режиссёрлик қобилиятини тарбиялаш

DOC 289,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682579506.doc режиссёрлик қобилиятини тарбиялаш режа: 1. бадиий ижоднинг умумий шартлари 2. кузатувчанлик, тасаввур, фантазиянинг касбий ахамияти 3. кузатув машқлари 4. режиссёрда тасаввур ва фантазияни ўстириш машқлари. 5. сўзсиз хатти-ҳаракат учун машқлар 6. саҳнавий диққат учун машқлар 7. саҳнавий эркинликни тарбиялаш машқлар 8. саҳнавий ишончни тарбиялаш машқлари 9. муносабатлар ва рўй берган воқийликни баҳолаш бадиий ижоднинг умумий шартлари режиссёрлик касби кўп тармоқли ижодий фаолият ва тасаввур қилаолиш салолҳиятига эга, чуқур билим ҳамда актёрлик маҳорати сирларини мукаммал эгаллашликни талаб қилади. режиссёрлик касби каби бир қанча соҳа мутахассислиги, қўп қиррали иқтидор, маҳоратни талаб қиладиган соҳа кам учрайди. шунинг учун режиссёрлик касбини эгалллашга бел боғлаган талаба. кўплаб ижодий соҳа билимларига эга бўлишидан ташқари, табиатан шу соҳага лаёқатли бўлиши зарур. режиссёрлик соҳасига лаёқати бўлмаган талабани, турли узлуксиз машқлар ёрдамида маълум кўникмаларга ўргатиш соҳага зарур билимлар билан қуроллантириш мумкин. бироқ талабанинг ўзида туғма профессионал лаёқат бўлмаса, ҳеч қандай машғулот ва билим унга ёрдам бераолмайди. профессионал лаёқат …
2
рини, хаётий кузатувларини тинимсиз бойитиб боришга бўлган изланишларидан иборатдир. агар кўрган ва билган нарсаларини иҳзор этиш учун қалбининг ич-ичидан тинимсиз ташқарига чиқишга, одамларга айтишга, одамлар билан баҳам кўришга ўзида кучли ихтиёж бўлмаса, бу соҳадагаи барча сайъи ҳаракатлари зое кетади. лев толстой, -агар ёза олмасанг, яхшиси ёзмаганинг маъқул”деган сўзини режиссура соҳасига тўғриласак. ”агар саҳналаштираолмасанг, яхшиси саҳналаштирмаганинг маъқул”дейиш мумукин. режиссёр ўзи ўқиган пеъесадан олган таъсуротларини, хаётий воқеалар силсиласидан олган таъсуротлари остида ўзининг айтмоқчи бўлган фикрларини саҳнадан туриб баралла хайқиришга ўзида кучли эътиёж сезмугунча асар устидаги ишни амалга оширишга киришмаслиги зарур. айтмоқчи бўлган фикрнинг самиймийлиги, мазмундорлик, санъаткор лаёқати бир-бирини тўлдириб, бойитиши натижаси ўлароқ. яхши асар дунёга келиши мумкин. булардан ташқари ҳар бир забардаст ижодкорда бўлганидек, бадиийғоявий дунёқарашнинг кенг шаклланганлиги, ижтимоий, фалсафий мушоҳаданинг теранлиги, хаётнинг пасти-баландини яхши тушиниши асар муваффақиятида ҳал қилувчи ўрин эгаллайди. режиссёрнинг илмий салоҳиятини ўстиришда санъатшунослик илмини яхши тушиниши, таҳлил қилаолиш кўламининг кўпқиралиги муҳим омил ҳисобланади. санъатшунослик фанлари бўйича режиссёр замонавий …
3
н шуғулланиш, санъат билан шуғулланиш мумкин эмас. “шундай инесонлар борким, -деб ёзган эди к. с. станиславский-бундайлар табиатдан ўта сезгир ва синчиков бўладилар. улар беихтиёр тарзда кузатувчан бўлиб, атрофида рўй бераётган ходиса ва воқеларани сезадилар кўрадилар хотираларида умрбод сақлайоладилар. устига-устак кўрган ва сезган. кузатганлари орасидан қизиқроқ, муҳимроқ, гўзал ва типик хусусиятга эга бўлганларини саралаб оладилар. бундай инсонлар билан суҳбатлашганингда, кўпчилик одамларнинг эътиборидан четда қолган воқеа ва ходисаларни, сезмасдан кўрмасдан ўтқазиб юборганликларини гувоҳи бўламиз”. сезгирлик ва кузатувчанликнинг бир неча қирраси бор. у ёки бу санъат тури тўғрисида фикр юритсак, кузатувчанликнинг ўша соҳага таълуқли қиррасини кўрамиз. фақат айрим мураккаб санъат турларигина кузатувчанлик ва сезгирликнинг барча қирралари иштирокини талаб қилар экан. шунга қарамай барибир кузатувчанлик ва сезгирликнинг алоҳида бир қирраси устивор бўлишлигини талаб қилар экан. мисол учун тасвирий санъатда рассомдан ранглар, чизиқлар, хошиялар, нур ва сояларни сезишликни талаб қилса, хайкалтарошдан буюмларнинг ташқи пластик шаклини, майдон макон ва замондаги ҳолатини. ҳажми баландпастлигини сезишликни талаб қилар …
4
турлари мутахиссислари каби бешта сезгисни ишга солади. (албатта бунда кўпроқ кўриш ва эшитиш каби фаолиятга кўпроқ ўрин берилади) лекин бошқа санъат мутахассисларидан фарқли ўлароқ актёр яна бир сезгисини ҳам ишлатаолиши талаб қилинади. худди мана шу сезги актёрлик санъатида муҳим аҳамиятга эга. бу сезгини қабул қилишнинг мушаклар ёки мотор сезги ҳам дейиш мумкин. инсон ҳатти-ҳаракатини кузатётган актёр, ҳаёлан ўша ҳаракатларни такрорлашга “ўйнашга” интилади. гарчанд актёр ўз объектини кузатар экан, ташқаридан қараганда у, ҳаракатсиз турган бўлсада, унинг ички мушаклари кузатилаётган объектнинг ҳаракатларини келтириб чиқарувчи бошланғич турткиларини такрорлашга интилади. худди мана шу бошланғич турткилар орқали кузатилаётган объктнинг хатти-ҳаракатлари актёрнинг мускуллари хотирасида сақланиб қолади. актёр мазкур шахсга ўхшаган образларни саҳнада акс этдиришига тўғри келган вақтда мушаклар хотирасида сақланиб қолган бошланғич ҳаракатлар ишга тушади ва тимсолнинг қиёфаси тўлалигича намоён бўлади. демак актёр объектни фақат кўз ва қўлоқлар орқалигина ўрганиб қолмай, мушаклари орқали ҳам кузатар экан. агар инсонда табиатан шундай мушаклар кузатиши бўлмаса бундай одамдан актёр …
5
рқали ҳаракатланувчи манзарага айланади. театр санъатида ҳам шундай манзарани кузатиш мумкин. саҳнадаги актёр ҳам вақт ва замон бирлигида ҳаракат қилади. спектаклнинг гармоник ҳамоханглигини таъминлаш учун актёрларнинг вақт ва макондаги ҳаракатлари маълум тартиб ва бир-бири билан мутаносибликда кечиши зарур бўлади. режиссёрнинг асосий вазифаси мана шу уйғунлашган ҳамоҳангликни таъминлашдан иборатдир. яъни актёрларнинг саҳнадаги вақт ва маконда кечадиган хатти-ҳаракати орқали маълум бадиий ғоявиликни таъминлаш мақсадида улар фаолиятнини ижодий ташкил этаолишлик талаб қилинади. мана шу ўз аро мутаносиблик спектакль деб аталади. режиссёр ҳам актёр каби инсон фаолиятини унинг харакатларини кузатув орқали ўрганиши, кўрганларини хотирасида сақлай билиши зарур. актёр каби режиссёрни ҳам инсон табиатининг турли томонлари қизиқтириши керак. яъни уларнинг юриши, қадам ташлаши, ўтиришитуриши, овқатланиши, бахслашиши, севги изҳор этиши, овутиши, буюриши, дўқ – пўписа қилиши, рад этиш, ишонтириш, ҳийла ишлатиши, лаганбардорлик қилиши, алдаши, мўғомбирлик қилиши, ва х. к. з. лар. шунингдек жисмоний, руҳий, ҳиссий, содда ва мураккаб ҳаракатларни ҳар бири ўз инсонийлик хусусиятидан келиб чиқиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"режиссёрлик қобилиятини тарбиялаш" haqida

1682579506.doc режиссёрлик қобилиятини тарбиялаш режа: 1. бадиий ижоднинг умумий шартлари 2. кузатувчанлик, тасаввур, фантазиянинг касбий ахамияти 3. кузатув машқлари 4. режиссёрда тасаввур ва фантазияни ўстириш машқлари. 5. сўзсиз хатти-ҳаракат учун машқлар 6. саҳнавий диққат учун машқлар 7. саҳнавий эркинликни тарбиялаш машқлар 8. саҳнавий ишончни тарбиялаш машқлари 9. муносабатлар ва рўй берган воқийликни баҳолаш бадиий ижоднинг умумий шартлари режиссёрлик касби кўп тармоқли ижодий фаолият ва тасаввур қилаолиш салолҳиятига эга, чуқур билим ҳамда актёрлик маҳорати сирларини мукаммал эгаллашликни талаб қилади. режиссёрлик касби каби бир қанча соҳа мутахассислиги, қўп қиррали иқтидор, маҳоратни талаб қиладиган соҳа кам учрайди. шунинг учун режиссёрлик касбини эгалллашга бел боғлаган талаба...

DOC format, 289,5 KB. "режиссёрлик қобилиятини тарбиялаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.