кулолчилик

DOC 213,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404728092_54506.doc кулолчилик режа 1.кулолчилик санъати тарихи 2.кулолчиликда ишлатиладиган асбоблар 3. кулолчилик технологияси 4. кулолчиликда ишлатиладиган лой турлари кулолчилик қора лойдан мўъжизакор гўзаллик яратган шарқнинг энг қадимий ҳамда навқирон санъатидир. бу қора лой, саховат, ҳалоллик, эзгулик тимсолидир. тупроқ инсонларнинг барча эхтиёжини ўз зиммасига олган фаровонлик, тўкинлик, ризқ-рўз, гўзалликнинг энг олий кўриниши санъатининг заминидир. кулолчилик билан дунёдаги барча халқлар шуғулланади. улар ўзига хос томонлари билан бир-биридан фарқ қилади. ўзбек кулолчилиги узоқ тарихга, ажойиб анъаналар, шакл, мазмун, ижодий жараён ва ўзига хос услубга эга. сопол буюмлари содда бўлсада унинг кўриниши қисмларининг аниқлиги, мутаносиблиги сақланиши, нақшларининг бадиий жойлашиши, шакл ва мазмунининг бирлиги, уйғунлиги ўзбек кулолларини жаҳонга танитиб келмоқда. кулолчилик ҳунари лойдан, пиёла, коса, товоқ, кўза, лаган, хурмача, тоғора, хум, тан-дир, буюм, ўйинчоқлар, қурилиш материаллари ва бошқалар тайёрлайдиган соҳа бўлиб, у узоқ тарихга эга. махсус тупроқни ўта қиздирганда тошсимон бўлиб пишишини, ундан ҳар хил идишлар тайёрлашни одамлар жуда қадимдан неолит даврининг бошларидаёқ билганлар. улар аввал …
2
б берди. ўша даврда ўрта осиё маданияти тез суръатлар билан ривожланди. янги кўтарилиш даври бўлди. кўпгина олим, ёзувчи ва мутафаккирлар, яъни абу али ибн сино, беруни, фирдоуси, рўдакилар етишиб чиқди. бутун дунёга машҳур бўлган меъморчилик ёдгорликлари бунёд этилди. бухорода исмоил сомоний мақбараси қурилди. xiii асрда мўғуллар босқинчилиги оқибатида бухоро, самарқанд, урганч, мавр, балх ёнғин остида қолди. оқибатда кулолчилик санъати ривожига путур кетди. xiv асрдан бошлаб ўрта осиё территориясида кулолчилик тез суръатлар билан ривожланди. амир темур халқ амалий санъатини ривожлантиришда жуда катта 6 хизмат қилди. босиб олинган жойлардан усталарни олиб келиб улар учун расталар очтирди. машҳур гўзал, нафис бинолар, қасрлар, саройлар қурдирди. амир темур вафотидан сўнг ўзаро гички жанглар оқибатида темурийлар хонлигида у марказлашган хонлик кучсизланиб кетди. натижада бухоро, хива, қўқон хонликлари пайдо бўлди. ўрта осиёда бир неча феодал давлатнинг бундай ажралиши натижасида ўзаро алоқа сусайиб кетишига сабаб бўлди. шунинг учун ҳам : кулолчилик турли ерларда турлича ривожланди. xix асрга келиб …
3
арилаётган кулолчилик маҳсулотларининг сифатлилиги, чиройлилиги, нақшларининг нафис ва таъсирчанлиги билан шуҳрат қозондилар. 1930 йилда тошкентда экспериментал керамика ва самарқандда керамика устахоналари очилди. 1932 йилда тошкентда ўқув-ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этилиб у ер халқ амалий санъати усталари шу қатори кулоллар тайёрлайдиган курслар таш-кил этилди (1943 йилда шаҳрисабзда ўқув-ишлаб чиқариш бадиий комбинати ишга тушди). кулолчилик сир-асрорларини машҳур кулоллар ёшлар-га ситқидилдан ўргатдилар. булар риштонлик узоқ шерматов, холмат юнусов, ғиждувонлик муҳаммад сиддиқ, усмон умаров, тошкентлик туроб миралиев, шаҳрисабзлик рустам эгамбердиев, карим ҳазратқулов ва бошқалар эди. кўпгина кулолчилик устахоналари, артеллари ташкил этилди. 40 йилларда ғиждувондаги «на-муна», риштонда «янги ҳаёт» артеллари фақат жумҳуриятимизда эмас, балки бутун дунёга машҳур эди. айниқса кулолчиликни татбиқ этишда ўзбекистон халқ рассоми, санъатшунослик ном-зоди муҳиддин раҳимов самарали меҳнат қилди. у ўзига хос кулолчилик мактабини яратиб, халқ санъатига оид бир қанча асарлар ва ажойиб шогирдлар қолдирди. муҳиддин раҳимов—тошкент кулолчилик мактабининг машҳур кулолларидан бири (1903). кулол, санъатшунос, рассомлар уюшмасининг аъзоси, ўзбекистон халқ рассоми кулолчилик …
4
инг безагида ўсимликсимон нақшлар билан бир қаторда мазмун, ҳайвон шакллари ва ёзувли тасвирлардан моҳирона фойдаланди. сопол материали ва бўёқларини ўрганиш йўлидаги изланишлар самараси сифатида бир қатор асарлар майдонга келди, масалан, 1961 йилда рус тилида «художественная керамика узбекистана» асари ва бошқалар. у ҳамза номидаги санъатшунослик институтида илмий ходим булиб ишлаган (1965—71), тошкент театр ва рассомчилик санъати институти (1958—61) ва п. беньков номидаги жумҳурият бадиий билим юртида дарс берган (1952—76). хоразм кулолчилик санъатига катта ҳисса қўшган усталардан бири раимберди матжоновдир. раимберди матжонов — хоразм бадиий кулолчилик мактаби ўзбекистон амалий безак санъатида алоҳида ўрин тутди. кулолчилик мактаби тошкент, андижон, фарғона, самарқанд, бухоро ва бошқа шаҳарлар кулолчилик мактабларидан ўзига хос ясаш услуби, технологияси, нақш композициялари, колорити, динамиклиги кишиларга эстетик таъсирчанлиги билан алоҳида ўрин тутади. хоразмда бу қадимий санъат авлоддан-авлодга анъана тариқасида ўтиб ҳозирги кунда ҳам ривожланиб, такомиллашиб келмоқда. ана шундай бадиий кулолчилик анъанасини давом эттириб келаётган хоразм кулолчилик мактабининг йирик вакилларидан бири. раимберди матжонов …
5
н эди. унинг бу оғир ишларига турмуш ўртоғи ёрдам берарди. уста наққошлик сир-асрорларини мукаммал ўрганди. у шу ўрганган нақшларини кулоллик буюмларига қўллашга астойдил интилиб, xix— xx аср хива кошинкорлик анъаналарини бойитадиган буюмларни яратди. кулол ишлаб чиқараётган буюмларда ҳам, кошинда ҳам уч хил оқ, яшил, ложувард ранглардан фойдаланди. у рангларни тайёрлаш технологиясини ҳам жуда яхши билар эди. идиш тайёрлангандан сўнг қўлда ва штамп ёрдамида нақш чизилади, унга сир берилиб офтобда қуритилиб печда қиздирилади. уста сирни ўзи тайёрларди. қорақумга бориб, чоғон ёки кирчоп йиғиб дарҳол ўша жойда ёқиб кулини устахонага олиб келиб майдаланган шиша унига қўшади. яъни уч қисм кулга бир қисм шиша кукуни қўшилади. уни бирор идишда сув билан аралаштириб тайёрланган бодияга суртилади. кейин бодияни ўтда пиширишда ўша юмалоқ суюқлик ўтга ташланади. у ўтда бодияга урилиб рангини ўзгартиради. ўша қум порошогини суз билан аралаштириб, совитилади ҳамда тозаланади. унга ун ва озгина мис оксиди қўшиб тайёрлайди, сўнгра бодия сиртига суркайди. кулол раимберди …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кулолчилик" haqida

1404728092_54506.doc кулолчилик режа 1.кулолчилик санъати тарихи 2.кулолчиликда ишлатиладиган асбоблар 3. кулолчилик технологияси 4. кулолчиликда ишлатиладиган лой турлари кулолчилик қора лойдан мўъжизакор гўзаллик яратган шарқнинг энг қадимий ҳамда навқирон санъатидир. бу қора лой, саховат, ҳалоллик, эзгулик тимсолидир. тупроқ инсонларнинг барча эхтиёжини ўз зиммасига олган фаровонлик, тўкинлик, ризқ-рўз, гўзалликнинг энг олий кўриниши санъатининг заминидир. кулолчилик билан дунёдаги барча халқлар шуғулланади. улар ўзига хос томонлари билан бир-биридан фарқ қилади. ўзбек кулолчилиги узоқ тарихга, ажойиб анъаналар, шакл, мазмун, ижодий жараён ва ўзига хос услубга эга. сопол буюмлари содда бўлсада унинг кўриниши қисмларининг аниқлиги, мутаносиблиги сақланиши, нақшларининг бадиий жойлашиши, ...

DOC format, 213,0 KB. "кулолчилик"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: кулолчилик DOC Bepul yuklash Telegram