композитор собир бобоевнинг (1920-2004) ҳаёти ва ижоди

DOC 49.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404727587_54489.doc композитор собир бобоевнинг (1920-2004) ҳаёти ва ижоди режа: 1. композиторнинг ёшлик ва талабалик йиллари. 2. собир бобоевнинг вокал ижоди. 3. собир бобоевнинг фортепиано ижоди. 4. композиторнинг опера ижоди. 5. собир бобоевнинг мусиқали драма ижоди. ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат рбоби, атоқли композитор собир бобоев ижодий ва жамоатчилик фаолияти билан республикамиз замонавий мусиқа маданиятига катта ҳисса қўшган. у ёрқин асарлари билан м. ашрафий, м. бурҳонов, т. содиқов, ш. рамазонов, м. левиев, с. юдаков каби композиторлар сафига қўшилди. бобоевнинг опера, мусиқали драма ва комедиялари, симфоник, вокал - симфоник ва хор асарлари, ўзбек халқ чолғулари оркестри учун асарлари, қўшиқ ва романслари маънавий мулкимизга айланди. собир бобоев 1920 йил 30 декабрда тошкентда муҳаммад восил бобоев оиласида туғилди. онаси ҳамида бобоева (ҳакимхўжаева) уй бекаси бўлган: 1931 йили эри вафот этгандан сўнг 4 ўғил билан қолади. моддий қийинчиликлар сабабли собир ва укаси носирни болалар уйига жойлаштиради. у ерда собир ҳаваскорлик тўгарагига қатнашиб, дутор ва танбурда чалишни …
2
ўзбекистон радиосининг хорида хонанда, бош хормейстер ёрдамчиси, 1947 - 49 йилларда ўзбекистон филар-мониясининг ашула ва рақс ансамблида бадиий раҳбар бўлиб ишлади. бу даврда ёзган мусиқа асарларининг бадиийлиги ва профессионаллигини ҳисобга олиб с. бобоев 1946 йили ўзбекистон уюшмасига аъзолика қабул қилинди. 1948 йили эса уюшманинг биринчи қурултойида у ҳайъат раиси лавозимига сайланди ва 1955 йилга қадар фаолият кўрсатди. шу билан бирга у 1951 - 52 йилларда ҳамза номидаги тошкент мусиқа билим юртида ва консерваторияда мусиқий назарий фанлардан дарс берди. шунингдек, с. бобоев 1958 - 59 йилларда ўзбекистон хор жамияти ҳайъат раиси, 1960 - 65 йилларда ўзбекистон бастакорлар уюшмаси раиси, 1966 - 69 йилларда самарқанд опера ва балет театри директори ва бадиий раҳбари, 1972 - 76 йилларда м. қориёқубов номидаги ўзбек давлат филармонияси бадиий раҳбари; 1969 - 78 йилларда консерватория муаллими, 1982 - 85 йилларда ўзбекистон бастакорлар уюшмаси раиси вазифаларида ишлади. композитор фортепиано учун пъеса, сонатина, рақс; кларнет ва фортепиано учун «рапсодия», …
3
ютуғи эмас, бутун замонавий ўзбек мусиқа санъатининг ва айниқса, оркестр жамоасининг ҳам ютуғи бўлди. бу асар профессионал ва талабалар оркестри дастурларида ҳозирга қадар ижро қилиниб келинмокда. худди «байрам увертюра»си каби чанг ва ўзбек халқ чолғулари оркестри учун басталаган «концертино» (1952 й) ҳам созанда ва тингловчиларнинг севимли асарларидан биридир. бундай ижодий ютуқ композиторни ўз касб - ҳунари устида янада жиддий ишлашга, йирик ва муракаб мусиқа асарлари яратишга илҳомлантирди. тез орада унинг қалами остидан қуйидаги симфоник ва вокал -симфоник асарлар бунёдга келди: симфоник оркестр учун иккита сюита (1952, 1953 й.), мумтоз халқ куйи «сегох» асосида симфоник поэма (1956 й.), т. тўла сўзларига «оқ олтин» вокал - хореографик сюита ва «байрам куни» (1955 й.) вокал - симфоник поэма, айниқса, пахтакор деҳқонлар ҳаётига бағишланган 4 қисмли «ҳосил байрами» (р. бобожон сўзи, 1955 й.) кантатаси ўзининг миллий оҳангдорлиги, ранг - баранг хор қўшиқлар билан мироббошининг лирик ашуласи, якунловчи тантанавор рухда оммавий хор садолари билан ажралиб …
4
1982 й.) мусиқали комедия ва «шаҳрисабз маликаси» (л. гладких пъесаси) мусиқали комедия (1986 й.) ижод этди. с. бобоев к. яшин билан ҳамкорликда «ҳамза» операсини яратди. атоқли шоир, драматург, бастакор, жамоат арбоби ҳамза ҳакимзода ниёзийнинг сиймосига бағишланган «ҳамза» операси 1961 йил 27 май куни саҳна юзини кўрди ва томошабинлар томонидан қизғин кутиб олинди. опера мусиқаси, айниқса, асосий персонажлар: ҳамза, санобар, алижон, шодмон ота, шайх исмоиллар гўзал ва оригинал ариялари, хор қўшиқлари тингловчига манзур бўлди, мафтун қилди. албатта, энг аввал бу композиторнинг ижодий ютуғи бўлди ва республикамиз маданий ҳаётида ўз вақтида катта воқеага айланган эди. келгусида с. бобоев «ватан ишқи» мусиқали драмаси асосида 1973 йили (иккинчи таҳрир 1985 й.) «фидойилар» (ш. саъдулла ва з. фатхулин либреттоси) ва болалар учун 1969 йили ўзбек халқ эртаги асосида «ёрилтош» (ш. саъдулла либреттоси) операларини яратди. с. бобоев ижодий фаолиятида доимий равишда қўшиқ, романс, жўрли ва жўрсиз хор қўшиқлар яратиб келмоқда. бу соҳада басталаган ҳамма асарларнинг номларини …
5
: 1. музыкально- энциклопедический словарь. москва. 1990 г. 2. ф.кароматов. вопросы музыкознания (материалы симпозиума) 1980 г. 3. а.жабборов.т.соломонова.композиторы и музыковеды узбекистана.ташкент. 1975. 4. а.жабборов. ўзбек бастакор ва мусиқашунослари. тошкент.2004. 5. ю.ражабий. и. акбаров. ўзбек халқ мусиқаси тарихи, (ўқитувчи). 1981 йил. 6. т.қиличев. хоразм халқ театри.

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "композитор собир бобоевнинг (1920-2004) ҳаёти ва ижоди"

1404727587_54489.doc композитор собир бобоевнинг (1920-2004) ҳаёти ва ижоди режа: 1. композиторнинг ёшлик ва талабалик йиллари. 2. собир бобоевнинг вокал ижоди. 3. собир бобоевнинг фортепиано ижоди. 4. композиторнинг опера ижоди. 5. собир бобоевнинг мусиқали драма ижоди. ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат рбоби, атоқли композитор собир бобоев ижодий ва жамоатчилик фаолияти билан республикамиз замонавий мусиқа маданиятига катта ҳисса қўшган. у ёрқин асарлари билан м. ашрафий, м. бурҳонов, т. содиқов, ш. рамазонов, м. левиев, с. юдаков каби композиторлар сафига қўшилди. бобоевнинг опера, мусиқали драма ва комедиялари, симфоник, вокал - симфоник ва хор асарлари, ўзбек халқ чолғулари оркестри учун асарлари, қўшиқ ва романслари маънавий мулкимизга айланди. собир бобоев 1920 йил 30 декабрда то...

DOC format, 49.0 KB. To download "композитор собир бобоевнинг (1920-2004) ҳаёти ва ижоди", click the Telegram button on the left.