турар-жой биноларини лойиҳалашга таъсир қилувчи асосий омиллар

DOC 98.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1683284150.doc турар-жой биноларини лойиҳалашга таъсир қилувчи асосий омиллар режа: 1. турар уй жой қурилишида шаҳарсозлик талаблари 2. турар-жойлар қурилишида тежамкорлик масалалари 3. турар-жойлар қурилишида қўйиладиган бадиий-меъморчилик талаблар турар уй жой қурилишида шаҳарсозлик талаблари шаҳар, турар-жой ҳудудига ёки алоҳида турар-жой уйига ер сатҳини танлаш ўта маъсулиятли ишдир, чунки бу ерда аҳолининг яшаши учун ҳамма шарт-шароитлар мавжуд бўлиши ва келгуси авлодларнинг яшашларини ҳисобга олиш зарур. турар уй жойини қуриш учун майдон танланади, ушбу танланган ер майдони турар уй жой учун ер сатҳи баландроқ, яъни сув тўпланмайдиган, ерга сув шаҳобчалари ўтказиш ва кўкаламзорлаштириш имкониятига эга бўлган, ундан ташқари саноат ва ишлаб чиқариш корхоналаридан санитария - гигиеник жиҳатдан узоқроқ масофада бўлиши керак. шунингдек, бино бошқа турар-жой ва жамоат биноларидан узоқроқ масофада жойлашишини, қуёшга нисбатан яхши ориентацияда бўлиши ва табиий шамоллатилишини таъминламоқ лозим. турар-жой уйи бундан ташқари кўча шовқинидан, транспорт ҳаракатидан мухофазаланган бўлиши керак. турар-жой биноларини шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида жойлаштиришни шаҳарсозлик лойиҳаси бўйича шнк …
2
илиши лозим. бу ўзбекистон табиий иқлим шароитида муҳим омиллардан биридир. ер сатҳи қўшни уйлар билан, туман маркази билан болалар боғчаси, мактаб, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш жойлари билан қулай боғланган бўлиши керак. турар - жой комплексининг кўкаламзорлаштириладиган ҳудудининг юзасини 6м2/киши дан кам бўлмаган юзада қабул қилиш тақозо этилади. кўкаламзорлаштириладиган худуд майдонига, шунингдек, катта ёшли кишилар учун мўлжалланган дам олиш майдончалари, болаларга мўлжалланган ўйин майдончалари ва пиёдалар йўлакчалари (агар бу йўлакчаларнинг юзаси кўкаламзорлаштириладиган ҳудуднинг – 30% дан камроғини эгалласа) ҳам киритилади. биринчи қаватда хонадонларга эга бўлган турар-жой биноларини қоидага кўра қизил чизиқдан анча четроқда жойлаштириш тақозо этилади. қизил чизиқ бўйича ижтимоий вазифаларни бажарувчи хоналари биринчи қаватга ички қурилган ёки биринчи қаватга қўшиб қурилган биноларни жойлаштиришга рухсат берилади. турар-жой қурилишини лойиҳалаштиришда майдончаларни меъёрий ҳужжатлар орқали жойлаштириш кўзда тутилади, бу майдончаларнинг ўлчамлари ва улардан турар-жой ҳамда жамоат биноларигача бўлган масофа жадвалда кўрсатилган масофадан кам бўлмаган ўлчамда қабул қилинади. жадвал майдончалар майдончаларнинг солиштирма …
3
тирилмайди, маиший ахлат тўпланадиган майдончалардан бадан-тарбия майдончаларигача, болалар ўйин майдончаларигача ва катта ёшли аҳоли гуруҳларининг дам олиш майдончаларигача бўлган масофани 20м дан кам бўлмаган ўлчамда қабул қилиш тақозо этилади. хўжалик мақсадларида фойдаланиладиган майдончалардан турар-жой уйининг энг узоқдаги кириш жойигача бўлган масофа 100м дан ошмаслиги лозим. турар-жой уйлари орасидаги ҳамда турар-жой уйлари ва жамоат бинолари ўртасидаги масофа инсоляция ва ёритилганлик бўйича олиб бориладиган ҳисоблашлар асосида ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ тарзда қабул қилинади. баландлиги 2-3 қават бўлган турар-жой уйларининг узун томонлари орасидаги масофани 15 м дан кам бўлмаган ҳолда, баландлиги 4 қават бўлган уйлар орасидаги масофани эса 20м дан кам бўлмаган ўлчамда қабул қилиш тақозо этилади, айнан шу уйларнинг узун деразаларга эга бўлган томонлари ва кўндаланг ён томонлари орасидаги масофани эса 10м кам бўлмаган ўлчамда қабул қилиш лозим. агар яшаш хоналари деразадан деразага қараб кузатмаслик таъминланган ҳолларда инсоляция ва ёритилганлик меъёрларига риоя қилинган холда юқорида кўрсатилган масофаларни қисқартириш мумкин. олов бардошлиги …
4
, очиқ автомобил тураржойларидан турар-жой уйларига бўлган масофалар жадвалда кўрсатилган. жадвал масофа аниқланадиган бино енгил автомобилларнинг сонига боғлиқ равишда гаражлардан ва очиқ автомобил турар-жойларидан турар-жой уйларигача бўлган масофа, м 10 ва ундан кам 11-50 51-100 101-300 турар-жой бинолари 10 15 25 35 жумладан ён томонида деразаларга эга бўлмаган турар-жой уйлари 10 10 15 25 турар-жой бинолари олдига автомашиналарнинг кириб келишини таъминлаш учун автойўлакларни жойлаштиришни кўзда тутиш тақозо этилади. турар-жой мавзуси (хонадон) ҳудудига кириладиган автойўлаклар ҳамда биноларнинг биринчи қаватидан ўтадиган автойўлакларнинг биридан иккинчисигача бўлган масофа 300м дан ошмаслиги лозим. автойўлакларнинг доимий ҳаракат давом этадиган магистрал кўчаларга бирикиши чорраҳадан камида 50 м масофада жойлашишига йўл қўйилади. беш қаватли ва ундан юқори қаватли турар-жой биноларда, қоидага кўра, икки тасмали автомобил юриш йўллари мавжуд бўлади, ўрта қаватли уйларда эса бир тасмаали автойўлакларнинг жойлаштирилиши кўзда тутилади. бир тасмали автомобил ўтиш йўлларида эни 6 м ва узунлиги 15м бўлган бурилиш майдончаларини жойлаштириш кўзда тутилади, бу майдончаларнинг …
5
ўтиш йўлининг четидан бино деворигача бўлган масофани 5м дан кам бўлмаган ўлчамда қабул қилиш тақозо этилади (5 қаватгача бўлган бинолар учун). бу зонага тўсиқларни жойлаштириш ва дарахтларни қатор қилиб экишга(ўтқазиш) рухсат берилмайди. бинонинг кириш жойларига эга бўлмаган тарзлари бўйлаб автомобил ўтиш йўллари ўрнига эни 6м бўлган кўкаламзор полосаларни ташкил этиш лойиҳада кўзда тутилади, бунда бу полоса ёнғин хавфсизлиги машиналарининг юришига яроқли бўлишини инобатга олиниши шарт (бу машиналарнинг тасма устига тушадиган йўл қўйилиши мумкин бўлган юкланиши ҳисобига олинади. турар-жойлар қурилишида тежамкорлик масалалари давлат уй жой қурилишида ҳар йил сарфланадиган кўплаб маблағларни тежамкорлик билан сарфлаб кўпроқ фойда олишга ҳаракат қилинади, шу билан бирга уй-жой сатҳини кўпроқ оширишга ҳаракат қилинади. уй-жой қурилишида энг зарур талаблардан бири бу тежамкорликдир. аммо қурилган уй мустаҳкам, чидамли ва уйни иситиш учун кўп иссиқлик сарф қилинмаслиги, тез-тез қайта таъмирланмаслиги зарур талабларидан биридир. уйлар тез эскирмасликлари, яъни хонадонлар қулай ва шинам бўлиши керак. қурилишда тежамкорлик ва ундан фойдаланиш масалалари …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "турар-жой биноларини лойиҳалашга таъсир қилувчи асосий омиллар"

1683284150.doc турар-жой биноларини лойиҳалашга таъсир қилувчи асосий омиллар режа: 1. турар уй жой қурилишида шаҳарсозлик талаблари 2. турар-жойлар қурилишида тежамкорлик масалалари 3. турар-жойлар қурилишида қўйиладиган бадиий-меъморчилик талаблар турар уй жой қурилишида шаҳарсозлик талаблари шаҳар, турар-жой ҳудудига ёки алоҳида турар-жой уйига ер сатҳини танлаш ўта маъсулиятли ишдир, чунки бу ерда аҳолининг яшаши учун ҳамма шарт-шароитлар мавжуд бўлиши ва келгуси авлодларнинг яшашларини ҳисобга олиш зарур. турар уй жойини қуриш учун майдон танланади, ушбу танланган ер майдони турар уй жой учун ер сатҳи баландроқ, яъни сув тўпланмайдиган, ерга сув шаҳобчалари ўтказиш ва кўкаламзорлаштириш имкониятига эга бўлган, ундан ташқари саноат ва ишлаб чиқариш корхоналаридан санитария - гигиеник ж...

DOC format, 98.0 KB. To download "турар-жой биноларини лойиҳалашга таъсир қилувчи асосий омиллар", click the Telegram button on the left.