plastmassa, shisha va keramika tovarlarini tovarshunoslik tavsifi

PDF 9 pages 470.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
12-маъруза. пластмасса, шиша ва керамика товарларининг тиф тн асосида таснифланиши режа: 1. пластмассалар тўғрисида умумий тушунча. 2. пластмассаларнинг ҳосил бўлишига кўра ассортимент гуруҳлари. уларнинг ўзр тиф тн га кўра таснифи. 3. пластмасса товарларнинг ассортименти. 4. шиша тайёрлаш, унинг хусусиятлари: шиша буюмларининг ассортименти, сифат кўрсаткичлари ва таснифланиши. 5. керамика маҳсулотларининг ассортименти ва уларнинг сифатига қўйиладиган талаблар, уларнинг таснифланиши. 6. нафис керамика идишларининг ассортименти. мустақил ўрганиш учун тавсия этилади пластмасса, шиша ва керамика товарларини товаршунослик тавсифи орқали тиф тнда таснифлаш (алоҳида туркум товарлари мисолида). таянч сўзлар ва иборалар: пластмасса, полимеризация, полиолифенлар, поливинилхлорид, полистирол, полимэтилметакрилат, тефлон, сфд пластмасса, поликонденсация, фенопласт, аминопласт, полиамид, эфиропласт, полиуретан, миканит, дифлон, поливинилбутирал, протеинопласт, эфироцеллюлоза, кварц қуми, каолин, кремнезем, рангли шиша, шиша ассортименти, керамика буюмлари, фарфор, фаянс, майолика, сопол, моддий-услубий таъминот ва кўргазмали материаллар: мавзуга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, презентация материаллари (мавзуга оид турли расмлар, чизмалар, диаграммалар). 1. пластмассалар тўғрисида умумий тушунча. пластмасса – пластик (юнонча қайишқоқ) ва масса (лотинча …
2 / 9
ртиради. яъни, улардан қилинган буюмлар чиқиндиларини қайта ишлаш мумкин. реактопластларнинг (аминопласт, фторопластлар) молекулалари тўрсимон жойлашганлиги сабабли уларни қайта ишлаб бўлмайди. пластмассалар арзонлиги ва баъзи хусусиятларининг бошқа материаллардан қолишмаслиги сабабли ишлаб чиқаришда кўп қўлланилмоқда. ҳозирги вақтда ишлаб чиқарилаётган материалларнинг 20% ни пластмасса ташкил этади. лекин улар парчаланмаслиги сабабли атроф- муҳитни ифлослайди, ўсимликлар томирларини озиқланишига тўсқинлик қилади ва гидрофоблиги (сув шиммаслиги) учун организмга зарари бор. 2. пластмассаларнинг ҳосил бўлишига кўра ассортимент гуруҳлари. уларнинг ўзр тиф тн га кўра таснифи. пластмассалар ҳосил бўлишига кўра қуйидаги 3 та ассортимент гуруҳига бўлинади: 1. полимеризацион; 2. поликонденсацион; 3. табиий полимерлар асосида. полимеризация деб, тўйинмаган паст молекулали органиқ моддалардан тўйинган юқори молекулали органиқ моддалар олиш жараёнига айтилади. полимеризацион пластмассалар таркибига қараб олти гуруҳга бўлинади: полиолифенлар, поливинилхлорид, полистирол, полиметилметакрилат, тефлон ва сфд пластмассаси. полиолифенлар. бу гуруҳга полиэтилен, полипропилен ва севиленлар киради. полиэтилен дунё бўйича ишлаб чиқарилаётган пластмассаларнинг 23% ни ташкил қилади. ранги садафсимон оқ, ушлаб кўрилганда оқ мумни …
3 / 9
ганлиги сабабли товарларни жойлаш ва иссиқхоналарнинг устини ёпишда ишлатилади. полиэтиленнинг камчилиги ёғли моддаларни электростатик кучлари таъсирида шимиши ва тиниқлиги пастлигидир. поливинилхлорид. бу дунёда ишлаб чиқарилаётган пластмассаларнинг 24% ни ташкил қилади. поливинилхлорид ярим тиниқ бўлиб, тутаб ёнади, алангасининг пастки қисми яшил рангда. полистирол. бу пластмасса стирол ва бутадионнинг қўшма полимеризацияси натижасида олинади. у дунёда ишлаб чиқариладиган пластмассаларнинг 13% ни ташкил қилади. у тутаб ёниб, ип бўлиб чўзилади. полиметилметакрилат. бу пластмасса тиниқлиги, маълум даражада қаттиқлиги, чертганда жарангсиз товуш чиқариши ва тутутсиз чирсиллаб ёниши билан бошқалардан фарқ қилади. юқори тиниқликка эга бўлганлиги сабабли халқ орасида органиқ шиша деб аталади. ундан биллурга ўхшаш қандиллар ҳамда нон идишлари, жадваллар ва ёзув столи учун «ойналар» ишлаб чиқарилади. аммо қаттиқлиги юқори бўлганлиги сабабли, ундан тайёрланадиган буюмлар сиртида ишлатиш даврида майда чизиқлар пайдо бўлиб, анча хиралашиб қолади. тефлон. бу пластмасса ёнмаслиги, ишқор ва кислоталарга бардош бера олганлиги учун органиқ платина деб аталади. уни товарларнинг ичини қоплашда ишлатилади. бундай …
4 / 9
и ишлаб чиқаришни ўтган асрнинг 20-йилларида австриялик кимёгар ф.поллак йўлга қўйган. бундай пластмассадан ошхона идишлари ва анжомларини ишлаб чиқаришда қўлланилиб, иссиқликни сақлайдиган қатлам сифатида ишлатилади. 3. полиамидлар. бошқа пластмассалардан пишиқлиги ва чиришга чидамлилиги билан фарқ қилади. ёнади, аммо алангадан ташқари чиқарилса, ўчади. иссиқлигида ип бўлиб чўзилади. бундай пластмассадан кийим щёткаларнинг қилини тайёрлашда, дудланган гўшт ва пишлоқлар ўрами учун, автомашина покришкаси, балиқ овлаш тўрларини ишлаб чиқаришда фойдаланилади. 4. эфиропластлар. органиқ кислоталар ва кўп атомли спиртлар этерификацияси натижасида олинади. бундай пластмассадан одатда газлама тўқишда, биноларнинг томини ёпишда, қуйма стуллар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. 5. полиуретанлар. юқори ҳароратда ўзидан заҳарли сиан моддаси чиқаради. хўжаликда ундан юмшоқ мебеллар ва пальтоларнинг астари учун, сунъий чарм сиртига шимдириш учун фойдаланилади. 6. миканит. техник мураккаб товарларнинг баъзи қисмлари учун ишлатилади. 7. дифлон. сарғиш рангли, тиниқ, иссиқликка чидамли, тутаб ёнадиган пластмасса. енгил зарарсизлантириш (дезинфекция бўлиш) қобилиятига эга бўлганлиги учун ундан касалхоналар ва ҳаво йўли транспортида ишлатиладиган идишлар ишлаб чиқарилади. …
5 / 9
оқлари, иссиқхона пленкаларини ишлаб чиқаришда, газламаларни тўқишда, электр-телерадио асбобларининг устки корпус қисмларини тайёрлашда фойдаланилади. ўзр тиф тн га асосан пластмасса – бу полимеризация ёки бошқа жараёнлар натижасида ташқи таъсир (ҳарорат ёки босим остида ёки зарур ҳолларда бирор-бир аралашма ва пластификатор ёрдамида) орқали шаклга келадиган ҳамда таъсирдан сўнг ҳам ўзининг шаклини сақлаб қоладиган материал деб таърифланади. пластмасса ўзр тиф тн га кўра vii бўлимнинг 39- гуруҳида 3901-3914 товар позицияларида таснифланади. 3. пластмасса товарларнинг ассортименти. пластмассадан тури хил саноат, хўжалик, атторлик ва маданий товарлар ишлаб чиқарилади. саноатда пластмассадан трубалар, шланг ва фитинглар, пол учун ёпишқоқ ёки ёпишмайдиган махсус тўшамалар, плиталар, листлар, пленкаларнинг жуда кенг ассортименти ишлаб чиқарилади (10-расм). хўжалик товарлари ишлатилиши бўйича идишлар (ошхона анжомлари – патнислар, туздон, нон учун идишлар), гигиена буюмлари (кир учун саватлар, сочиқ илгаги), қадоқлаш буюмлари (пробкалар, ёпқичлар, қутилар, флаконлар, сеткалар) ҳамда уй жиҳозларига (гултуваклар, курсилар, парда дорлари) бўлинади. фитинглар шланглар трубалар пленкалар 10-расм. саноат пластмасса товарлари пластмассадан …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "plastmassa, shisha va keramika tovarlarini tovarshunoslik tavsifi"

12-маъруза. пластмасса, шиша ва керамика товарларининг тиф тн асосида таснифланиши режа: 1. пластмассалар тўғрисида умумий тушунча. 2. пластмассаларнинг ҳосил бўлишига кўра ассортимент гуруҳлари. уларнинг ўзр тиф тн га кўра таснифи. 3. пластмасса товарларнинг ассортименти. 4. шиша тайёрлаш, унинг хусусиятлари: шиша буюмларининг ассортименти, сифат кўрсаткичлари ва таснифланиши. 5. керамика маҳсулотларининг ассортименти ва уларнинг сифатига қўйиладиган талаблар, уларнинг таснифланиши. 6. нафис керамика идишларининг ассортименти. мустақил ўрганиш учун тавсия этилади пластмасса, шиша ва керамика товарларини товаршунослик тавсифи орқали тиф тнда таснифлаш (алоҳида туркум товарлари мисолида). таянч сўзлар ва иборалар: пластмасса, полимеризация, полиолифенлар, поливинилхлорид, полистирол, полимэ...

This file contains 9 pages in PDF format (470.8 KB). To download "plastmassa, shisha va keramika tovarlarini tovarshunoslik tavsifi", click the Telegram button on the left.

Tags: plastmassa, shisha va keramika … PDF 9 pages Free download Telegram