минерал ўғитлар технологияси

DOC 580,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1407901193_58697.doc минерал ўғитлар технологияси режа: 1. тупроққа минерал ўғитлар солишнинг зарурияти. 2. ўғитлар классификацияси. 3. минерал ўғитларнинг ассортименти, асосий таркиби ва хоссалари 4. калийли ўғитлар таснифи. 5. 2. комплекс ўғитлар таснифи. тупроққа минерал ўғитлар солишнинг зарурияти. кимёлаштириш, комплекс механизациялаш, электрлаштириш, мелиорация ишлари ва тупроқнинг унумдорлигини ошириш борасидаги тадбирлар қишлоқ хўжалигини юксалтиришдаги асосий йўналишлардан ҳисобланади. қишлоқ хўжалигини изчил ва ҳар томонлама интенсивлашда кимёлаштириш алоҳида аҳамият касб этади. кимёлаштириш ўғитлар, ўсимликларни муҳофаза қилишнинг кимёвий воситалари, гербицидлар, дефолиантлар ва десикантлардан фойдаланишдан иборат. ер унумдорлигини ошириш ва ўсимликлар озуқланишини яхшилашга хизмат қиладиган моддалар ўғитлар деб аталади. ўсимлик ўсиш даврида баъзи элементларни ҳаводан барг орқали, баъзиларини эса тупроқдан олади. ўсимликлар таркибига 70 дан ортиқ кимёвий элементлар киради. улардан 16 таси: оргоногенлар - углерод, кислород, водород, азот; золли элементлар - фосфор, калий, кальций, магний ва олтингугурт; микроэлементлар - бор, молибден, мис, рух, кобальт, марганец ва темир ўсимликларнинг ҳаёт фаолияти давомида муҳим аҳамиятга эгадир. бир элемент ўрнини …
2
ний, олтингугурт ва темир асосий озуқа моддалари ҳисобланади. ўсимликлардаги бу элементлар миқдори юздан бир улуш фоиздан бир неча фоизгача бўлади ва макроэлементлар дейилади. ўсимликларга булардан ташқари, бор, молибден, мис, марганец, рух ва бошқа шулар каби бир қатор ўсимлик ва тупроқда мингдан бир улуш фоизда бўладиган моддалар зарурдир. улар микроэлементлар деб номланади. ўсимликларнинг ҳаётий фаолиятида углерод, кислород ва водороддан кейин азот, фосфор ва калий ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. бундай элементлар тутган ўсимликларнинг озуқа маҳсулотлари қишлоқ хўжалигида асосий минерал ўғитлар номи билан юритилади. фосфор, азот ва калий ўсимлик учун энг зарур озуқа моддалардир. ўсимлик бу элементларни тупроқдан олади, натижада моддалар миқдори йилдан-йилга камайиб, тупроқнинг унумдорлиги пасайиб боради, бу экиннинг ҳосилдорлигига салбий таъсир этади. тупроқнинг унумдорлигини ошириш учун ерни етарли даражада ўғитланиши керак. гўнг - органик ўғитлардан энг фойдалиси ҳисобланади. гўнг таркибида унинг ҳар тоннасида 5 кг азот, 2,5 кг фосфат ангидрид ва 6 кг калий оксид бўлади. тупроқни озуқа моддалари билан етарлича …
3
ўрта ҳисобда 29,2 ц ҳосил олинмоқда. тупроққа солинган ҳар 1 кг фосфор қўшимча 6...7 кг пахта, 50...60 кг картошка, ҳар 1 кг азот эса қўшимча равишда 15...20 кг пахта ва 150 кг картошка олиш имконини бермокда. минерал ўғитлар экиннинг ҳосилдорлигини ошириши билан биргаликда маҳсулотлар сифатини ҳам яхшилайди: дондаги оқсил ва картошкадаги крахмал микдорларини кўпайтиради, пахта толасининг мустаҳкамлигини оширади. 1-1 жадвал тупроқдан ҳосил билан чиқиб кетадиган таъсир этувчи моддалар (кг/га) таъсир этувчи моддалар ҳосилдорлик қишки буғдой 30 ц/га қанд лавлаги 270 ц/га жўхори пояси 600 ц/га n 112 166 150 p2o5 39 42 70 k2o 77 157 200 1-2 жадвал ҳосилдорликнинг тупроққа фосфор, азот ва калий солиш ҳисобига оширилиши. культура ва маҳсулот тури 1 т солинган ўғит ҳисобига (n, p2o5, k2o) ҳосилдорликнинг ўсиши, т n p2o5 k2o пахта 10-14 5-6 2 қанд лавлаги 120-160 50-55 40-50 буғдой 12-15 7-8 3-4 1-3 жадвал ҳосилнинг ўғит қўллаш ҳисобига ортиши (ц/га). культура ўғитсиз ўғит …
4
центрацияси (оддий ўғитлар – 20...25%, концентрланган – 30...38%, юқори концентрланган - 60% дан ортиқ, ультра концентрланган) билан фарқланади. минерал ўғитлар таъсир этувчи моддалар бўйича азотли, калийли, фосфорли ва микроўғитлар (борли, молибденли ва бошқалар)га бўлинади. органик ўғитлар – улардаги озуқавий элементлар ўсимлик ва ҳайвонларга тааллуқли моддаларда бўлади. бу турдаги ўғитлар гўнг, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонлардан келиб чиққан моддаларни қайта ишлашнинг турли маҳсулотлари (торф, кунжара, балиқ уни, шакар чиқинди ва ташланмалари) дир. органик-минерал ўғитлар – органик ва минерал моддаларни ўз ичига олади. бу ўғитлар органик моддалар (торф, сланец, кул ранг кўмир) ни аммиак ёки фосфор кислота билан ишлов бериш йўли билан олинади. уларни, шунингдек торфни фосфат ўғитлар билан аралаштириш йўли билан олинади. бактериал ўғитлар – атмосфера азотини тўплайдиган ёки тупроқ ва ўғитларнинг органик моддаларини минераллайдиган микроорганизмлар етиштиришни ўз ичига олган моддадир. бундай ўғитлар – азотобактерия, тупроқ нитрати ҳисобланади. минерал ўғитлар агрокимёвий таъсири бўйича: тўғри, қўшимча ва ўсимлик ўсишини ростлайдиган восита (препарат) ларга …
5
аб чиқарилади. фосфорли ўғитлар – эрувчанлиги ва ўсимликларнинг ўзлаштириши бўйича фосфорли ўғитлар уч гуруҳга бўлинади. - сувда эрийдиган ўғитлар – унда фосфорли бирикмаларнинг кўп қисми сувда эрийди ва ўсимликлар томонидан жуда енгил ўзлаштирилади (суперфосфат, иккиланма суперфосфат, мураккаб ўғитлар - аммофос, нитроаммофоска, нитрофоска, карбоаммофоска); - цитратли эрувчан ўғитлар – унда аммоний цитратнинг аммиакли эритмасида эрийдиган фосфор бирикмалари бор. бу гуруҳга прицепитат (дикальций фосфат) киради. - лимонли эрувчан ўғитлар – сувда ва аммоний цитратнинг аммиакли эритмасида эримайдиган, лекин цитрат кислота эритмасининг 2% лигида эрийдиган. уларга фторсизлантирилган фосфатлар, фосфор уни тааллуқлидир. бу ўғитлар нордон тупроқ учун жуда фойдали, яроқлидир. бу ўғитларнинг фосфор бирикмалари аста-секин тупроқ эритмасига тушади ва уларнинг таъсири бир неча йилларга етади. калийли ўғитлар – концентратланган (калий хлорид, калий сульфат, калий магнезия ва бошқалар) ва тузлар хом-ашёси (сильвинит, каинит) га бўлинади. сувда эримайдиган минераллар (нефелин, дала шпати) тўғридан-тўғри ишлатилмай, калийли ўғитлар олиш учун хизмат қилади (масалан, нефелиндан калий сульфати олиш мумкин). …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"минерал ўғитлар технологияси" haqida

1407901193_58697.doc минерал ўғитлар технологияси режа: 1. тупроққа минерал ўғитлар солишнинг зарурияти. 2. ўғитлар классификацияси. 3. минерал ўғитларнинг ассортименти, асосий таркиби ва хоссалари 4. калийли ўғитлар таснифи. 5. 2. комплекс ўғитлар таснифи. тупроққа минерал ўғитлар солишнинг зарурияти. кимёлаштириш, комплекс механизациялаш, электрлаштириш, мелиорация ишлари ва тупроқнинг унумдорлигини ошириш борасидаги тадбирлар қишлоқ хўжалигини юксалтиришдаги асосий йўналишлардан ҳисобланади. қишлоқ хўжалигини изчил ва ҳар томонлама интенсивлашда кимёлаштириш алоҳида аҳамият касб этади. кимёлаштириш ўғитлар, ўсимликларни муҳофаза қилишнинг кимёвий воситалари, гербицидлар, дефолиантлар ва десикантлардан фойдаланишдан иборат. ер унумдорлигини ошириш ва ўсимликлар озуқланишини яхшилашга хиз...

DOC format, 580,5 KB. "минерал ўғитлар технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.