бастакор ф. содиқовнинг ҳаёти ва ижоди (1914-1977)

DOC 43.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404546664_54085.doc бастакор ф. содиқовнинг ҳаёти ва ижоди (1914-1977) режа: 1. бастакор ф. содиқовнинг ёшлик ва талабалик йиллари. 2. бастакор ф. содиқовнинг қўшиқ ижоди. 3. бастакор ф. содиқовнинг мусиқали драма ижоди. ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, созанда, бастакор ва устоз фахриддин содиқов ижодий, ижрочилик, муаллимлик ва жамоатчилик фаолияти билан xx аср ўзбек мусиқаси тарихида ёрқин из қолдирди. у ўзбек мумтоз мусиқа анъаналарини изчил давом эттириб, ўзига хос услубда қўшиқ, ашула, куй ҳамда бошқа шакл ва жанрларда бир қатор асарлар яратиб, халқимиз ҳурмат - эътиборига сазовор бўлди. бастакорнинг яратган мусиқаси жўшкинлиги, ширадорлиги, мазмундорлиги таъсирчанлиги билан тингловчига ҳузур бахш этади. фахриддин содиқов тошкент шахрида 1914 йилнинг 13 майида ишчи оиласида таваллуд топди. олти ёшидан эски мактабда, сўнгра янги мактабда таълим олди. у болалигидан мусиқага қизиқди. аввал дутор чертишни маҳалладаги катта ёшдаги болалардан ўрганди. кейинчалик чорсу гузарида жойлашган машҳур ҳофиз шораҳим шоумаров ташкил этган «санои нафиса» жамоаси қошидаги ансамбл чиқкишларини кузатиб борди ва тез …
2
и, улар билан ижодий мулоқотларда бўлди. 1937 йилда москвада ўтадиган ўзбекистон санъати ва адабиёти декадасига т.жалилов бошчилигида 100 кишидан ортиқ ўзбек ансамблига моҳир созандалар қатори ф. содиқов ҳам ишлашга таклиф қилинди. 1938 йили филармония қошида хотин - қизлардан иборат дуторчилар ансамбли ташкил этилгач, у мусиқа раҳбари сифатида ишлади ва бастакорлик ижоди билан репертуарини бойитди, ижрочилик маҳоратини оширди ва тез орада машҳур жамоага айлантирди. уруш йиллари фронт концерт бригадасининг мусиқа раҳбари бўлиб, жангчиларга хизмат қилди. 1947 - 1953 йиллари ф. содиқов ўзбекистон радиоси қошидаги ўзбек халқ чолғулари ансамблида чангчи, 1953 - 1955 йилларда филармониянинг ашула ва рақс ансамбли созандаси, 1955 - 1957 йилларда ўзбек давлат эстрадасида ансамбл раҳбари вазифасида ишлади. 1957 йилда ф. содиқов ю. ражабий раҳбарлигидаги радио қошида ташкил этилган созандалар ансамблга чангчи этиб таклиф қилинди. 1959 йилда мақомчилар ансамблида чангчи, 1961 йилдан эса мазкур ансамблга мусиқа раҳбари этиб тайинланди ва шу вазифада умрининг охиригача ишлади. 1972 йилда тошкент давлат …
3
лайдиган қўшиқлар орасида «ўзбекистоним менинг» (уйғун сўзи), «ҳосил тўйи» (м. қориев сўзи), «жаҳон бўйлаб бир овоз янграр» (қ. муҳаммадий сўзи), «тинчлик қўшиғи» (у. ғани сўзи), «зарафшон» (а. пўлат сўзи), «гуллар водийси» (т. тўла сўзи), «ватан ўхшар қуёшга» (э. раҳим сўзи), «ўзбекистон олтини» (ё. мирзо сўзи), «ботир чўпон қўшиғи» (қ. муҳаммадий сўзи), «олтин водий» (з. обидов сўзи), «теримчи қизга» (с. зуннунова сўзи), «ёрим тўқур хон атлас» (а. бобожонов сўзи), «ўлкам ипакка тўлсин», «оқ олтин карвон - карвон» ва «мирзачўлнинг қизиман» (з. обидов сўзлари) каби қўшиқлар радио тўлқинларида мунтазам жаранглаб келди. бастакорнинг кўплаб қўшиқ ва ашулалари табиатни, ишқ - муҳаббатни, инсонийликни, гўзалликни мадҳ этади: «севгилим», «тонг шабодалари», «уяламан», «ҳаё» (м. қориев сўзлари), «ёр билиб», «хўб де, жоним, «ёр бўлсанг дейман» (с. зуннунова сўзлари), «бир гўзал», «ойдин кечада» (миртемир сўзлари), «онажоним», «айб этма», «хуш ҳаво чаманларида», «муборакбод», «кўзим», «мезбон бўлай» (з. обидов сўзлари), «менга навбат», «ширмоной», «ёр бўлмаса», «гўзал», «зуҳрога» (т. тўла сўзлари), …
4
ўзбекча вальс», «ўхшарсиз» каби чолғу куйларини яратди ва ўзбекистон радиосининг рамзий чақириқ куйини ижод қилди. ажойиб инсон, машҳур бастакор, машҳур созанда ва устоз ф. содиқов xx аср мусиқа санъатининг ривожлантиришига қўшган ҳиссаси учун 1964 йили «ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони билан тақдирланган ва орден, медаллар билан мукофотланган. адабиётлар: 1. музыкально- энциклопедический словарь. москва. 1990 г. 2. ф.кароматов. вопросы музыкознания (материалы симпозиума) 1980 г. 3. а.жабборов.т.соломонова.композиторы и музыковеды узбекистана.ташкент. 1975. 4. а.жабборов. ўзбек бастакор ва мусиқашунослари. тошкент.2004. 5. ю.ражабий. и. акбаров. ўзбек халқ мусиқаси тарихи, (ўқитувчи). 1981 йил. 6. т.қиличев. хоразм халқ театри.
5
бастакор ф. содиқовнинг ҳаёти ва ижоди (1914-1977) - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бастакор ф. содиқовнинг ҳаёти ва ижоди (1914-1977)"

1404546664_54085.doc бастакор ф. содиқовнинг ҳаёти ва ижоди (1914-1977) режа: 1. бастакор ф. содиқовнинг ёшлик ва талабалик йиллари. 2. бастакор ф. содиқовнинг қўшиқ ижоди. 3. бастакор ф. содиқовнинг мусиқали драма ижоди. ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, созанда, бастакор ва устоз фахриддин содиқов ижодий, ижрочилик, муаллимлик ва жамоатчилик фаолияти билан xx аср ўзбек мусиқаси тарихида ёрқин из қолдирди. у ўзбек мумтоз мусиқа анъаналарини изчил давом эттириб, ўзига хос услубда қўшиқ, ашула, куй ҳамда бошқа шакл ва жанрларда бир қатор асарлар яратиб, халқимиз ҳурмат - эътиборига сазовор бўлди. бастакорнинг яратган мусиқаси жўшкинлиги, ширадорлиги, мазмундорлиги таъсирчанлиги билан тингловчига ҳузур бахш этади. фахриддин содиқов тошкент шахрида 1914 йилнинг 13 майида ишчи оилас...

DOC format, 43.5 KB. To download "бастакор ф. содиқовнинг ҳаёти ва ижоди (1914-1977)", click the Telegram button on the left.