тупроққа асосий ва экиш олдидан ишлов бериш машиналари

DOC 1.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1479831860_66124.doc 1 2 а а тупроққа асосий ва экиш олдидан ишлов бериш машиналари режа: 1. тупроққа асосий ва экиш олдидан ишлов бериш машиналари 2. туроққа механик ишлов бериш усуллари 3. плуг иш органларининг тузилиши ва ишлаш услублари 1. тупроққа асосий ва экиш олдидан ишлов бериш машиналари ерларни шудгорлашда ишлатиладиган плугнинг асосий иш органлари корпус, чимқирқар, пичоқ ва тупроқ чуқурлатгичлардан иборат. плуг корпуси ҳаракатланганда лемех тупроқ қатламининг тагидан қирқади ва кўтариб ағдаргичга узатади. чимқирқар тупроқнинг устки қатламини 10-12 см чуқурликда, асосий корпуснинг 2/3 кенглигича қирқиб эгат остига ташлайди. тупроққа ишлов бериш машиналари ишлаганда уларнинг иш органлари тупроқ ва ўсимлик қолдиқларидан ўз-ўзидан тозаланиши, даланинг паст-баландликларига яхши мосланиб юриши ва маневрчан бўлиши керак. плугларга қўйилган агротехник талаблар: - далани белгиланган чуқурликда бир текис ҳайдаши (ўртача чуқурлиги белгилангандан (5 см гача фарқ қилиши мумкин); - бегона ўтларни, ўғитларни тўла ва чуқур кўмиши ҳамда тупроқ қатламини яхши ағдариши; - тупроқ қатламини аниқ кесиши ва майдалаши; …
2
я жараёнларининг олдини олиш, пастки қатламдаги озиқ элементларидан ҳамда микробиологик жараёнларни бошқаришдир. тупроққа тўғри ишлов бериш учун унинг физик, механик ва технологик хоссаларини билиш керак. тупроқ кўп фазали, яъни қаттиқ зарралар, сув, ҳаво ва тирик организмлар аралашмасидан ташкил топган. тупроқнинг технологик хоссаси юқоридаги фазалар нисбатига боғлиқ. физик етилган оптимал намликдаги тупроқ яхши уваланади, иш органларига ёпишмайди, трактор зўриқиб ишламайди. тупроқнинг қаттиқлиги – унинг механик мустаҳкамлигини, яъни қаттиқ жисмнинг ботирилишига қанчалик қаршилик кўрсатишини ифодалайди. тупроқнинг қаттиқлиги ботирилаётган жисмга қўйилган кучнинг жисм кўндаланг кесими юзига нисбати билан ўлчанади ва н/см2 да ифодаланади. тупроқнинг қаттиқлиги унинг намлигига, зичлигига ва механик таркибига боғлиқ. тупроқнинг намлиги ортиши билан унинг қаттиқлиги бўшашади. тупроқнинг солиштирма қаршилиги плугнинг тортиш қаршилик кучининг мазкур плуг кўтараётган тупроқ қатлами кўндаланг кесимининг юзага нисбати билан аниқланади. тупроқнинг солиштирма қаршилиги 12 н/см2 гача бўлиб, унинг тури тузилиши ва ҳолатига боғлиқ. тупроқнинг намлиги ортиши билан унинг солиштирма қаршилиги минимумгача камаяди, кейин ёпишқоқлик ва ишқаланиш …
3
дда лушчильник культиватор, борона, шлейф ва мотигалардан фойдаланилади. тупроқни юза ишлашдан мақсад тупроқни юмшатиш ва бегона ўтларни йўқотишдир. чўл, тўқай, шағал қатлами юза ва тошлоқ ерларни ўзлаштиришда махсус қуроллардан: плантаж ёки ярусли плуглардан, чуқур юмшаткичдан, фрезерлардан фойдаланилади. тупроққа ишлов бериш қуроллари ўзининг конструкцияси, иш тезлиги ва тупроқнинг технологик хоссасига қараб қуйидаги ишларни бажариши мумкин. тупроқ қатламини ағдариш, маданий ҳайдаш, ярусли ҳайдаш, тупроқни зичлаш, ерни текислаш, ариқчалар очиш, тупроқни юмшатиш, зичлаш, қатламларни аралаштириш, ер бетини текислаш, бегона ўтларни қирқиш, пушта ва эгатлар очиш ишларини бажариш мумкин. тупроққа механик ишлов беришнинг асосий жараёнлари: а - ағдариш; б - юмшатиш; в - зичлаш; г - аралаштириш; д - текислаш; е -бегона ўтларни кесиш; ж - ариқ очиш, пушта ва жўяк ҳосил қилиш. ағдариб хайдаш-деганда ерни вертикал текислик бўйлаб қуйи ва устки тупроқ қатламларининг бир-бирига нисбатан ўрнини алмаштириш тушунилади. тупроқ қатламини 1800 га айлантириш одатда ботқоқ ерларни \узлаштиришда қўлланилади. қатламни 1350 гача ағдариш ағдариб …
4
иш шароитини яхшилашга имкон беради. 3. плуг иш органларининг тузилиши ва ишлаш услублари плуг - бу ерга асосий ишлов бериш, яъни шудгорлаш учун мўлжалланган техник воситадир. плуглар вазифаси, қўлланиладиган тортгичларни тури, трактор билан агрегатланиш усули, корпусларнинг конструкцияси ва сони, шудгорлаш технологияси бўйича таснифланади. вазифаси бўйича плуглар икки гуруҳга бўлинади: умумий ишларга мўлжалланган ва махсус. умумий ишларга мўлжалланган плуглар - далачиликда фақат тошлар билан ифлосланмаган, эскидан ҳайдалиб келинадиган ерларда ишлатилади. махсус плугларга-тошли тупроқлар, тўқайзор-ботқоқликлар, плантациялар, боғлар, ўрмонлар ва токзорлар учун мўлжалланган ҳамда ярусли плуглар киради. қўлланиладиган тортгичнинг турига қараб от (ҳайвонлар), трактор ва канат билан тортиладиган плугларга бўлинади. отлар билан тортиладиган плуглардан- тракторли плуглар билан шудгорлашни иложи бўлмаган кичик майдоиларда фойдаланилади. канат билан тортиладиган плуглар- тракторни ҳаракатланиши қийин бўлган далаларда (масалан, тоғли жойларда ва ботқоқ ерларда) қўлланилади. тракторлар билан агрегатлаиадиган плуглар- шудгорлаш учун асосий замонавий шудгорлаш қуроллари ҳисобланиб, улар энг кўн қўлланилади. агрегатлаш усули бўйича тракторлар билан агрегатланадиган плуглар- осма, ярим …
5
ва ерни сифатли шудгорлайдн. замонавий тиркама плугларга махсус ишларга мўлжалланган плуглар (ярусли, боғлар ва бугазор-ботқоқликлар учун ва бошқа) кирадн. корпусларининг коиструкцияси бўйича плуглар лемехли, дискли, комбинациялашган (мужассамлашган), ротацион ва чизельли плугларга бўлинади. корпус. ер ҳайдаш сифати плуг корпусининг конструкцияси ва шакли билан аниқланади. корпуслар тузилишига кўра ағдаргичли, ағдаргичсиз, кесувчи, кўмиб кетувчи ҳамда дискли турларга бўлинади. ағдаргичли корпус билан жиҳозланган плуг ерни қисман ёки тўлиқ ағдариб ҳайдайди. корпус таянчга маҳкамланган лемех, ағдаргич ва дала тахтасидан иборат. баъзи корпусларда тупроқни тўлиқ ағдариш учун ағдаргичга узайтиргич уланади. иш вақтида корпус лемехнинг тиғи ва дала тахтасининг кетинги остки сирти эгат тубига тегиб сирпанади. дала тахтаси лемех ва ағдаргичнинг сиртига таъсир этувчи тупроқ босимидан ҳосил бўладиган ёнаки кучларга бардош бериб, корпуснинг ҳайдалмаган майдон томонга силжишига йўл қўймайди. умумий ишларга мўлжалланган плугларга қамраш кенглиги 25, 30, 35 см, махсус плугларга 45, 50, 60, 70 ва 100 см бўлган корпуслар ўрнатилади. ярим осмали плп-6-35 плуги: 1-чимқирқар; 2-корпус; …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тупроққа асосий ва экиш олдидан ишлов бериш машиналари"

1479831860_66124.doc 1 2 а а тупроққа асосий ва экиш олдидан ишлов бериш машиналари режа: 1. тупроққа асосий ва экиш олдидан ишлов бериш машиналари 2. туроққа механик ишлов бериш усуллари 3. плуг иш органларининг тузилиши ва ишлаш услублари 1. тупроққа асосий ва экиш олдидан ишлов бериш машиналари ерларни шудгорлашда ишлатиладиган плугнинг асосий иш органлари корпус, чимқирқар, пичоқ ва тупроқ чуқурлатгичлардан иборат. плуг корпуси ҳаракатланганда лемех тупроқ қатламининг тагидан қирқади ва кўтариб ағдаргичга узатади. чимқирқар тупроқнинг устки қатламини 10-12 см чуқурликда, асосий корпуснинг 2/3 кенглигича қирқиб эгат остига ташлайди. тупроққа ишлов бериш машиналари ишлаганда уларнинг иш органлари тупроқ ва ўсимлик қолдиқларидан ўз-ўзидан тозаланиши, даланинг паст-баландликларига яхши мос...

DOC format, 1.4 MB. To download "тупроққа асосий ва экиш олдидан ишлов бериш машиналари", click the Telegram button on the left.