чўчқалар касалликлари erysipelas suum

DOC 85,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404358426_52654.doc чўчқалар касалликлари erysipelas suum режа: 1. иқтисодий зарар. 2. кечиши ва клиник белгилари 3. эшакем (крапивница) чўчқаларнинг юқумли касаллиги бўлиб, кўпинча 3 ойликдан бир ёшгача бўлган чўчқаларда учрайди. ўткир ва сурункали кечиб, баъзан қорамоллар, қўзилар, паррандалар, мўйнали ҳайвонлар, кемирувчилар ҳамда одамларда кузатилади. тарихий маълумот. касалликнинг қўзғатувчиси биринчи марта 1882 йилда пастер ва тюйе томонидан аниқланган. кейинчалик сарамас лефлер, п. и. боровёкий, д. ф. коневлар томонидан батафсил ўрганилган. касаллик чўчқачилик билан шуғулланадиган мамлакат ва хўжаликларда тез-тез учраб туради. европа мамлакатларининг барисида, айниқса жанубий-шарқий қисмида ва марказида жойлашган мамлакатларда кўп учрайди. ақш, канада, хитой, япония, кореяда доим қайд қилинади. собиқ сссрнинг қатор ҳудудларида ҳам учраб туради. ўзбекистонда 1970-йилларга қадар колхоз, совхозларнинг чўчқачилик фермаларида жуда кўп тарқалган эди. бу фермалар тугатилиб махсус комплекслар тузилгач, уларда ҳам қайд қилиниб турди. ҳозирги пайтда чўчқачилик қисқарди, лекин сарамас учраб турибди. б. авакян, п. рогожинлар 1980-1992 йиллар мобайнида сарамасни чўчқачилик хўжаликларида тез-тез учраб турганлиги тўғрисида маълумот …
2
ип мавжудлигини қайд қиладилар, «в» типга оид штаммларнинг вирулентлиги паст бўлиб, иммуногенлик хусусияти кучлироқ, шунинг учун бу тип сарамасга қарши гипериммунли қон зардоби ва вакцина тайёрлашда қўлланилади. бу тип баъзан соғлом чўчқалар муртагида учраб, касалликнинг субклиник кечишига олиб келади. «в» штаммини аниқлаш учун преципитация ва гемагглютинация реакциясидан фойдаланилади. чидамлилиги. бактерия кўп ташқи муҳит омилларига, айниқса чириш жараёнига чидамли. касаллиқдан ўлган чўчқа ўлаксаси кўмилгач, 280 кундан кейин сарамас таёқчаси ажратиб олинган. очиқ ҳавода қолдирилган аъзоларда ҳам таёқча узоқ сақланади. у дарё сувида 18-20 °с да икки ойгача, водород сувида 3 ой, сийдикда 5-6 ой, гўнгда 3 ой, тупроқда эса 3,5 ойгача бемалол яшай олади. тузлаш ва дудлаш бактерияни ўлдирмайди. тик тушган қуёш нури бир неча соатда ўлдиради. 100°с бактерияни бир неча секундда ўлдиради. дезинфекция учун ишлатиладиган моддалар таъсирига чидамсиз, хлорли оҳакнинг 10% ли эритмаси, ишқорнинг 2% ли эритмаси ва янги тайёрланган оҳакнинг 20% ли эритмалари ва бошқа моддалар дезинфекция учун тавсия …
3
алланади. улар сурункали полиартрит бўлиб, озиб кетади ва ўлади. н. розановнинг кузатиши бўйича веррукоз эндокардит кузатилиб, баъзан ўткир кечади. тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсизланади, геморрагик энтерит ва бронхопневмония кузатилади. лаборатория ҳайвонларида сарамасга сичқон ва кабутарлар ўта мойилдир. п. степайкин ва бошқаларнинг кузатиши бўйича товуқ, қорамол, йилқи, ит ва буғуларда сарамаснинг қўзғатувчиси секундар инфекция ҳолатида учраган. айрим ҳолларда ҳайвонот боғидаги ёввойи ҳайвон ва паррандаларда ҳам сарамас кузатилади. в. карчевёкийнинг аниқлашича, ҳайвонот боғида сарамас кемирувчилар билан бирга берилган гўшт ва балиқ маҳсулотлари орқали тарқалган. бу хилдаги касаллик буғу, жайрон, кенгуру, ёввойи чўчқа, тюлен, тустовуқ, товус ва беданаларда учраган. балиқчилар орасида эризипелоиднинг тарқалишига сабаб айрим балиқ турларининг микроб ташувчи бўлиб юришидир (в. стефанский, а. гринфелъд ва бошқалар). сарамас таёқчаси каналар организмидан ҳам ажратиб олинган (н. олсуврев, я. голота). касаллик қўзғатувчисининг энг хавфли манбаи ўткир касалланган ва касалликдан тузалган, шунингдек касаллиги сурункали кечаётган чўчқалар ҳисобланади. айрим ҳолларда соғлом чўчқалар муртаги ва ичагининг солитар фолликуласида бактерия …
4
тупроқ (ер), ёзги лагер ва яйловлардан ҳам тарқалади. кўпинча 3-12 ойлик чўчқаларнинг касалланиши унинг асосан баҳор, ёз ва куз фаслларида учраши асосий эпизоотологик хусусиятлардан ҳисобланади. лекин бизнинг шароитимизда сарамас қишда ҳам учраши мумкин, чунки қиш юмшоқ келиб, чўчқалар яйраш майдонларига чиқариб қўйилади. эмизикли чўчқалар чидамли, чунки уларда пассив иммунитет бўлади. ремонт учун қўйилган чўчқа ва бўрдоқига боқилаётган гуруҳ жуда ҳам мойил ҳисобланади. катта ёшли чўчқалар эмлаш натижасида ва иммунловчи субинфекция туфайли касалликка чидамлидир. касалликка мойиллик чўчқаларни асраш, боқиш шароитларига ҳам маълум даражада боғлиқдир. рацион таркибида протеин, минерал моддалар, витаминлар етишмаслиги ҳайвон организмига салбий таъсир қилиб, касалликка мойиллик даражасини ошириб юборади. бўрдоқичиликда эса, углеводлар кўп берилиб, яйраб юрмаслиги сабабли сарамас ўткир кечади. ҳароратнинг тез ўзгариши, намгарчиликнинг ошиб кетиши, организмнинг тез-тез қизиши каби ҳолат мойиллик даражасига таъсир қилади. сарамас кўпинча ёзда, намгарчилик ошиб кетганда тарқалади. чўчқахоналарни шамоллатиш воситаларининг бузилиши, чўчқаларни узоқ вақт транспортда олиб юриш касалликни тезлаштиради. патогенези. бактерия чўчқа организмига алиментар …
5
бу ҳолат юрак-қон томирлар системасида ўта кучаяди. юрак мускулида ва унинг капиллярларида қон тўхтаб қолиши оқибатида шиш пайдо бўлиб, тромблар вужудга келади. ретикулоэндотелиал системада ҳам тўқима элементлари пролиферацияга учрайди. кечиши ва клиник белгилари. ҳар хил омиллар (ёш, семизлик даражаси, вирулентлик хусусияти)га қараб сарамас ўта ўткир, ўткир, ярим ўткир ва сурункали, шунингдек тери шаклида ҳамда эшакем кўринишида кечади. ўта ўткир кечиши. бу ҳолат асосан сўқимга боқилаётган 7-10 ойлик чўчқаларда учрайди. чўчқахоналарни шамоллатиш воситалари ёмон ишлаганда ёки чўчқалар транспортда узоқ ташилганда тез тарқалади. бундай кечиш бир неча соат давом этиб, тана ҳарорати кўтарилиб кетади. ҳеч нарса емайди, жуда бўшашади, асаб бузилиши рўй бериб, касал чўчқа ўлади. ўткир кечиш ёки септик ҳолатда кечиш. бунда тана ҳарорати 42° с гача кўтарилиб, касалликнинг охиригача тушмайди. бир неча соатдан кейин иштаҳа бўғилиб, умумий ҳолсизланиш ва эт увишиши рўй беради. касал чўчқа ётоқчилайди. юрганида эса оёқлари бир-бирига урилиб кетаверади. конъюнктивит кузатилади. ошқозон-ичак зарарланиб яллиғланади ва ич қотади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "чўчқалар касалликлари erysipelas suum"

1404358426_52654.doc чўчқалар касалликлари erysipelas suum режа: 1. иқтисодий зарар. 2. кечиши ва клиник белгилари 3. эшакем (крапивница) чўчқаларнинг юқумли касаллиги бўлиб, кўпинча 3 ойликдан бир ёшгача бўлган чўчқаларда учрайди. ўткир ва сурункали кечиб, баъзан қорамоллар, қўзилар, паррандалар, мўйнали ҳайвонлар, кемирувчилар ҳамда одамларда кузатилади. тарихий маълумот. касалликнинг қўзғатувчиси биринчи марта 1882 йилда пастер ва тюйе томонидан аниқланган. кейинчалик сарамас лефлер, п. и. боровёкий, д. ф. коневлар томонидан батафсил ўрганилган. касаллик чўчқачилик билан шуғулланадиган мамлакат ва хўжаликларда тез-тез учраб туради. европа мамлакатларининг барисида, айниқса жанубий-шарқий қисмида ва марказида жойлашган мамлакатларда кўп учрайди. ақш, канада, хитой, япония, кореяда доим қ...

Формат DOC, 85,5 КБ. Чтобы скачать "чўчқалар касалликлари erysipelas suum", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: чўчқалар касалликлари erysipela… DOC Бесплатная загрузка Telegram