсия ва бошқалар ҳақида тасаввурга эга бўлиши; · маҳобатли рангтасвир техника ва …
2
мато ва ашёлардан, декоратив ранглардан фойдаланиш кўникмаларга эга бўлиши керак. шунингдек, “маҳобатли рангтасвирда ашёда ишлаш” фани мутахассислик-ихтиссослик, касбий фанларидан бири бўлиб, бошқа мутахассислик-ихтиссослик ҳамда касбий фанларни чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади. ушбу фан бадиий таълим ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш борасида уларнинг касбий хусусиятларини ривожлантирувчи, шунингдек, иқтидорли, ижодкор рассом кўникмаларини ўзида намоён қилувчи ва соҳага қизиқиш уйғота олувчи, ўз йўналишини топишда, айниқса, маҳобатли рангтасвир асарини ашёда ишлашни ўргатувчи каби масалаларни қамраб олади. “маҳобатли рангтасвир ашёда ишлаш” фанида архитектурада деворий расмлар роспись, сграфитто, мозаика, витраж турлари жамоа биноларига жойлаштириш ва безаш жараёнларининг моҳиятини тушунишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради. маҳобатчи-рассом, графикачи-рассом, рангтасвирчи-рассом, театр-безаги рассоми, дизайнер, кулол фойдаланиладиган ашёларнинг композицияга мослиги, гипсдан, цемент, смльта, мазайка, сграфито, роспись, витраж асарлари яратишнинг ўзига хос томонлари, маҳобатлирангтасвир миллий санъатимизни жаҳон андозалари даражасида маҳорат ва истеъдод билан юксалтира олувчи ёш рассом усталарини етиштириб беришдир. меъмор ва рассомларнинг доимий бадиий ҳамкорлигини таъминлаш, уни …
3
ирги кунда ҳам меъморий ансамбльларнинг тасвирий ечимидаги асосий элемент ҳисобланади. агар шу нуқтаи назардан меъморчилигимизни таҳлил қиладиган бўлсак, деворий суръат, мозайка, гобелен кейинчалик ҳам кенг қўлланилишига амин бўламиз. табиийки бу асарлар юқори бадиий даражада яратилиши керак. лекин янада маъсулиятли вазифа - уларнинг муносиб савияда бажарилиши, ашѐ, ишни олиб бориш услуби уларнинг кўп асрлик сақланишини ўқтин - ўқтин, қиммат, сермеҳнат, кўп вақт ва кучни оладиган қайта таъмирлаш ишларини талаб қилмаслигини таъминлашдан иборат. замонавий дизайнер ва архитектор фан ва тажриб 5 ишида бадиий юксалишга, балки асарнинг узоқ муддат сақланишини таъминламоғи лозим. деворий суръатларнинг вақт ўтиши билан ҳар хил табиий ҳодисаларга бардошлилиги доим рассомларни ҳавотирга солган, даврга хос хусусиятлардан, ашѐ ва технологиядан келиб чиққан ҳолда мақсадга мувофиқ ечимларни излашга ундаган. эҳтимол, декоратив санъатнинг бошқа ҳеч қайси соҳасида гобелен санъатидаги хилма - хил туслар бўлмаса керак. сўнгги пайтда қўлда тўқиш усуллари турли -туман тақдим этилган - деворий силлиқ гиламлардан тортиб меъморчилик билан ўзаро таъсирга …
4
албатта, ҳозир деворий суръатлар ва гобеленлар олдинги давр рассомларининг тажрибаларига таянган ҳолда бажарилади, шунинг учун бу тажрибани амалда саводли қўллай билиш - замонавий деворга суръат солиш ва гобелен усталарининг биринчи даражали бурчи десак ҳам бўлади. бу уларнинг ижодий меҳнатларининг негизидир, чунки ашѐларни ақл билан ишлата билиш, ишларни тўғри ташкил этиш ижодий улғайишнинг бир томони ҳисобланади. юқори даражадаги маҳорат ҳунардан ташқарида бўлиши мумкин эмас, акс ҳолда ижодий фикр, ғоя ва интилиш техник номукаммаллик ва технологик хатоларда ―ботиб қолиши‖ мумкин. асл маҳоратда қобилият ва ҳунарнинг ўртасида чегара бўлмайди деворий суръат санъатида минг йиллар давомида йиғилган ва олим, ҳамда антик меъморлари (гай секунд плиний, марк полион витрувий), кейинги аср рассом ва меъморлари (теофил, леон б. альберти, дж. вазари, ч. ченнини, дионисий фурнаграфиот ва ҳ. клар), бизнинг давримизнинг олим, тадқиқотчи ва технологлари (а. лукас, п. бодуэн, э. бергер, д. и. киплик, аа. комарова ва ҳ.к. лар) томонидан ўрганилган ва изоҳланган тажрибанинг ўрганилиши -бунинг барчаси …
5
(қотмайдиган) гипс кукунини казеин - мойли темпера билан аралаштириб тайёрланган бўёқдир. левкас мустақил безакли хусусиятга эга. бу усул намликка чидамайди. шунинг учун қуруқ деворлар учун бажарилиши керак. левкас бўёғини аралаштириш учун (палитра) пластмасса ёки металл тарелкаси хизмат қилади. левкас ҳайкалтарошлик стекни зарур бўлади. тайёрланган левкас плитаси плитага грунтсиз фақат эмулсия билан бирга елимлаб тўғридан-тўғри рангтасвир бажарилади. бўяшда энг аввало қорамтир қисмидан бошлаш маъқул. унда ҳам тўлалигича тусда ранг бермаслик керак. чунки иккинчи, учинчи марта ранг бериш имконияти бўлса тасвир аслига яқин чиқишига ёрдам беради. нусха кўчиришда бўёқ, қилчўп ва сувли идишдан фойдаланилади. нусха кўчириш акварел бўёқ билан ишлаш каби босқичларга эга. оқ ранг ўрнига левкас грунтинг оқ рангидан фойдаланилади ва тус, ранг нисбатлари сақланиб қолиши керак. левкас бўёғи мастихин, шпател билан ишланса, қалинроқ бўлса ҳам тўкилиб кетмайди. қалинлиги 2 см гача бўлиб, ҳар хил текис ёки ғадир-будур бўлиши мумкин. рангли картон ишлаш. деворий расмдан нусха кўчиришда калка ёрдамида тасвир бўлакчасини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "левкас усулида қадимги миср, хитой, япон рассомлари томонидан бажарилган деворий расмлардан нусха кўчириш."

1712993840.doc левкас усулида қадимги миср, хитой, япон рассомлари томонидан бажарилган деворий расмлардан нусха кўчириш. режа: 1. қаламда картон ишлаш. 2. рангли картон ишлаш. 3. левкас сувоғи катламларини тайёрлаш. 4. калькага кўчириш. 5. чизматасвирни асосга кўчириш. 6. керакли рангларни тайёрлаш. 7. рангда якуний тозалама нусха кўчириш. левкас усулида қадимги миср, хитой, япон рассомлари томонидан бажарилган деворий расмлардан нусха кўчириш ўқитувчи томонидан берилган мавзуга асосан миср, хитой, япон қадимги гравюраларнинг эскизи мойбўёк, темпера ёки акрил буёкларида бажарилади. ўлчами катта томонига 35 см. дан ошмаслиги керак. · рангтасвирда турли техникаларда яратилган композициялар ва уларнинг ўзига хослиги (чизматасвир, рангтасвир, композиция, картон ва б.); · маҳобатли рангтасвир ...

DOC format, 889.5 KB. To download "левкас усулида қадимги миср, хитой, япон рассомлари томонидан бажарилган деворий расмлардан нусха кўчириш.", click the Telegram button on the left.