органик ва минерал ўғитлар

PDF 20 стр. 1,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 20
слайд 1 тупроқшунослик ва деҳқончилик кафедраси тошкент ирригация ва мелиорация институти мавзу: органик ва минерал ўғитлар тошкент-2018 режа ўғитларнинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти. ўғитлаш тизимининг мақсади ва вазифалари. ўғит қўллашнинг турлари, усуллари, муддатлари ва техникаси. ўғитларнинг классификацияси. ўғитларнинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти таркибида ўсимликлар учун зарур озиқ моддаларни тутадиган ва деҳқон томонидан тупроққа киритиладиган моддаларга ўғитлар дейилади. деҳқончиликни кимёлаштириш – экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг муҳим воситаси, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштиришнинг иқтисодий жиҳатдан энг самарали йўлидир. ўғитлардан самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалигини кимёлаштиришда энг муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади. қишлоқ хўжалик экинлари ҳосил билан тупроқда маълум миқдорда озиқ элементларини олиб чиқиб кетади. экинлар ҳосили қанчалик кўп бўлса, унинг тупроқдан оладиган озиқ моддаси ҳам шунча кўпаяди, демак экинлардан юқори ҳосил олиш учун тупроққа солинадиган ўғит миқдори ҳам кўпроқ бўлиши лозим. шунинг учун доимий равишда юқори ҳосил етиштириш мақсадида тупроққа ҳар йили етарли миқдорда минерал ўғитлар ва гўнг солиш зарур. экинлардан олинадиган ҳосилнинг қарийб ярми минерал ўғитлар …
2 / 20
ъсирини ҳисобга олиш зарур. ўғитлаш тизимининг мақсади ва вазифалари ўғитлаш тизими одатда ҳар бир майдонга узоқ муддат давомида режа асосида ўғит киритиш учун ишлаб чиқилади ва ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди: экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва ҳосил сифатини яхшилаш ўғитлардан сама- рали фойдаланиш, интенсив деҳқон- чилик юритиш ва атроф-муҳитни муҳофазасини тўғри йўлга қўйиш тупроқ унумдорлигини ошириш ўғитлаш тизимида ишлатиладиган иборалардан тўғри фойдаланиш зарур: асосий ўғитлаш (экишгача, экиш билан) қаторлаб ўғитлаш (экиш билан бирга) қўшимча озиқлантириш (экинларнинг ўсув даврида) белгиланган маълум ойларда ёзда баҳорда кузда ўғитларни тупроққа қуйидаги муддатларда киритиш мумкин: ўғитлар классификацияси ўғитлар минерал ва органик ўғитларга бўлинади. маҳаллий шароитларда тайёрланиб, шу жойнинг ўзида ишлатиладиган ўғитлар органик ўғитлар дейилади. таркибида озиқ элементлар миқдори кам бўлганлиги сабабли уларни узоқ масофаларга ташиб- ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас. минерал ўғитлар саноат асосида тайёрланади ва ўсимликлар учун зарур озиқ моддаларни асосан анорганик шаклда тутади. минерал ўғитлар таркибидаги озиқ элементлар сонига қараб оддий ва комплекс ўғитларга бўлинади. …
3 / 20
арга қуйидагилар киради: гўнг — ҳайвонот дунёсининг чиқиндилари. унинг таркибида ўсимлик учун зарур бўлган барча озуқа моддалар мавжуд.  компостларни (ҳар хил органик қолдиқлар аралашмаси) тайёрлашда фосфор ўғити ҳам қўшилади ва алоҳида жойга (чуқур бўлмаган ўра, катта ҳажмдаги махсус мосламалар) йиғилиб устидан суюқ гўнг ёки сув қуйилиб бостириб қўйилади.  торфни (тўлиқ чиримаган, ботқоқликда ўсадиган ўсимликлар қолдиғи) одатда гўнгга қўшиб далага сепиш (шудгордан олдин) фойдалидир.  қушлар ахлати таркибида озуқа моддалар гўнгга нисбатан кўп. аммо таркибидаги азот тез учиб кетади. шунинг учун уни қуруқ жойда устига тупроқ ёки торф ёпиб сақлаш керак. далага ҳар бир гектарга 2—4 тонна солиш мумкин.  кўк ўтлар (сидератлар) етиштирилаётган дала ўсимлик (нўхот, шабдар ва бошқалар) яхши ривожлангандан сўнг ҳайдалади. натижада тупроқ органик моддага бойийди.  ташландиқ сувлар қолдиғидан (канализация ва ҳ.к.) махсус усулда қуритилгач ўғит сифатида фойдаланиш мумкин. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган саноат чиқиндиларини ҳам ўғит сифатида ишлатиш мумкин.  чорвачилик фермаларида йиғилаётган …
4 / 20
ҳамда дуккакли экинларни экиш билан тупроқдаги азот миқдорини кўпайтириш мумкин. азотли ўғитлар аммиакни синтезлаш йўли билан олинади. азотли ўғитлар аммиакни синтезлаш йўли билан олинади. ҳозирги кунда қуйидаги турдаги азотли ўғитлар ишлаб чиқарилмоқда: 1. аммиакли-нитратли ўғитлар – аммиакли селитра, аммоний-сульфат- нитрат. 2. аммиакли ўғитлар – аммоний сульфат, аммоний хлорид, аммоний карбонат, суюлтирилган аммиак, аммиакли сув. 3. нитратли ўғитлар – натрийли селитра, кальцийли селитра, калийли селитра. 4. амидли ўғитлар – мочевина, кальций цианамид, мочевина-формальдегидли ўғитлар (мфў). фосфорли ўғитлар ва уларнинг турлари ўсимликлар таркибида фосфор минерал ва органик ҳолатда учрайди. минерал ҳолатдаги фосфор ортофосфат кислотанинг кальцийли, магнийли ва калийли тузлари кўринишида бўлиб, миқдоран жуда камдир. углевод алмашинувида фосфор катта ўрин тутганлиги сабабли фосфорли ўғитлар қанд лавлагида шакар, картошка туганакларида крахмал тўпланишига ижобий таъсир этади. фосфор ўсимликларда азотли моддаларнинг алмашинувида ҳам муҳим аҳамиятга эга. фосфорли ўғитлар апатитлар ва фосфоритлардан олинади. фосфоритлар ўз таркибида фосфат минераллардан ташқари бир ярим оксидлар, қум, лой каби қўшимчаларни тутади. …
5 / 20
ривожланишида ва уларда углеводлар ҳосил бўлишида калийнинг аҳамияти катта. шунингдек калий билан етарли даражада озиқлантирилган ўсимликларнинг турли касалликларга чидамлилиги ортади. калий билан озиқлантириш даражаси оширилганда азотнинг ўсимликка ўтиши ва унда азотли органик бирикмаларнинг тўпланиши тезлашади. калийнинг ер қобиғидаги ўртача миқдори 2,14 % га тенг. тупроқда ялпи калийнинг миқдори азотмиқдорига нисбатан 5-50 марта, фосфорга нисбатан 8-40 марта кўп. энг кўп калий бўз ва қора тупроқларда учрайди. калийли ўғитлар концентрланган (калий хлорид, калий сульфат, калий тузи, калимагнезия, калийли-магнийли концентрат) ва хом (сильвинит, каинит) калийли ўғитларга бўлинади. калий хлорид – ксl. энг кенг тарқалган калийли ўғит ҳисобланиб, ишлаб чиқариладиган калийли ўғитларнинг 85-90 % ини ташкил этади. таркибида 53,7-60,0 % гача к2о бўлади. калий сульфат – к2sо4. оқ тусли майда кристалл заррачали кукун. таркибида 45-52 % к2о бўлади. калий тузи – ксl қ mксl  nnacl. кулранг ва пушти кристаллартутган, алий хлорид ва сильвинит аралашмасидан иборат ўғит.таркибидаги к2о нинг миқдори 40 % ни ташкил …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 20 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "органик ва минерал ўғитлар"

слайд 1 тупроқшунослик ва деҳқончилик кафедраси тошкент ирригация ва мелиорация институти мавзу: органик ва минерал ўғитлар тошкент-2018 режа ўғитларнинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти. ўғитлаш тизимининг мақсади ва вазифалари. ўғит қўллашнинг турлари, усуллари, муддатлари ва техникаси. ўғитларнинг классификацияси. ўғитларнинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти таркибида ўсимликлар учун зарур озиқ моддаларни тутадиган ва деҳқон томонидан тупроққа киритиладиган моддаларга ўғитлар дейилади. деҳқончиликни кимёлаштириш – экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг муҳим воситаси, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштиришнинг иқтисодий жиҳатдан энг самарали йўлидир. ўғитлардан самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалигини кимёлаштиришда энг муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади. қишлоқ хўжалик экинлари ҳосил била...

Этот файл содержит 20 стр. в формате PDF (1,2 МБ). Чтобы скачать "органик ва минерал ўғитлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: органик ва минерал ўғитлар PDF 20 стр. Бесплатная загрузка Telegram