ерга ишлов бериш, ҳайдаш усуллари ва сифати

DOC 70.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1477162081_65924.doc ерга ишлов бериш, ҳайдаш усуллари ва сифати режа: 1. ерга ишлов беришнинг мақсади ва ундаги технологик жараёнлар. 2. ер ҳайдаш усуллари ва унинг сифатига баҳо бериш. 3. тупроққа юза ишлов бериш усуллари ва техникаси. таянч иборалар: агротехника, ерни ишлаш, текислаш, бороналаш, культивациялаш, чизеллаш, молалаш, зичланган қатлам, аралаштириш, юмшатиш, ерни ишлаш тизими, эгат ва жўяк олиш, плуг ағдаргичи, чимқирқар, илашимлиги, ёпишқоқлиги, айланма ёки шакилли, тахта ёки загон, салт юриш, марза, эгатлар, бедапоя, анғиз, палахса, мотигалар, ғозпанжа, сернам ерлар. 1. ерга ишлов беришнинг мақсади ва ундаги технологик жараёнлар. тупроқнинг унумдорлигига ва экинлардан муттасил юқори ҳосил олишга қаратилган барча агротехника чора тадбирлари орасида ерни ишлаш муҳим аҳамиятга эга. чунки, ерга ишлов бермасдан туриб бундай ерда экин етиштириб бўлмайди. тупроқ ўсимлик илдизи учун етарли даражада юмшоқ бўлганда, унинг сув физик хусусиятлари ва микроорганизмлар фаолияти яхши бўлади. ерни ишлаш деганда, уни шудгор қилиш, текислаш, бороналаш, культивациялаш, чизеллаш, мола босиш каби ишлар тушунилади. ерни ишлашдан …
2
рвариш қилишда қатор орасига ишлов бериш каби ишлар бажарилади. ерга ишлов беришдаги технологик жараёнлар. ерни ишлашда қўйидаги технологик жараёнлар амалга оширилади: ер қатлами ағдарилади, аралаштирилади; бегона ўт илдизлари қирқилади, тупроқ зичланади, текисланади, эгат ва жўяк олинади. ер заруриятига қараб юза ҳайдов чуқурлигида юмшатилади. ҳайдалма қатлам тупроғини аралаштириш натижасида тупроқдаги органик ва минерал ўғитлар, микроорганизмлар ҳайдалма қатламда бир текис тақсимланиб, тупроқ унумдорлигини оширади. тупроқни зичлаш яьни мола бостирилганда капилляр коваклиги ортади. экилган уруғларни пастки қатламдан намлик билан таьминлаш яхши бўлади. суғориладиган деҳқончиликда ерни текислашнинг экин экиш ва уни парвариш қилиш учун аҳамияти катта, бунда сифатли экиш, суғориш, парвариш қилиш учун қулай шароит яратилади. ер ҳайдалганда ағдарилаетган қатламлар 1350-1450 кияликда бир-бирига ёнбошласа, қатлам чала, қатлам 1800 ағдарилса тўлиқ ағдарилган ҳисобланади. ерни ҳайдаш сифати плуг ағдаргич (отвал) ларнинг шаклига боғлиқ. улар винтсимон, цилиндрсимон, ярим винтсимон ва маданий бўлади. 1870 йили рудольф сакк ярим винтли ва цилиндрсимон ағдаргич (отвал) ли плуглардан маданий ағдаргич (отвал) …
3
қарила бошланди. ҳозирги даврда шамол эрозиясига мойил ерларни ағдармасдан, анғизлар сақланган ҳолда асосий ишлов бериш усули кенг қўлланилмокда. ерни сифатли ишлаш қўлланилаетган қуролнинг тузилишига, яьни плуг ағдаргич (отвал) нинг шаклига, ишчи органларининг турига, агрегатнинг юриш тезлигига ва тупроқнинг технологик хоссаларига боғлиқ. тупроқнинг технологик хусусияти унинг илашимлиги, ёпишқоқлиги ва ҳажмий оғирлиги билан ифодаланади. бу хусусият унинг намлиги, механик таркиби, қаттиқлиги, донадорлиги ва бошқалар билан белгиланади. ернинг сифатли ишланиши даланинг ўсимлик қолдиқлари ва бегона ўтлар билан ифлосланганлик даражасига ҳам боғлиқ. сернам ер ҳайдалганда яхши майдаланмайди, қатлами увоқланмайди, қуруқ ҳайдалганда эса катта-катта палахсалар кучади, оғир ва енгил соз тупроқли ерлар намлиги тўла нам сиғимига нисбатан 40-60% бўлганда ҳайдалса яхши увоқланади. тупроқ намлиги ортиқ бўлса у ишчи органларига ёпишиб ер сифатсиз ҳайдалади. 2. ер ҳайдаш усуллари ва унинг сифатига баҳо бериш. ерни сифатли ҳайдашда ҳайдаш усулининг ҳам роли катта. ер асосан 2 усулда, яьни айланма ёки (шаклли) ва тахта (загон) ларга бўлиб ҳайдалади. айланма …
4
карига ёки ташқарига ағдариб ҳайдалади. акс ҳолда марза ва эгатлар сони кўпайиб, ернинг рельефини бузади, уни текислаш учун кўп меҳнат сарфланади. ер ҳайдаш муддати ҳар бир хўжаликнинг иқлим шароитига ва экинлар агротехникасига боғлиқ. ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида ер асосан, 28-32 см чуқурликда ҳайдалади. ер соатига 7-7,5 км тезликда ҳайдалса, қатлам яхши ағдарилади, увоқланади ва текис чиқади. ҳайдов сифати ерни ҳайдаш вақтида ёки ҳайдалганда кейин текширилади. ҳайдаш сифати даланинг диагонали буйича аниқланади. ернинг сифатли ҳайдалиши, бу тадбир ўз вақтида амалга оширилишига, ҳайдаш чуқурлиги агрегат буриладиган жойидан тахтанинг охиригача бир хил бўлишига боғлиқ. бедапоя ва анғиз, айниқса, сифатли ҳайдалиши керак, қатлам тўла ағдарилмаса, эрта баҳорда беда ёки бегона ўтлар ўсиб чиқади, органик масса тупроққа яхши кўмилмай экин сифатсиз экилади. органик массанинг 10% тупроққа кўмилмай қолса, ер сифатсиз ҳайдалган бўлади. диаметри 5 см дан катта кесакчалар палахса ҳисобланади. 1 м2 да ўртача 5 тадан ортиқ палахса бўлса, ҳайдаш қониқарсиз деб топилади. экин экиладиган ер …
5
лмашинишини яхшилаш учун ер бороналанади. борона-ерни экин экишдан олдин ишлашда алмаштириб бўлмайдиган қуролдир. боронада қатқалоқ юмшатилади, экилган экинлар уруғи ва солинган минерал ўғитлар тупроққа аралаштирилади-кўмилади ва қатор оралари ишланадиган экинлар экиладиган ерлар юмшатилади ва хоказо ишлар бажарилади. бундан ташқари, ер бороналанганда юзаси текисланади, бегона ўтлар йўқотилади ва буғланиш камайиб, нам яхши сақланади. бороналар уч турга бўлинади: оғир борона- битта тишига 1,6-2,0 кг оғирлик тушиб, ерни 7-10 см чуқурликда юмшатади. ўртача борона- битта тишига 1,1-1,5 кг оғирлик тушиб ерни 4-6 см чуқурликда юмшатади. енгил борона- битта тишига 0,6-1,0 кг оғирлик тушиб, ерни 2-4 см чуқурликда юмшатади. эрта баҳорда ер етилиши билан намни сақлаш ва бегона ўтларга қарши курашда, экин экилгандан кейин ҳосил бўлган қотқалоқни юмшатишда енгил бороналар ишлатилади. боронани соатига 7-8 км тезликда ишлатиш тавсия этилади. тезлик бундан ошиб ёки камайиб кетса, ер сифатсиз бороналанади. ерни бороналаш сифатига тупроқ намлиги катта таьсир этади. шунинг учун ҳам тупроқ нами дала нам сиғимига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ерга ишлов бериш, ҳайдаш усуллари ва сифати"

1477162081_65924.doc ерга ишлов бериш, ҳайдаш усуллари ва сифати режа: 1. ерга ишлов беришнинг мақсади ва ундаги технологик жараёнлар. 2. ер ҳайдаш усуллари ва унинг сифатига баҳо бериш. 3. тупроққа юза ишлов бериш усуллари ва техникаси. таянч иборалар: агротехника, ерни ишлаш, текислаш, бороналаш, культивациялаш, чизеллаш, молалаш, зичланган қатлам, аралаштириш, юмшатиш, ерни ишлаш тизими, эгат ва жўяк олиш, плуг ағдаргичи, чимқирқар, илашимлиги, ёпишқоқлиги, айланма ёки шакилли, тахта ёки загон, салт юриш, марза, эгатлар, бедапоя, анғиз, палахса, мотигалар, ғозпанжа, сернам ерлар. 1. ерга ишлов беришнинг мақсади ва ундаги технологик жараёнлар. тупроқнинг унумдорлигига ва экинлардан муттасил юқори ҳосил олишга қаратилган барча агротехника чора тадбирлари орасида ерни ишлаш муҳим аҳамиятга...

DOC format, 70.5 KB. To download "ерга ишлов бериш, ҳайдаш усуллари ва сифати", click the Telegram button on the left.