бахори галла экинлари

DOC 87.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1413737856_59745.doc баҳори ғалла экинлари. баҳори буғдой, баҳори арпа, сули. (биологияси) режа: 1. баҳори буғдойнинг халқ хўжалик аҳамияти, экилиш майдонлари, ҳосилдорлиги, ботаник ва биологик ҳусусиятлари. навлари. 2. баҳори арпанинг аҳамияти, экилиш майдонлари, ҳосилдорлиги, биологик ҳусусиятлари. навлари. 3. сулининг аҳамияти, экилиш майдонлари, ҳосилдорлиги, келиб чиқиши, ботаник ва биологик ҳусусиятлари. ўзбекистонда туманлаштирилган навлари. баҳори ғалла экинлари энг кўп экиладиган, экин майдонлари ва ялпи ҳосили бўйича жаҳон деҳқончилигида биринчи ўринда туради. эртаги баҳори экинларга баҳори буғдой, баҳори арпа, баҳори жавдар, сули киради. улар орасида етакчи ўринни баҳори буғдой эгаллайди. кечки баҳори экинларга асосий ем-хашак экини маккажўхори, асосий ёрма экинлари оқ жўхори, тариқ, шоли ва маржумак киради. баҳори ғалла экинларини бундай бўлиши нисбий ва бизнинг мамлакатимиз шароитига тўғри келади. баҳори буғдой асосий ва энг кенг тарқалган асосий озиқ-овқат экинидир. донидан, айниқса, баҳори юмшоқ буғдойнинг кучли ва қимматли навларидан юқори сифатли ун олинади. кучли навлари унни яхшиловчи ҳисобланади ва кучсиз буғдой навларининг унига 20-25% кушилади. баҳори …
2
ни ташкил қилади. кейинги йилларда баҳори буғдой салмоғи анча камайди. баҳори буғдой экиладиган майдонлар мдҳ (мустақил давлатлар ҳамдустлиги) 31,4-41 млн га ташкил қилган. ўзбекистонда 1913 йилда буғдой экилган майдон 932 минг га бўлса, шундан 472 минг га ёки яримидан ортиғига баҳори буғдой экилган. бу кўрсаткич 1971-1975 йилларда мувофиқ ҳолда 496 ва 100 минг гектарни ташкил этган. кўриниб турибдики, кузда экилган буғдой баҳори буғдойга нисбатан тўрт баробар катта майдонга (396 минг) экилган. 1976-1980 йилларга келиб буғдой 55,5 минг гектарга шундан 555 минг гектарига баҳори буғдой экилган. 2000 йил ҳосили учун буғдой 1310 минг га экилиб шундан (40 минг га) баҳорда экилган. унинг ҳам бир қисми қоплама экин сифатида. буғдой ҳосилдорлиги ўзбекистонда 1913 йилда ўртача 5,5 ц/га, 1971-1976 й - 4,7 га/ц, 1976-1981 й - 9,3 га/ц ташкил қилган. баҳори буғдой ҳосили мувофиқ ҳолда 5,4, 4,3, 7,1 ц/га, кузда экилганда 5,6; 4,7; 9,5 га/ц бўлган. айниқса, лалмикорликда кузда ва баҳорда экилган буғдой …
3
ишиб етилади. лалмикорликнинг текис-тепалик минтақасида баҳори буғдой одатда июннинг иккинчи ярмида, тоғли минтақада июлнинг иккинчи ярмида ёки кузги буғдойга нисбатан 7-10 кун кейин пишади. шунинг учун доннинг тўлши қурғоқчилик даврга тўғри келади ва дон ҳосили камаяди, донлар майда, пуч бўлади. баҳори буғдой узун кун ўсимлиги. у кузги буғдой, арпага нисбатан намга талабчан. юмшоқ буғдойнинг баҳори навларида транспирация коэффиценти 415, қаттиқ буғдой навларида, 406 га тенг. энг кўп намликни найчалаш ва бошоқлаш даврларида талаб қилади. бу даврда репродуктив органлар ҳосил бўлади. найчалаш, бошоқлаш донни шаклланиши-тўлишиш даврида тупроқда намлик етишмаса дон ҳосили кескин камаяди. баҳори буғдой ўсиш даврида сувни қуйидагича сарфлайди, (% ҳисобида) униб чиқиш -7, тупланиш- 15-20 %, найчалаш - гуллаш - 50-60%, сут пишиш- 20-30 % , мум пишиш –5 %. баҳори буғдой меъёрида ўсиб, ривожланиши ва юқори ҳосил шакллантириши учун тупроқдаги намлик чднс 70-75 % кам бўлмаслиги лозим. тупланиш фазасида бирламчи илдизлари 50 см, бошоқлашда 100-130 чуқурликка кириб боради. …
4
ларида экиш учун давлат реестридан ўтказилган. баҳори буғдой ҳусусиятларидан бири уруғларнинг бир текис, қийғос униб чиқмаслиги ва майсазорни сийракланиши ҳисобланади. бунинг асосий сабаби униб чиқиш даврида тупроқда намликнинг етишмаслиги, шимолда тупроқ кислоталигининг юқорилиги, уруғларни фузариоз билан касалланишидир. майсаларни секин ривожланиши, кучсиз тупланиши, айниқса, қаттиқ буғдойлар билан, ўтлар билан кучли ифлосланади. баҳори арпа муҳим озиқ-овқат, ем-хашак ва техникавий экин. унинг донидан арпа ёрмаси, перловка, ун тайёрланади. арпа унини 20-25% буғдой ёки жавдар унига қўшиб нон тайёрлашда ишлатиш мумкин. донида ўртача 12% оқсил, 5,5 % клейковина, 64,6% азотсиз экстрактланадиган моддалар, 2,1 -ёг, 13 - сув, 2,8% кул бор. баҳори арпа чўчқалар, отлар учун яхши концентрат ем. унинг 1 кг донида 1,2 кг озиқа бирлиги бор. бу экин пиво ва спирт саноатининг асосий хомашёси. пиво тайёрлаш учун, айниқса, икки қаторли, тўла, йирик донли, пўстлилиги кам (8-10%), униб чиқиш энергияси юқори (95 %), 4-кун ўстирилганда арпа энг яхши хомашё ҳисобланади. арпа энг қадимий экин. …
5
рт арпаси, 3) ғарбий - пиво арпаси. бундай бўлиши жуда нисбий, сабаби арпа етиштириладиган минтақаларда арпа дони турли мақсадларда фойдаланилиши мумкин. аммо пивобоп арпа ғарбий минтақаларда етиштирилганда дон таркибида оқсил кам, углеводлар кўп бўлиб, айниқса оқсили юқори молекуляр оқсилларга киради. ўзбекистонда лалмикорликда баҳори арпа 4-7 ц/га сувликда 35-40 ц/га ҳосил беради. илғор хўжаликларда, сувликда арпа ҳосили 65 ц/га етади. ботаник таърифи. hordeum l. авлодига кирувчи h. sativum маданий арпа учта кенжа турдаги маданий арпаларни ўз ичига олади. (h. vulgare, h. distichon, h. intermedium l.). арпанинг жуда кўп бир йиллик, кўп йиллик ёввойи турлари ҳам hordeum l. авлодига мансуб. бошоқ бўғинидаги мева ҳосил қиладиган бошоқчалари сонига қараб арпа қуйидаги кенжа турларга киради: h. vulgare l. - кўп қаторли ёки оддий арпа. бошоқнинг ҳар бир бўғинида учтадан мева ҳосил қилувчи бошоқчалар жойлашган ва уларни ҳаммаси ривожланиб дон ҳосил қилади. бошоқнинг зичлиги бўйича кўп қаторли арпа иккита гуруҳга бўлинади. биринчиси - тўғри олти …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бахори галла экинлари"

1413737856_59745.doc баҳори ғалла экинлари. баҳори буғдой, баҳори арпа, сули. (биологияси) режа: 1. баҳори буғдойнинг халқ хўжалик аҳамияти, экилиш майдонлари, ҳосилдорлиги, ботаник ва биологик ҳусусиятлари. навлари. 2. баҳори арпанинг аҳамияти, экилиш майдонлари, ҳосилдорлиги, биологик ҳусусиятлари. навлари. 3. сулининг аҳамияти, экилиш майдонлари, ҳосилдорлиги, келиб чиқиши, ботаник ва биологик ҳусусиятлари. ўзбекистонда туманлаштирилган навлари. баҳори ғалла экинлари энг кўп экиладиган, экин майдонлари ва ялпи ҳосили бўйича жаҳон деҳқончилигида биринчи ўринда туради. эртаги баҳори экинларга баҳори буғдой, баҳори арпа, баҳори жавдар, сули киради. улар орасида етакчи ўринни баҳори буғдой эгаллайди. кечки баҳори экинларга асосий ем-хашак экини маккажўхори, асосий ёрма экинлари оқ жўхори, т...

DOC format, 87.5 KB. To download "бахори галла экинлари", click the Telegram button on the left.

Tags: бахори галла экинлари DOC Free download Telegram