лок бўёқ материаллари

DOCX 141,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1680606609.docx лок бўёқ материаллари режа: 1. бўёқчиликда ишлатиладиган материалларнинг синфланиши 2. сувда cуюлтириладиган бўёқлар 3. локлар, эмаллар ва мойли бўёқлар 4. локлар ва бўёқларнинг хоссалари 5. бўёқчилик ишларини бажаришда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги 1. бўёқчиликда ишлатиладиган материалларнинг синфланиши бўёқчилик ва пардозлаш ишлари учун ишлатиладиган лок бўёқ мате- риаллари ҳамда уларни ҳосил қилувчи таркиблар жуда ҳилма-ҳилдир. улар ҳили кимёвий таркиби ва қандай мақсадларда ишлатилишига қараб синфланади. лок бўёқ материалларга локлар, бўёқлар, кукун бўёқлар, эмаллар, грунтовка ва шпаклёвкалар киради. лок ва бўёқларнинг таркибини ҳосил қилувчи материалларга эса турли ҳил рангдаги пигментлар, тўлдирувчилар, боғловчи моддалар, қотирувчилар, пластикловчилар, эритувчи ва суюлтирувчилар, шунингдек, пардозлаш ишлари учун ишлатиладиган материаллар киради. бўёқлар ҳар ҳил рангдаги пигментлар билан тўлдирувчилар аралаш- масининг олиф, эмульсия ёки латексдаги суспензиясидир (суюлтирилган ара- лашма). ишлатилишга тайёр бўёқларга-сувда эрийдиган эмульсияли, мойли, эмал- ли ва учувчан смолали бўёқлар киради. сувда эрийдиган бўёқларга минерал таркиблар асосидаги, полимерцементли ва сувли эмульсияли бўёқлар киради. мойли бўёқлар пигментлар, …
2
полимерларнинг органик эрит- увчилардаги эритмаси бўлиб, юзага суртилиб қуритилганидан кейин бир жинсли шаффоф парда ҳосил қилади. унинг таркибига пластификаторлар қўшиш орқали парданинг рангини ўзгартириш ва сифатини ошириш мумкин. локлар мойли-смолали, мойсиз синтетик, битумли, спиртли ва политурали ҳамда нитролокларга бўлинади. грунтовка пигментлар билан тўлдирувчилар аралашмасининг боғловчи моддадаги эритмаси орқали тайёрланади. юзага суртилиб қуриганидан кейин асосга яхши ёпишган бир жинсли хира парда ҳосил қилади. грунтовкалар қопламанинг остки қатламини ҳосил қилади, шунда қопламанинг устки қатлами бўялаётган юзага пухта ёпишади. грунтовкаланган юза батамом қуриганидан кейин устидан бўёқ ёки лок суртилади. шпаклёвка қуюқ ёпишқоқ паста бўлиб, пигментлар билан тўлдирув- чиларнинг боғловчи моддадаги аралашмасидан иборатдир. шпаклёвкалар локли, мойли ва елимли ҳилларга бўлинади. улар бўяладиган юзалардаги ғовакликлар, ғадир-будир нотекисликларни тўлдириш ва бир текис қилиш учун суртилади. қуриган шпаклёвка юзаси қум-қоғоз билан силлиқланади, сўнгра устидан бўяш ва пардозлаш ишлари бажарилади. боғловчи моддалар лок ва бўёқ ашёлар таркиби ва тузилишини ҳосил қилишда асосий таркиблардан бири ҳисобланади. бундай моддалар қури …
3
чи модда билан манзарали муҳофазаловчи қоплама ҳосил қила олади. пигментлар асосан юза-сиртларни бўяшда ишлатилади. пигментлар табиий, синтетик ва металли гуруҳларга бўлинади. табиий анорганик пиг- ментлар минераллар ва тоғ жинсларини майдалаш, бойитиш ва ўтда тоблаб ишлов бериш йўли билан олинади (туйилган бўр, охра, оҳак, каолин, графит, мумиё, суяк талқони ва ҳ. к.). синтетик органик пигментлар кимёвий реак- циялар натижасида олинади. (белила, темир суриги, сунъий мумиё, қизил марс, лазур ва ҳ. к). металл пигментлар метал ёки металлар қотишмасининг майин тўйилган кукунидир (алюминий упаси ва тилларанг бронза). тўлдирувчилар сувда ва дисперсли муҳитда эримайдиган анорганик табиий ва сунъий синтетик моддалардир. улар бўёқ қоплама пардаларнинг техник ва ишлатилиш хоссаларини яхшилаш ҳамда пигментларни тежаш учун ишлатилади. тўлдирувчилар табиий анорганик ва синтетик анорганик гу- руҳларга бўлинади. табиий анорганик тўлдирувчилар тоғ жинслари ва минералларни майдалаш, бойитиш ва тоблаб ишлов бериш йўли билан олинади (туйилган қумлар ва тоғ жинслари, бўр, каолин, диатомит талқони, ангидрид уни ва ҳ. к.). синтетик …
4
ситил- майдиган хоналар ичида фойдаланиладиган қопламалар); вақтинчалик муҳофазаловчи (буюмларни ишлаб чиқариш, ташиш ва сақлаш жараёнида бўяладиган юзани вақтинчалик муҳофаза қилиш учун ишлатиладиган қопламалар); сув таъсирига чидамли (чучук сув ва унинг буғлари, шунингдек, денгиз суви таъсирига чидамли қопламалар); нефть маҳсулотлари таъсирига чидамли (ҳар ҳил мойлар, суркама бўт- қалар, бензин, керосин ва ҳ. к.лар таъсирига чидамли қопламалар); кимёвий модаллар таъсирига чидамли (ишқорлар, кислоталар ва бошқа суюқ реактивлар ҳамда уларнинг буғлари таъсирига чидамли қопламалар); иссиққа чидамли (юқори ҳарорат таъсирига чидамли қопламалар); электр токидан ҳимояловчи (электр токи кучланишлари, электр ёйи ва сирт зарядлари таъсирида бўладиган қопламалар); махсус (нурлар таъсирига чидамли, ялтирайдиган, иссиқликни ушлаб ту- рувчи ва шунга ўхшаш қопламалар); лок бўёқ материаллари ҳили, кимёвий таркиби, ранги ва ҳ. к. қараб ҳарф ва рақамлар орқали белгиланади. белгилашлар бўёқлар, эмаллар, грунтов калар, шпаклёвкалар учун беш гуруҳдан, локлар учун тўрт гуруҳдан иборат бўлади. белгилашларнинг биринчи гуруҳ бўёқнинг хилини билдиради ва сўз орқали ёзилади, масалан “эмаль”, “лок”, “охра”, …
5
қам қўйилади (1-натурал, 2-оксол, 3-глиф- талли, 4-пентафталли, 5-комбинацияланган олифалар). белгилашларнинг бешинчи гуруҳи бўёқларнинг рангини билдиради ва сўз билан ифодаланади, масалан “яшил”, “қизил-жигарранг”, “оч-сариқ” ва ҳ. к. мисол учун “бт-783 локи”, бт-битумли, 7-кимёвий барқарор 83-тартиб рақами. “яшил мд-025 бўёғи”, мд-мойли, 0-қуюқ эзилган, 2-атмосфера таъсирига чидамлилиги чекланган, 5-комбинацияланган олиф, яшил-бўёқ ранги. зангори хв113эмали, хв-перхлорвинилли, 1-атмосфера таъсирига чидамли, 13-тартиб рақами, зангори эмаль ранги. 2. сувда cуюлтириладиган бўёқлар минерал таркиблар асосидаги бўёқлар. минерал таркиблар асосидаги бўёқларга кўпчилик ҳолларда қуруқ кукун кўринишидаги бўёқлар киради. улар ишлатилишидан олдин сув билан керакли қовушқоқликка келгунча эритилади. уларнинг рангини ўзгартириш керак бўлса бўёқ таркибига керакли ранг берувчи (бўёқ массасига нисбатан 5 % гача) пигментлар қўшилади. бўёқ учун ишлатиладиган боғловчи моддалар оҳакли, цементли, елимли, казеинли, силикатли ва гуашли (декоративли) ҳилларга бўлинади. оҳакли бўёқлар бинокорлик оҳаги, ишқорларга чидамли пигментлар ва кальций хлорид cacl2 нинг аралашмаси орқали олинади. сифатли ва юқори мустаҳкам бўёқ тайёрлаш учун сўндирилган оҳакнинг 1 чи нави ишлатилади. бундай …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"лок бўёқ материаллари" haqida

1680606609.docx лок бўёқ материаллари режа: 1. бўёқчиликда ишлатиладиган материалларнинг синфланиши 2. сувда cуюлтириладиган бўёқлар 3. локлар, эмаллар ва мойли бўёқлар 4. локлар ва бўёқларнинг хоссалари 5. бўёқчилик ишларини бажаришда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги 1. бўёқчиликда ишлатиладиган материалларнинг синфланиши бўёқчилик ва пардозлаш ишлари учун ишлатиладиган лок бўёқ мате- риаллари ҳамда уларни ҳосил қилувчи таркиблар жуда ҳилма-ҳилдир. улар ҳили кимёвий таркиби ва қандай мақсадларда ишлатилишига қараб синфланади. лок бўёқ материалларга локлар, бўёқлар, кукун бўёқлар, эмаллар, грунтовка ва шпаклёвкалар киради. лок ва бўёқларнинг таркибини ҳосил қилувчи материалларга эса турли ҳил рангдаги пигментлар, тўлдирувчилар, боғловчи моддалар, қотирувчилар, пластикловчилар, эрит...

DOCX format, 141,6 KB. "лок бўёқ материаллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: лок бўёқ материаллари DOCX Bepul yuklash Telegram