зардўштийлик билан боғлиқ томоша турлари

DOC 160,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1682407056.doc зардўштийлик билан боғлиқ томоша турлари режа: 1. “авесто” даги томошалар тасвири 2. муғлар ва ижрочилик санъати 3. оловхона, эркак уйлари, «подшо-вазир» ўйини 4. митра байрами ва лазги рақси 5. анахитага оид томошалар “авесто”даги томошалар тасвири замонлар ўтиши билан, овчилик ва чорвачилик қатори деҳқончиликнинг ҳам тез ривожланиши, янги қабила, янги синфларнинг майдонга келиши, давлатларнинг пайдо бўлиши, шаҳарларнинг кўпайиши, ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши, турли янги мифлар, диний ақидалар, мафкураларнинг туғилиши—ўша давр маросимларига, халқ ўйинларига, рақс ва мусиқасига ҳам таъсир кўрсатди. уни такомиллаштирди, янги мавзулар, янги образлар олиб кирди. натижада янги томоша услублари — йил фаслларига, ҳосилни кўпайтиришга ва ҳарбий ғалабаларни нишонлашга бағишланган турли маросим, байрамлар пайдо бўлди. ибтидоий давр маросимларида одамлар асосан ҳайвон ва табиат ҳодисаларига тақлид қилиб келган бўлсалар, бу давр маросимларида, байрамларида, халқ ўйинларида маъбуд, маъбудалар, мифологик ва афсонавий қаҳрамонларнинг образлари махсус ижрочилар томонидан тақлидий кўрсатиладиган бўлди. мана шу даврда қадимий ўзбекистон территориясида яшаган қабилалар, элат ва халқларнинг иқтисодий, …
2
ахура мазданинг серҳосил мамлакат яратиши ҳақидаги ривоят, иккинчи фаслида эса ер сатхини уч баробар ошириб деҳқончилик ва чорвачиликни кенгайтирган, кишилар учун кўп фойдали мўъжизалар яратган адолатли йима жамшид ҳақидаги афсона нақл қилинади. учинчи фаслда «қасрдаги донни, емиш кўкатларини, мева берувчи дарахтларни кўпроқ экилса, қуруқ тупроқни суғорсалар, ортиқча серсув ботқоқ ерларни қуритсалар ўша жойда ер қувонади» деб, деҳқончилик ва боғдорчилик муқаддас ҳамда шарафли меҳнат экани тарғиб қилинади. тарихий маълумотларга қараганда «авесто» эрамиздан олдинги vii аср охири vi аср бошида майдонга келган. унинг муқаддас китоб шаклида тўла шаклланиши эса эрамиздан олдинги биринчи минг йилликка тўғри келади. у 21 китобдан иборат бўлиб, «зенд—авесто» деб аталган. аммо унинг кўп қисми искандар зулқарнайннинг босқинчилик уруши натижасида персопаль саройидаги ёнғинда куйиб кетган. қолганлари эса араб босқинчилари даврида йўқолган. бизгача етиб келган «авесто» китобининг энг қадимги нусхаси 1324 йилда кўчирилган бўлиб, у копенгагенда сақланади. «зенд—авесто» ўтган асрда бир неча бор европа тилларига ҳам таржима қилинган. шундай қилиб …
3
рад» қисми 24 фаслдан иборат бўлиб, ибодат қўшиқларини, «ясна» қисми 72 фаслдан иборат бўган, қурбонлик маросимларида айтилган фожиавий қўшиқ ва марсияларни ўз ичига олади. «яшт» қисмида зардуштийлик худолари ва маъбудалари мадҳига айтиладигаи 22 та қўшиқ ва хор назмлари киргизилган. «авесто» маросимларида диний ақидаларни, мураккаб қўшиқ ва хорларни пантомим рақс билан ижро этилиши, унда мифологик қаҳрамонлар образларининг яратилиши «авесто»нинг қўшиқ ва хор текстини билган ва ғояларини катта маҳорат билан тасвирлаб бера олади-ган махсус ижрочиларни талаб қилар эди. шу жиҳатдан «авесто» маросимларини ижро этиш шакалларини илк театр санъати элементлари деб қараш мумкин. унинг диний маросимлари ибодатхоналарда ёки махсус майдонда театрлашган услубда, унинг дуо ва байтлари жўшқин мусиқа, қўшиқ, пантомим рақс билан ҳамоҳанг олиб борилган. коинотнинг алоҳида-алоҳида ҳодисаларига мутасаддий бўлган митра, анахит, хумо, жамшид, миррих каби турли мифологик типларнинг қаҳрамонликлари махсус ижрочилар томонидан ўйнаб кўрсатилган. чунончи қуёш ва ёруғлик худоси митра «авесто»да тенгсиз баҳодир, душманга қарши шафқатсиз курашувчи жасур йигит, ўтда куймас, сувда …
4
ваффақият бахш этувчи бир шахсдир». бу образнинг тасвири тўғрисида яна қуйидаги мисраларни ўқиймиз: ”анахитни доимо гўзал, бақувват, камарини баланд боғлаган, олтин зийнатли, кўп бурмали мурсак кийган бир қиз сифатида кўриш мумкин...». кўриниб турибдики, анахит образи жонли шахс сифатида таърифланади. демак, бунинг тимсоли асрлар бўйи махсус ижрочилар томонидан ўйналиб, жонлантирилиб келинган. ўрта осиё территориясида топилган жуда кўп тасвирий санъат ёдгорликлари ичида анахит фигураси турли вариантларда кўринади. тадқиқотчилар анахит маросимлари жуда жўшқин ўтгани, улар турли драматик диалог, ялпи қўшиқ хор ва рақслар билан олиб борилганлигини кўрсатдилар. зардуштийлик мазҳаби билан алоқадор бўлган мифологик сюжетларни қадимда ҳамма қўшилиб— хоровод услубида ижро этилганини юнон тарихчиларидан ксенофон (эрамиздан илгариги 434—355 йиллар) ҳам тасдиқлайди. у эрамиздан бурунги iv асрда скифларнинг мусиқа ва ашулалар билан ижро этадиган оригинал мифологик хоровод томошаларини кўрганини ёзади. «улар бир-бирига қараб хор айтаётганда қатор саф тортиб турадилар... шундан сўнг бири ашулани бошлайди, қолганлари ҳам шу ашула йўлида айта бошлайдилар». ислом динининг қатъий таъқибига …
5
алзорга ўхшайди. айниқса, бу дин билан боғлиқ байрамлар, маросимлар, томошалар кам ўрганилган. улар тўғрисида узуқ-юлиқ маълумотлар, қайдлар, фаразлар бор, холос. минг афсуски, ўзбек олимлари кўп ҳолларда зардуштийликни четлаб ўтганлар. бунинг сабаблари бор, албатта. бири шуки, зардуштийликни биринчи навбатда форс-тожик халқларигагина хос деб қараганлар. иккинчидан эса зардуштийлик ва умуман маьжусийликка оид динларни ўрганиш гуноҳ, у исломга соя ташлайди, деб ўйлаганлар. афсус-надоматлар бўлсинки, xx асрда ҳам мазкур мавзуни бирон бир ўзбек олими махсус ўрганмади. зеро, совет ҳокимияти даврида дин, диний тасаввурлар ва қарашлар у ёқда турсин, шу билан салпал боғлиқ ижодкор, бадиий асарни ҳам четга суриб қўйилди. классик асарлар илоҳий оҳанглар ва лавҳалардан тозаланиб, рандаланиб нашр этилди. вақт шуни кўрсатдики ислом, тасаввуф тариқатлари, балки ўрта осиёда исломгача ҳукм сурган зардуштийлик, буддизм, ибтидоий дунёқарашлар тотемизм, анимизм каби диний эътиқодлар барча элатлар, халқлар ҳаётида кенг томир ёйиб, маросим, сайл ва байрамларида, томошаларида кўпинча бир-бири билан чатишган ҳолда намоён бўлиб келган. ислом маъжусийликка қарши қанча …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "зардўштийлик билан боғлиқ томоша турлари"

1682407056.doc зардўштийлик билан боғлиқ томоша турлари режа: 1. “авесто” даги томошалар тасвири 2. муғлар ва ижрочилик санъати 3. оловхона, эркак уйлари, «подшо-вазир» ўйини 4. митра байрами ва лазги рақси 5. анахитага оид томошалар “авесто”даги томошалар тасвири замонлар ўтиши билан, овчилик ва чорвачилик қатори деҳқончиликнинг ҳам тез ривожланиши, янги қабила, янги синфларнинг майдонга келиши, давлатларнинг пайдо бўлиши, шаҳарларнинг кўпайиши, ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши, турли янги мифлар, диний ақидалар, мафкураларнинг туғилиши—ўша давр маросимларига, халқ ўйинларига, рақс ва мусиқасига ҳам таъсир кўрсатди. уни такомиллаштирди, янги мавзулар, янги образлар олиб кирди. натижада янги томоша услублари — йил фаслларига, ҳосилни кўпайтиришга ва ҳарбий ғалабаларни нишонлашга бағишланган...

Формат DOC, 160,0 КБ. Чтобы скачать "зардўштийлик билан боғлиқ томоша турлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: зардўштийлик билан боғлиқ томош… DOC Бесплатная загрузка Telegram