parazitologiya fanidan amaliyot dasturi

DOCX 61 sahifa 156,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 61
ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти “taдиқлайман” ўқув ишлари бўйича проректор ________ б.д. нарзиев “___” ______ 2019 йил паразитология фанидан амалиёт дастури (услубий қўлланма) самарқанд – 2019 муаллифлар: “паразитология ва ветеринария ишини ташкил этиш” кафедрасининг мудири, доцент т.и. тайлоқов, доцент ҳақбердиев п.с., тақризчилар: 1. профессор қ.н. норбоев 2. профессор а.с. даминов амалиёт дастури паразитология ва ветеринария ишини ташкил этиш кафедраси йиғилиши (2019 йил, 11 сентябр, 2- сон баённома)да муҳокама қилинган. ветеринария диагностикаси ва озиқ овқат хавфсизлиги факультети кенгаши (09.10.2019 й., 3-сон баённома) томонидан маъқулланган. институт марказий услубий кенгаши йиғилиши (2019 йил, 22-октябр, 3-сон баённома) да тасдиқланган. кириш ветеринария профилактикаси ва даволаш факуьтетининг 5440100-ветеринария йўналиши 4-босқич талабалари “паразитология” фанидан малакавий амалиёт ўтайди ва амалиёт даврида талабанинг ушбу фан бўйича назарий билимлари амалий кўникмалар билан мустаҳкамланади. амалиёт даврида талаба фан бўйича даволаш-профилактик тадбирларда иштирок этиш билан биргаликда битирув малакавий ишлари бўйича тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, иқтидорли …
2 / 61
казилган клиник чиқиш дарслари мисолида уларнинг камида 2-3 бетини тўлдирган бўлишлари керак. касал хайвонларни қайид этиш журнали чорвачилик фермаларида ва хўжаликларда ҳамда аҳоли молларига ветеринария даволаш хизмати кўрсатиш муассасаларида юритилади. бу журнал даволовчи врачнинг асосий қонуний ҳужжати ҳисобланади. журналнинг катталиги 20х30 см бўлиши, барча варақлари номерлаган, уларга ип ўтказилган ва охирги варағига раҳбариятнинг муҳри босилган бўлиши керак. журналнинг жилдига ветеринария муассасасининг номи ва манзилгоҳи, журналнинг номи, бошланган ва тугатилган муддати кўрсатилади. журналнинг ички томонида 11 устундан иборат жадвал бўлиб, уларга касал ҳайвонни қабул қилиш ва даволаш жараёнида бажарилган ишлар батафсил ёзиб борилади. журналнинг ўнг саҳифаси намуна тартиб рақами сана, ой, йил ҳайвон эгасининг манзили, ф.и.ш., хўжалик номи ҳайвон тури, жинси, ёши, туси, инв. номери, лақаби касал-ланган вақти ташхиси биринчи марта қайта келганда бирламчи ҳақиқий 1 2 3 4 5 6 7 8 1 22.10. 2019 оқдарё тумани кумишкент мфй ортиқов т. йшх, урғочи, 6 ёш, қора-ола, 22.10.2019 пироплазмоз пироплазмоз журналнинг …
3 / 61
ки ташхис, 8-графага ҳақиқий ташхис, 9-графага клиник ва қўшимча текширишлар натижалари, даволашга оид маълумотлар, қўлланилган дориларга рецептлар, ҳайвонни сақлаш ва озиқлантириш бўйича тавсиялар ёзилади. 10-графага касалликнинг оқибати (соғайди, харом ўлди, мажбуран сўйилди, бошқа гуруҳга ўтказилди), сана, ой ва йил, 11-графага даволовчи врачнинг имзоси қўйилади ва эслатмалар ёзилади. “паразитология” фани бўйича амалиёт даврида талаба томонидан бажарилиши лозим бўлган тадбирлар амалиёт даврида талабалар паразитология фани бўйича гельминтология бўлимидан барча ҳайвонларда учрайдиган трематодалар, цестодлар, нематодаларнинг морфологик, биологик, экологик хусусиятларини, улар чақирадиган касалликларни даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганади. протозоология бўлимидан бир ҳужайрали паразит организмларни содир этадиган касалликларидан кенг тарқалган пироплазмоз, тейлериоз касалликларни даволаш ва олдини олишда кимёвий профилактика қилиш усулларини ўрганади. арахнология бўлимидан паразит ургимчаксимонлар қичима қўтир каналари томонидан чақириладиган псароптоз, хариоптоз ва саркоптоз касалликларини даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганади этомология бўлимидан эса хашоратлар ва уларнинг личинкалари томонидан содир этиладиган касалликларни даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганади. касал ҳайвонларга (ҳайвон турлари бўйича) …
4 / 61
лёзнинг қўзғатувчиларининг бирнеча тури мавжуд. ўзбекистонда уларнинг икки тури тарқалган – fasciola hepatica, ва fasciola gigantica (cobbold, 1858). f. hepatica - танасининг узунлиги 20-40 мм, эни 11-13 мм, шакли баргсимон, елка қисмлари ривожланган. f. gigantica морфологик жиҳатдан тана шакли ва ҳажми билан кескин ажралиб туради. унинг танаси узунчоқ, вояга етган трематода, у 30,0-75 мм ни ташкил қилади, эни эса қисқа 6,0-11,0 мм га тенг, елка қисми ривожланмаган. клиник белгилари. табиий шароитда фасциолезнинг уч оқимда кузатилади: ўткир оқимли фасциолез, аралаш оқимли фасциолёз, сурункали оқимли фасциолез. ўткир оқимли фасциолез ҳайвонларнинг жигар тўқималарида паразитлик қилувчи ёш фасциолалар томонидан, сурункали фасциолез эса жигарнинг ўт йўлларида яшовчи вояга етган фасциолалар томонидан қўзғатилади. фасциолёзнинг аралаш оқими эса ҳар икала ёшдаги фасциолаларнинг бир вақтда паразитлик қилиши натижасида рўй беради. майда шоҳли ҳайвонларда фасциолёз уч оқимда кечади. йирик шоҳли ва бошқа турдаги ҳайвонларда у одатда, сурункали ва аралаш оқимларда руй боради. фасциолёзнинг ўткир оқими қисқа вақт ичида ҳайвон …
5 / 61
н иштаҳаси пасайиб, озғинлана бошлайди, жунлари қуриб синувчан бўлиб қолади ва енгил суғрилади. тана ҳарорати бироз кўтарилади, юрак уриши ва нафас олиши тезлашади. фасциолалар миқдори кўп бўлса бўғоз совлиқлар бола ташлайди. қўйлар орасида сурункали фасциолёзда ўлим кузатилади. қорамолларда сурункали фасциолёзда озғинлаш, сигирларнинг сут маҳсулотини камайиши, бола ташлаш ҳоллари рўй беради. аммо қўйларга нисбатан уларда касаллик анча енгил кечади ва ўлим ҳолати сурункали фасциолёзда, одатда кузатилмайди. аралаш оқимли фасциолёзнинг клиник белгилари ўткир ёки сурункали оқимларнинг бир-бирига нисбатан устунлигига боғлиқ. ўткир оқим устунлик қилган фасциолёзнинг аралаш оқими оғир кечади, ундаги клиник белгилар ўткир оқимда кечадиган касалликнинг клиник белгиларини эслатади. сурункали оқим устунлик қилган тақдирда сурункали фасциолёзга хос белгилар намоён бўла бошлайди. аралаш оқимли фасциолёзда қўйларнинг нобуд бўлиши кўплаб кузатилади. диагноз қўйиш ва фасциолёзни фарқлаш. касалликка диагноз қўйишда клиник белгилари, эпизоотологияси, патологоанатомик ўзгаришлари пухта ўрганилиши билан бирга, якуний хулоса копрологик (тезак, нажасни) текширувдан кейин, яъни микроскоп остида фасциола тухумларини кўргандан сўнг қўйилади. фасциолёз …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 61 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"parazitologiya fanidan amaliyot dasturi" haqida

ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти “taдиқлайман” ўқув ишлари бўйича проректор ________ б.д. нарзиев “___” ______ 2019 йил паразитология фанидан амалиёт дастури (услубий қўлланма) самарқанд – 2019 муаллифлар: “паразитология ва ветеринария ишини ташкил этиш” кафедрасининг мудири, доцент т.и. тайлоқов, доцент ҳақбердиев п.с., тақризчилар: 1. профессор қ.н. норбоев 2. профессор а.с. даминов амалиёт дастури паразитология ва ветеринария ишини ташкил этиш кафедраси йиғилиши (2019 йил, 11 сентябр, 2- сон баённома)да муҳокама қилинган. ветеринария диагностикаси ва озиқ овқат хавфсизлиги факультети кенгаши (09.10.2019 й., 3-сон баённома) томонидан маъқулланган. институт марказий услубий кенгаши йиғилиши (2019 й...

Bu fayl DOCX formatida 61 sahifadan iborat (156,1 KB). "parazitologiya fanidan amaliyot dasturi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: parazitologiya fanidan amaliyot… DOCX 61 sahifa Bepul yuklash Telegram