қовурмани пресслаш

DOC 248.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1482343218_66744.doc қовурмани пресслаш тайёрланган қовурма пресслаш машинасига беришдан олдин қуйидаги технологик параметрларга эга бўлиш лозим: 1.маҳсулотнинг 1-давр қовуришдан сўнг температураси 80-850 с, намлиги барча мойли уруғлик учун пахта мағзидан ташқари, 9-11 % пахта мағиз учун 1-3 сорт уруғ навлари учун 11.5-13.5 %, 4 нави уруғ учун 13.5-15.5 % бўлиши керак. буғлаш ва намлаш процесси имконият борича тез 15-20 сек.га тенг. қозонли қовургичлардан кейин эса яъни қовуришнинг 2-давридан сўнг, қовурманинг температураси 100-1050с дан ошик бўлмаслиги лозим. паст навли уруғлар учун эса бу кўрсатган даражадан 5-100 с пастроқ бўлиши керак. намлиги эса агарда маҳсулот форпресслаш учун тайёрланган бўлса, 5.5 улар атрофидан, экстракциясиз тўлиқ, пресслаш учун эса ишлатилаётган пресслаш машинасининг турига қараб, 3-4 % ёки 2.5-3 % бўлиши керак. бу ҳолатда тайёрланган қовурманинг температураси форпресслашга тайёрлангандан кўра юқорироқ бўлиб, 110-1200 с ташкил қилади. шу билан биргаликда маҳсулотнинг таркибидаги қобиқ миқдори чекланган бўлиб, кунгабоқар шунга уруғлар учун қобиқнинг қовурмадаги миқдорида 8-10% дан ортмаслиги, пахта …
2
ғовакликлари сиқилиб, бу жойда жойлашган мой томчилари сиқиб чиқарила бошлайди. бу ходиса асосан, зеер камерасининг 1-сектори охирларига тўғри келади. маҳсулот 2-сектор (секция)га ўтганда заррачаларнинг яқинлашиб, жипслашуви давом этади. энди маҳсулотнинг ички бўшлиқлари ҳамдан мой ушлаб турган ҳажмлар ҳосил булаётган босим остида сиқилиб, маҳсулотдаги мой ички қаватлардан маҳсулот таркибидаги бўшлиқлар ва ғовакликлар орқали сиртга харакат қилади. 2-секциянинг охиригача маҳсулотдаги мойнинг кўп қисми сиқиб чиқарилади. маҳсулот зеер камерасининг 3-секциясига ўтганда заррачаларнинг жипслашувчи давом этади ва у шундай даражага етадики, энди тўқилувчан қовурмадан бириккан қаттиқ ҳолатдаги кунжара ҳосил бўла бошлайди. ёғнинг сиқиб чиқарилишиэса, анча сусайиб, унинг миқдори машинанинг ҳосил қилган босимига ва заррачаларнинг бир-бири билан қанчалик яқин бўлиб, зичлашишига боғлиқ бўлиқ қолади. демак, 3-секцияда сиқиб олинаётган мой асосан заррачалар орасида қисилиб қолган оз миқдордаги мой қаватларидан ташкил топади ва 3-секциянинг охирига бориб, маҳсулотдан ёғ сиқиб олиш деярлик тўхтайди, лекин хар карча босим ҳосил қилинмасин ҳосил бўлаётган кунжаранинг ўзига хос ғоваклиги ва мойни қайтадан …
3
дек зеер камерасини ташкил қилувчи колосникли панжаралар орасидаги тирқичлардан сизиб чиқади ва босимнинг 1-секциядан охирги секцияга ошишига қараб тирқичларнинг масофалари камайтирилиб борилади. маслан, пахта чигити қайта ишланаётганда мп-68 форпрессидп тирқиш масофалари қўйидагича: 1-секция учун 1.0 мм 2-секция учун 0.75 мм 3-секция учун 0.45 (0.50) мм 4-секция учун 0.45 мм сиқиб олинган мой таркибидан 2-10 % атрофида кунжаранинг майда қисмлари бўлиб, уни мой таркибидаги фўза ёки қолдиқ қаттиқ моддалар деб атаймиз. шу туфайли олинган мойни оқлашдан олдин албатта фўзадан тозалаш лозим. юқори навли кунгабоқар ва шунга ўхшаш ўсимлик уруғларидан олинган форпресс мойи тўғридан-тўғри фильтрлашдан сўнг истеъмол қилинади. пахта чигитидан олинган қора форпресс мойи истеъмол қилинишидан олдин оқлаш лозим. олинаётган кунжара таркибидан агар форпресслаш усули билан ишланилса 12-14 %, агарда тўлиқ пресслаш усули билан ишланилса 7-8% мой қолади. кунжара таркибидаги бу қолдиқ мой кунжаранинг мойлилигини белгилайди. ушбу қодиқ мойнинг асосий қисми янчиш пайтида бўзилмаган ультра микроскопик капиллярлар ва глобулярлар ичидаги мойлардан ташкил …
4
кўпгина камчиликлари бор эди: пресслаш жараёнининг даврийлиги, оғир қўл меҳнатининг зарурлиги, кўп сонли қиммат баҳо ёрдамчи машина ва ускуналарнинг зарурлиги, қиммат баҳо пресс матонинг кўп сарф бўлиши, булар ўз навбатида тайёр маҳсулотнинг тан нархини оширарди. гидравлик прессларда мой олишнинг асосий камчилиги, шунда эдики уларда мойларни охиригача олиб бўлмас, ва натижада прессдан чиққан кунжаранинг мойлилиги 7-8%дан кам бўлмас эди. бу ишлаб чиқаришда мой йўқотишни ошириб юборарди. ўсимлик мойларини пресслаш усули билан ишлаб чиқаришни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш шнекли пресслар билан боғлиқ бўлиб, бу ишлаб чиқаришдаги жараёнларни узлуксиз давом эттиришга олиб келади. бу эса ҳар ҳил материалларни ташиш ва аралаштириш, сиқиш, грануллаш ва шу каби кўп қиррали технологик операцияларни олиб бориш имконини беради. ёғ-мой саноатида мойларни мойли ҳомашёдан сиқиб олиш учун ҳозирги вақтда шнекли прессларнинг ҳар хил конструкциялари ишлатилмоқда. дастлаб улар фақат пресслаш заводларига ўрнатиларди, кейинчалик эса кенг ривожланган экстракциянинг кириб келиши билан мойларни шнекли прессларда экстракциядан олдин олиш, ўсимлик мойларини ишлаб …
5
а заррачалар қатлами орасидаги оралиқ камаяди. заррачаларнинг юза қисмида жойлашган оралиқ жойлар мой билан тўлади. шу вақтда қисқараётган заррачалар оралиғидан мойни сиқиб чиқариш бошланади (4.7, б расм). мойнинг асосий миқдори заррачаларнинг бир-бири билан қўшилиши ва деформацияланиши – зичлашиши натижасида сиқиб олинади. заррачаларнинг ички юза қисмлари яқинлашиши натижасида, уларнинг ички юза қисмидан мой ажралиши бошланади. заррачаларнинг ички ва ташқи юза қисмлари яқинлашиб оралиқдаги бўш жойлар мой билан тўлади. (4.7, в расм). олдин кўрсатилганидек заррачаларнинг юза қисмидаги мономолекуляр мой қатлами энг кўп боғланиш энергиясига эга бўлади. юзадан масофанинг узоқлашиши билан боғланиш энергияси камаяди, шунинг учун сиқиб чиқарилаётган мойни оқими ўртасидаги тсзлик катта бўлади, юзага яқин қатламлар қўзгалмас бўлади, бинобарин, бу босқичда заррачалар орасидаги масофа қисқариб уларнинг бирикиши амалга ошади. заррачалар орасидаги каналларнинг кўндаланг кесими бирдан кичрайиши натижасида юзалар бир-бирига яқинлашиб мономолекуляр мой қатлами ҳосил бўлиши натижасида мойни сиқиб чиқарилиши тўхтайди, чунки адсорбцияланган мой плёнкаси сиқилмайди. амалиётда мой қолдиғи мономолекуляр қатламлар ушлаб турган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қовурмани пресслаш"

1482343218_66744.doc қовурмани пресслаш тайёрланган қовурма пресслаш машинасига беришдан олдин қуйидаги технологик параметрларга эга бўлиш лозим: 1.маҳсулотнинг 1-давр қовуришдан сўнг температураси 80-850 с, намлиги барча мойли уруғлик учун пахта мағзидан ташқари, 9-11 % пахта мағиз учун 1-3 сорт уруғ навлари учун 11.5-13.5 %, 4 нави уруғ учун 13.5-15.5 % бўлиши керак. буғлаш ва намлаш процесси имконият борича тез 15-20 сек.га тенг. қозонли қовургичлардан кейин эса яъни қовуришнинг 2-давридан сўнг, қовурманинг температураси 100-1050с дан ошик бўлмаслиги лозим. паст навли уруғлар учун эса бу кўрсатган даражадан 5-100 с пастроқ бўлиши керак. намлиги эса агарда маҳсулот форпресслаш учун тайёрланган бўлса, 5.5 улар атрофидан, экстракциясиз тўлиқ, пресслаш учун эса ишлатилаётган пресслаш машина...

DOC format, 248.0 KB. To download "қовурмани пресслаш", click the Telegram button on the left.

Tags: қовурмани пресслаш DOC Free download Telegram