минерал ўғитлар. азотли ва фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш (dars ishlanma)

PPT 747.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1541583739_68153.ppt мавзу: минерал ўғитлар. азотли ва фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш. минерал ўғитлар. азотли ва фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш режа: минерал ўғитларга умумий тавсиф. минерал ўғитларнинг таркибий қисмлари. қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш. дарснинг мақсади: а) таълимий – ўқувчиларга минерал ўғитлар ва уларни ишлаб чиқарилиши ҳақида тушунча бериш. б) тарбиявий – ўз халқининг тарихан шаклланган анъаналарига содиқ бўлиш, инсонлар қадрига етиш, ватанпарвар бўлиб етиштириш. в) ривожлантирувчи – ўқувчиларда мустақил фикрлашни шакллантириш, мавзуни фалсафий билимлар билан тушунтириб, дунёқарашини ривожлантириш. дтс талаби: минерал ўғитларнинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти. минерал ўғитлар ҳақида тушунча. энг муҳим минерал ўғитлар. азотли ва фосфорли ўғитларни ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва улардан окилона фойдаланиш. минерал ўғитлар ва уларнинг қишлоқ хўжалигида ишлатилиши. * дарс усули: замонавий педагогик технология усули. дарснинг жиҳози: компьютер, проектор, экран. дарснинг бориши: ташкилий қисм: 1. саломлашиш. 2. давоматни аниқлаш. 3. дарсга тайёргарликни текшириш. ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар. 1. v-гуруҳчаси элементлари хоссаларидаги ўхшашлик ва фарқни …
2
ўғитлар таркибида фақат битта озуқа элементи сақласа, оддий ўғитлар, икки ва ундан ортиқ озуқа элементи сақласа мураккаб ўғитлар деб аталади. энг кўп қўлланила-диган оддий ўғитлар селитралардан: аммоний нитрат, натрий нитрат, қўш суперфосфат, калий хлорид ва бошқалар ҳисобланади. мураккаб ўғитларга калий нитрат (k, n), аммофослар (n, p), нитрофоска (n, p, k) ва бошқалар киради. микроўғитлар таркибидаги озуқа элементи миқдорига қараб баҳоланади. яқин вақтгача таркибида 50 фоиз атрофида р2о5 бўлган кўш суперфосфат энг аҳамиятли фосфорли ўғит ҳисобланар эди. лекин ҳозирги пайтда 78-83 фоиз р2о5 бўлган аралаш полифосфат кислота тузлари олиниб, фосфорли ўғитлар сифатида ишлатил-моқда. баъзан минерал ўғитлар қаттиқ (донадор ва кукун ҳолидаги) ва суюқ ўғитларга ажратилади. суюқ ўғитлар ҳам аслида ўша қаттиқ ўғитларнинг ёки аммиакнинг сувдаги эритмасидир. суюқ ўғитлар кўпинча мураккаб таркибли бўлади. масалан: n, p, k (нисбати 1:2:1) таркибли мураккаб суюқ ўғит аммиак, ортофосфат кислота, мочевина ва калий хлориддан тайёр-ланади. суюқ ўғитларнинг афзал томони шундаки, биринчидан уларни ўсимликлар жуда тез ўзлаштиради. …
3
ни, кўмирни қуруқ ҳайдаш маҳсулотларидан олинадиган амммоний сульфат ҳисобига таъмин-ланади. азотли ўғитларнинг ҳаммаси (“аммиакли сув”дан ашқари) сувда яхши эрийдиган қаттиқ кристалл моддалар. шунинг учун уларни ўсимликлар жуда осон ўзлаштиради. азот етишмаган ердаги экинлар барги оч-яшил ранг, баъзи экин-ларда (турп, карам,маккажўхори) сариқ, қизил доғлар, барглари жуда кичик, юпқа, гуллари нимжон, шохлари майда, меваси муддатдан аввал пишиб, кичик-кичик бўлиб, барглари тушиб кетади. азотли ўғитлар билан озиқлантириш натижасида юқоридаги камчиликлар йўқолади. азотли ўғитлардан саноат миқёсида энг кўп ишлаб чиқариладиганлари аммиакли селитра (nh4no3), ва мочевина (карбамид) ҳисобланади. аммоний нитратнинг завод миқёсидаги синтези газ ҳолидаги аммиакнинг суюлтирилган нитрат кислотага юттиришга асосланган. бу реакция экзотермик бўлгани учун эритма таркибидаги сув синтез аппаратида боғ-ланиб, системадан чиқиб кетади. ҳосил бўлган аммоний нитратнинг концентрланган эритмаси ўғитни донадор ҳолатга келтирадиган минорага узатилади. у ерда махсус қурилма ёрдамида сачратиб турилиб, унга қарама-қарши йўналишда ҳаво ёрдамида совутилади. натижада донадор аммонийли селитра ҳосил бўлади. сўнг у гигроскопик бўлгани учун махсус нам ўтказмайдиган қопларга …
4
р пайдо бўлади, гуллаш ва етилиш жараёни кечикади, ўсиши секинлашиб, тана ингичкалашади. инсон танасида ўртача 1600 г фосфор бўлиб, ундан 1400 г суякларда, 130 г мускул тўқималарида, 12 г мияда, 10 г жигарда 6 г ўпкада, 44 г қон таркибида фаолият кўрсатади. фосфорнинг тупроқдаги барча бирикма-ларидан ўсимликлар фойдалана олмайди. улар сувда эрийдиган бўлиши керак. фосфорли ўғитлардан энг кенг тарқалгани оддий суперфосфат ҳисобланади. у кальций фосфат ва сульфат кислотани 1:2 нисбатда аралаштириш йўли билан тайёрланади: ca3(po4)2 + 2h2so4 = caso4 + ca(h2po4)2 оддий суперфосфат аслида кальций сульфат агрокимё нуқтаи назаридан ортиқча аралашма. у сувда ёмон эрийди, тупроқ сифатини бузиши мумкин. лекин уни ажратиш ўғит тайёрлаш харажатларини кўпайтириб юборади. шунинг учун у кальций дигидрофосфат билан бирагликда экин-ларга солинади. оддий суперфосфатларда 14-20% p2o5 бўлади. ўғит таркибида фосфор (v)- оксиди миқдорини ошириш учун дастлаб фосфат кислота ҳосил қилиниб, сўнг у кальций фосфат билан реакцияга киритилади. бунда p2o5 нинг миқдори 40-50%га етади ва қўш суперфосфат …
5
ардан яна бири “нитрофоска”. у аммоний гидрофосфат, аммоний нитрат ва калий хлорид (ёки калий сульфат ) аралашмасидан иборат. дарсни якунлаш: а) дарсга фаол қатнашган ўқувчиларни баҳолаш. б) уйга вазифа бериш. уйга вазифа: мавзуни қайта ўрганиб, дафтарга қисқача баёнини ёзиш, мавзу оид қўшимча маълумотлар тўплаш. мавзу: микроўғитлар. ўзбекистонда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш. режа: микроўғитларнинг ўсимликлар учун зарурий аҳамияти. ўзбекистонда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш нуқталари. ўзбек олимларининг минерал ўғитларнинг аҳамиятини ўрганишга қўшган ҳиссалари. дарснинг мақсади: а) таълимий – ўқувчиларга ўзбекистонда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш нуқталари ҳақида тушунча бериш. б) тарбиявий – ўз халқининг тарихан шаклланган анъаналарига содиқ бўлиш, инсонлар қадрига етиш, ватанпарвар бўлиб етиштириш. в) ривожлантирувчи – ўқувчиларда мустақил фикрлашни шакллантириш, мавзуни фалсафий билимлар билан тушунтириб, дунёқарашини ривожлантириш. дтс талаби: микроэлементлар ҳақида тушунча, уларнинг одам ҳаётидаги аҳамияти. дарс усули: замонавий педагогик технология усули. дарс жиҳози: компьютер, проектор, экран. дарснинг бориши: а) ташкилий қисм: 1. саломлашиш. 2. давоматни аниқлаш. 3. дарсга тайёргарликни текшириш. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "минерал ўғитлар. азотли ва фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш (dars ishlanma)"

1541583739_68153.ppt мавзу: минерал ўғитлар. азотли ва фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш. минерал ўғитлар. азотли ва фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш режа: минерал ўғитларга умумий тавсиф. минерал ўғитларнинг таркибий қисмлари. қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш. дарснинг мақсади: а) таълимий – ўқувчиларга минерал ўғитлар ва уларни ишлаб чиқарилиши ҳақида тушунча бериш. б) тарбиявий – ўз халқининг тарихан шаклланган анъаналарига содиқ бўлиш, инсонлар қадрига етиш, ватанпарвар бўлиб етиштириш. в) ривожлантирувчи – ўқувчиларда мустақил фикрлашни шакллантириш, мавзуни фалсафий билимлар билан тушунтириб, дунёқарашини ривожлантириш. дтс талаби: минерал ўғитларнинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти. минерал ўғитлар ҳақида тушунча. энг муҳим минерал ўғитлар. азотли ва ...

PPT format, 747.0 KB. To download "минерал ўғитлар. азотли ва фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш (dars ishlanma)", click the Telegram button on the left.