воқеабанд картина композицияси

DOC 54.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404549201_54134.doc воқеабанд картина композицияси мавзули рангтасвир энг аввало, тасвирий санъатнинг маиший, тарихий, батал (ҳарбий) ва мифологик жанрлари билан боғланади. бундай картиналарни «жанрли композиция» деб ҳам юритилади. жанрли картина композицияси ғоявий фикр билан тасвирланади. ҳар қандай «саводли» жойлаштиришга эга картина ҳам, бирор ғояни чуқур ҳал этмаса, у санъат асари бўла олмайди. композиция устида ишлашнинг барча жараёнлари бу ғоявий фикрни бойитиш, ҳар томонлама қайта-қайта ишлаш ва реализация қилиш жараёни ҳисобланади. машҳур рассомларнинг айтишича инсонни тўлқинлан-тирадиган ва тинчлик бермайдиган қандайдир бир ғоя туғилгандагина дархол эскиз қилинади. композиция устида ишлаганда сохта вазифалардан келиб чиқмаслик ва картинани қандайдир бир мазмуний геометрик схемалар асосида қуриш керак. бунда фигураларни диоганал, айлана, учбурчак асосида қуриш ва ҳоказоларни назарда тутилмоқда. токи қизиқарли мавзуни топмасдан туриб, композиция билан шуғулланиш ярамайди. мавзу деганда рассом ўйлаган, ўзининг яратилажак асарида ифодаламоқчи бўлган ҳиссиёт ва фикрлар, ғоялар йиғиндиси тушунилади. мавзу албатта чуқур билим доирасида. ҳаётий воқеалар ва тажриба асосида туғилиши керак, мавзу «долзарблик»ни рўкач …
2
лган ҳолдагина тасвир мазмунни жонлантиради ва бадиий образга айлантиради. ҳар бир реалистик асарнинг зарурий асоси мазмунли воқеани топиш билан белгиланади. мазмунни эса, ҳаракатдаги одамлар сони, уларнинг жойлашиши, гавданинг ўлчами, кўриш нуқтасини танлаш ва бошқа шу кабилар белгилайди. бир мавзунинг ўзи турли хил мазмунда ёритилиши мумкин. масалан, урушга қарши мавзуларда гарчи барчасининг мазмуни, воқеаси ҳар хил бўлсада бир нечалаб машҳур картиналар яратилган. рассом учун мазмун дарровгина топилмайди, балки ўйланган мавзуни чуқур ва тўлиқ очиб бериш имконини берувчи композицион ечим изланилади, токи, унинг кўнгилдагидек аниқ, тушунарли ифода топилмагунча жуда кўплаб қораламалар қилинишига тўғри келади. мазмун топиб олингач эса, шу заҳотиёқ композиция эскизи устида тинимсиз, заҳматли иш бошлаб юборилади. биринчи эскизлар кичик ўлчамда бўлгани маъқул. асосий композицион қурилишларни жойлаштириб олиш енгилроқ бўлиши мақсадида шундай формат танланади. эскиз - бу картина лойиҳаси, картина устида ишлашнинг биринчи босқичи ҳисобланади. эскизда қоғоз ёки холстнинг формати, тасвирни ўлчами, кўриш нуқтаси, горизонт баландлиги аниқлаб олинади. эскизнинг турли вариантларида …
3
гина картинада ҳаёт ҳаракати берилади, у қуруқ ва жонсиз, ҳаракатсиз бўлиб қолмайди. эскизда композицион ечим ҳал этилгач, (персонажларнинг ҳаракати ва ҳолати, уларнинг психологик характеристикаси, кийиниши, вазияти, ва бошқ) картина учун этюд бажаришга ўтилади. бу ишни яхшироқ бажариш учун, картина ҳолатини ёритиш мақсадида алоҳида бир типаж топиш зарур бўлади. қоралама ва этюдларни албатта картина воқеаси тасвирланишига мос ҳолдадаги вазият ва ёритилганлик шароитида бажарилиши шарт. масалан, м.е.репин 1878 йилнинг ёзида биринчи марта «запорожьелик казакларниг турк султонининг асир бўлишга ундовчи хатига жавоб»и билан танишиб қолади. казакларнинг бу жавобидан рассом қаттиқ хайратга тушади. уни эркин, ҳеч қачон хеч ким томонидан забт этиб бўлмаган запорожье сечи юртининг қаҳрамонона руҳияти қоплайди. ва у картина ёзиш иштиёқи билан ёниб юради. биринчи марта абрамцевада картина мазмунини қораламасини қилади. унда эркин, кулишаётган казаклар образи кўрсатилади. сўнг бироз вақт ўтгач биринчи рангтасвир эскизини чизади. барча саҳнани рассом томошабинга яқинлаштиради, асосан казакларнинг юз ифодаси ва харакатларига, уларнинг характерли қиёфаларига эътиборни тортади. …
4
ни тўлғазади ва шундан кейингина навбатдаги ишга киришади. репин биринчи вариантидаги рангтасвир эскиздан фарқли ҳолда холстнинг форматини катталаштиради. воқеада қатнашувчи шахслар сонини кўпайтиради ва айрим фигураларни бутунлай олиб ташлайди. казакларни бутун галаси билан яхлит бироз орқароққа олади ва картинани мазмунли маиший кўринишда эмас, балки қаҳрамонона мазмундаги тарихий картина сифатида кўрсатишга уринади. картина устида ишлаш жараёнида репин ўзининг қаҳрамонлари портрет-характеристикасидаги камчиликларни сезиб қолади ва 1888 йили запорожье казакларининг авлодлари яшаётган кубанга боради. қария казакларнинг юзидаги чуқур ажин ва тиртиқларида у энг аввало донолик, бой ҳаётий тажрибаларни ва қаҳрамонона ҳаракатлар қила олувчи ҳалқ тимсолини кўради. масалан, оддийгина, кичик бир станцияда яшовчи василий олешкода у, доно ва жасур запорожьеликлар атамани иван серконинг характерловчи белгиларини кўради ва ўз ўрнида картинага киритади ва кўплаб натурадан қилинган этюдларни дўстлари таниш-билишлари ичидан ўзига керак бўлган образлари учун қиёфаларини топиб тасвирлади ва 1891 йили картинани тугаллади. в.и.суриков бежиз айтмаган: «мен аввало қадимий устозларнинг картиналаридаги композицияда ҳамма нарсани кузатдим, …
5
еанинг мазмунан боғланишда бўлиши, композицион мазмун маркази, ритм, мувозанат, симметрия ва асиметрия ва бошқа асосий ва ёрдамчи деталлардан унумли фойдаланиш назарда тутилади (шу ўринда к.беҳзоднинг «эски мачит қурилиши» миниатюрасини ёдга олиш ўринлидир). бу машқда ҳам албатта изланишлар билан мақсадга борилади. учинчи машқ: «ёшлик», мавзусида воқеабанд композиция ишлаш. бунда замонавий ишлар, харакатли ва типик холат образли акс эттириш мақсад қилиб қўйилади. ёшларнинг меҳнати, ижодкорлиги, бахс ва мунозарали ҳаёт тарзи, романтикага берилган онлар, яратувчанлик, спортдаги ютуқлар ва ёшлик гашти, халқ ҳашарлари, байрамлардаги ёшларни итштирокининг энг характерли пластик ечимларини топиш мақсад қилиб қўйилади. адабиётлар 1. абдуллаев н. санъат тарихи. 2 қисмлик. 1-қисм. - т., 1987. 2. абдуллаев н. санъат тарихи. 2 қисмлик. 2-қисм. - т., 2001. 3. абдурахмонов ғ.м. тасвирий санъат композицияси. - т., 1996. 4. азимова б. натюрморт тузиш ва тасвирлаш методикаси. - т., 1984. 5. беда г.в. основў изобразительной грамотў (рисунок, живопись, композиция). учебное пособие для студентов пединститутов. - м., 1981. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "воқеабанд картина композицияси"

1404549201_54134.doc воқеабанд картина композицияси мавзули рангтасвир энг аввало, тасвирий санъатнинг маиший, тарихий, батал (ҳарбий) ва мифологик жанрлари билан боғланади. бундай картиналарни «жанрли композиция» деб ҳам юритилади. жанрли картина композицияси ғоявий фикр билан тасвирланади. ҳар қандай «саводли» жойлаштиришга эга картина ҳам, бирор ғояни чуқур ҳал этмаса, у санъат асари бўла олмайди. композиция устида ишлашнинг барча жараёнлари бу ғоявий фикрни бойитиш, ҳар томонлама қайта-қайта ишлаш ва реализация қилиш жараёни ҳисобланади. машҳур рассомларнинг айтишича инсонни тўлқинлан-тирадиган ва тинчлик бермайдиган қандайдир бир ғоя туғилгандагина дархол эскиз қилинади. композиция устида ишлаганда сохта вазифалардан келиб чиқмаслик ва картинани қандайдир бир мазмуний геометрик схемал...

DOC format, 54.5 KB. To download "воқеабанд картина композицияси", click the Telegram button on the left.