қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси

DOC 96,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404555945_54245.doc қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси режа: 1. қишлоқ хўжалигида инфратузилманинг моҳияти ва аҳамияти 2. ишлаб чиқариш инфратузулмасининг иқтисодий аҳамияти. 3. ижтимоий инфратузилма ва унинг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги роли. 1. қишлоқ хўжалигида инфратузилманинг моҳияти ва аҳамияти агросаноатда ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси нафақат бевосита қишлоқ хўжалигининг ривожланиши даражасигина эмас, балки унга хизмат қилувчи тармоқларнинг ҳам ривожланиши даражасига боғлиқ. қишлок хўжалигида маҳсулот ҳажмининг кўпайиши билан бирга моддий –техника ресурсларидан, зарур хом–ашёлардан, ёрдамчи материаллардан ва бошқалардан фойдаланиш миқдори ўсиб боради. хўжаликларнинг электро–энергияга, транспортга, алоқа воситаларига, маҳсулотни сақлаш учун омборлар ва бошқаларга бўлган эҳтиёжи ортиб боради. қишлок хўжалиги ишлаб чиқаришнинг техника – таъмирлаш хизматига, моддий–техника таъминоти ташкилотига, инженерлик, зооветеринария, агрокимё хизмати ва бошқа хизматлар боғлиқлиги ўсади. бунда қишлоқ хўжалик маҳсулотларнинг зарур миқдорини олишга мослашган тармоқ ва ишлаб чиқаришларни ривожлантириш билан бир қаторда маҳсулотдан самарали фойдаланишни таъминловчи ва уни истеъмолчига етказиб берувчи ташкилотларни ривожлантириш ҳам муҳимдир. иқтисодиётда бундай тармоқлар ва хизматларнинг тўпламини инфратузилма деб аташ қабул қилинган. …
2
ан асосий ишлаб чиқариш фондига ва айланма воситалар билан, техника билан, жиҳозлар билан, малакали меҳнат ресурслар билан таъминлаш даражасига ва иккинчи томондан хизмат кўрсатадиган ишлаб чиқариш ва хизматларнинг даражасига боғлиқ. булар ичида агрокимёвий, зооветеринария, консултатив, ахборот ва бошқа хизматлар муҳим роль ўйнайди. инфратузилма қишлок хўжалиги ишлаб чиқаришини интенсивлаштиришнинг ва унинг самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан биридир. хом–ашё, материаллар, тайёр маҳсулотларнинг ўз вақтида етказиб берилиши кўп жиҳатдан хўжалик оборотида бўлган ресурслар ҳажмини аниқлаб беради. инфратузилма тармоқларини вужудга келтиришнинг бош шарт–шароити мамлакат иқтисодий потенциалининг умумий ўсиши ҳисобланади. агросаноат мажмуи инфратузилмасининг анча тез ривожлантиришнинг зарурияти унинг таркибига кирувчи тармоқлар ва ишлаб чиқаришларни ўстириш омилларининг ўзгариши билан боғлиқ. индустрлаштириш, кимёлаштириш, мелиорация ва ишлаб чиқаришнинг бошқа омилларини жадаллик билан ривожлантириш, фақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш воситаларини миқдор жиҳатдан кўпайтиришгагина эмас, балки моддий–пул ресурсларидан анча самаралироқ фойдаланишни таъминлайдиган хизматлар тизимини ташкил қилишга таъсир кўрсатади. бозор мунособатларининг ривожланиши шароитида инфратузилма тармоқлари ва ишлаб чиқаришнинг вазифалари деярли ўзгаради. қишлоқ …
3
шароитни яратишга қаратилган. инфратузилмага кирувчи тармоқлар, ишлаб чиқариш жараёнига бир хил таъсир кўрсатмайди ва ижтимоий такрор ишлаб чиқариш тизимида ўзига хос ўрнини эгалайди. шу боисдан инфратузилма тармоқларини, уларнинг асосий белгилари бўйича гуруҳлаш амалий аҳамиятга эга. инфратузилмаларни турлаш алоҳида элемент сифатида ҳам ва ижтимоий такрор ишлаб чиқариш тизимида бир бутун тармоқ сифатида уларнинг ўрнини аниқлаш имконини беради. у тармоқлараро алоқаларни ўрганишга ва асосий ишлаб чиқариш тармоқлари ва хизмат қилувчи тармоқлар ўртасида оптимал нисбатни аниқлашга ёрдам беради. инфратузилма элементларининг кўп томонлама ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда уни аниқ бир белги бўйича турлаш қийин муаммо. агросаноат мажмуи инфратузилмасининг барча элементларини тўртта белги бўйича қуйидагича гуруҳлаш тавсия этилади: 1.ишлаб чиқариш жараёнига таъсири даражаси бўйича: a) ишлаб чиқариш b) ижтимоий 2.ҳудудий белги бўйича: a) халқ хўжалиги b) регион c) локал 3.тармоқ белгиси бўйича: a) тармоқлараро b) тармоқ ичида 4.функционал белгиси бўйича: a) сфералар(соҳалар) b) қишлоқ хўжалигига хизмат қилиш бўйича c) маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш бўйича изоҳ: …
4
ускуналарга техник хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи, энергетикага, омборхона ва совуткичларга хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи, хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги қурулишлар бўйича ташкилотлар ва бошқаларни олиш мумкин. тармоқлараро инфратузилма ҳалқ хўжалигининг кўпчилик тармоқларига биринчи навбатда, транспорт, электр таъминоти, алоқага хизмат қилишга қаратилган. тармоқ ичидаги инфратузулма аниқ тармоқнинг фаолиятига мослашган. масалан, қишлоқ хўжалигининг тармоғи сабзавотчиликни жадал ривожлантиришни уруғчиликсиз, маҳсулотни сақлаш учун зарурий шароитларни яратмасдан, техника ва ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат қилишни йўлга қўймасдан амалга ошириш мумкин эмас. чорвачиликда тармоқ ичидаги ишлаб чиқариш инфратузилмасида муҳим ўринни ветеринария хизмати эгаллайди. бундай хизматнинг зарурияти асосан тармоқда ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва концентрациялашни ривожлантириш шароитида юзага чиқади. чорвачиликда тармоқ ичидаги инфратузулмани вазифаси тармоқни ускуналар, препаратлар, приборлар ва асбоблар билан таъминлаш ва шу асосда ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини кескин ошириш ҳисобланади. бевосита қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи соҳага машина ускуналарга техник хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи тармоқ ва корхоналар, шунингдек транспорт, мелиорация ташкилотлари, агрохимия, ветеринария, ахборот хизмати, моддий техника таъминоти …
5
ита қишлок хўжалигига хизмат қилувчи қуйидаги тармоқлар киради: 1.ишлаб чиқаришга мўлжалланган транспорт; 2.таъмирлаш устахоналари; 3.омбор ва совуқхоналар; 4.коммуникация, почта ва телеграф алоқаси тизими; 5.электр узатиш линиялари; 6.техник хизмат кўрсатиш станциялари; 7.илмий ишлаб чиқариш лабораториялари; 8.ҳисоблаш марказлари; 9.тайёрлаш, савдо корхоналари; 10.моддий техника таъминоти; 11.мелиорация ва ирригация иншоотлари. бундан ташқари унга яна махсус хизмат кўрсатувчи хизмат ва бўлимлар ҳам киради: 1.ўсимликларни ҳимоя қилиш; 2.агротехника; 3.ветеринария; 4.сунъий қочириш; 5.техника таъмирлаш; 6.ҳуқуқий ишлаб чиқариш инфратузилмасининг шаклланишига кўп омиллар таъсир қилади. булар ичида муҳимлари тупроқ иқлим шароити, жойнинг рельефи, ер ҳудудининг конфигурацияси билан таъминланганлиги, ёпиқ жойлар ва йўллар, корхоналарнинг, ишлаб чиқариш объектларининг жойлашиши қўлланиладиган технологиялар, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва концентрациялаш даражаси. бу омиллар кўп жиҳатдан бутун ишлаб чиқариш инфратузилмасининг таркибига ва ички хўжалик бўлинмаларининг катта кичиклигига ва корхоналар функционал фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ. қишлоқ хўжалигининг ишлаб чиқариш инфратузилмалари объектлари билан таъминланиши узоқ йиллардан бери анча паст ёки ўзгармасдан қолмокда. ишлаб чиқариш инфратузилмаларининг муҳим йўналиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси" haqida

1404555945_54245.doc қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси режа: 1. қишлоқ хўжалигида инфратузилманинг моҳияти ва аҳамияти 2. ишлаб чиқариш инфратузулмасининг иқтисодий аҳамияти. 3. ижтимоий инфратузилма ва унинг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги роли. 1. қишлоқ хўжалигида инфратузилманинг моҳияти ва аҳамияти агросаноатда ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси нафақат бевосита қишлоқ хўжалигининг ривожланиши даражасигина эмас, балки унга хизмат қилувчи тармоқларнинг ҳам ривожланиши даражасига боғлиқ. қишлок хўжалигида маҳсулот ҳажмининг кўпайиши билан бирга моддий –техника ресурсларидан, зарур хом–ашёлардан, ёрдамчи материаллардан ва бошқалардан фойдаланиш миқдори ўсиб боради. хўжаликларнинг электро–энергияга, транспортга, алоқа воситаларига, маҳсулотни сақлаш учун омборлар ва бошқаларга бўлган эҳ...

DOC format, 96,0 KB. "қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.