турар-жой биноларини лойиҳалаш асослари

DOC 1.3 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1683284140.doc турар-жой биноларини лойиҳалаш асослари режа: 1. турар-жой бинолари ва хонадонларни танлаш ҳамда шакллантириш учун талаблар ва шароитлар 2. турар-жойларнинг таснифи 3. ўзбекистон шароитида турар-жой биноларини лойиҳалаш учун қўйиладиган асосий талаблар турар-жой бинолари ва хонадонларни танлаш ҳамда шакллантириш учун талаблар ва шароитлар республикамизнинг шаҳарлари, вилоят ва туманларининг аҳолисининг таркиби, яъни аҳолининг ёши, оила таркиби: эркак, аёл ва болаларнинг таркиби ва бошқа шунга ўхшаш омиллар эътиборга олиниши лозим. бу эса бутун мамлакатимизда аҳоли рўйхати ўтказилганидан сўнг аниқланади. турар - жой ва хонадонларни танлашда, албатта ҳисобга олиниши керак бўлган талаблар қуйидагилардан иборат: · аҳолининг демографик таркиби; · оила аъзоларининг урф-одатлари ва ҳунари, яъни қандай иш билан машғул бўлишлари; · қурилиш жойи; · қурилиш жойининг табиий иқлим шароити; · техника - қурилиш базасининг аҳволи ва шароити. ҳар бир шаҳар, вилоят, туман ва қишлоқ учун уй-жой танлашда уларда яшайдиган аҳолининг демографик таркибига қараб ҳар-хил сонли нисбатлари олинади. республикамиз аҳолисининг демографик таркиби, албатта бошқа давлатлар …
2
р бўлиши керак. илм-фан ва санъат аҳллари учун қўшимча хоналар қурилиши хонадон таркибини ва тархини белгилашда ҳисобга олиниши керак бўлган шарт-шароит ҳисобланади. халқнинг урф-одатлари ҳам хонадон таркибига ўз таъсирини ўтказади. ўзбек халқининг энг асосий урф-одатларидан бири бу очиқ ҳавода кўпроқ вақтни ўтказишдир. бу одат мамлакатимизнинг табиати, иқлим-шароитидан келиб чиққан бўлиб, бу нарса хонадон таркибига очиқ ёзги хоналар, айвонлар ва супаларни киритишни тақозо этади. бу ерда аҳоли меҳмон кутади, дам олади ва ухлайди. уйнинг турини танлашга унинг қаерда жойлашгани ҳам таъсир қилади. уйнинг жойлашган жойига қараб уй шаҳардами, қишлоқдами, шаҳар марказидами ёки четдами шунга қараб ҳар-хил талаблар пайдо бўлади, ундан ташқари ернинг паст-баландлиги, уйни ўраб турган табиат, иқлими шароити, тупроқ таркиби ва ер қимирлаш, сейсмика ҳоллатлари ҳам уй турини танлашда муҳим рол ўйнайди. шимол ва жанубда қуриладиган уйлар бир - биридан ўта фарқ қилади, ундан ташқари нам ва қуруқ иқлим, тоғ ёки пастликлар саҳро ва нам ерларнинг таъсири ҳам турар-жой меъморчилигига …
3
ниқса ернинг шарт-шароити жиддий эътиборга олиниши керак бўлган муҳим омиллардир. турар-жойларнинг таснифи турар уй-жойлар ўзининг ҳар хил хусусиятларига қараб қуйидагиларга бўлинади. (расм) расм. турар-жой биноларининг хиллари: 1 - қишлоқ типидаги ҳовлили уйлар; 10 - қариялар уйи; 2 - шаҳар типидаги ҳовлили уйлар; 11 - коммунал меҳмонхоналар; 3 - кам қаватли уйлар; 12 - туристлар меҳмонхонаси; 4 - ўрта қаватли уйлар; 13 - транзит меҳмонхоналар; 5 - кўп қаватли уйлар; 14 - йил бўйи дам олиш уйлари; 6 - баланд қаватли уйлар; 15 - мавсумий дам олиш уйлари; 7 - болалар интернати; 16 - кундалик дам олиш уйлари; 8 - ёшлар ётоқхонаси; 17 – пансионатлар. 9 - ёш оилалар ётоқхонаси; а) аҳолини жойлаштириш усулига қараб уй-жойлар икки гуруҳга бўлинади: 1. хонадонларга бўлинган уй жойлар, булар оилаларни алоҳида хонадонларга жойлаштиришга мўлжалланган бўлади. 2. хоналарга бўлинган турар уй жойлар эса асосан ёлғиз кишиларни алоҳида хоналарга жойлаштиришга мўлжалланган бўлиб, умумий маиший хизмат бўлимларидан фойдаланишади. …
4
мунал типидаги шаҳарларда қуриладиган турар-жой бинолардир. ер сатҳидан хамма хонадонлар ёки бир гуруҳ хонадонларда яшовчилар фойдаланадилар. бу хилга хонама-хона бўлинган уйлар киради. в) қаватлари бўйича турар-жой бинолари иккита асосий гуруҳларга бўлинади: лифтсиз (1-5 қаватли) ва лифтли (6 -16 қаватли ва ундан юқори) турар-жой уйлари. 1. паст қаватли уйлар 1-2 қаватли бўлиб, бу уйлар асосан қишлоқ жойларда тарқалган бўлади. бу хилдаги уйлар нафақат қишлоқларда балки ҳозирги пайтда шаҳарларда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. 2. ўрта қаватли уйлар 3-5 қаватли бўлиб, умумий зинапоядан фойдаланилади, лекин лифтсиз турар-жойдан иборат. бундай турар-жойлар шаҳарларда жуда кўп тарқалган, улар қурилишда иқтисодий жиҳатдан фойдали деб топилган. бундан ташқари бу хилдаги уйларни қуриш аҳолини нисбатан зичроқ жойлаштириш имкониятига эга. аммо йирик шаҳарларда энг асосий нарса ер сатҳини иқтисод қилиш масаласи бўлиб, аҳолини зич жойлаштириш мақсадида ўрта қаватли уйлар қурилиши камайтирилиб, уларнинг ўрнига кўп қаватли турар-жой биноларини қуриш кундан-кунга ошиб бораяпти. табобат мутахассисларининг текширишларидан шу нарса маълум бўлдики, бизнинг …
5
ёнғин ёки зилзила пайтида бинодан тез чиқариб юбориш ёки эвакуация қилиш учун хонадонлар билан ёзги хоналар орқали узвий боғланган бўлиши ва димиқмайдиган эвакуация зинапоялари орқали боғланишни таъминлаш керак. юқорида кўриб чиқилган турар уйларнинг хусусиятлари ва хиллрига кўра турар-жой бинолари қўйидагича таснифланади. (расм) расм. турар-жой биноларининг таснифи. ўрта, кўп ва баланд қаватли уйлар тархий тузилмасига кўра секцияли (бўлинмали), йўлакли, галереяли, бир секцияли (нуқтали) ва аралаш хилдаги уйлар- секция галерея, секция йўлак ва бошқаларга бўлинади. (расм) секцияли уй учун ҳар бир қаватда зинапоя атрофида бир неча хонадонларнинг (3-5 қаватли)бирлашуви ёки зинапоя-лифтли бўғин тақсимловчи холи билан характерлидир (5 қаватдан юқори). битта шундай бўғин асосида юзага келувчи хажмий режавий унсур одатда секция деб номланади (3.а-расм.) бир неча секцияларнинг бирлашиши натижасида кўп секцияли уй ҳосил бўлади. шундай уйлар билан бир қаторда, қурилишда бир секцияли (нуқтали ёки минорали) бинолар қўлланилади. бир секцияли /бир бўлакли/ уйлар тархий ечимлари бўйича кўп секцияли уйлардан катта фарқ қилади ва тархий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "турар-жой биноларини лойиҳалаш асослари"

1683284140.doc турар-жой биноларини лойиҳалаш асослари режа: 1. турар-жой бинолари ва хонадонларни танлаш ҳамда шакллантириш учун талаблар ва шароитлар 2. турар-жойларнинг таснифи 3. ўзбекистон шароитида турар-жой биноларини лойиҳалаш учун қўйиладиган асосий талаблар турар-жой бинолари ва хонадонларни танлаш ҳамда шакллантириш учун талаблар ва шароитлар республикамизнинг шаҳарлари, вилоят ва туманларининг аҳолисининг таркиби, яъни аҳолининг ёши, оила таркиби: эркак, аёл ва болаларнинг таркиби ва бошқа шунга ўхшаш омиллар эътиборга олиниши лозим. бу эса бутун мамлакатимизда аҳоли рўйхати ўтказилганидан сўнг аниқланади. турар - жой ва хонадонларни танлашда, албатта ҳисобга олиниши керак бўлган талаблар қуйидагилардан иборат: · аҳолининг демографик таркиби; · оила аъзоларининг урф-одатлари ва...

DOC format, 1.3 MB. To download "турар-жой биноларини лойиҳалаш асослари", click the Telegram button on the left.