бастакор толибжон содиқов ҳаёти ва ижодий йули.(1907-1957)

DOC 49,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404546518_54083.doc бастакор толибжон содиқов ҳаёти ва ижодий йули.(1907-1957) режа: 1. композиторнинг болалик ва талабалик йиллари. 2. композиторнинг хор ва вокал ижоди. 3. композиторнинг опера ижоди. 5. композиторнинг мусиқали драма ижоди. ўзбекистон халқ артисти, давлат мукофоти совриндори, композитор ва дирижёр толибжон содиқов замонавий ўзбек профессионал мусиқа санъатига 1920 йилларнинг бошида кириб келди. устозлардан санъат сирларини ўрганди, ўқиди, дутор, танбур,най каби чолғуларда моҳир ижрочи сифатида танилди. ўзининг ижодий, ташкилотчилик ва жамоатчилик фаолияти билан мусиқа санъатимизнинг ривожланишига биринчилар қаторида тамал тошини қўйди. унинг яратган қўшиқ, романс, симфоник ва вокал симфоник асарлари, айниқса, мусиқали драма ва опералари яккахон, концерт ва театр жамоалари репертуарини бойитди. содиқов толибжон самарқанд шаҳрида зиёлилар оиласида 1907 йилда таваллуд топди. у эски мактабда 7 ёшидан бошлаб ўқиди, 1920 йилдан янги мактабда ўқишини давом эттирди. бу ерда ташкил топган мусиқа тўгарагига қатнашади. туғма истеъдод соҳиби мусиқа, адабиёт ва тарихга меҳр қўйган толибжон астойдил ўқиди, тинимсиз дутор ва танбурда машқ қилиб, тез …
2
ов, асрор жўраев, воҳид абдуллаев, жалол обидов, мирбобо зиёев, микоeл калантаров ва бошқалар қатнашдилар. 1925 йилда самарқанд мусиқали театрига тошкент халқ консерваториясини битирган юнус ражабий мусиқа раҳбари этиб тайинланди. шу йилдан бошлаб толибжон содиқов устоздан най чалишни ўрганди ва театр созандалар ансамблида қатнашиб турди. 1928 йилдан бошлаб найчи бўлиб театрда ишлади. 1930 йили саҳна юзини кўрган «боғбон қиз» (с.абдулла пъесаси) спектакли учун у мусиқа басталади. 1928 йили самарқандда н.миронов раҳбарлигида ўзбекистон мусиқа ва хореография илмий тадқиқот институти ташкил топди. биринчи талабалар қаторида т. содиқов ҳам бор эди. бу даргоҳда у устозлардан: ота жалол назиров, домла ҳалим ибодов, ҳофизлардан, ҳожи абдураҳмон танбурчи, м.харратов чангчи, а. исмоилов найчи, а.умурзоқов - қўшнайчилардан фарғона -тошкент, бухоро ва хоразм мусиқа услубларини ўрганди. н. н. миронов нота ёзуви, солфеджио, мусиқа назарияси ва тарихидан сабоқ берди. институт режасига асосан т. содиқов курсдошлари м. ашрафий ва ш. рамазоновлар билан н. н. миронов бошчилигида биринчи маротаба халқ қўшиқ ва …
3
ини олди. мазкур уюшманинг таъсис ҳайъ- ати 1938 йилда ўзбекистон санъат бош бошқармаси томонидан тасдиқланди. таъсис ҳайъатига толибжон содиқов - раис, м. ашрафий - раис ўринбосари, карим абдуллаев - масъул котиб ва аъзолар буйруқ билан тайинландилар. уларга қурултойга тайёргарлик кўриш вазифаси топширилди. иккинчи жаҳон уруши сабабли ўзбекистон бастакорлар уюшмаси биринчи қурултойи 1948 йили бўлиб ўтди. 1937 йили москвада ўтадиган ўзбекистон адабиёти ва санъати декадасига 1936 йилдан бошлаб катта тайёргарлик бошланди. т.содиқов «биринчи депутат» (м. пётр сўзи) ва «сафарбар» (миртемир сўзи) қўшиқларини, овоз ва симфоник оркестр учун «ёр» (миртемир сўзи) романсини, симфоник оркестр учун «шодиёна» поэмаси ва «рақс», р. м. глиeр билан ҳамкорликда «гулсара» (к. яшин пъесаси) мусиқали драмаси каби асарларни яратди. булар декада дастурларида ижро этилди ва олқишларга сазовор бўлди. 1940 йили р. м. глиeр билан ҳамкорликда «лайли ва мажнун» (хуршид либреттоси асосида) операсини яратди. 1935 йили москва консерваторияси қошида м. қориёқубов ташаббуси ва раҳбарлигида ўзбек опера студияси ташкил топган …
4
ри машҳур бўлиб кетди. буларни хонандаларнинг бир нечта авлодлари ижро этиб келмоқдалар. уруш йиллари яна якка хонанда ва симфоник оркестр учун «интизор» номли вальс, «фарҳод қурилиши» симфоник поэмаси ва жангчиларга бағишланган махсус «кино концерт» фильмига мусиқа танлади ва ёзди. урушдан кейинги йилларда у «севаман» (с.абдулла пъесаси) мусиқали комедия (1945 й.) «армуғон» (а.бобожонов пъесаси) мусиқали драма р.м.глиeр билан ҳамкорликда «гулсара» (к.яшин либреттоси) (1949 й.), «лайли ва мажнун» (ш.хуршид либреттоси) операсини 1949 йил таҳрир қилдилар., «зайнаб ва омон» операсининг (1957 й.) биринчи пардасини ёзишга улгурди. 1958 йили зулфия либреттоси асосида ёзилган ушбу операни ю. ражабий, д. зокиров ва б. зейдманлар охирига етказишди ва ўша йили премъераси бўлди. мазкур опера 1959 йили москвада ўтган ўзбекистон адабиёти ва санъати 10 кунлигида бошқа опералар қатори намойиш этилди. 1951 йилда москвада ўтган ўзбек адабиёти ва санъати декадасига бағишлаб якка овоз ва симфоник оркестр учун «москва» (а. пўлат сўзи) номли қўшиқ, мумтоз «ушшоқ» мақом ашуласини қайта ишлаб, …
5
ент шаҳар болалар мусиқа мактаби ва пойтахти кўчаларидан бирига унинг номи берилди. 2003 йилда т. содиқов «буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди. адабиётлар: 1. музыкально- энциклопедический словарь. москва. 1990 г. 2. ф.кароматов. вопросы музыкознания (материалы симпозиума) 1980 г. 3. а.жабборов.т.соломонова.композиторы и музыковеды узбекистана.ташкент. 1975. 4. а.жабборов. ўзбек бастакор ва мусиқашунослари. тошкент.2004. 5. ю.ражабий. и. акбаров. ўзбек халқ мусиқаси тарихи, (ўқитувчи). 1981 йил. 6. т.қиличев. хоразм халқ театри.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бастакор толибжон содиқов ҳаёти ва ижодий йули.(1907-1957)" haqida

1404546518_54083.doc бастакор толибжон содиқов ҳаёти ва ижодий йули.(1907-1957) режа: 1. композиторнинг болалик ва талабалик йиллари. 2. композиторнинг хор ва вокал ижоди. 3. композиторнинг опера ижоди. 5. композиторнинг мусиқали драма ижоди. ўзбекистон халқ артисти, давлат мукофоти совриндори, композитор ва дирижёр толибжон содиқов замонавий ўзбек профессионал мусиқа санъатига 1920 йилларнинг бошида кириб келди. устозлардан санъат сирларини ўрганди, ўқиди, дутор, танбур,най каби чолғуларда моҳир ижрочи сифатида танилди. ўзининг ижодий, ташкилотчилик ва жамоатчилик фаолияти билан мусиқа санъатимизнинг ривожланишига биринчилар қаторида тамал тошини қўйди. унинг яратган қўшиқ, романс, симфоник ва вокал симфоник асарлари, айниқса, мусиқали драма ва опералари яккахон, концерт ва театр жамоалар...

DOC format, 49,5 KB. "бастакор толибжон содиқов ҳаёти ва ижодий йули.(1907-1957)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.